Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Saodatli xonimlar

saodatlixonimlar

"Bugun kitob o'qigan odam, kechagi odam emas"!
Shayx Muhammad Sodiq
Muhammad Yusuf xazratlari
📚

Subscribers
1 050
Post views
379
ER
35,82%
Posts
4 485
July 18, 18:53

Сенга берилмаган нарса, сенга
керак эмас эканини бил. Бошқасида ҳавас қилган, сенда бўлмаган нарсани; агар бўлганда, бало эканини бил.
Неки етишмаган нарсанг, агар бўлганда; ортиқчалик бўларди.
"АЛЛОҲ ҳар кимга лойиқ
бўлган хазинасини берди.
Мушукнинг қаноти бўлганда, Зағчанинг авлоди йўқ бўларди."
Саъдий Широзий Қуддиса Сирруҳу.
꧁✿
🌺
🌸

July 18, 07:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ҳофизул Қуръон улуғ фаришталар билан бирга бўлади
Oиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар:
“Қуръонни ўқиб юрадиган ва ёд олган кишилар улуғ фаришталар билан биргадир”.
(Имом Бухорий)
Уламолар “улуғ фаришталар билан” деган сўзни 2 хил тушуниш мумкин деганлар:
1) ҳофизул Қуръоннинг даражаси уларники билан бир хил, уларга ёнма-ён бўлади;
2) ҳофизул Қуръон улуғ фаришталарни қилган амалини қилади, улар юрган йўлдан юради.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг каломига аҳл қилсин!
Ustoz Shayx Abdulbosit Hamza

July 18, 03:37
Media unavailable
3
Show in Telegram

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат кунида кунларнинг ҳаммаси йиғилади. Жума куни эса оппоқ нурли бўлиб келади. Жума аҳлини келинчакни чимилдиққа етаклаб келинганидек, гўзал ҳолатда етаклаб келинади», дедилар».
Табароний ривоят қилган.
@Muslimaatuz

July 18, 03:37
Media unavailable
2
Show in Telegram


"Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг.
@BintuSodiq

July 16, 07:32
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Кун_ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: "Аллоҳ азза ва жалла (фаришталарга) айтади: "Бандам бирор ёмонликка шайланса, уни ёзманглар. Агар уни қилса, битта ёмонлик ёзинглар. Агар бирор яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, битта яхшилик деб ёзинглар. Агар уни қилса, ўнта (яхшилик) ёзинглар" (Имом Муслим ривояти).
t.me/muhaddisuz

July 15, 01:49
Media unavailable
3
Show in Telegram

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎
‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ суратларингиз ва молу дунёларингизга қарамайди, лекин қалбларингиз ва амалларингизга қарайди»,
дедилар».‎
Муслим ривоят қилган.‎
📚
@hadisislomuz

July 12, 14:57
Media unavailable
2
Show in Telegram

Yaqinlaringiz uchun takrorlanmas sovg’abop to’plamlarni faqat bizdan topishingiz mumkin
🥰
🛍️
Murojaat uchun
📩
@ummuhanifa79
Instagram
📌
Instagram.com/handmaker_h_y

July 12, 14:57
Media unavailable
4
Show in Telegram

🎉
Muslimaat.uz
va Bintusodiq muxlislari uchun yangilik
🔥
🌸
Zakaz uchun
📩
@ummuhanifa79
ga murojaat qiling
Instagram
📌
Instagram.com/handmaker_h_y

July 12, 08:03
Media unavailable
10
Show in Telegram

💥
"
muslimaat.uz
фаолиятларимизнинг онасидир"
Одинахон Муҳаммад Содиқ
1446 йили тарихга айланди. Янги режалар, лойиҳалар ва хайрли сафарлар, фойдали кўрсатувлар қилиш имкониятини беради, деган гўзал умидда 1447 йилни ҳам қаршиладик. Ушбу йилнинг дебочасида эса амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида бир неча йилдан буён гўзал анъанага айланиб қолган
muslimaat.uz
сайти ва Бинту Содиқ каналларимизнинг йиллик ҳисобот тадбири ўтказилди.
🗓
Бир йил... Яна бир “Сарҳисоб”...
Бежиз умр оқар дарёга қиёсланмайди! Оқади-ю кетади. Хайрли ишларга улгурган улгуриб қолади, улгурмаганлар эса дарё ўзанида оқишда давом этади.
1446 йил анчайин манфаатли ва мазмунли ўтди, десак муболаға бўлмаса керак. Устоз Одинахон Муҳаммад Содиқ бошчилигида сафарлар уюштирилди, янги-янги лойиҳалар устида иш олиб борилди. Шунингдек, кўплаб учрашувлар, тадбирлар бўлиб ўтди.
“Сарҳисоб – 1446” тадбирида намойиш этилган
muslimaat.uz
, Бинту Содиқ,
savollar.muslimaat.uz
каналлари ҳамда “Омина” журналига оид статистик маълумотлар бу гапимизнинг исботи бўлди.
🏅
Хизматлари билан алоҳида эътирофга лойиқ тўрт нафар аёлимиз – Умида Отажонова, Гулобод Қудратуллоҳ қизи, Ақида Зокирова, Шоира Исақова “Фидойи аёл” йўналишида тақдирланди.
🏆
Йиллик танлов ғолиблари бўлган 4 нафар мухлисимиз, медиа ва радио бўлимимизда йил давомида фаол ишлаган 5 нафар ходимимизга ҳам устозларимиз томонидан эсдалик совғалар топширилди.
🎁
Ҳазратимиздан устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиққа анъана ўлароқ қолган хос мукофот соҳибини тақдирлаш жараёни жуда ҳаяжонли дақиқалар бўлди. Бу йилги хос мукофотга ҳар ишда фаол ходимамиз – Арофат Муҳаммедова муносиб кўрилди.
🎶
Мумтоз куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
📣
Тадбир сўнгида Одинахон Муҳаммад Содиқ жамоамиз фаолияти ҳақида тўхталар экан, шундай деди:
“Ҳозирги пайтда жамоаларимизнинг фаолияти кенгайган. Барча фаолиятимизни “Пешқадамлар карвони” номи остида бирлаштирдик. “Пешқадамлар карвони” муассасасининг энг катта бўлимларидан бири МЕДИА бўлимидир. Медиа барча бўлимларнинг онасидир. Биз дастлаб айнан мана шу йўналишда Ҳазратимиз билан иш бошлаганмиз. Кейинчалик фаолиятимиз янада кенгайди. Кўплаб бўлимларимиз иш бошлади. Айниқса,
muslimaat.uz
барча фаолиятларимизнинг ОНАСИдир. Унга бўлган эътиборимиз, аҳамиятимиз, ҳурматимиз ўзгачадир. Аллоҳ таоло хайрли ишларнинг фаолиятини бошлаб берган Ҳазратимизни ўз раҳматига олсин. Бу жамоа фаолиятига муваффақиятлар тилайман. Ҳақларига дуодамиз”.
Бундай гўзал эътирофу ишонч жамоамизни янада руҳлантирди, келгусидаги ишларимизга шижоат бағишлади.
Тадбиримиз хайрли дуолар билан ўз якунига етди. Яна бир йил сарҳисоби шу тариқа ниҳоясига етди.
🕊
Ким ўзини ўзи сарҳисоб қилса, фойдани қўлга киритади. Ким ғафлатда қолса, ютқазади. Ким оқибатга қараса, нажот топади. Ким ҳавои нафсига эргашса, адашади. Ким атрофга ибрат назари билан боқса, кўради. Кўрган эса англайди...

Фурсатни бой бермайлик — нафсимиз, ақлимиз ҳамиша сарҳисобга муҳтож.
«Ҳар бир нафс (жон) эрта учун нима тақдим этаётганига назар солсин!»
Райҳона
@Muslimaatuz

July 11, 11:30
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Таъзия
▪️
Таъзия
▫️
"Муфтий Бобохоновлар" фонди раҳбарияти ва жамоаси
Тошкент вилояти "Ҳасанбой ота" жоме масжиди имом ноиби, Қуръон хизматчиси, узоқ йиллар давомида дин ва миллат равнақи йўлида хизмат қилган Яҳё қори Турдиев вафоти
муносабати билан барча оила аъзолари ва шогирдларига чуқур
таъзия
изҳор этади.
▫️
95 ёшида
оламдан ўтган
устознинг
барча солиҳ амалларини
Аллоҳ таоло
ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
▫️
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари,
фарзанду аржумандларига
чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.
🔽
Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон
ҳазратларининг шогирдларидан бўлган
Яҳё қори Турдиев
1930 йил 21 декабрда Шарқий Туркистоннинг
Қашқар вилояти Янгисор шаҳрида
зиёли оилада таваллуд топди.
🔽
У 1943 йил
Қуръони каримни тўла ёд
олди. 1962-1968 йиллар давомида
Мир Араб мадрасасида
таҳсил олди.
🔽
1978-1984 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги
Тўйтепа жоме масжидида
, 1988 йилдан Зангиота туманидаги
Кўктерак масжидида
имом-хатиблик қилди. 1995-2011 йиллар Тошкент тумандаги
Ҳасанбой ота жоме масжидида
имом-хатиб бўлиб ишлаган.
▫️
إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ
▫️
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».
✈️
t.me/muftiylar
Саҳифаларимиз:
🔅
🌐
Сайт
|
🎬
Youtube
|
🔵
Facebook
|
📷
Instagram