Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Segment.uz

segmentuz

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Тижорий ҳамкорлик учун —
@fimediateam

Subscribers
71 200
Post views
9 482
ER
13,3%
Posts
12 450
October 29, 11:33

❗️
Доллар расмий курси 12 000 сўмдан пастга тушди
Эртага — 30 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси
11 990,53 сўм (-13,94 сўм)
этиб белгиланди.
Маълумот учун: доллар курси аввал ушбу кўрсаткични қайд этмаган. Сабаби 2023 йил
августида
курс бир кун ичида 11667 сўмдан 12075 сўмга сакраган эди.
Доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан
(13003,95 сўм – 14.02.2025й)
1010 сўм
атрофида пасайишга улгурди.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook

October 29, 07:35
Media unavailable
1
Show in Telegram

October 29, 06:36

Ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш тақиқланади
Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талабларни
янгилади.
▪️
Янги
чек-лист
жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча
таваккалчилик
ва
мажбуриятлар
ҳақида олдиндан маълумот олади
.
▪️
Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун
шартномани ўзгартириш
ва
енгиллик
бериш тартиби белгиланади.
▪️
Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги,
давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги
ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.
▪️
Мижоз розилигисиз
олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.
▪️
Омонатларни кафолатлаш тизими
ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.
Янги нормалар 2026 йил
29 январдан
кучга киради.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook

October 28, 14:38
Media unavailable
1
Show in Telegram

October 28, 13:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

❗️
Жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси ва табиий газ нархлари оширилмайди
Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
Вазирнинг маълум қилишича, электр энергияси ва табиий газ нархлари
келаси йили май ойида
инфляция даражасида индексация қилинади.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook

October 28, 12:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

Марказий банкда янги тайинловлар
амалга оширилди:
▪️
Нодирбек Ачилов
Марказий банк раисининг ўринбосари этиб
тайинланди
. Н.Ачилов бунга қадар Монетар операциялар департаментига раҳбарлик қилган.
▪️
Санжар Носиров
Марказий банк раисининг ўринбосари этиб
тайинланди
. Бунгача С.Носиров Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти раҳбари лавозимида ишлаган.
▪️
Нусратулла Фазилов
Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимига
тайинланди
. Н.Фазилов илгари Банкларни пруденциал назорати департаментига раҳбарлик қилган.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook

October 28, 11:05

Касбий таълимдаги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан
касбий
таълим
тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарор
имзоланди
. Асосий янгиликлар:
1️⃣
Касбий таълим агентлиги
ташкил этилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида). Агентлик техникумлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва соҳани бошқаришга масъул.
2️⃣
Асосий мақсадлар белгиланди (2030 йилгача):
▪️
9-синф битирувчиларини касбий таълим билан қамров
29% дан 50% га
етказилади.
▪️
Дуал таълим улуши
9% дан 40% га
оширилади.
▪️
Халқаро/қўшма дастурлар жорий этилган техникумлар сони
250
тага етказилади.
3️⃣
Молиявий рағбатлар ва танловлар:
▪️
2026/2027 ўқув йилидан
дуал
таълимдаги
ўқувчиларга
БҲМ бир баравари миқдорида
стипендия
тўланади.
▪️
2026 йилдан бошлаб миллий рейтингнинг
энг яхши 50 та
техникумнинг ҳар бири
БҲМ 3 000 баробари
миқдорида рағбатлантирилади.
▪️
Ҳар йили
Президент соврини учун “Касбий маҳорат миллий танлови”
ўтказилади.
Шунингдек, 2030 йилгача
техникумлар фаолиятини тугатиш
ва уларга тегишли мол-мулкни
хусусийлаштиришга мораторий
жорий этилди.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook

October 28, 10:27
Media unavailable
2
Show in Telegram

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари фаолияти самарадорлигининг
рейтингини
эълон қилди.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook

October 28, 08:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

October 28, 05:10

❗️
2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади
Кеча Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2026 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар муҳокама
қилинди.
Йиғилишда қайд этилишича:
▪️
келгуси йилда
харажатларни кескин қисқартириш ва самарадорликни ошириш
барча даражадаги раҳбарлар учун асосий мезон бўлади;
▪️
келгуси йилда иқтисодий ўсиш суръати
6,6 фоиз даражасида
таъминланиб, ЯИМ ҳажми 150 млрд доллардан ошиши, инфляция 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинган;
▪️
бюджет лойиҳасида асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади;
▪️
вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги маблағлар
нинг ярми алоҳида жамғармага ўтказилиб, мактаб қурилиши ва тиббиётга йўналтирилади;
▪️
субсидия ва имтиёзларнинг самараси паст бўлганлари бекор қилинади;
▪️
яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш,
стратегик тармоқларда таннархни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш вазифалари белгилаб берилди;
▪️
Халқаро молия ташкилотлари маблағлари иштирокидаги лойиҳаларни тезлаштириб,
фақат якунланганидан сўнг янги лойиҳаларга ресурс жалб этиш
тизимига ўтилади;
▪️
бюджет даромадлари оширилиб,
харажатлар қатъий назорат қилинади.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook