Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

M-PLATFORMA(Renessans ta’lim universiteti)

davlattilioqituvchilari

Barcha ona tili va adabiyot, davlat (o'zbek) tili fanlari hamda boshlang’ich sinf o'qituvchilari uchun

Subscribers
1 230
Post views
479
ER
38,65%
Posts
1 890
August 08, 03:42
Media unavailable
3
Show in Telegram

​Шундай одамларни қидириб топингки, улар билан суҳбат қилмоқ яхши китоб ўқимоққа баробар бўлсин. Шундай китобларни қидириб топингки, мутолааси файласуфлар суҳбатига тенг бўлсин.
Френсис Бекон
Ассалому алайкум устозларим, таътилни мазмунли ўтказинглар!
☘️

June 07, 03:28

Ҳар бир ҳайитда дастурхон ёзсам, дадам ўтирган жойни тозалаб, тўшакларни солиб қўяман. Худди ҳозир ҳам кириб келадигандек. Уларнинг овози, қадам товуши, кулгуси хонадонимда эшитилаётгандай туюлади. Ичимда: “Дадажон, бугун ҳам сиз учун дастурхон ёздим. Ҳар бир иссиқ нон, ҳар бир пиёла чойда сизга бўлган соғинчим, ҳурматим ва дуоларим бор”, — дейман.
Бу дастурхон бугун энди бошқа маънога эга — у энди ҳаётдан оʼтганлар руҳи билан боғлайдиган кўприк. У ерда биз овқат эмас, дуолар билан тўйинамиз. У ерда биз хотира, қадриятлар билан яшаймиз.
Бугун тонгда уйғониб, хонадаги жимжитликда юрагим бироз сиқилди. Худди болалигимдаги дадамнинг, энамнинг, бобомнинг овозларини эшитгандай бўлдим: “Қизим, бугун ҳайит. Дилни кенг тут, меҳрли бўл, дуо қил”.
Токчадаги суратга қарадим. Дадам чеҳрасида сокин табассум, кўзларида меҳр, пешонасида ҳалоллик акс этган. Суратни оҳиста қўлимга олдим, юрагимни тилка-пора қилаётган соғинч билан юзларига термилдим:
“Дадажон, бугун яна сизсиз ҳайит... Биласизми, ҳар сафар сиз билан ҳайитда бирга қилган одатларингизни такрорлашга ҳаракат қиламан. Бугун сиз ўргатган дуоларни айтяпман, сиз яхши кўрган таомларни пиширдим, уйга сиз ёқтирган атирлардан пуркаб чиқдим. Мен учун бир марта, фақат бир марта суратдан чиқинг. Сизни маҳкам бағримга босай, жон дадам. Сизни жуда соғиндим.
Биламан — сиз мени кўраяпсиз, юрагимдаги соғинчни ҳис қилаяпсиз. Ҳайит айёми муборак бўлсин, дадажон! Сизнинг ибратли ҳаётингиз, самимий меҳрларингиз, ҳар бир қадамимга сингдирган тарбиянгиз — бугунги ҳаётимнинг устунидир. Гарчи сизнинг овозингизни эшитмасамда, суратга қараб суҳбатлашаман, юрагимдан ҳис қиламан, соғинаман”.
Мен бугун шуни англаб етдимки, отанинг чин меҳри ҳеч қачон йўқолмайди — у фақат шаклини ўзгартириб, суратларга кўчар экан.
Дил Бону,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира

June 07, 03:28

“СУРАТГА КЎЧГАН МЕҲР”
Ҳикоя
Бугун Қурбон ҳайити. Дадам ҳаётлигида ҳар йили бу кунни сабрсизлик билан кутардик. Айниқса болалагимда энам, бобом, амакиларим, аммам ва момомлар, уларнинг фарзандлари билан катта ҳовлимиз одамга тўлиб кетар эди. Бобом, амаким ва дадамлар тонгда Хайит намозини ўқиш учун масжидга боришарди. Аёллар эса, тонг саҳар туриб кўчаларни сув сепиб супиришар, ширинликлар пиширишар ва байрам дастурхонини безатишар эди. Биз бўлсак, чойнак ва пиёлаларни куллаб ювиш учун ариқ бўйида жамланардик.
Дадамлар намоздан келгач ҳар биримизга хайитлик беришарди. Ёш эканмиз, ҳаммамиз ҳурсанд бўлиб, қий-чув қилиб, ҳовлини бошимизга кўтарар эдик. Йиғган хайитлигимизни мақтаниб, қайта-қайта санар эдик. Жажжи қўлчаларимиз хайитлик билан тўлиб кетар эди. Кейин ҳаммамиз гузарга чопиб чиқиб, пашмак қанд, писта, холва сотиб олардик. Сотиб олган нарсаларимизни липпачаларимизга (кўйлакнинг этаги) солиб ариқ бўйида мусичалардек тизилиб ўтириб ер эдик. Бу пайтларда биздан бахтли одам йўқ эди. Дадамнинг эркатой қизи эдим, қучоғида ўтирар эдим. Катта қиз бўлиб, юмушлар билан овора бўлиб юрганимда ҳам мени ёнларига тез-тез чақириб олардилар. Мен билан суҳбатлашишни, ҳазиллашишни ёқтирар эдилар.
Уйда онамлар, аммаларим ва момомлар билан тандирда жиззали нон ва сомсалар ёпишар эди. Амаким ва дадамлар эса янги сўйилган қўй гўштидан ўчоқда ош дамлашарди. Иссиқ нон ва ошнинг ёқимли ҳидлари бутун ҳовлини, ҳатто қўшнилар ҳовлисигача тутиб кетарди. Энам ниҳоятда саҳоватпеша бўлганлар. Ёпилган нон ва сомсалардан қўшниларга ҳам улашардилар. Айвонда катта дастурхон ёзилар, атрофида бутун оила жам бўларди.
Дастурхон эса бизларни нафақат овқатга, балки меҳрга, бирликка, авлодлар боғланишига жамларди. Ҳар ким ўз жойида, ҳар ким ўз ўрнида — бу ички тартибни ҳеч ким айтмаса ҳам одатларни ҳамма билар эди. Бобом бошда ўтирар, дуони улар бошлаб берар, ҳаммамиз «омин» деганимизда ҳавода бир лаҳзалик сокин файз пайдо бўларди.
У дастурхон атрофида ёшлар кулгу ила суҳбат қурарди, катталар эса дуолар ила соғ-омонлик тиларди. Гўё бу биргина ҳайит эмас, балки умр йўлларни, тақдирларни, оқибатларни жамлаган кунга айланар эди. Шу дастурхон атрофида ҳаётнинг оддий гўзалликларини ҳис қилардик, бир чўқим ош, бир парча нон, меҳрли кўзлар, жилмайган онам чеҳраси, сирли кулган дадам нигоҳи…
Ҳовлимизда беданалар ҳам бор эди. Улар ҳам биз билан тепа-тенг сайрашар эди. Гўёки улар ҳам байрам қилгандек. Бобом уларга сув, дон бериб, махсус хуштакчасини чалар эдилар. Биз мириқиб томоша қилар эдик.
Ҳовлида оқибат, меҳр, илиқлик ва файз уфуриб турар эди. Ҳар кимнинг юзида табассум, дилида эса байрамга хос пок туйғулар акс этарди. Айниқса дадам ҳар биримизга алоҳида эътибор қаратарди, кимнингдир кийими, кимнингдир қувончи, кимнинг орзуси ҳақида сўрарди. Ҳайитнинг энг ёқимли лаҳзалари – қучоқлашиш, дуолар айтиш, ота-оналарнинг юзларини бағримизга босиш, уларнинг “Аллоҳ рози бўлсин, умрларинг узун бўлсин” деган дуоларини эшитиш эди. Бу сўзлар юракка жойлашар, умр бўйи эсда қоларди.
Дадам талабалик давримда ҳам ҳар ҳафта Тошкентдан Жиззахга (ўша пайтларда дадам қўриқ ерларни ўзлаштириш бўйича Мирзачўлда ишлар эдилар) боришимни хоҳлардилар. Онамга бугун қизларим келишади шаҳардан деб, болалардек ҳурсанд бўларканлар. Яхши, ширин овқатлар пишириб қўйишини тайинлар экан. Энди билсам, отачалик қиз боланинг ҳақиқий харидори, ҳақиқий вафодори, чинакам соғиниб кутадиган инсони бўлмас экан. Ўқишдан келганимизда уйимизда ҳақиқий байрам бўлар эди. Яна ўша бобомлардан қолган дастурхон атрофида еғилишар эдик...
Аммо энди… ўша дастурхон ҳозир бошқача. Айрим жойлар бўш, айрим овозлар эса абадий сукутда. Дадамнинг жойи хануз ажратилган, лекин у ерни энди фақат соғинч тўлдириб туради. У кишининг қўли билан пишган ошнинг ҳиди йўқ, фақат хотирамда, думоғимда сақланиб қолган, холос.

June 07, 03:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

"СУРАТГА КЎЧГАН МЕҲР"
.
Ҳикоя
(Дадажонимга бағишладим)

June 07, 03:27
Media unavailable
1
Show in Telegram

❤️
Гўзалликни кўриш учун
гўзал қалбли бўлинг!
Сиз кўрадиган нарса руҳингизнинг кўзгусида акс этади.
Гина, кибр ва нафратга тўлган қалб қандай қилиб муҳаббатни кўради ёки бағрикенглик йўлини тута олади?! Ҳасад ва гумонлар томонидан емирилаётган қалб қандай қилиб ўзи яхши кўрган нарсани бошқалар билан бўлиша олади?!
Гўзалликни кўриш учун покиза қалб билан қаранг. Йўқса, сизга қалбингиздаги ўзингиз қурган қора девордан бошқа ҳеч нарса кўринмайди. Зеро, ҳар бир инсон қалбининг асл кўзгусини ўзи яратади. Кимдир меҳр билан қалбини ёритади, кимдир эса нафрат ва адоват билан қорайтиради. Аммо қалбингизни соғлом ва ёруғ сақлаш фақат ўз қўлингизда.
☘️
Пок қалб билан қарасангиз, дунёнинг ҳар бир бурчагида гўзалликни кўрасиз.
Одамлар ичида ҳам, табиатда ҳам, ҳаттоки қийинчиликларда ҳам янги маъноларни топасиз. Шу сабабли, бугунги кун сизга қалбингизни тозалаш, унга муҳаббат уруғини экиш учун имконият бўлсин.
🌸
Бугунги кун Сизга тоза қалб билан ҳақиқий гўзалликни кўришни ҳадя этсин, азизларим!
Дил Бону

June 06, 03:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

🌸
Assalomu alaykum aziz yurtdoshlar, hurmatli ustozlar va ta’lim sohasi fidoyilari!
🌙
Yurtimizga fayz, xalqimizga totuvlik, qalblarimizga poklik olib kiruvchi ulug‘ ayyom — Qurbon hayiti barchangizga muborak bo‘lsin!
🌺
Ushbu qutlug‘ ayyomda xonadoningizga tinchlik-osoyishtalik, rizq-baraka hamda ilmiy va ijodiy faoliyatingizga ulkan zafarlar tilaymiz!
Hurmat bilan,
Buxolida Supiyeva

June 04, 17:33

MAVZU:
O‘zbek tili darslarida X.To‘xtaboyevning “Sariq devni minib “ asarini o‘tish metodikasi
https://t.me/davlattilioqituvchilari

June 04, 17:31
Media unavailable
1
Show in Telegram

MUXIDINOVA SANOBARXON AZIZOVNA
TOSHKENT SHAHAR SERGELI TUMANI
300-UMUMTAʼLIM MAKTABI O'ZBEK TILI FANI O'QITUVCHISI
https://t.me/davlattilioqituvchilari

June 04, 12:54

MAVZU:
O‘ZBEK TILI DARSLARIDA ZAMONAVIY
INTERFAOL USULLLARDAN FOYDALANISH
METODIKASI
https://t.me/davlattilioqituvchilari

June 04, 12:53
Media unavailable
1
Show in Telegram

ARIPOVA GULBONU
TOSHKENT SHAHAR YUNUSOBOD TUMANI
17-IDUM I TOIFALI OʻZBEK TILI FANI OʻQITUVCHISI
https://t.me/davlattilioqituvchilari