Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Муслиманинг Дафтари

muslimaningdaftari
Жаннатга интилиб яшаш. Менинг қалб дафтаримга хуш келибсиз! t.me/muslimaningdaftari https://t.me/joinchat/SIY2ftj01aHKGyrv
Subscribers
725
24 hours
—
30 days
-6
Post views
652
ER
89,93%
Posts (30d)
4
Characters in post
869
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Psychology & Counseling
Summary
October 23, 05:19
Media unavailable
1
Show in Telegram

Инсоннинг энг гўзал ғаниматлари — севимли масканлари, фақат ўзига тегишли бўлган нарсалари ва ҳеч ким халал бермайдиган, қалби ором оладиган сокин лаҳзаларидир.
http://t.me/muslimaningdaftari

October 18, 00:52
Media unavailable
1
Show in Telegram

Кўпинча қалбдан чиққан бир оғиз самимий сўз, балоғат ва фасоҳат ила айтилган минглаб безакли иборалардан кўра таъсирлироқ бўлади. Зеро, тилдан чиққан сўзлар қулоқни забт этса, қалбдан чиққан сўз эса қалбларни забт этади.
http://t.me/muslimaningdaftari

October 17, 01:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

«Аёллардан бири тунги намозни жуда кўп ўқир эди. Ундан бунинг сабабини сўрашганида, У: “Чунки тунги намоз юзни гўзал ва нурли қилади. Мен эса юзимнинг гўзал, нурли бўлишини яхши кўраман”, деб жавоб берган экан».
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
«Равзатул муҳиббин», 321-бет.
http://t.me/muslimaningdaftari

October 05, 15:24

https://t.me/Samina_brend_kids

August 08, 08:33

Доимо яхши гумонда бўлинг
Бир аёл деди:
«Худо хоҳласа, мен албатта солиҳ инсонга турмушга чиқаман! У билан бахтли ҳаёт кечираман». Айтгани бўлди.
Деди:
«Мен университетда ўқишга қабул қилинишимга ишонаман ва шунга интиламан! Ўзим истаган мутахассисликга кираман!». Айтгани бўлди.
Унга дедилар:
«Етар шунча туққанинг! Болалар чарчатишдан бошқасига ярашмайди».
Деди:
«Аллоҳ ёрдам беради. Фарзандаларим қобил, кўзимнинг қувончи бўлишади». Айтгани бўлди.
Эри катта туҳматга қолиб қамалди. Дедилар:
«Эринг туҳматга қолиб қамалди. Яқин орада чиқмаса керак. Унинг фақат ўлиги чиқади».
Деди:
«Йўқ, Худо хоҳласа, албатта чиқадилар. Мен уларни жуда ҳам чиройли кутиб оламан». Айтгани бўлди. Эрининг қандай чиққани ҳаммани ҳайратда қолдирди.
Бир киши деди:
«Мен ишдан ҳайдалишдан қўрқаман. Шунинг учун ишсиз қоладиган кунларимга ҳам пул йиғмоғим керак!» Айтгани бўлди. Ишдан бўшатилди.
Нимага бизнинг айтганларимиз рўёбга чиқади?
Чунки Аллоҳ таоло: «Бандам Мени қандай ўйласа, шундайман!» дейди. Агар Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, ўзига яхши. Ёмон ўйласа, ўзига ёмон.
Шунинг учун ҳам Мусо алайҳиссалом Нил дарёсига келиб, қочишга йўл қолмаганда ҳам Роббилари ҳақида чиройли гумон қилдилар. Қавмлари: «Энди қўлга тушдик» дейишса ҳам, улар: «Йўқ! Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур» дедилар. Аллоҳ уларнинг айтганларини рўёбга чиқарди. Ақл бовар қилмас ҳолда дарё қоқ иккига бўлинди. Йўл очилди.
Ҳатто арзимас нарсалар ҳақида гапириш, ўйлашда ҳам диққат қилинг!
Доим некбин (оптимист) бўлинг! Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилинг! У - КАРИМ, РОҲИМ!
Ёмонлик ҳақида ўйламанг! Агар қийин вазиятга тушиб қолсангиз, Мусо алайҳиссалом айтганларидек:
«قَالَ كَلَّا إِنَّ مَعِيَ رَبِّي سَيَهْدِينِ»
У (Мусо) «Йўқ! Албатта, Роббим Албатта, Роббим мен билан, У менга тўғри йўлни кўрсатур», деди, деб айтинг
Шуаро: 61, 62 оятлар.
http://t.me/muslimaningdaftari

May 17, 16:46
Media unavailable
1
Show in Telegram

Саудияда Зулҳижжа ҳилоли кўринди, деб эълон қилинди. Эртага душанба Зулҳижжанинг биринчи куни, иншаоллоҳ. Шунга кўра, майнинг 26 куни Арафот, 27 — чоршанба куни эса биринчи Қурбон ҳайити.
http://t.me/muslimaningdaftari

April 29, 11:11
Media unavailable
1
Show in Telegram

Аёл учун энг афзал жой!
Аллоҳ таъолога аёл ҳижобда бўлиши шу даражада манзурки,
аёл қанчалик авратини ёпса ва қанчалик ўзини номаҳрам эркаклардан олиб қочса, шунчалик Аллоҳ таъоло уни яхши кўради. Ҳаттоки, ҳадиси шарифда келадики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Аёл (бошдан оёқ) авратдир. Қачонки, у (заруратсиз) уйидан чиқса, шайтон унга кўз тикади ва аёл уйининг энг ичкарисида бўлган чоғида Роббисига энг яқин бўлади - дедилар.
(Саҳиҳи ибн Ҳиббон)
Яъни, аёл заруратсиз уйидан ташқарига чиқса, шайтон одамларни у аёлни кўриб, бадназарлик ва бошқа гуноҳларга мубтало бўлишларига ҳаракат қилади.
Бу ҳадиси шарифда очиқ-ойдин айтилганки, аёл бошдан-оёқ авратдир ва у уйининг энг ичкарисида бўлган чоғида Аллоҳ таъолога энг яқин бўлади. Бу ҳадисдан маълум бўладики, аёлнинг ҳижобда бўлиши ва заруратсиз уйидан чиқмаслиги ўта фазилатли ва аҳамиятлидир.
http://t.me/muslimaningdaftari

April 14, 12:38

#ТАРҚАТИНГ
Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:
– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.
–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.
– Ичимликни пуфламасдан ичиш.
– Чап қўлда овқатланмаслик.
– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.
– Таҳорат билан ухлаш.
– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.
– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.
– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.
– Ёш болаларга ҳам салом бериш.
– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.
– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.
– Ўнг томонга қараб ухлаш.
– Беморларни зиёрат қилиш.
–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.
– Калтакесакни ўлдириш.
–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.
–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.
Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...
Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
http://t.me/muslimaningdaftari

April 11, 09:01
Media unavailable
1
Show in Telegram

http://t.me/muslimaningdaftari

April 11, 09:01

Жаннатда Расулуллоҳ ﷺ томонларидан кўрилган аёл
​У жаннат аҳлидан бўлган, ер юзида юрган бир аёлдир. Ансорлардан бўлиб, Расулуллоҳﷺ га байъат қилган ва байъатига содиқ қолган.
У ер юзида «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» калимасини биринчилардан бўлиб тан олган ва иқрор бўлган буюк саҳобиядир. Кўпчилик унинг сийратидаги ибрат ва намуналарни, унинг нақадар қадрли эканини билмаслиги мумкин. У — Румайсоرَضِيَ اللهُ عَنْهَاдир.
​У киши — Бану Нажжордан бўлган Умм Сулайм бинт Милҳон ал-Ансория, Расулуллоҳ ﷺ нинг она томондан қариндошлари ҳисобланади.
Кўпроқ «Умм Сулайм» куняси билан машҳур бўлган, шунингдек, «Ғумайсо» ёки «Румайсо» каби кунялари ҳам бор.
У Ислом йўлида эрини тарк этган эди.
​Румайсо бошқа пешқадамлар каби, Расулуллоҳ ﷺ ҳижрат қилишларидан олдин Ясрибда ҳақ дин ҳақида эшитиб, Исломни қабул қилди. Унинг йўлида биринчи бўлиб тўсиқ бўлган киши эри Молик эди. У сафардан қайтиб, хотинининг мусулмон бўлганини билгач, ғазабга минди.
​Молик ибн Назр хотинининг қаттиқ азму қарор билан: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ» деб такрорлаётганини эшитиб, уйдан ғазаб билан чиқиб кетди. Ҳатто Мадина энди Ислом ерига айлангани учун, у ерда ўзидек кофирга жой йўқлигини билиб, шаҳардан чиқиб кетди ва Шомда вафот этди.
​Бу мўмина аёл ўз дини ва мақсади йўлида собит туриш учун оилавий ҳаётини, эрини ва ягона фарзанди — Анасни фидо қилди, асло иккиланмади ва ортга чекинмади.
​Набий ﷺ Мадинага келганларида, ансор ва муҳожирлар у зотни хурсандчилик билан кутиб олиш билан банд эдилар. Одамлар гуруҳ-гуруҳ бўлиб у зотни зиёрат қилишга келишганда, Умм Сулайм ҳам ўғли Анас розияллоҳу анҳуни етаклаб чиқди ва шундай деди:
​«Ё Расулуллоҳ! Ансорлардан бирорта эркак ёки аёл қолмадики, сизга бирор совға бермаган бўлсин. Менинг эса сизга берадиган ҳеч вақоим йўқ, мана шу ўғлимдан бошқа. Уни олинг, хоҳлаганингизча сизга хизмат қилсин».
​Шундай қилиб, унинг ўғли Анас ибн Молик «Расулуллоҳнинг ходими» сифатида машҳур бўлди. У зотдан ажралмай, таълим олди ва кўплаб ҳадислар ривоят қилди.
​У — маҳри Ислом бўлган биринчи аёлдир. Биринчи эри вафотидан кейин унга Абу Талҳа Зайд ибн Саҳл совчи қўйди. У ҳали мушрик эди ва катта маҳр таклиф қилди. Бироқ Румайсо мушрикка турмушга чиқмаслигини айтиб, рад этди:
— «Эй Абу Талҳа, сен сиғинаётган илоҳларни фалончи нажжор йўниб ясаганини, агар унга ўт қўйсанг, ёниб кетишини билмайсанми?» — деди.
У яна совчи қўйганида эса:
— «Эй Абу Талҳа, сендек одамнинг совчиси қайтарилмайди, лекин сен кофирсан, мен эса муслимаман. Агар Исломни қабул қилсанг, мана шу менинг маҳрим бўлади, бошқа нарса сўрамайман», деди.
​Абу Талҳа дарҳол Набий ﷺ нинг ҳузурларига бориб, имон келтирди ва шаҳодат калимасини айтди. Шундай қилиб, улар турмуш қуришди.
Абу Талҳанинг Исломга киришига мана шу олижаноб саҳобия аёл сабабчи бўлди.
​Бир куни Абу Талҳа чиқиб кетганида, касал бўлиб ётган ўғли вафот этди. Абу Талҳа қайтиб келиб, ўғлининг аҳволини сўраганида, Умм Сулайм унга вафот хабарини дарров айтмади. Балки ясаниб, эрига кечки овқат берди ва эр-хотинлик вазифасини бажарди. Шундан кейингина унга ўғлининг вафотини хабар қилди. У деди:
— «Эй Абу Талҳа, агар бир қавм бошқа бир хонадонга бирор нарсани омонатга беришса-ю, кейин омонатини сўрашса, улар қайтармасликка ҳақлими?»
Абу Талҳа: «Йўқ», деди.
Умм Сулайм: «Ундай бўлса, ўғлинг учун ажр умид қил (у вафот этди)», деди.
Абу Талҳа хотинининг бу ишидан (ўғли ўлиб турса-ю, ўзини унга тақдим қилганидан) ажабланиб, ғазабланди ва Набий ﷺ га бориб шикоят қилди. Расулуллоҳ ﷺ табассум билан:
«Аллоҳ бу кечангизни сизлар учун баракали қилсин», деб дуо қилдилар.
Шундан сўнг Румайсо ўғли Абдуллоҳ ибн Абу Талҳага ҳомиладор бўлди. У буюк тобеинлардан бўлди. Унинг ўнта фарзанди бўлиб, ҳаммаси Қуръонни ёд олган ва илм аҳли бўлиб етишди.
​У шижоатли мужоҳида эди. Расулуллоҳ ﷺ билан бирга ғазотларда қатнашарди. Саҳиҳ Муслим ва Ибн Саъднинг «Табақот»идаги саҳиҳ санад билан келган ривоятга кўра, Ҳунайн куни Умм Сулайм ўзи билан ханжар олиб юрган.