
Ravza.uz | Rasmiy kanal
#Янгиликлар
⏺
ТАҲОРАТХОНАДАГИ ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛДИ
✅
6 сентябрь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби, Уламолар Кенгаши аъзоси
Абдуллоҳ домла Саматов
Поп туманидаги
«Якка тут»
жоме масжиди ҳамда Мингбулоқ туманидаги
«Гулбоғ»
жоме масжидида бўлиб, масжидларнинг таҳоратхоналарида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишдилар.
✅
Ташриф давомида қурилиш жараёнларини кўздан кечириб, ишларни сифатли ва белгиланган талаблар асосида амалга ошириш юзасидан керакли тавсия ва маслаҳатларини бердилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
#xabar
#diniy_talim
📢
ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ
📚
Бугун, 7 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус диний таълим муассасаларида янги 2026-2027 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида очилиш тадбирлари бўлиб ўтди.
✅
Мазкур маросимларда
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳудудий ҳокимлик масъуллари, диний таълим муассасалари раҳбарлари, бош имом-хатиблар, ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.
📖
Тадбирлар Қуръони карим тиловати, хайрли дуолар ва давлат мадҳияси билан бошланди.
💡
Сўзга чиққан мутасаддилар барчани мустақиллигимизнинг 35 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан қутлади. Юртбошимиз томонидан диний-маърифий соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан, яқинда ҳам бир гуруҳ уламолар “Имом Бухорий” ордени билан тақдирлангани ёрқин далил экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, жорий йилда Тошкент ислом институтини илк магистрлар тамомлагани, эндиликда докторантура ташкил этилиши режалаштирилаётгани ҳам айтиб ўтилди.
📝
Шу билан бирга, диний таълим муассасалари фаолияти йилдан-йилга такомиллашаётгани,
жумладан, ўқув дастурлари замон талабига қараб янгилаб борилаётгани, кириш имтиҳонлари электрон тест шаклида ўтказилиб, энг муносиб талабалар саралаб олинаётгани, мударрис ва талабаларга ҳар жиҳатдан шароитлар ҳозирланаётгани, ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, талабалар астойдил ўқиб-ўрганиб, яхши мутахассис бўлишга ҳаракат қилиши лозимлигига урғу қаратилди.
💭
Тадбирлар давомида диний таълим муассасаларига ўқишга янги қабул қилинган талабалар ҳам сўзга чиқишди.
🎁
1-курс талабаларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин домла Холиқназар ҳазратлари номидан эсдалик совғалари улашилди.
🤲
Якунда Ҳақ таолодан элу юртимиз тинчлиги ва фаровонлиги, мустақиллигимиз абадий бўлиши ҳамда янги ўқув йили хайрли ва манфаатли кечишини сўраб хайрли дуолар қилинди.
🇺🇿
Шундан сўнг ўқув хоналарида “Мустақиллик дарслари” бошланди.
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
📲
OBUNA BO'LING
✅
VA
ULASHING
🗣
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#Ҳадис
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:
رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا وَبِمُحَمَّدٍ صلى الله عليه وسلم رَسُولاً.
«Розийту биллаҳи роббан ва бил ислами дийнан ва бимуҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама росула», деса, унга жаннат вожиб бўлади»
, -
дедилар.
Абу Довуд ривоят қилганлар.
Маъноси:
“Аллоҳни раббим деб, Исломни диним деб, Муҳаммад алайҳиссаломни расул деб рози бўлдим”.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
#Жума_суҳбати
#сийрат
💕
МАВЛИДИ
ШАРИФ ФАЗИЛАТЛАРИ
🎤
Муҳаммад Бобур домла Насриддинов
-
Наманган шаҳар "Саидазимхўжа" масжиди имом-хатиби
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐
MUSLIM.UZ
GA
👌
OBUNA BO'LING
▶️
YouTube
|
📷
Instagram
|
🔵
Facebook
#кун_ояти
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ.
"Бас, Мени эслангиз, сизни эслайман. Ва Менга шукр қилингиз, куфр қилмангиз".
(Бақара сураси, 152-оят).
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)
Эртага Душанба
- 07 Сентябр, 2026 й
- 25 Рабиул аввал, 1448 ҳ
🌇
Қуёш вақти
⏰
05:41
🌆
Қиём вақти
⏰
12:16
Азон Такбир
☪️
Бомдод
⏰
04:25 | | 05:10
☪️
Пешин
⏰
12:40 | | 12:50
☪️
Аср
⏰
16:44 | | 16:54
☪️
Шом
⏰
18:42 | | 18:42
☪️
Ҳуфтон
⏰
19:54 | | 20:04
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐
Ravza.uz
|
📚
@Ravza_uz
✓
♻️
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
Мутаассиблик
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube
#Ҳадис
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”
, -
дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.
♻️
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇
👇
🌐
www.Ravza.uz
|
📝
Telegram
💻
Instagram
|
📝
Facebook
|
🎞
Youtube