
Муслиманинг Дафтари
Жаннатга интилиб яшаш.
Менинг қалб дафтаримга хуш келибсиз!
t.me/muslimaningdaftari
https://t.me/joinchat/SIY2ftj01aHKGyrv
Уч нарса балони даф қилади:
1. Дуо:
قُلْ مَا يَعۡبَؤُاْ بِكُمۡ رَبِّي لَوۡلَا دُعَآؤُكُمۡۖ
«Айтинг, эй Пайғамбар: Агар дуоларингиз бўлмаса эди, Раббим сизларни бепарво ташлаб қўйган бўлар эди» (Фурқон, 77).
2. Неъматларга шукр қилиш:
لَئِن شَكَرۡتُمۡ لَأَزِيدَنَّكُمۡۖ
«Қасамки, агар неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта уларни янада зиёда қиламан» (Иброҳим, 7).
З. Заифларга ёрдам бериш:
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади».
Шайх Абдулазиз Тарифи
http://t.me/muslimaningdaftari
Дунё ўзи шундай. У кутилмаган яхши ва ёмон ҳодисаларга тўла. Яхшисини ўртача қувонч билан, ёмонини ҳам ўртача қайғу билан кутиб олишга одатланинг! Зеро, унда яхшиси ҳам, ёмони ҳам абадий эмас, вақтинчадир.
«Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир».
http://t.me/muslimaningdaftari
Нега Каҳф сураси фитналардан қалқон бўлади?
Ҳар бир замоннинг ўз синови, ўз фитнаси бор. Лекин инсоният тарихидаги энг оғир фитна – бу Дажжол фитнасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай деганлар:
“Агар у (Дажжол) чиққан пайтда мен ораларингизда бўлсам, уни сиз учун мен даф қиламан. Агар мен бўлмасам, ҳар бир инсон ўзини ўзи ҳимоя қилсин!”
(Имом Муслим)
Бу ҳадис Дажжол фитнасининг қанчалик оғир ва даҳшатли эканини кўрсатади. Шундай бир оғир фитнадан сақланиш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каҳф сурасини ўқишни тавсия қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ким Каҳф сурасининг аввалидаги (ёки охиридаги) 10 оятни ёд олса, Дажжолдан омонда бўлади.”
(Имом Муслим ва имом Абу Довуд)
Бу оддий ҳимоя эмас, энг катта фитнадан ҳимоядир.
Энди бир савол туғилади:
Агар Каҳф сураси энг катта фитнадан қўрғон бўлса, у ҳолда бошқа фитналардан ҳимоя бўладими?
Каҳф сураси – ҳар бир замон учун қалқон!
Уламолари айтадилар:
Каҳф сурасида 4 та асосий фитна ҳақида сўз боради:
1. Иймон фитнаси – Каҳф аҳли (ғор соҳиблари) қиссаси орқали.
2. Мол дунё фитнаси – икки боғ соҳиби қиссасида.
3. Илм фитнаси – Мусо ва Хизр қиссасида.
4. Қудрат ва зулм фитнаси – Зулқарнайн қиссасида.
Бу қиссалар ҳар бир замондаги одамларга фитналарга қандай муносибатда бўлиш кераклигини ўргатади. Шу сабаб, Каҳф сурасини мунтазам ўқиш – фақат Дажжолга қарши эмас, балки барча замонавий фитналарга қарши руҳий қалқон саналади.
Имом Нававий ва Ибн Ҳажар Асқалоний каби муҳаддислар таъкидлашган:
“Каҳф сурасидаги маънолар одамни нафақат Дажжолдан, балки барча шубҳа, бидъат, ахлоқий бузилиш ва шайтон васвасаларидан ҳам ҳимоя қилади.”
Яна айтишади:
“Бу сура инсонга ақийдада собит туриш, дунё васвасаларига алданмаслик ва ҳақ билан ботилни ажратишни ўргатади.”
Хулоса:
Агар сиз ҳаётингиздаги фитналардан – турли шубҳалар, гуноҳлар, моддий васвасалар, бузуқ ғоялар ва ахлоқий таназзуллардан омонда бўлишни истасангиз, ҳар Жума куни Каҳф сурасини ўқишни одат қилинг.
Бу нафақат Қиёмат фитнаси — Дажжолдан, балки бугунги замоннинг энг оғир фитналаридан ҳам ҳимоядир.
Аллоҳ таоло барчамизни Каҳф сурасининг нуридан бахраманд қилсин! Омин.
http://t.me/muslimaningdaftari
https://www.instagram.com/reel/DMPO_fzoGUO/?igsh=MTg5ZjhpZnprZXQ1Yg==
Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг қабр азобининг учдан икки қисмидан озод бўлибсан.
Али Тантовий
раҳимаҳуллоҳ
http://t.me/muslimaningdaftari
Олишманг ғаразли одамлар билан
Янчишга уринган қадамлар билар
Умрингиз бойитинг хуш дамлар билан
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ғам билан қарасанг тундай бу дунё
Жилмайиб қарасанг кундай бу дунё
Қандайин қарасанг шундай бу дунё
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ғамларга сарфламанг юракнинг кучин
Тангрига қолдиринг ёмонлар ўчин
Сизни яхши кўрган яхшилар учун
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Қаранг бу кунларга кимлар ҳозир зор
Сиздан ҳам мушкули, аянчлилар бор
Кулинг, топилмасин сиздан бахтиёр
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Зулматга термулманг, ой томон боқинг
Дарёларга боқинг сой томон боқинг
Сизни мафтун қилар жой томон боқинг
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
Ёмонмас, яхшилар ёнида бўлинг
Сизни суйганларнинг жонида бўлинг
Доим бахтлиларнинг сонида бўлинг
Ҳар кунни Худодан совға деб билинг
Доим ўзингизни эҳтиёт қилинг
✍️
Мактуба Шайдо
http://t.me/muslimaningdaftari
🌸
4-КУН — ШУКРОНА ДАФТАРИ
🌸
💖
Шукрона 1
Алҳамдулиллаҳ, менда тинч хонадон бор. Қишнинг совуғи, ёзнинг иссиғи бор замонда мен уйимда хавфсиз ва осойишта яшаяпман. Бу — беқиёс неъмат.
💖
Шукрона 2
Алҳамдулиллаҳ, қалбимда Аллоҳга бўлган муҳаббат бор. Дардда ҳам, қувончда ҳам Унга суянишни, Унга муҳтож эканимни ҳис қилиб яшаяпман.
💖
Шукрона 3
Алҳамдулиллаҳ, қалбимда шукрона қилиш истаги бор. Мен шукур қилганимда Аллоҳ янада зиёдаси билан ато қилади. Роббим мени шукрона қилишга илҳомлантираётганига шукур.
http://t.me/muslimaningdaftari
🌟
3-КУН — ШУКРОНА ДАФТАРИ
🌟
💖
Шукрона 1
Алҳамдулиллаҳ, Роббим менга бугун яна бир ҳаёт туҳфасини берди. Кузимни очиб, тирик эканимни ҳис қилишимнинг ўзи чексиз неъматига шукур қиламан.
💖
Шукрона 2
Алҳамдулиллаҳ, фарзандларим бор. Улар орқали севиш, сабр қилиш ва дуо қилишни ўрганяпман. Уларнинг борлиги учун шукур қиламан.
💖
Шукрона 3
Алҳамдулиллаҳ, Роббим қалбимга яхшилик қилиш истагини солди. Янгидан бошлашга, хатоларни тўғирлашга, умид қилишга кучи бор инсон эканимга шукур. Бунинг ўзи энг катта неъмат.
http://t.me/muslimaningdaftari
📔
2-КУН – ШУКРОНА ОРҚАЛИ ҚАЛБНИ ДАВОЛАШ
Ассалому алайкум, азиз муслималарим!
Шукрона – бу нафақат оғиздаги сўз, балки қалбнинг тозалигидир. Шукур қилган қалбда гина-кудурат, норозилик ва шикайтга ўрин қолмайди.
🌿
Бугунги вазифа:
Бугун 7 та шукрона ёзинг, лекин бу гал инсонларга шукр қилинг:
🖊️
“Мен … учун Аллоҳга шукур қиламан.”
Масалан:
1. Онамнинг дуолари учун Аллоҳга шукур қиламан.
2. Мени тарбия қилган устозларим учун шукур қиламан.
3. Ёнимда доимо сабр билан қараган дўстим учун шукур қиламан.
📌
Ички ишларингизда бироз тўхтаб, шукрона билан қалбингизни юмшатинг. Қайси инсонлар ҳаётингизга ижобий таъсир қилган бўлса, шуни ёзинг.
🌸
Илҳомланинг:
> “Кимда ким менинг неъматимга шукр қилса, албатта, мен уни янада зиёда қиламан”
(Қуръон, Иброҳим сураси, 7-оят)
http://t.me/muslimaningdaftari