
Kun.uz | Расмий канал
Сўровнома: Йўлкира ошишига одамлар қандай фикрда?
Тошкентда 1 октябрдан автобус ва метро йўлкираси амалдаги 1 700 сўмдан 2 500 сўмга оширилиши кутилмоқда. Шунингдек, транспорт карталари учун янги тариф режалари ва йўловчиларга бир соат ичида транспорт алмаштиришда имтиёзли тарифлар жорий этилиши режалаштирилган.
Kun.uz
йўлкира ошишига ҳамшаҳарларнинг муносабати қандай эканини ўрганди.
👉
https://kun.uz/kr/91744210
Kun.uz расмий канали
Тошкентда маҳаллалар қиёфасини янгилашда Қичқириқ маҳалласи намуна бўлади
Президент пойтахтдаги 400 та маҳаллани Қичқириқ маҳалласи намунаси асосида обод қилиш бўйича 4 йиллик, 10 триллион сўмлик дастур ишлаб чиқиш топшириғини берди.
Шунингдек, Эски шаҳарни комплекс ривожлантириш учун хорижий компаниялар иштирокида ягона концепция ишлаб чиқилади.
👉
https://kun.uz/kr/89823692
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистондан Changan юрагига: UNI-E эгалари бренд ватанига ташриф буюришди
Changan UNI-E’нинг ўзбекистонлик беш нафар мижози Хитойга саёҳат йўлланмасини қўлга киритиб, бренднинг она шаҳри Чунсинга йўл олдилар. Автомобиль эгалари Changan ишлаб чиқариши билан танишдилар, бренд автомобилининг краш-тестини томоша қилдилар ва янги моделни йўл шароитида синаб кўрдилар.
👉
https://kun.uz/kr/13938474
Реклама
Хорижга кетаётган ўқувчини мактабдан чиқариш онлайн бўлди
Ўзбекистонда ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан таълим муассасасидан чиқариш хизмати тўлиқ онлайн шаклга ўтказилди.
Энди ота-она ёки васий
my.gov.uz
портали орқали ариза топшириши мумкин, қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.
👉
https://kun.uz/kr/30869922
Kun.uz расмий канали
Россия нефти харидорларига 100 фоизлик бож: АҚШда янги санкциялар овозга қўйилади
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Россияга қарши янги, кескин санкцияларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини келаси ҳафта овозга қўяди.
Ҳужжат қабул қилинса, АҚШ президенти Доналд Трамп Россия нефти ва газининг йирик харидорларига нисбатан 100 фоизлик бож жорий этиш ваколатига эга бўлиши мумкин.
https://kun.uz/kr/87924353
Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева янги Миллий музейнинг тарихий аҳамиятини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиш жараёни билан танишди.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз Telegram-каналида лойиҳанинг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
👉
https://kun.uz/kr/55461146
Kun.uz расмий канали
Ню-Йорк теракти: самолётни эгаллаш ғояси қандай пайдо бўлган?
🔘
Аслида бин Лодинга 10 та самолётни эгаллаш варианти таклиф қилинади. Ҳозир Гуантанамода сақланаётган гуруҳ аъзоси ўзи минган охирги самолётда барча эркакларни ўлдириб, аэропортга қўнгач, матбуот анжумани ўтказишни режа қилади.
🔘
Британиянинг MI6 разведка ташкилоти бин Лодиннинг атрофидаги одамлардан бирини ўзига ишлашга кўндиради. Агент гуруҳ лидери Ню-Йорк теракти ижрочиларидан бирига вазифа топшираётганда ёнида бўлади, лекин бу ҳақда инглизларга хабар беролмайди.
🔘
Бутунжаҳон савдо марказига урилган биринчи самолёт ичидаги гуруҳ аъзоси терактдан аввал бин Лодинга «тушида қуш бўлиб катта минорага урилгани» ҳақида айтиб бергач, АҚШга
юборилади
.
Kun.uz расмий канали
“Қурилишда ишлайсан дейишганди” – Россия армиясига ёлланган йигит фронтда мина босиб олиб, бармоқларидан айрилди
Қувасойлик йигит аввалига Россияда ҳужжатсиз транспорт воситасини бошқаргани учун 1,5 йилга қамалган. Сўнгра қамоқдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларида қурилишда ишлаш алдови билан фронтга жўнатилган.
У жароҳатланган аскарларни жанг майдонидан олиб чиқиш вақтида эҳтиётсизликдан ерга кўмилган минани босиб олган. Оқибатда мина портлаб кетиб, ўнг оёғи бармоқлари узилиб тушган.
👉
https://kun.uz/kr/96784419
Kun.uz расмий канали
Қуртлаган шоколад: у яроқлилик муддати ўтмаган маҳсулотларда ҳам учрайди
Ижтимоий тармоқларда қадоқланган ширинлик ичидан тирик қурт чиққани акс этган видео тарқалди. Эътиборли жиҳати — видеодаги маҳсулотнинг яроқлилик муддати ҳали тугамаган. Маҳсулот яроқлилик муддати ўтмаган бўлса ҳам, қадоқ ичида қурт ёки бошқа зараркунанда пайдо бўлиши мумкинми? Бундай ҳолатга нима сабаб бўлади ва ҳашарот маҳсулотга қачон тушиб қолади?
Kun.uz
озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича мутахассисдан шу саволларга жавоб олди.
👉
https://kun.uz/kr/31916973
Kun.uz расмий канали
Навоийдаги конда бахтсиз ҳодиса ва фуқаролар осойишталиги ҳимояси — маҳаллий дайжест
▪️
НКМК конида юк автомобили шинаси портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди.
▪️
Фуқароларнинг тунги осойишталигини ҳимоя қилувчи қонун имзоланди.
▪️
Олтита вилоятда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарилади.
▪️
Тошкентда жамоат транспорти нархи ошиши мумкин.
▪️
Жиззахда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди.
🗓
Куннинг муҳим хабарлари билан таништирамиз.
👉
https://kun.uz/kr/02267092
Kun.uz расмий канали