
QO'SHTEPA JOME MASJIDI
Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўштепа жоме масжиди.
https://facebook.com/qushtepajomemasjidi
Қайтар алоқа:
@qushtepamasjidi_bot
#salovot
🌙
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар.
📿
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Саййидина Муҳаммад!
@qushtepa_masjidi
ЛАЗЕР ЙЎЛИ БИЛАН ХАТНА ҚИЛИШ
#турли_масалалар
❓
1765-САВОЛ: Ўғлимизни хатна қилдирмоқчи эдик, лазер йўли билан хатна қилиш усулида оғриғи кам ва қон чиқмасдан қилинар экан, шу усулни қўлласак суннатга мувофиқ келадими?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, лазер усули билан хатна қилиш ҳам жоиз. Динимизда ўғил болаларни хатна қилиш суннат амал ҳисобланади. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган ортиқча юмшоқ тери кесилади.
Уни қайси шаклда кесилса ҳам суннат адо бўлаверади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, хатна боланинг ҳолига қараб, балоғат ёшига етгунича саломатлиги кўтарадиган бўлганда қилинади.
Бола учун қайси усул фойдали ва енгилроқ бўлса, соҳа мутахассиси тавсияси билан хатнани амалга ошириш жоиздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube
|
Instagram
|
Facebook
|
Ummalife
🔗
Улашинг:
@diniysavollar
ЁМОН ТУШ КЎРГАНДА НИМА ҚИЛИНАДИ?
#туш
#турли_масалалар
❓
1763-САВОЛ: Мен туш кўрдим ва уйғониб Ибни Сириннинг "Тушлар таъбири" китобини кўрсам ёмонроқ чиқди ва сиқилиб қолдим. Туш таъбири масалаларига мусулмон инсон қандай қараши керак?
💬
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало шуни айтишимиз керакки, Ибн Сирийн роҳимаҳуллоҳга нисбат берилган “Тушлар таъбири” китоби у зотга тегишли эмас. Шунинг учун бу китобни у зотга нисбат бериб бўлмайди. Динимизга кўра тушлар уч хил бўлади:
– Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда, тонгга яқин кўриладиган, солиҳ тушлар.
– Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
– Касбига ёки қизиққан нарсасига тааллуқли тушлар.
Динимизда туш кўрганда нима қилиш кераклиги борасида аниқ тавсиялар келган. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, агар зид келса, қатъий амал қилинмайди. Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак. Бу ҳақида Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан
(Аллоҳдан)
паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”
, деганлар (Имом Бухорий ривояти). Яъни ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди.
Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани ҳамда бироз садақа қилиб қўйгани яна ҳам яхши, дейишган.
Шунингдек, туш инсон тақдирини белгиламайди. Тушга ортиқча баҳо бериб, уни ҳаёт мезонига айлантириш тўғри эмас. Биз динимиз кўрсатмаларига оғишмай амал қилсак, ҳам моддий, ҳам руҳий тарафдан соғлом, иродамиз мустаҳкам бўлади. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube
|
Instagram
|
Facebook
|
Ummalife
🔗
Улашинг:
@diniysavollar
Ҳақиқий устоз сени Аллоҳнинг эшигига йўллаб қўяди ва уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларидан бошлайди. Бу эса эргашишдир.
@qushtepa_masjidi
Суратдаги ёзув: “
Ушбу уй ёмон қўшни сабабли сотилади
”.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
Тўртта нарса саодатдандир
:
Солиҳа аёл
;
Кенг маскан
;
Яхши қўшни
;
Ёқимли улов
.
Тўртта нарса бахтсизликдандир
:
Ёмон қўшни
;
Ёмон хотин
;
Ёқимсиз улов
;
Тор маскан
”, дедилар”.
Ибн Ҳиббон ривояти.
@qushtepa_masjidi
Уй
📜
Аллоҳ таоло айтади: "Уларни (Аллоҳнинг) Ўзи уларга танитган жаннатга киритур", Муҳаммад сураси, 6 - оят.
🟢
Имом Табарий: «Жаннат аҳли жаннатдаги уйларини таниб олишади. Ҳатто бир киши жаннатда ўз уйига дунёдаги уйига келгани каби бориб олади", деди.
🟢
Ибн Касир: “Яъни, улар жаннатда ўз манзилларини осон топадилар", деди.
🟢
Имом Қуртубий: "Бу оят мўминларга берилган улуғ бир муждадир.. Чунки дунёда улар сабр қилдилар, иймонларини мустаҳкам тутдилар. Энди жаннатда ўз маконларини Аллоҳнинг ҳидояти билан осонгина топадилар. Бу Аллоҳнинг уларга лутфидир", деди.
Аллоҳ таоло мўминлар ва тақводорларни Ўзи уларга тавсифлаб, таърифлаб берган жаннатга киритади. Бу жаннат улар учун аввалдан тайёрланган ва улар унда ўз манзилларини худди дунёдаги уйларини билгандек, осонгина топадилар.
@qushtepa_masjidi
У Зотдан рози бўлиб, Унинг ибодати йўлида жидду-жаҳд қилишинг У Зотга етишишдаги энг тўғри йўлдир.
@qushtepa_masjidi
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун пайшанба
🗒
24 июл, 07, 2025
🌙
. 29 Муҳаррам,01 ,1447
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин.
Ёқимсиз нарсаларни унутиш - бир неъмат,
неъматларни эслаш - яхшилик,
ўзгаларнинг айбига бепарво бўлиш - фазилат.
@qushtepa_masjidi
62. ал-Мумийт,
Маъноси
Ўлдирувчи.
Барча жонзотларнинг жонини олувчи.
«Мени ўлдирадиган, сўнгра тирилтирадиган ҳам Унинг Ўзи» (Шуаро, 81).
Бирор киши бирор инсонни ўлдириши ёки бирор ўликни тирилтириши мумкин эмас. Агар бир киши «Мен қатл этиш орқали ўлдираман», деб айтса, биз унга «Ўлдириш қатлсиз бўлади, ўлим гавда тузилишига зарар бермаган ҳолда амалга ошади. Аммо сен амалга оширган қатл жасадга нуқсон етказади», деб айтамиз.
Борлиқда Аллоҳдан бошқа бирор нарса ҳаётга нуқта қўйиб, ўлдиришга журъат қила олмайди, деб қатъий эътиқодда бўлмоғимиз шарт. Аллоҳ чегаралаб, тақдир қилганидан бошқасида инсон вафот қилмайди.
Аллоҳ ўлдирувчи бўлса, унда: «Сизларга вакил қилинган ўлим фариштаси жонингизни оладир. Сўнгра Роббингизга қайтарилурсиз», (Сажда, 11) ояти нима бўлади? дейишади. Унга баъзи уламолар қуйидагича жавоб беришган:
«Ўлимни ҳақиқатда Аллоҳ таоло яратган. Ўлим амалиёти ҳам Аллоҳ таоло томонидандир. Лекин ўлим сабаблар оламида ўлим фариштасига топширилган. Ўлимни амалга оширувчи аслида барибир Аллоҳ таолога якка ўзидир. Кимки ўлдирувчи фақат Аллоҳ, Ундан бошқа бирор кимса бунга қодир эмас, деб қатъий эътиқодда бўлса, ўша киши шижоатли, журъатли ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмайдиган жасур бандага айланади. Ал - Мумийт — севган кишиларига раҳмат қилиб, қахри қаттиқ золимларни ўлдирувчи ва ёмғирларни ёғдирмасдан унумдор ерларни ўлдирувчи, деган маънода ҳам келади. Аллоҳ ўлдиришни амалга ошириши, ўлдиргандан кейин тирилтиришга қодир эканини инсонларга билдириш учундир.
@qushtepa_masjidi