
Kun.uz | Расмий канал
Kun.uz
сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha
👉
@kunuz
Русский
👉
@kunuzru
English
👉
@kunuzen
Тезкор
👉
@kunonline
Сайт:
kun.uz
Мурожаат учун:
@kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733
Темир хотин ишдан чиқди, аёл чидаяпти: трагикомедия ҳақиқати
Робот хотин ишдан чиқди, яъни бузилиб қолди. Чунки у бир неча кун давомида ўзбек аёли умри давомида қилиб келган вазифаларни бажаришга уринганди. Ваҳоланки, робот ҳеч қачон чарчамаслиги, шикоят қилмаслиги керак эди. Шароф Бошбековнинг "Темир хотин" асари нафақат эзилган аёллар ҳаёти, балки бутун жамият тақдирини акс эттиради. "5 дақиқа"нинг навбатдаги сонида шу ҳақида
гаплашамиз
.
📹
YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ
Ички ишлар вазирлигини кимлар бошқарган?
25 октябр куни мустақил Ўзбекистоннинг Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганига 34 йил тўлди. Ўтган вақт давомида тизимга 6 нафар генерал раҳбарлик қилди. Биринчи ва энг узоқ ишлаган ички ишлар вазири – Зокиржон Алматов. У тизимни 14 йилдан кўпроқ бошқарган. Вазирлардан яна бири бу лавозимда 8 ой ишлагани билан, бошқа бири эса жиддий сиёсий айбловга учрагани билан ажралиб туради.
👉
https://kun.uz/kr/97492804
Kun.uz расмий канали
“Геосиёсий вазият ўзгаряпти, бизга кучлилар керак” – Еврокомиссия комиссари
Президент Мирзиёевнинг Белгияга ташрифи доирасида ўтказган бизнес доиралари билан мулоқотида Брюссел томонидан қатнашган Европа комиссияси комиссари фикрича, Ўзбекистон билан шериклик – тўғри йўл. Чунки геосиёсий вазият кундан кунга ўзгармоқда, Европага эса кучли ҳамкорлар керак.
👉
https://kun.uz/kr/35424779
Kun.uz расмий канали
АҚШ сулҳни назорат қилиш учун Ғазо осмонида дронлар учирмоқда
АҚШ Марказий қўмондонлиги янги «мувофиқлаштириш маркази»да Ғазодаги вазиятни реал вақт режимида кузатиш имкони мавжудлигини билдирди. Таҳлилчиларга кўра, бу разведка фаолияти – АҚШ Исроилдан мустақил равишда секторни ўрганаётганини англатади.
👉
https://kun.uz/kr/14055331
Kun.uz расмий канали
Қуруқ октябрнинг охири ҳам қуруқ бўладими?
Октябрда рўй бермаган ҳақиқий – хазонрезги ёмғирли куз об-ҳавосига ноябрнинг биринчи ўн кунлигида гувоҳ бўлишимиз мумкин. Биз октябр охиридан кутган ёмғирлар эса ёғмаслиги аниқлашмоқда. Фақатгина баланд тоғларда яхшигина ёмғир ёғиши ва ҳатто қор бўронлари бўлиши кутилмоқда.
Kun.uz
'да об-ҳаво прогнози билан – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов.
📹
ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Шифохона, мактаб ҳамда Тошкент ҳалқа йўли лойиҳалари тендерларида қатнашяпмиз» – француз гигант корпорацияси президенти
Шавкат Мирзиёев Брюсселда учрашган бизнес доиралари сафида қиймати 25 млрд доллардан ортиқ бўлган гигант француз корпорацияси – «Meridiam» президенти ҳам бор эди. Тиерри Донинг
Kun.uz
мухбирига айтишича, айни пайтда компания Ўзбекистонда шифохона, мактаб ва Тошкент ҳалқа йўли бўйича тендерларда қатнашмоқда.
👉
https://kun.uz/kr/51683696
Kun.uz расмий канали
Тошкентда иссиқ сувдаги зангга изоҳ берилди
Пойтахтнинг қатор туманларида иссиқ сув таъминотида зангли сув келиши кузатилди. Veolia буни иситиш мавсумига тайёргарлик билан изоҳлаб, мурожаат қилган истеъмолчилар билан далолатнома асосида қайта ҳисоб-китоб қилинишини маълум қилди.
👉
https://kun.uz/kr/97604941
Kun.uz расмий канали
“Гул деб ўйлабман” – Ургутда томорқасида 229 туп каннабис етиштирган аёл озодликдан маҳрум қилинди
43 ёшли аёл гиёҳванд ўсимликни ўз хонадонидаги маккажўхори орасига эккан. У судда ўсимлик уруғини деҳқон бозорида нотаниш аёлдан гул уруғи деб сотиб олганини айтган. “Униб чиққанидан сўнг гулламади, аммо каттароқ бўлгач гуллаши мумкин деб парваришлаб келдим”, деган аёл. Суд уни 3 йил 8 ойга озодликдан маҳрум қилди.
👉
https://kun.uz/kr/65390389
Kun.uz расмий канали
Янги Galaxy A07 ва A17 LTE — сиз кутган ақлли янгилик!
🔹
6.7″ 90 Hz силлиқ экран
🔹
AI функциялари: Gemini, Circle to Search
🔹
Катта 5000 mAh батарея + IP54 ҳимоя
🔹
6 марта OS янгиланиши
Технология энди янада ақлли, тез ва сизга яқин.
👉
https://kun.uz/kr/54763328
Реклама
Испанияда класико, Италияда фаворитлар жанги. Ҳафта ўйинлари анонси
Европа футболида бу сафарги уикенд «Реал» ва «Барселона» учрашуви билан безалади. Аммо бошқа қизиқарли ўйинлар ҳам бор.
👉
https://kun.uz/kr/52174758
Kun.uz расмий канали