Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

davletovuz

davletovuz

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот:
@davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун:
@davletovuz_reklama_bot

Subscribers
81 700
Post views
24 330
ER
30,37%
Posts
23 737
August 28, 14:26

Болалар учун сифатли ва тарбиявий контент яратишни қўллаб-қувватлаш мақсадида
Болалар контентини ривожлантириш маркази ижодий танловларни
эълон қилди
.
Танлов шартлари билан ушбу
ҳавола
орқали батафсил танишиш мумкин.
Турли йўналишларни қамраб олган мазкур ташаббус
соҳадаги ижодкорлар — кинорежиссёрлар, сценаристлар, драматурглар, болалар ёзувчилари, рассомлар, бастакорлар, аниматорлар ва ноширлар учун ҳамкорлик имкониятларини очади.
Реклама

August 28, 14:21

Хитойда жорий йилнинг 31 август — 1 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг
саммити
бўлиб ўтади, 3 сентябрь куни эса Иккинчи жаҳон урушида Япония устидан қозонилган ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган
ҳарбий парад
ўтказилади. Мазкур тадбирларда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёв ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

August 28, 13:13
Media unavailable
1
Show in Telegram

АҚШ элчиси Жонатан Ҳэник таътил пайти Ўзбекистонга келган фарзандлари билан қурут тайёрлашибди.

August 28, 13:01
Media unavailable
6
Show in Telegram

Нукусда
япон тажрибасига асосланган "U-HOPE 2025" дастури ишга тушди
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида "Бизнесни ривожлантириш банки" томонидан "Yori-I" лойиҳаси доирасидаги "U-HOPE 2025" халқаро инновацион дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда банк раҳбарияти, Япониянинг Ямагата университети профессорлари ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари иштирок этди.
Президентнинг тегишли қарорларига кўра, Бизнесни ривожлантириш банки  кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашда таянч молия институти сифатида фаолият юритмоқда. Ушбу дастур ҳам айнан давлат раҳбарининг ташаббуси билан тадбиркорларни япон тажрибаси асосида ўқитиш ва Қорақалпоғистонда 50 нафар менторни тайёрлашга қаратилган.
БРБ  бу дастур орқали инновацияларни жорий этиш, янги бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш ҳамда замонавий бошқарув кўникмаларини маҳаллий тадбиркорларга етказишни мақсад қилган.
👉
Батафсил
| Реклама

August 28, 11:48

Президентнинг “Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони

August 28, 11:31
Media unavailable
1
Show in Telegram

Тошкент метросида йил охирига қадар чипта сотувчи кассирлар қолмайди
“Тошкент метрополитени”
маълум қилишича,
ҳозирда йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ усули жорий этилган бўлиб, автоматлаштирилган чипта сотувчи банкоматлар ўрнатилиши сабабли касса операторларига бўлган талаб босқичма-босқич қисқармоқда. Биринчи босқичда 204 та оператор лавозими тугатилди. Йил якунига қадар эса барча бекатларда автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилиб, касса ва катта оператор лавозимлари тўлиқ бекор қилинади.
Шу билан бирга, компания қисқартирилаётган ходимларни бухгалтерия, тикиш, қандиширчилик каби йўналишларда қайта тайёрлаш курсларига йўналтиришни режалаштирмоқда ва бу курслар харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

August 28, 11:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қозоғистоннинг “Евроосиё Банки” Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатди
Марказий банк “Евроосиё Банки” акциядорлик жамиятидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни
чақириб олган.
Регулятор лицензиянинг чақириб олинишига сабаб сифатида банк томонидан устав капитали миқдори қонунчиликда белгиланган энг кам талабларга мувофиқлаштирилмаганлиги ҳамда банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа талаблар бажарилмаганлигини кўрсатган.
“Евроосиё Банки” расмий сайтида ҳам Ўзбекистондаги фаолиятини тўхтатишини, асосий эътиборни Қозоғистон бозорига қаратишини маълум қилди.

August 28, 10:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

Президентнинг 30 июнь кунги очиқ мулоқотидан кейин ўқув марказлари раҳбарлари ва ёш мутахассислар билан мулоқот ўтказилди.
Мулоқотда “Robokidz” маркази раҳбари ёшларни халқаро робототехника чемпионатларига жалб этиш таклифини билдирди.
Масъул идоралар бу ташаббусни маъқуллаб, иштирок харажатлари қопланиши ва қўшимча рағбат чоралари кўрилишини маълум қилди.

August 28, 08:50
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўқувчиларнинг шикоят қилишича, Uzcard тўлов тизимида ишлайдиган карталарда амалиёт бажариб бўлмаяпти.
UPD.: Uzcard режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилаётгани сабабли тизимда узилишлар кузатилаётганини
билдирди.
UPD2.: Uzcard ишламоқда.

August 28, 06:15
Media unavailable
2
Show in Telegram

🏦
Туронбанкда мустақиллик байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди
Мустақилликнинг 34 йиллиги арафасида Туронбанк жамоаси Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат руҳини кучайтириш мақсадида турли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этди. “Маънавият ва миллий қадриятлар” мавзусида ўтган учрашувда Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов миллий ғурур ва ватанпарварлик ҳақида маъруза қилди. Шу билан бирга банк раҳбарияти вакиллари томонидан Ватан туйғуси ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбир доирасида банк ривожига ҳисса қўшган фидойи ходимларга ташаккурномалар ва пул мукофотлари топширилди. Шунингдек, банк жамоаси учун Тошкентдаги Ғалаба боғи ҳамда “Шон-Шараф” давлат музейига маънавий саёҳат уюштирилди. Миллат фидойилари хиёбонида мустақиллик йўлида ҳалок бўлганлар хотираси ёд этилди, уларнинг жасорати ҳақида батафсил маълумот берилди.
Бу каби тадбир ва саёҳатлар ходимлар қалбида тарихга ҳурмат, юртга садоқат ва тинчликнинг қадрига етиш туйғуларини мустаҳкамлайди. Туронбанк жамоаси келгусида ҳам юртимиз тараққиёти ва равнақи учун масъулият билан меҳнат қилишда давом этади.
Манба
| Реклама