
platformauzb_live
Eng tezkor axborotlar, dolzarb mavzudagi maqolalar, expertlarning chiqishlari, original surat va videolar shu yerda!
Админга ёзиш:
@uzbplatforma_admin
Кеча пойтахтахтимиздаги муҳташам Ёшлар ижод саройида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан катта тадбир ташкил этилди. Тадбир расмиятчиликлардан ҳоли ва ҳақиқий байрамона руҳда ўтказилди. Унда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўллаб-қувватланаётган ва навқирон авлод вакиллари томонидан муваффақиятли амалга оширилаётган бир қатор оммабоп лойиҳалар тақдимотлари, гапнинг очиғи, менда ҳам катта қизиқиш уйғотди.
Жумладан, “Минг китоб” лойиҳасининг заҳматкаш ижодкорлари аллақачон жаҳон илм-фани дурдоналари бўлган 27 китобни аллақачон нашр этишга улгуришибди. “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ташаббускорлари эришаётган муваффақиятлар эса янада салмоқли – улар томонидан тайёрланган 22 та хорижий тилни ўрганиш имкониятини берувчи видеоқўлланмалар Youtube платформасида 70 миллиондан ортиқ кўрилган.
Яна бир янгилик – чет элликлар учун “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси ижодкорлари ўзбек тилини сунъий интеллект ёрдамида бепул ўргатувчи дастурни ишга туширганини маълум қилди.
Шунингдек, “Бек-Лола”, “Mutolaa” лойиҳалари ҳам қисқа фурсатда ўзининг бир неча миллионлаб аудиториясига эга бўлиб улгурди. Бу тақдимотларни кўриб, Ёшлар агентлиги бежизга ушбу лойиҳаларнинг яқин кўмакчиси ва ҳомийсига айланмаганлигига яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин. Чунки муносиб ўзбек миллий контентини яратишда бу лойиҳаларнинг аҳамияти беқиёс.
@platformauzb
“
Мамлакат учун энг катта хавф мустамлакачилар томонидан тарбияланган зиёлилар
”, деган эди Фитрат.
Фарзандларини рус мактабга беришни афзал биладиган, ўзи ҳам ўз она тилида сўзлашни ор қиладиган давлат амалдорлари ўша пайтда ҳам бўлган эканда!
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳаммамизга муборак бўлсин!
@platformauzb
Кобул ва Теҳронда ўзбек тили байрами ўтказилди
@platformauzb_live
Самарқанд ҳокими Адиз Бобоев вилоят раҳбарларини пора олмасликка чақирди. Таъсири бўлармикан?
@platformauzb_live
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари фуқаро кийимида Қашқадарёга келган меҳмонларга қўполлик қилиб, улардан безор бўлганини, кўча уники эканлигини иддао қилган видео тарқалмоқда.
Ҳақиқатан, ИИ ходимлари ўзини "кўча"дек тутаётгани ягона ҳолат эмас.
@platformauzb_live
Атиги 2 дақиқа вақт топиб
“Қора туйнук” номли минифильмни томоша қилинг. Фильм инсон
характерини яхши очиб берган.
@platformauzb_live
Энди коммунал маълумотлардаги хатоликларни тўғрилаш янада осонлашди!
My.gov.uz
даги "Коммунал маълумотларни таҳрирлаш" хизмати тубдан янгиланди ва бу вақтингизни сезиларли даражада тежайди.
Нима ўзгарди?
Ҳар бир коммунал хизмат учун (газ, свет, сув, чиқинди ва бошқалар) алоҳида ариза юборишингиз мумкин.
Бу дегани:
муаммо "свет"да бўлса, фақат электр таъминоти бўйича ариза берасиз.
Ҳар бир ариза бевосита тегишли ташкилотга юборилади ва бу жараённи тезлаштиради.
Ариза ҳолати ҳақидаги барча билдиришномалар шахсий кабинетингизда акс этади.
Агар ҳисоблагич кўрсаткичларида, эгаси номида ёки бошқа коммунал маълумотларда хатоликни кўрсангиз —
my.gov.uz
га киринг, керакли хизмат турини танланг ва бир неча тугмани босиш орқали ариза юборинг!
Хизмат
my.gov.uz
портали ва МйГов мобил иловасида (
Google Play
|
AppStore
) мавжуд.
Коммунал тўловлардаги тартибсизликлардан халос бўлиш вақти келди!
@platformauzb_live
Муҳокама учун мавзу
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургия марказидаги ҳолат.
@platformauzb_live