
platformauzb_live
"Болаларим кўрмайдиган мультфильм учун нега пул тўлашим керак?"
Жалилов
ёзяпти
: болалар контентини ривожлантириш маркази тўлиқ метражли 3D мультфильм суратга
олибди
. Бу марказ
давлат
ташкилоти бўлиб, солиқ тўловчилар (яъни сизу биз) ҳисобидан молиялаштирилади.
Солиқ тўловчилар ҳисобидан қанчадир миллионлар (балки триллионлар?) сарфлаб мультфильм суратга олиниши – абсурд. Хоҳ у "тарбиявий аҳамиятга" эга бўлсин, хоҳ "ота боболаримиз" ҳақида бўлсин. Айниқса пулимиз ошиб-тошиб ётмаган,
қарзимиз
йилдан йилга ошаётган бир шароитда. Нормал дунёда контент яратиш (болалар учун ҳам, катталар учун ҳам) билан тижорий ташкилотлар шуғулланади, ўз маблағлари ҳисобидан. Ахир, масалан, мен болаларим кўрмайдиган мультфильм учун нега пул тўлашим керак?
@platformauzb_live
Ривожланган мамлакатларда мустақил институтлар, ҲМҚО, айниқса, судлар қандай ишлайди? Яхши тушунтирилибди.
@platformauzb_live
Электр таъминотида кечалари қисқа муддатли ўзилишлар бўлиши мумкин, — Энергетика вазирлиги
Сирдарё ИЭСда носоз газ турбинаси ротори алмаштирилаётгани боис қувватларнинг бир қисми таъмирлашга олинибди. Энергетика вазирлиги кечалари электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Ўрнатиш ишлари тахминан бир ой давом
этади
.
PS. Қиш келганда таъмирлашади. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ошиғи билан уддаланди деб энергетика вазири баёнот бергандику?
@platformauzb_live
Кучли қор ёғиши сабабли
"Қамчиқ" довони номаълум муддатга ёпилди
10 декабрь куни соат 02:30 дан бошлаб "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бундай қарорга “об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши, кучли қор ёғиши ва Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, кўчки хавфи юзага келганлигини инобатга олиб” келинганини билдирган.
Қайд этилишича, довон йўли очилиши бўйича қўшимча маълумот
берилади
.
@platformauzb_live
⏳
Ўтган ҳафтада, яъни жорий йилнинг 1–5 декабрь кунлари давомида жами 131 та корхонага 983 та маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат расмийлаштирилди.
🔝
Сертификатлар берилиши бўйича етакчи ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 313 та
Андижон вилояти — 129 та
Тошкент вилояти — 108 та
🏭
Тармоқлар бўйича биринчи учлик:
Электротехника саноати — 285 та
Қурилиш материаллари саноати — 271 та
Бошқа соҳалар — 136 та
⭐️
Энг юқори маҳаллийлаштириш даражаси:
"AKFA BUILDING MATERIALS " МЧЖ — Иситиш радиаторлари (86 %)
"KIFTI-OB MEL ASL SIFAT" МЧЖ - Мармар кукуни (микрокальцит) - (100 %)
"THE BLACK QUAIL" ХК — Табиий теридан ясалган кардхолдер (84 %)
🗓
Йил бошидан буён:
3084 та корхонага 45 630 та сертификат берилди.
Энг кўп — мебел ишлаб чиқариш саноати (14 654 та сертификат).
👍
Батафсил:
expertiza.uz/uz/register-produced
❗️
Эслатма: сертификат давлат харидларида қатор имтиёзларни беради, жумладан “Миллий дўкон”да ва Электрон кооперация порталида (
new.cooperation.uz
) фақат шу сертификат асосида товарлар жойлаштирилади.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
@platformauzb
Карим Баҳриев "Ҳуррият" газетаси бош муҳаррирлигидан кетиши сабаблари ҳамда ўша пайтда Ислом Каримов билан бўлган мулоқотини сўзлаб берибди
@platformauzb_live
Бўш бўлган давлат фуқаролик хизмати лавозимларини эгаллашда янгича тизим жорий этилади
Фармонга кўра,
2026 йил 1 мартдан:
🔹
давлат фуқаролик хизматида мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар
“
vacancy.gov.uz
”
электрон платформасида эълон қилинади;
🔹
фуқароларга ўзларига маъқул келадиган мутахассислик, лавозим ва иш ҳақига оид талабларни белгилаган ҳолда “
vacancy.gov.uz
” электрон платформасида
“иш қидирувчи”
мақомида рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади;
🔹
“
vacancy.gov.uz
” электрон платформасида рўйхатдан ўтган ва давлат фуқаролик хизматига кириш бўйича
тест синовидан муваффақиятли ўтган
фуқаролар ушбу платформада мавжуд бўш иш ўринларига даъвогарлик қилиши мумкин бўлади. Бунда:
▫️
фуқароларга тест синовларини шахсни тасдиқлаш
ва синовларни назорат қилишнинг махсус онлайн тизими орқали ёки Агентликнинг
махсус жиҳозланган хоналарида
топшириш имконияти яратилади;
▫️
тест натижалари
1 йилгача
амал қилади;
🔹
танловнинг қўшимча босқичи сифатида ўтказиладиган
соҳавий билимларни баҳолаш
бўйича тест синовлари давлат органларининг буюртмаларига мувофиқ Агентлик ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази томонидан шартнома асосида ўтказилади.
@platformauzb_live
Ҳоким ва ўринбосарларини ротация қилиш тизими жорий қилинади
2026 йил 1 январдан
“Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман
(шаҳар)”
мақомидаги
33 та туман
(шаҳар)
да фаолият юритувчи давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади. Бунда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман
(шаҳар)
бўлинма раҳбари ҳамда туман
(шаҳар)
ҳокими ва унинг ўринбосарлари
ҳар 5 йилда,
қоида тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри доирасида бошқа туман
(шаҳар)
га ротация қилинади —
президент фармони
@platformauzb_live
Сенат раиси Танзила Норбоева диққатига!
Бизга йўлланаётган давомли мурожаатларга кўра, қишлоқларда свет режали, одамларга айни керак бўлган пайт — эрталаб ва кечқурун ўчириб қўйиш одатий ҳолга айланган. Хусусан, Қашқадарёда. Ҳеч бир огоҳлантиришсиз узилишлардан, айниқса, тадбиркорлар катта зарар кўрмоқда.
Айтишларича, пойтахт ва вилоятлар марказларида электрдан узиш ҳолатлари йўқ экан.
"Нега қишлоқликлар одам эмасми?" дея савол қўйилмоқда.
Энергетика вазирлиги эса бу ҳолатга бир энлик изоҳ ёзишни ҳам ўзига эп кўрмаяпти. Агар шундай қилса, жаноб вазиримизнинг тизимда ҳеч бир ўзгариш қилмагани ва ёлғонлари очилиб қолади. "Эплолмасам, истеъфога чиқаман!" деган қасамёди эса ҳамманинг ёдида. Сиёсий жавобгарлик албатта бўлиши керак.
Яна бир гап. Ҳар йили бюджетдан 7-8 юз миллиардлаб пул оладиган Танзила опам бошлиқ сенаторлар иссиқ жойларидан чиқиб, чекка ммнзиллардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишларини маслаҳат бераман.
@platformauzb_live
Карталардан СМС-кодсиз пул ечиб олинмоқда
Кеча эрталаб бир қатор фойдаланувчилар банк карталаридан
“PL Humans P2P H2H”
номи билан маблағлар
уларнинг розилигисиз ечилгани
ҳақида
хабар берилди
.
Humans компанияси ходимлари маълумотига кўра, шу каби мурожаатлар сони
50 дан ошган
. Пул ечилган фойдаланувчилар айтишича, транзакция ҳақида СМС-код ёки тасдиқ хабарлари келмаган.
Мутахассислар фуқароларга
карталар ва онлайн тўлов хизматларига боғлиқ амалиётларни текшириб туриш
, шубҳали ҳолатларда
дарҳол банкка ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни
тавсия қилмоқда.
Марказий банк бу ҳолатга расман изоҳ бериши керак.
@platformauzb_live