
MEHROB HIMMATI
Mehrob.uz
саҳифаси муассиси Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ташаббусидаги «MEHROB HIMMATI» хайрия фонди !
INSTAGRAM:
instagram.com/mehrobhimmati.uz
MEHROB HIMMATI
pinned a photo
Буюк сир
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламга доимий салавот айтиш натижасида инсон қалбида лаззат ва сокинликни ҳис этади. Зеро, салавот бу нур ва барака манбаидир. Қачон салавот айтсангиз, қалбингизга нур инади ва бу нур танангиздаги ҳар бир ҳужайрага кириб боради. Натижада бутун танангиз нуронийга айланади.
Салавот туфайли инган нурни етмиш минг фаришта қўриқлаб туради. Фаришталар Аллоҳнинг аскарлари бўлиб, улар салавот айтувчини ҳам инсу жинларнинг ёмонликларидан муҳофаза қиладилар.
Шуни унутмайликки, кўп салавот айтиш бу, Пайғамбаримиз алайҳиссаломни қалбан улуғлаш демак. Шундай экан, қалбингизда ҳеч бир дунё иши у зотни улуғлашдан ғолиб келмасин.
Кўп салавот айтиш туфайли сиз ибодат ва зикрларга ҳам ҳеч қандай чарчоқ ва эринчоқликсиз қодир бўласиз. Ҳатто, салавот инсондаги кўплаб касалликларга асосий шифо манбаидир. Албатта, Аллоҳ таоло ирода қилган бўлса, салавот шифога сабаб бўлади. Аммо, шуни ҳам билиб олиш лозимки, мўминга етадиган турли бало ва офатлар икки хил бўлади. Бири, бандани гуноҳ ва маъсиятлар чиркинидан поклаш учун, иккинчиси, унинг даражасини юксакларга кўтариш учун бўлади. Мўмин банда Аллоҳ таолога яқинлашган сари, унинг бошига келадиган бало ва офатлар ҳам ортиб бораверади...
@mehrob_himmati
#xushxabar
Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий “Имом Бухорий” ордени билан мукофотландилар.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди —
рўйхат.
Шу ўринда ушбу орден ҳақида қисқача маълумот. “Имом Бухорий“ ордени — Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотларидан бири. Орден муҳаддис Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ал-Бухорий шарафига таъсис этилган. Бу орден билан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари Марказий осиёлик тарихий алломаларнинг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссасини халқаро ҳамжамиятга етказганлиги, ҳадисларнинг эзгу, умуминсоний ғояларини кенг оммага ёйганлиги, Марказий осиёлик алломаларнинг асарларини илмий изоҳли таржима қилгани, уларнинг ислом динига оид асарларини тўплашдаги ва илмий тадқиқот ишларини олиб боришдаги фаол иштироки учун мукофотланади.
Маълумот ўрнида
Устоз 2022 йилда Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари бўйича докторлик диссертацияларини ёқлагандилар.
Ушбу мукофот Устозимизга муборак бўлсин.
Охират учун энг фойдали амаллар
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намозни вақтида ўқиш.
3. Рамазон рўзасини тутиш.
4. Қодир бўлса, ҳаж қилиш.
5. Яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
11. Чақимчилик, ғийбат кабилардан сақланиш.
12. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
13. Қариндошлик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
14. Хусни хулқли бўлиш.
15. Мусибатига сабр қилиш.
16. Аллоҳдан қўрқиб, гуноҳлари учун йиғлаш.
17. “Лаа илаҳа иллаллоҳ”ни кўп айтиш.
18. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш.
Изоҳ:
Мазкур амаллар туфайли, иншоаллоҳ, банданинг даражаси кўтарилади, қабр азобидан халос бўлади.
✅
Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_himmati
Зуҳду зоҳидлик нима?
Савол:
Зуҳд, ҳақиқий зоҳидлик нима дегани?
Жавоб:
“Зуҳд” бирор нарсадан юз ўгириш маъносини англатади. Абу Идрис Ҳаволоний зуҳд ҳақида бундай деганлар: “Ҳақиқий зоҳид ҳалол нарсани ўзига ҳаром қилмайди, дунёдан воз кечмайди. Балки ўз қўлидагидан кўра, Аллоҳ таолонинг ҳузуридагига ишонади, етган бирор мусибат эвазига ажру савоб умид қилиб, янада хотиржам бўлади”.
Абу Сулаймон Доримий: “Бирор кишининг зоҳирини кўриб, зоҳид экан, демагин. Чунки зуҳд қалбда бўлади”, деганлар. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Зуҳд киши бирор одамни кўрганида уни ўзидан афзал билишидир”, деганлар. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ: “Дунё борасида зоҳидлик орзуларнинг қисқалиги ва одамлар қўлидаги нарсалардан тама қилмаслик”, деганлар.
Демак, ҳақиқий зуҳд ҳамма нарсадан юз ўгириб яшаш эмас, балки мол-дунёга муҳаббат қўймаслик, қўлдан кетганига қайғурмай, етган азиятга сабр билан Аллоҳ таолодан савоб умид этиш, эришган ютуқлари учун Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, яна савоб умид қилишдир.
“Сўраган эдингиз” китобидан
@mehrob_himmati
ЭЗГУЛИК УЛАШИШДАН БЕНАСИБ ҚОЛМАНГ!
Азиз хайрсеварлар, янги ўқув йили учун
200 нафар эҳтиёжманд оилалар
фарзандлари учун мактаб формалари, ўқув қуроллари олиб беришни мақсад қилдик.
Азизлар, ишонинг, сизнинг бугун таълимга сарфлаётган хайру саховатингиз амал дафтарингизга садақаи жория сифатида ёзиб борилади.
Шундай экан, эзгулик улашишдан бебаҳра қолманг!
✅
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун:
🌙
HUMO:
9860160101852830
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:
6262720115412275
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:
4685970167979275
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
👇
Clic
|
Payme
|
Paynet
✅
Яқинларингизга улашинг!
🌐
Instagram
|
🌐
Telegram
ЮЗИМ ПОРЛАСИН ДЕСАНГИЗ...
Абу Дужона розияллоҳу анҳу бемор ётар экан, у кишини кўргали киришди. Бемор бўлса-да, юзи порлаб турарди.
- Нега юзингиз порлаб турибди? - сўрашди ундан.
- Амалларим ичида иккитасидан кўра мен учун ишончлиси йўқ, - деди у. - Бири - ҳеч қачон ўзимга алоқадор бўлмаган (мо ло яъни) нарсаларни гапирмаганман. Иккинчиси - қалбим мусулмонлар учун тоза бўлган.
(Яъни, уларга нисбатан ҳасад, ғийбат, ёмон гумон ва шу каби иллатлар бўлмаган)
Ибн Жавзий, Сифатус сафва китоби, 1/184.
@mehrob_himmati
✨
Жума фазилатли кун
ЭҲСОН
Дунёда ва охиратда филиаллари бор ягона банк -
"Садақа
"
(эҳсон)
банкидир.
Унга бу дунёда
(маблағ кўринишида ажр-савоблар)
қўясиз ва охиратингизда ундан
(улуш, фойда)
оласиз.
Ҳисобингизни фаоллаштиринг.
Доктор Аҳмад Ийсо Маъсоравий
.
✅
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун:
🌙
HUMO:
9860160101852830
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:
6262720115412275
BOBOSHER JUMAYEV
VISA:
4685970167979275
BOBOSHER JUMAYEV
Payme: MEHROB HIMMATI
Click: MEHROB HIMMATI
Paynet: MEHROB HIMMATI
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
👇
Clic
|
Payme
|
Paynet
✅
Яқинларингизга улашинг!
🌐
Instagram
|
🌐
Telegram
Яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарсанинг ўзи борми?
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир қулнинг намоз ўқиганини кўрсалар, озод қилиб юборар эканлар. Одамни намоз ўқигани учун яхши кўрар эканлар, ўзиники бўлса озод қилар эканлар, бировнинг қули намоз ўқиётганини кўрсалар, сотиб олиб, сўнг «Сен озодсан», дер эканлар. Буни қарангки, одамларнинг ишончидан, намозга, ибодатга, динга муҳаббатидан фойдаланадиган кимсалар ўша вақтда ҳам бўлган экан. Баъзи қуллар узоқдан Абдуллоҳ ибн Умарнинг келаётганини кўрса, қўлига обдаста олиб, ўзини таҳорат қилаётгандек кўрсатар экан. Одамлар «Эй Абдуллоҳ! Булар сизни алдашяпти, ўзи ҳаётда пешонаси сажда кўрмаган. Сизни кўриб, ўзини таҳорат қилаётгандек кўрсатяпти» дейишса, «Майли, бу яхшилик учун алданишдан кўра яхшироқ нарсанинг ўзи борми? Бу одам мени озод бўлиш учун алдаяпти-да», дер эканлар. Абдуллоҳ ибн Умар ана шундай зот бўлганлар. Аллоҳ ҳар бир бандани қулликдан, асоратдан асрасин. Озодлик, ҳурлик дунёда энг буюк неъматлардан бири. Аммо бугунги ноинсофлар бир-бирини нима учун алдаяпти? Уч-тўрт сўм пул учун алдаяпти. Хўш, нима ўша уч-тўрт сўм пул? Бу луқма-ку, азизлар! У ўша луқмани бориб фарзандига беради-ку, эртага ўша луқманинг оқибатини ўша фарзандидан топади-ку! Ҳаром едирилган боладан нимани кутиш мумкин? Ҳар турли жиноятни кутиш мумкин, холос. Шунинг учун ҳалол нон топаман деб юрган одамнинг устидан кулиш керак эмас, оз бўлса ҳам ҳалол едириб, борига қаноат қилганга етмайди. Энг яхши ибодат мана шу.
Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
@mehrob_himmati
Уч ҳасрат
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Одам боласининг жони бу дунёдан учта ҳасрат билан чиқади: ҳаёти давомида тўплаган нарсаларидан фойдалана олмаганига; орзу қилган нарсаларига ета олмаганига; борар жойига (охиратга) яхши озуқа (захира) ғамлаб олмаганига».
✅
Каналга аъзо бўлинг:
@mehrob_himmati