
Segment.uz
“Менинг энг катта айбим Тошкентда туғилмаганим эди” — Президент прописка тизими ҳақида
Президент Шавкат Мирзиёев биринчилардан бўлиб имзолаган ҳужжатларидан бири прописка масаласига оид бўлганини эслади ва бунга ўз ҳаётидан мисол келтирди.
“Москвада илмий ишимни ҳимоя қилиб келганман. Ишлаган институтим менга уй берган. Иккита болам бор. Лекин ордер олиш учун прописка йўқ. Менинг энг катта айбим — Тошкентда туғилмаганман, лекин Ўзбекистон фуқаросиман. Беришмаган менга ордерни.
Биринчилардан қабул қилган қароримдан бири — Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонда прописка олиши мумкин, деган қарор эди”, — деди давлат раҳбари.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
“Сиз Президент бўлганингиздан кейин менинг чўнтагим пул кўрди”
— актёр Фарҳод Абдуллаев давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
Ўзбекистонликлар учун
Мисрга кириш
талабларини қатъийлаштириш муддати музокаралар туфайли
2027 йил 1 мартгача кечиктирилди
.
Бу муддатгача сайёҳлар
Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан
, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда маҳаллий қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилишга
чақирди
.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Қуйичирчиқдаги замонавий
“Кўҳинур” сиҳатгоҳи тўлиқ киноижодкорлар ихтиёрига берилишини
маълум қилди.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
❗️
Кинематография агентлиги тугатилиб
, кино соҳасида давлат сиёсатини юритиш ваколати Маданият вазирлигига ўтказилади.
Вазирликда
Кино санъати департаменти
ташкил этилади. Департамент раҳбарининг мақоми вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
Киноларни молиялаштиришда
давлат буюртмаси амалиётидан
субсидия
асосида қўллаб-қувватлаш тизимига ўтилади — Президент
Telegram
|
Instagram
|
Facebook
“Ўзбекфильм” давлат муассасаси
тугатилиб, замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган янги
“Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси
ташкил этилади.
Президент янги кинокомпания
миллий кино брендини яратиш ва замонавий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича
таянч марказ ҳамда бош оператор бўлишини таъкидлади.
“Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси фильм ишлаб чиқармайди.
Фильмларни яратиш тўлиқ хусусий секторга ўтади. Компания лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, фильмларни тарғиб қилиш, тарқатиш, халқаро бозорлар ва фестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланади.
Telegram
|
Instagram
|
Facebook