Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

davletovuz

davletovuz
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Subscribers
77 889
24 hours
18
30 days
59
Post views
20 459
ER
26,27%
Posts (30d)
188
Characters in post
442
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Politics
Audience gender
Male
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Business & Management
Summary
September 11, 07:11
Media unavailable
3
Show in Telegram

Камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари яратиш бўйича янги тизим

September 11, 06:43
Media unavailable
3
Show in Telegram

Сингапурда 15 октябрдан вазирларнинг ойлиги
ошар экан
. Хусусан, ҳукумат раҳбарининг ойлиги йиллик 1,7 млн АҚШ долларидан тахминан 2,8 млн долларга кўтарилар экан. Бош вазирнинг таъкидлашича, ҳукумат аъзоларининг ойлик маоши охирги 15 йилда оширилмаган экан. У келгуси 5 йилда ойлигининг кўтарилган қисмини хайрияга йўналтирар экан.
Бош вазир ўринбосарининг ойлиги тахминан йиллик 1,4 млн доллардан 2,4 млн долларга, вазирларники ҳам мавқеи ва портфелига қараб 1,4 млн доллардан 2,2 млн долларгача ошар экан.
Сингапур ҳукумати аъзолари дунёда энг кўп ойлик оладиган мансабдор шахслар ҳисобланади. Сингапур сиёсий мафкурасига кўра, бу коррупцияга қарши курашиш ва давлат хизматига юқори истеъдодли, самарали бошқарув кадрларини жалб қилиш учун муҳим мезон саналади.
Видеода
AI-generated таржима

September 11, 06:08
Media unavailable
2
Show in Telegram

InfinBANKдан навбатдаги ижтимоий лойиҳа: бу сафар Хоразмдаги эҳтиёжманд оилаларга 156 та янги хонадон тақдим этилади
InfinBANK
ижтимоий масъулият доирасида аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларини давом эттирмоқда. Банкнинг Хоразм вилоятидаги янги ташаббуси эҳтиёжманд оилаларни замонавий ва яшашга тайёр хонадонлар билан таъминлашга йўналтирилган.
Лойиҳа доирасида Шовот туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида 156 та хонадондан иборат тўртта етти қаватли уйлар қурилиб, эҳтиёжманд оилаларга тўлиқ жиҳозланган ҳолда топширилади.
Лойиҳани амалга ошириш учун InfinBANK, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзоланди. Ҳамкорлик доирасида уй-жойга муҳтож оилаларни аниқлаш, муҳандислик-коммуникация ҳамда ҳуқуқий расмийлаштириш масалаларини мувофиқлаштириш кўзда тутилган.
Хонадонлар 2027 йилги Мустақиллик байрами арафасида босқичма-босқич топширилиши режалаштирилмоқда.
Хоразмдаги ташаббус InfinBANKнинг ҳудудларда амалга ошираётган ижтимоий лойиҳаларининг давомидир. Аввалроқ Қорақалпоғистонда уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 101 ёш оилага янги хонадонлар калити топширилган эди.
Реклама

September 11, 05:22
Media unavailable
3
Show in Telegram

Embraer Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучлари учун C-390 самолётини тақдим қилибди. Компаниянинг
қайд этишича
, Ўзбекистон Марказий Осиёда ушбу турдаги самолётни харид қилган илк мамлакат экан.

September 10, 15:56

Тошкентда жамоат транспорти нархи ошиши мумкин
1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро йўлкирасини электрон тўловда
1 700 сўмдан 2 500 сўмгача
ошириш
таклиф қилинмоқда
.
Нақд пулда тўлов нархини эса ҳозирги
3 000 сўм
миқдорида қолдириш режалаштирилган.
Яъни таклиф қабул қилинса, карта ёки электрон тўловда бир марталик йўлкира ҳақи
800 сўмга ёки 47 фоизга қимматлайди
.

September 10, 15:42
Media unavailable
1
Show in Telegram

Асаджан Ходжаев
Рақамли технологиялар вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб
тайинланди
.

September 10, 13:45

Иш кунлари соат
23.00 дан 07.00 гача,
дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари соат
22.00 дан 09.00 гача шовқин чиқариш орқали фуқароларнинг осойишталигини бузишга йўл қўйилмайди.
Президент тегишли қонунни
имзолади
.
Ҳужжат
расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

September 10, 13:29
Media unavailable
1
Show in Telegram

3–5 юлдузли меҳмонхона очишда “Big Four” хулосаси талаб қилинмайди
Ўзбекистонда 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарга тоифа бериш тартиби
соддалаштирилади
.
Президентнинг
ПФ–175-сонли фармони
билан 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарга тоифа бериш учун “Big Four” (Deloitte, PwC, EY ва KPMG) компанияларидан хулоса олиш талаби бекор қилинмоқда.
Бундан ташқари, 3–5 юлдузли меҳмонхона қурган тадбиркорларга давлат субсидияси бериш муддати 2029 йил 1 январгача узайтирилади.

September 10, 12:53
Media unavailable
4
Show in Telegram

Тахиатошда камбағалликни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди
Давлат раҳбарининг 3 сентябрдаги видеоселектор топшириқлари ижроси юзасидан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ раиси Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида тадбиркорлар, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда асосий эътибор маҳаллаларда кичик бизнес ва микролойиҳаларни молиялаштириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорлар фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилди.
Тадбиркорларнинг кредит ва молиявий хизматлар билан боғлиқ мурожаатлари кўриб чиқилиб, мавжуд муаммоларни жойида ва банк тизими доирасида бaртараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Реклама

September 10, 12:26
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўзбекистон фуқаролари Таиландга сайёҳлик визасини Москвага бормасдан туриб
олиши мумкин
.
Таиланднинг Тошкентдаги фахрий консулхонаси Gazeta`га
маълум қилишича
, буни курьерлик-консалтинг компанияси орқали амалга ошириш мумкин.
Келгусида бутун жараён онлайн шаклда амалга оширилиши керак.