Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Ravza.uz | Rasmiy kanal

ravza_uz

Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi

www.ravza.uz

Instagram.com/ravza_uz

facebook.com/ravza.uz.sahifasi

twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun
⤵️
👨🏻‍💻
@ravzauz_bot
Guvohnoma №1151

Subscribers
38 200
Post views
1 223
ER
2,9%
Posts
82 340
September 05, 11:56
Media unavailable
2
Show in Telegram

#siyrat_suhbatlari
📿
ЁШЛАРГА РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ﷺ ҚАЙСИ ВАСИЯТЛАРИНИ ЭСЛАТГАН БЎЛАРДИНГИЗ?
🎙
Юнусхон домла Мамарасулов

Марғилон шаҳар “Саид Жалолхон тўра” масжиди имом-хатиби
🎙
Раҳимберди домла Раҳмонов

Тошкент шаҳар
"Хўжа Аламбардор" жоме масжиди имом-хатиби
🎙
Яҳё домла Абдураҳмонов

Тошкент шаҳар "Имом ат Термизий" жоме масжиди имом-хатиби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#rasulullohni_sogingan_ummat
(2-қисм)
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

September 05, 11:47

#Аср_азони
ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.
📖
┠ Аср азони
💾
┠ 544.8 КB

┠ 04 : 07
АЗОН ДУОСИ
Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz
|
@ravza_uz
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

September 05, 11:06
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

#Янгиликлар
#Жума
#Робиъул_аввал
🇺🇿
"ЭЛГА ХИЗМАТ ОЛИЙ ҲИММАТ"
🕌
Бугун, 25
июль куни
Наманган вилоят бош имом хатиби
Мусохон домла Аббосиддинов
жума намозини Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги "Муҳаммад поноҳ
"
жоме масжидида адо этдилар.
🔹
Жума намозидан олдин
Мусохон домла
жомега йиғилган жамоатга
“Элга хизмат-олий ҳиммат”
мавзусида суҳбат қилиб жумаладан: Мусулмонлардаги фазилатлар мақталиб, қанчалик
олиҳиммат, мурувватли ва сахий бўлиш керак экани таъриф этилган. Ўзлари муҳтож бўла туриб, нарсаларини ўзга муҳтожларга эҳсон қилиш ("ийсор") саховат ва карамнинг энг юқори чўққисидир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу мавзуда шундай деганлар: яъни:
"Одамларнинг яхшироғи– одамларга кўпроқ фойдаси тегадиганидир"
(Имом Байҳақий ва Имом Табароний ривояти)
Таъкидлаш керакки, динимизда улуғланган ушбу фазилат сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. "Инсон қадри учун" деган улуғвор ғоя асосида олиб борилаётган барча ижобий ўзгаришлар, аввало халқимизнинг оғирини енгил
қилиш, кўмакка муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш, барча ўзгариш ва ислоҳотларни инсон манфааати учун амалга оширишни мақсад қилади.
Аждодларимиз
"Элга хизмат– олий ҳиммат",
деб бежиз айтмаганлар.
Ўзгаларга яхшилик улашишимиз, айниқса, Аллоҳ азиз ва мукаррам қилган инсоннинг икки дунё саодати ва манфаати йўлида хизмат қилишимиз, нафақат уларга, балки энг аввало ўзимизга фойдалидир деб йиғилган жамоатга ҳаётий мисоллар билан кенг кўламда тушунтириб бердилар ва Рабиъул аввал ойи муносабати билан
“Пайғамабаримиз соллалолҳу алайҳи васалламнинг мўжизалари”
мавзусида ҳам сухбат қилиб
"Мавлиди шариф ўқилди"
.
🤲
Гўзал суҳбат охирида
Мусохон домла
Ҳақ таоло барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz |
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube

September 05, 10:44
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

#xabar
#muftiy
#anjuman
✍️
ЎЗБЕКИСТОН ВА РОССИЯ МУФТИЙЛАРИ
МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАДИЛАР
🇺🇿
🇷🇺
Бразилия пойтахтида хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий
Шайх Равиль Гайнутдин билан учрашув ўтказдилар.
💬
Шайх Равиль Гайнутдин юртимизнинг ислом тамаддунига қўшган беқиёс ҳиссасини эътироф қилиш баробарида Имом Бухорий, Имом Термизий каби улуғ зотлар, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарлар мусулмон олами эътиборини қозонгани, қадамжо ва мақбаралар дунё зиёратчиларини ўзига жалб этишини айтди. Шунингдек, Россия муфтийси Бухорои шарифдаги Мир Араб мадрасасида таълим олгани, унга юртимиз уламолари устозлик қилганини айтиш баробарида халқимизнинг одамийлигини, меҳмондўстлиги ва самимийлигини алоҳида таъкидлади.
💬
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўлкамиздаги диний-маърифий соҳадаги ўзгаришларни баён этиш баробарида диний идоралар ўртасида давомли алоқалар йўлга қўйилгани, биргина шу йилнинг ўзида юртимиз уламолари Россия Федерациясига бир неча бор сафар қилиб, тадбирларда ватандошларимиз билан суҳбатлар ўтказганини айтиб ўтдилар.

Учрашувда икки мамлакат диний идоралари ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.
Унда Ўзбекистон ва Россия мусулмонлари ўртасида диний-маърифий, илмий-маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилган. Кўп сонли Ўзбекистон фуқаролари вақтинча бўлиб турган Россия ҳудудларида маърифий учрашувлар ўтказиш, имом-хатибларни жалб этиш, диний таълим ва илмий тадқиқотлар борасида ҳамкорлик қилиш, хусусан, томонларнинг таълим муассасаларида олий диний таълим муассасалари талабалари амалиёти ҳамда имом-хатиблар учун малака ошириш курслари ташкил этиш кўзда тутилган.
🤝
Учрашув дўстона руҳда ўтди ва мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари алмашдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING

VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook

September 05, 05:48
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Жума куни янада кўпроқ салавот айтинг!
Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”,
- дедилар.
Имом Ибн Можа ривояти.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад".
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube

September 05, 02:58
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#ЭЪЛОН
🌙
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОШ ИМОМ-ХАТИБИ МУСОХОН ДОМЛА АББОСИДДИНОВ ДАВЛАТОБОД ТУМАНИ "МУҲАММАД ПАНОҲ" ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР.

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти бош имом-хатиби
Мусохон домла Аббосиддинов
Давлатобод туманидаги
"Муҳаммад Паноҳ" жоме масжиди
да жума намозини адо этадилар.
🕌
Жума намозидан аввал Мусохон домланинг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
#жума
#масжид
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz |
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube

September 05, 02:47
Media unavailable
3
Show in Telegram

#жума_муборак
Жума байрам ва ибодат кунидир.
Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар сония ҳасанотлар хазинасидир. Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади"
, -
дедилар.
Ибн Можа ривояти.
اللهم صل وسلم على شفيعنا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".
Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!
•┈┈•┈┈•⊰✿
🍃
🌸
🍃
✿⊱•┈┈•┈┈•
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube

September 05, 02:02
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

September 05, 02:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
Ravza.uz
|
📚
@Ravza_uz

♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA

September 05, 02:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
Ravza.uz
|
📚
@Ravza_uz

♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA