Выберите регион
и язык интерфейса
Покажем актуальные для региона
Telegram-каналы и возможности
Регион
avatar

QO'SHTEPA JOME MASJIDI

qushtepa_masjidi
Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қўштепа жоме масжиди. https://facebook.com/qushtepajomemasjidi Қайтар алоқа: @qushtepamasjidi_bot
Подписчики
1 119
24 часа
-2
30 дней
-7
Просмотры
205
ER
18,32%
Посты (30д)
165
Символов в посте
896
Инсайты от анализа ИИ по постам канала
Категория канала
Религия и духовность
Пол аудитории
Женский
Возраст аудитории
35-44
Финансовый статус аудитории
Средний
Профессии аудитории
Образование
Краткое описание
September 11, 02:34

QO'SHTEPA JOME MASJIDI
pinned a photo

September 11, 02:33
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram


Аҳл
ингизни намоз (ўқиш) га буюринг ва (ўзингиз ҳам) унга (намозга) бардошли бўлинг!”
Тоҳа сураси 132-оят
1.
Бомдод намози
- Ўлим қийинчилигини қайтаради,
2.
Пешин намози
- Маҳшардаги қийинчиликдан қутқаради,
3.
Аср намози
- Зулматдан нурга чиқаради,
4.
Шом намози
- Сирот кўпригидан тез ўтишимизга васила бўлади.
5.
Ҳуфтон намози
- Жаҳаннамдаги азобдан қутқаради.
(359) 334б
@qushtepa_masjidi

September 11, 02:21
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
💫
Жума учун ғусл қилиш.
💫
Хушбўй нарсалар суртиш.
💫
Чиройли кийимлар кийиш.
💫
Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
💫
Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
💫
Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
💫
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
💫
Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
💫
Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
💫
Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
💫
Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
@qushtepa_masjidi

September 11, 02:21

#Жума
📖
Каҳф сураси
▪️
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🔸
«
Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, Дажжолдан сақланади
» (Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривояти).
🔸
«
Ким «Каҳф» сурасини Жумъа кечасида қироат қилса, унга икки Жумъа орасича нур зиё сочади
» (Ҳоким ва Байҳақийлар ривояти)
🔸
«
Ким «Каҳф» сурасини Жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки Жума орасидаги хатолари кечирилади
».
@qushtepa_masjidi

September 11, 02:21

#rabiul_avval
Роҳматан лил оламийн
📜
Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари (қисқача)
-63 йил умр кечирдилар:
-40 йил пайғамбарликдан (ваҳий келишидан) аввал;
-23 йил пайғамбар этиб юборилганларидан (ваҳий келганидан) сўнг;
-13 йил Маккада яшадилар, бундан;
- 3 йилида (Исломга) яширин даъват қилдилар;
-10 йилида эса (Исломга) ошкора чақирдилар;
-10 йил (то ҳаётларини сўнгигача) Мадинада яшадилар.
🕌
Буюклар Расулуллоҳ ҳақларида
🪶
"Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди”.
Шайх Абулҳасан Надавий.
🪶
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати ва суннатига эргашмасдан туриб Қуръонни тўлиқ тушуниш имконсиздир. Чунки у зот Қуръоннинг тирик намунаси эди”.
Уламолардан бирлари.
🪶
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириғи, даъвати инсон ақлини озод қилди, қалбини маънавиятга бой қилди ва жамиятни инсоний қадриятларга асослантирди. Унинг рисолати ҳар замон учун амалий ҳидоятдир”.
Шайх Юсуф Қаразовий.
🪶
"Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисли йўқ. Чунки у зотнинг сўзлари ва ишлари Аллоҳнинг ваҳийсига асосланган эди. Уни фақат ақл билан тушуниш етарли эмас, юрак билан ҳис қилиш керак”.
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий.
Соллаллоҳу алайҳи васаллам.
@qushtepa_masjidi

September 11, 02:19

📜
Истиғфор
- Астағфируллоҳа Роббал ъаламийна ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ъазизал Ҳакийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ғофурор Роҳийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ъафуввал Қодийра ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳат Тавваабар Роҳийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ваасиъал Ъалийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳа Латийфан Хобийрон ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳа Қорийбан Мужийбан ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳал Ъалиййал Ъазийма ва атуубу илайҳ.
- Астағфируллоҳа хойрол ғофирийна ва атуубу илайҳ.
Оламларнинг Робби Аллоҳдан истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Азиз ва Ҳаким Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Ғафур ва Роҳийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан..
Ъафувв ва Қодир Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Таввоб ва Роҳийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Ваасиъ ва Ъалийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Латиф ва Хобийр Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Мужийб ва Қорийб Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.
Олий ва Азийм Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
Кечирувчиларнинг энг яхшиси бўлмиш Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.
◽️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “
Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо - жаннат бўлсин
”, дедилар. Ибн Можа ривояти.
@qushtepa_masjidi

September 11, 02:18
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун  Жума
🗒
11   сентябр 09,2026
🌙
29 Робиул аввал, 03,1448
Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин
яхшиси
📜
Исломдаги нарсаларнинг энг яхшиси
-
Китобларнинг энг яхшиси
— Қуръони карим.
-
Халқларнинг энг яхшиси
— Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
-
Кишиларнинг энг яхшиси
— одамларга фойдаси кўпроқ тегадиган киши.
-
Кунларнинг энг яхшиси
— жума куни.
-
Кечаларнинг энг яхшиси
— Қадр кечаси.
-
Ойларнинг энг яхшиси
— муаззам Рамазон ойи.
-
Амалларнинг энг яхшиси
— кам бўлса-да доимий амал.
-
Садақанинг энг яхшиси
— кишини муҳтожликка туширмайдиган, ўзида кифоя қиладиган мол қолган ҳолда берилган садақа.
-
Зикрларнинг энг яхшиси
— Ла илаҳа иллаллоҳ.

@qushtepa_masjidi

September 11, 00:01
Файлы недоступны
1
Открыть в Telegram

September 10, 02:24

мужарробат
🔖
Сажда оятларининг фазилати
قال الإمام النسفي في الكافي: من قرأ آي السجدة كلها في مجلس واحد وسجد لكل منها كفاه الله ما أهمه.
"قال" الشيخ "الإمام" حافظ الحق والملة والدين عبد الله بن أحمد بن محمود "النسفي في" كتابه "الكافي" شرح الوافي "من قرأ آي السجدة كلها" وهي التي قصدت جمعها لهذه الفائدة وتقريب الأمر مع حكم السجود رجاء فضل الله الكريم الودود "في مجلس واحد وسجد" بتلاوته "لكل" آية "منها" سجدة "كفاه الله" تعالى "ما أهمه" من دنياه وآخرته ونقله أيضا المحقق ابن الهمام وغيره من الشراح رحمهم الله.
كتاب مراقي الفلاح شرح نور الإيضاح
الشرنبلالي
📜
Имом Насафий раҳимаҳуллоҳ «Ал-Кофий» асарида: «
Ким сажда оятларининг барчасини бир мажлисда ўқиб, уларнинг ҳар бири учун тиловат саждаси қилса, Аллоҳ уни ташвишга солган барча нарсалардан кифоя қилади
», деди.
Шурнубололий*, «Мароқан фалаҳ шарҳу нурил изоҳ» асарида юқоридаги матнни шарҳлаб айтади: "Шайх, ҳофизул-ҳаққи вал миллати вад дийни Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Ал-Кофий» («Ал-Вофий» асарига шарҳ) китобида шундай дейдилар:
«
Ким сажда оятларининг барчасини ўқиса
», яъни мен бу оятларни Аллоҳ таолонинг карами ва меҳрибонлигидан бўлган фазл-эҳсонга умид қилган ҳолда, саждаи тиловат ҳукмини ҳам баён этиш билан бирга, ушбу фойдани қўлга киритиш ва ишни осонлаштириш мақсадида бир жойга жамладим, «
бир мажлисда», «ва уларнинг ҳар бири учун сажда қилса
», яъни ҳар бир сажда оятини тиловат қилганидан кейин унинг учун саждаи тиловат адо этса, «
Аллоҳ уни ташвишга солган нарсалардан кифоя қилади
», яъни дунёси ва охиратига тааллуқли бўлган, уни ташвишга солаётган ишларида Аллоҳ таоло унга кифоя қилади.
Бу ривоятни, шунингдек, муҳаққиқ Ибн Ҳумом ва бошқа шарҳловчилар ҳам, раҳимаҳумуллоҳ, нақл қилганлар".
*Ҳасан ибн Аммор ибн Али Шурнубололий Мисрий Ҳанафий (вафоти 1069 ҳ./1659 м).
📃
Бу амалнинг тафсилоти ва уни адо этиш тартиби
Бир мажлисда жамлаш: киши Қуръони каримдаги барча сажда оятларини бир ўтиришда, кетма-кет ўқийди.
Ҳар бир оят учун сажда қилиш: Ўқувчи ҳар бир сажда оятини ўқиб бўлганидан сўнг бир марта сажда қилади. Бу шартларга риоя қилинган ҳолдаги тиловат саждасидир.
Мақсад ва ният: бу оятлар ташвишлардан халос бўлиш, ҳожатларни раво қилиш ва кулфатларни бартараф этиш ниятида ўқилади. Чунки кетма-кет кўп сажда қилиш бандалик ва Аллоҳ таолага бўлган ҳокисорлик-итоатни намоён этади. Шу боис, у дуонинг қабул бўлишига сабаб бўлиши умид қилинади.
@qushtepa_masjidi

September 10, 01:15

Динимиз дунёнинг кам-кўсти, машаққатларига ва охиратнинг ислоҳи, ободлигига асосланган. Кимки дин воситасида тез келувчини (яъни ўткинчи дунё лаззатларини) талаб қиладиган бўлса, батаҳқиқ, хато қилибди.
Ибн Ақийл раҳимаҳуллоҳ.
◽️
Изоҳ: Ушбу дунё ҳаёти — синов, машаққат ва турли камчиликлардан иборат жойдир. Дин эса инсонни ушбу дунё машаққатларига сабр қилишга ўргатиб, асл мақсад бўлмиш охират ҳаётини обод қилиш учун келган. Кимки динни, ибодатларни фақатгина дунёвий манфаат, бойлик ёки обрў-эътиборга эришиш воситаси қилиб олса, у диннинг асл ғоясини тушунмабди ва катта хатога йўл қўйибди.
@qushtepa_masjidi