
MEHROB HIMMATI
РАМАЗОН ХАЙР-САХОВАТ ОЙИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Садақаларнинг энг афзали Рамазонда берилган садақадир"
, дедилар.
Имом Термизий ривоятлари.
✔️
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун:
💳
HUMO:
9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:
6262720196472800
BOBOSHER JUMAYEV
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
👇
Clic
|
Payme
|
Paynet
✅
Яқинларингизга улашинг!
🌐
Instagram
|
🌐
Telegram
👁
Қадр кечаси рамазон ойининг охирги ўн кечасида бўлиб, шом азонидан бомдодгача давом этади.
💡
Бугун
23 кеча:
⌨
У кеча шундай баракотли кечаки, унда осмон эшиклари очилади, илтижолар тингланади, дуолар ижобат бўлади, умидлар рўёбга чиқади.
🕯
Охирги ўн кунликда қандай ибодат қилай?
Намоз
(фарзлардан сўнг нафл, таровеҳ ва таҳажжуд)
ўқи...
Агар чарчасанг,
(қодир бўлганингча)
Қуръон ўқи...
Агар толиқсанг, тасбеҳ
(субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳ)
айт...
Агар бўшасанг, дуо қил...
Бомдод яқинлашса, Аллоҳга истиғфор айт, зеро У Ғафур ва Раҳим Зотдир.
Сўнг бошқаларга ҳам эслат, чунки
"ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур".
Ким Қадр кечасининг фазилатларига эришса кўп яхшиликка эришибди, ким Қадр кечасини фазилатидан маҳрум бўлса, кўп нарсадан маҳрум бўлибди.
✅
Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Авомнинг рўзаси фақат овқат ва ичимликдан тийилишдир. Мўминларнинг рўзаси маъсият ва гуноҳлардан ҳам тийилишдир. Тақводорларнинг рўзаси Аллоҳдан бошқа нарсани тарк қилишдир.
Ҳикматлардан
@mehrob_himmati
Фидяни ўз оиласига бериш жоизми?
❓
Cавол:
Бувим 80 ёшда. Соғлиғи яхши бўлмагани сабабли рўза тутолмаяпти. Бувим тутолмаётган кунларига фидя берса бўладими? Уни ўз оила азоларига берса ҳам бўладими?
📨
Жавоб:
Фидяни кимларга берган афзал: “Фатавои ҳиндия” китобининг Закот бобида бундай жавоб берилган: “Закот, фидя ва фитрни беришда энг афзали, аввало, ака-ука, опа-сингиллар ҳисобланади. Сўнг уларнинг фарзандлари.
Улардан кейин амаки-аммалар, сўнг уларнинг фарзандлари.
Тоға-холалар ва уларнинг фарзандлари, сўнг юқоридагилардан ташқари қариндошлар. Улардан кейин қўшнилар, касбдошлар, кейин ҳамшаҳарлар ёки қишлоқдошлар ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан
@mehrob_himmati
Эҳсон ва садақотлар ойи
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Энг афзал садақа – Рамазондаги садақадир»,
дедилар.
Имом Термизий ривояти.
✔️
Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун:
💳
HUMO:
9860090105667720
BOBOSHER JUMAYEV
UZCARD:
6262720196472800
BOBOSHER JUMAYEV
"SAXOVAT" XAYRIYA JAMOAT FONDI
Asia Alliance bank:
Ҳ/р: 20212000505392419001
(МФО 01095)
ИНН 207339666
Хайрия қилиш учун устига босинг
👇
Clic
|
Payme
|
Paynet
✅
Яқинларингизга улашинг!
🌐
Instagram
|
🌐
Telegram
Рамазон тавсияларидан:
Ушбу рамазон ибодат ва амал ойидир, уйқу ва дангасалик ойи эмас!
@mehrob_himmati
❓
Фидя ва фитр садақаси нима?
📥
Савол : Фидя ва фитр садақаси нима ва улар кимларга берилади?
Жавоб: Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Фитр садақаси, уни Рамазон ойи ичида берган киши зиммасидан соқит бўлади. Фитр садақаси миқдори буғдой ёки майиздан икки кило, хурмо ёки арпадан тўрт килодир. Фитр садақаси аслий эҳтиёжидан ортиқ кумуш закоти нисоби миқдоридаги мулки бўлган мусулмонларга вожибдир. (Яшаш учун зарурий, иш қуроллари аслий эҳтиёж ҳисобланади). Улар ўзлари ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан фитр садақасини беришлари керак. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун беришлари шарт эмас. Фитр садақаси вожиб бўлиши миқдоридаги мулкка эга киши фарз садақа ололмайди. Унга қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақаси уни бермаган одам зиммасидан соқит бўлмайди. Уни рамазон ойидан кейин ҳам бериши лозим
(“Муҳтасарул виқоя”).
Кундан – кунга қувватдан кетиб борадиган, қайта кучга тўлмайдиган қариялар, тузалишига умид бўлмаган беморлар рўза тутмаслигига шариатимиз рухсат беради
(“Баҳрур роиқ”).
Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фитр садақаси миқдорида мискинларга фидя беришади
(“Ҳидоя”).
Улар истасалар, фидяларининг ҳаммасини бир қилиб, Рамазон ойининг бошида ёки охирида беришлари мумкин
(“Фатовойи Ҳиндия”).
Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак
(“Ниҳоя”).
Фидя ва фитр садақа закот олиши мумкин бўлган кишиларга берилади. Фитр садақани зиммийларга ҳам бериш мумкин.
@mehrob_himmati
РЎЗАНИНГ АЖРИНИ АЛЛОҲ БЕРАДИ
Рамазон рўзаси Қуръони каримда "сиём" сўзи билан ифода этилган. Араб тилидаги бу сўз еб-ичишдан, жимодан тийилиш маъноларини англатади. Шариатда мукаллаф одамнинг еб-ичишдан, жимодан узоқлашишини англатади.
Аллоҳ таоло қудсий ҳадисда:
"Рўза Мен учундир, унинг ажрини Ўзим бераман"
, деб марҳамат қилган.
Нима учун У Зот: "Рўза Мен учундир", демоқда?
Бошқа ибодатларнинг адо этилгани ҳаммага кўриниб туради. Масалан, намоз ўқисангиз, закот берсангиз, ҳаж қилсангиз, буни одамлар кўрадилар. Одамлар кўрган ибодатларда эса риё бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Аммо рўзада риё бўлмайди. Аллоҳ учун оч қолиш, ташна бўлиш, жуфти ҳалолидан узоқ бўлиш буюк ибодат бўлиб, унинг ажрини Аллоҳ таоло беради.
✅
Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Рамазонда энг афзал амаллар
1. Қуръон каримни кўп тиловат қилиш
“Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган”
(Бақара сураси, 185-ояти)
.
2. Қадр кечасида қоим бўлиб, тоат-ибодатни кўпайтириш
Бу кеча инг ойдан яхшироқ, дуолар ижобат бўладиган улуғ кечадир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам
“Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида бедор ўтказса, ўтган барча гуноҳлари мағфират қилинади”,
дедилар.
3. Таровеҳ намозларида иштирок этиш
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон кечаларини ибодат ила бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо, қатъий буйруқ бермас эдилар. Бас, у зот:
«Ким Рамазонда имон ва ихлос билан қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур»
, дер эдилар» (Бешовлари ривоят қилишган).
4. Силаи раҳм ва хайру эҳсонни кўпайтириш
Рамазон хайру саховат ва мурувват ойидир. Бу ойда қариндошларга ва ёрдамга муҳтож кишиларга саховат қилиш ниҳоятда савобли амалдир.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
«Садақанинг энг афзали Рамазонда қилинган садақадир»
(Имом Термизий ривояти).
5. Умра қилиш
Рамазон ойида умра қилиш ҳаж савобига тенг. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади”
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
6. Аллоҳнинг зикри
Аллоҳни зикр қилиш улуғ амалдир.
“Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Лаа илааҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар”, “Астағфируллоҳ”
деб кўп айтиш керак. Энг улуғ зикр Қуръон тиловатидир.
Мазкур амалларни Рамазон ойида кўп бажариш қилиш савобнинг кўпайишига сабаб бўлади.
✅
Яқинларингизга улашинг!
@mehrob_uz
Рўзанинг икки зийнати бор:
1. Ботиний зийнат тақводир.
"Шоядки тақводор бўлсангиз"
(Бақара сураси, 183оят)
2. Зоҳирий зийнат виқор ва одобдир.
"Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк этишига муҳтож эмас".
(Бухорий ривояти).
@mehrob_himmati