Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Siyrat.uz

siyrat_uz

Siyrat.uz
| Пайғамбаримиз сийратлари, саҳобалар ҳаёти ва Ислом тарихига бағишланган
Шиоримиз:
Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш, исломий маърифат таратиш.

Subscribers
3 850
Post views
1 673
ER
42,92%
Posts
2 876
October 29, 09:14
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Сийрат
Мен набийларнинг хотимиман
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ مَثَلِي وَمَثَلَ الْأَنْبِيَاءِ مِنْ قَبْلِي كَمَثَلِ رَجُلٍ بَنَى بَيْتًا فَأَحْسَنَهُ وَأَجْمَلَهُ إِلَّا مَوْضِعَ لَبِنَةٍ مِنْ زَاوِيَةٍ، فَجَعَلَ النَّاسُ يَطُوفُونَ بِهِ وَيَعْجَبُونَ لَهُ وَيَقُولُونَ: هَلَّا وُضِعَتْ هَذِهِ اللَّبِنَةُ، قَالَ: فَأَنَا اللَّبِنَةُ وَأَنَا خَاتَمُ النَّبِيِّينَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, чиройли қилиб қуриб, бир бурчагидан бир ғиштнинг ўрнини қолдириб қўйган кишига ўхшайди. Одамлар уни айланиб кўриб, қойил қолишади ва:
«Мана шу ғишт ҳам ўрнига қўйилганда эди!» дейишади. Мен ўша ғиштман. Мен набийларнинг хотимиман», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 29, 06:35
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумадул-аввал ойининг 8 куни
Ҳижрий 1409 йил, милодий 1988 йил АҚШ ва Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) ўртасида расмий мулоқот бошланди.
Ҳижрий 1357 йил, милодий 1938 йил машҳур Қуръони Карим ҳофизи Роғиб Мустафо Ғалваш таваллуд топди.
Ҳижрий 1336 йил, милодий 1918 йил Азҳар шайхларидан бири, араб тили устози Ҳамза Фатҳуллоҳ вафот этди.
Ҳижрий 1378 йил, милодий 1959 йил мисрлик ҳадис илми уламоси Аҳмад Абдурраҳмон Банно Саъотий вафот этди.
Ҳижрий 1429 йил, милодий 2008 йил Кувайтнинг ўн тўртинчи амири Саъд Абдуллоҳ Солим Сабоҳ
вафот этди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 28, 14:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумадул-аввал ойининг 7 куни
Ҳижрий 1293 йил, милодий 1876 йил Усмонли султони Абдулазиз I тахтдан ағдарилди.
Ҳижрий 1346 йил, милодий 1927 йил Фаластин Пул Кенгаши фаластин фунтини муомалага чиқарди. У Фаластин ва Иорданияда 1950 йилгача юрди.
Ҳижрий 1348 йил, милодий 1929 йил Имом Муҳаммад Аҳмадий Завоҳирий Жомеъ ал-Азҳар шайхлигига тайинланди. (Азҳар шайхларининг 30чиси).
Ҳижрий 1406 йил, милодий 1985-1986 Ливия етакчиси Муаммар Қаддафий Мисрга қарши ахборот ҳужумини тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарди.
Ҳижрий 360 йил, милодий 971 йил тасаввуф намояндаларидан бири Абу Бакр Дуққий
вафот этди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 28, 13:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумадул-аввал ойининг 6 куни
Ҳижрий 694 йил, милодий 1295 йил, Илхоний мўғулларнинг хоқони Кайхоту ибн Абақа ўлдирилди, унинг ўрнига Бойду ибн Тарағай ҳукмронликни қўлга олди.
Ҳижрий 951 йил, милодий 1544-1545 йиллар Европа подшоҳлари Усмонлилар давлатининг Венгрия устидан суверенитетини тан олди. Усмонли қўшинлари томонидан Венгрия забт этилиб, ўз ҳокимиятига қўшиб олди.
Ҳижрий 982 йил, милодий 1574 йил Усмонлилар Испаниядан Тунисни тортиб олди (аввал Ҳалқ ал-Водий қалъаси олинди). Бу юришда беш минг испан ва италиялик аскар ўлдирилди, уч минг киши асир олинди, 225 та тўп ўлжа қилинди. Сўнгра испанлар қайтиб келмаслиги учун қалъа портлатиб юборилди.
Ҳижрий 1083 йил, милодий 1672 йил Усмонли қўмондони Қоплон (Қаблан) Мустафо Пошо Подолияни фатҳ қилди ва у ерда «Камонижа» (Каменетс) элатини ташкил қилди. Бу ҳудуд аввал Полшага қарашли эди.
Ҳижрий 1293 йил, милодий 1876 йил Султон Абдулазизхон (Султон Маҳмуд II нинг ўғли) Усмонлиларнинг ўттиз иккинчи силсиласидаги халифа лавозимидан олиб ташланди.
Ҳижрий 1327 йил, милодий 1909 йил Француз қўшинлари Марокашнинг жанубини босиб олди.
Ҳижрий 1370 йил, милодий 1951 йил Франция мустамлака маъмурияти Тунисда Зайнул Обидин Сануси чиқарадиган «Тунис» газетини иккинчи марта тўхтатди.
Ҳижрий 1403 йил, милодий 1983 йил Ҳиндистоннинг Ассам штатида Неллиэ қирғини содир бўлди. Бу ишни Lalung (Tiwa) қабиласи эркаклари мусулмонларга қарши амалга оширди.
Ҳижрий 1409 йил, милодий 1988 йил АҚШ илк бор Фаластин Озодлик Ташкилоти (ФОТ) билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга рози бўлди. Бу, БМТ томонидан ФОТнинг фаластин халқининг қонуний вакили сифатида тан олиниши ва кузатувчи мақомида аъзолик берилишидан кейин юз берди.
Ҳижрий 1420 йил, милодий 1999 йил Туркиянинг шимолида Рихтер шкаласи бўйича 7,4 балл кучга эга зилзила содир бўлиб, 17 минг киши ҳалок бўлди, 44 минг киши жароҳатланди.
Ҳижрий 1425 йил, милодий 2004 йил Эрон ҳукумати ҳудудига рухсатсиз кириб келган британиялик денгизчиларни озод қилишга қарор қилди.
Ҳижрий 953 йил, милодий 1546 йил Усмонлиларнинг ўн иккинчи султони Мурод III таваллуд топди.
Ҳижрий 937 йил, милодий 1530-1531 йил Заҳириддин Муҳаммад Бобур
таваллуд топди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 28, 12:02
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумадул-аввал ойининг 5 куни
Ҳижрий 8 йил, милодий 629 йил мусулмонлар билан Рум (Византия) ва уларнинг иттифоқчилари Ғассонийлар ўртасида муъта ғазоти юз берди. Пайғамбар алайҳиссалом Ҳорис ибн Умайр Аздийдан Бусро ҳокимига мактуб жўнатдилар. Ҳорис Муъта деган кентга етиб келганда Шураҳбил ибн Амр Ғассоний деган кимса учраб қолди. У элчидан қаерга кетаётганини сўради. Ҳорис Шомга йўл олганинини айтди. Шураҳбил: «Сен Муҳаммаднинг элчиси бўлсанг керак-а?» деб сўради. Ҳорис тасдиқ жавобини берган заҳоти ўлдирилди. Пайғамбар алайҳиссалом бу хабарни эшитиб, қаттиқ қайғурдилар. Шу пайтгача у кишининг бирон элчиси ҳалок бўлмаган эди.
Ҳижрий 4 йил, милодий 626 йил Зайнаб бинти Али ибн Абу Толиб, тўртинчи рошид халифа Али ибн Абу Толибнинг қизлари ва Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари таваллуд топди.
Ҳижрий 398 йил, милодий 1008 йил мағрибдаги Бану Зирий давлатининг амирларидан бири Муъиз ибн Бадис таваллуд топди.
Ҳижрий 8 йил, милодий 629 йил Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари ва Исломни илк қабул қилган саҳобалари Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу вафот этдилар. .
Ҳижрий 982 йил, милодий 1574 йил Усмонлилар давлатининг шайхулисломи Муҳаммад Абу Суъуд Афанди вафот этдилар.
Ҳижрий 1003 йил, милодий 1595 йил Усмонлилар давлатининг ўн иккинчи султони.Мурод III вафот этди.
Ҳижрий 861 йил, милодий 1457 йил Мамлук қўшинлари Ибн Қарамон (Қараманоғуллари амирлиги)га қарши юриш учун Қоҳира яқинидаги Райдания қишлоғига тўпланди.
Ҳижрий 872 йил, милодий 1467 йил Қоҳирада сиёсий тўнтариш, яъни мамлук амирларидан Яшбак бошчилигида ҳарбийлар қуролланиб чиқишди. Натижада мамлук султони Зоҳир Ялбай тахтдан ағдарилиб, унинг ўрнига Зоҳир Тимурбуғо ўтирди.
Ҳижрий 1375 йил, милодий 1955-1956 йиллар Судан Парламенти мустақиллик декларациясини қабул қилди. Кучга кириши 1956 йил 1 январ куни амалда қўлланилди.
Ҳижрий 671 йил, милодий 1273 йил мамлук қўшинлари Фурот дарёсидан кечиб ўтиб, илҳонли-мўғул кучлари ҳужумини қайтарди ва уларга катта
талафот етказди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 28, 11:10
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумадул-аввал ойининг 4 куни
Ҳижрий 657 йил, милодий 1259 йил Ҳулогу хон даврида, олим Носириддин Тусий саъй-ҳаракати билан Мароға расадхонаси қурилиши бошланади.
Ҳижрий 945 йил, милодий 1538 йил Хайриддин Барбарос бошчилигидаги Усмонли флоти Провеза жангида Венеция, Папалик давлатлари, Испания Габсбурглар, Неапол ва Сицилия флотларидан ташкил топган «Муқаддас лига» устидан ғалаба қозонади. Усмонли флотида тахминан 300 кема, салбчилар флотида 600 кемага қарши, 5 соат давом этган жангда усмонлиларнинг қўли баланд келди.
Ҳижрий 555 йил, милодий 1160 йил машҳур мусулмон тарихчилардан бири Ибнул Асир таваллуд топди.
Вафот этганлар
Ҳижрий 927 йил, милодий 1520-1521 йил мусулмон олими ва шомлик адиб Абдул Қодир Нуъаймий вафот этди.
Ҳижрий 1344 йил, милодий 1925-1926 йил саудиялик уламо, фақиҳ ва шоир Абдуллоҳ ибн Али Ол Абдулқодир вафот этди.
Ҳижрий 1350 йил, милодий 1931 йил ливиялик озодлик кураши қаҳрамони
Умар Мухтор вафот этди.
Ҳижрий 1355 йил, милодий 1936-1937 йил ироқлик ёзувчи, журналист ва тарихчи Аҳмад Иззат Аъзамий вафот этди.
Ҳижрий 1430 йил, милодий 2009 йил мавританиялик олим, фақиҳ, тилшунос ва шоир Муҳаммад Солим Валад Аддуд
вафот этди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 24, 11:29
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумадул-аввал ойининг 3 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Фаластиндаги Рамла шаҳри яқинида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бошчилигидаги мусулмонлар қўшини билан Византияликлар ўртасида Ажнадайн жанги юз берди.
Ҳижрий 827 йил, милодий 1424 йил Масжидул Ҳаромга катта сел келиб, сувга тўлиб кетди. Натижада сув Ҳажарул Асвадга яқинлашди.
Ҳижрий 1055 йил, милодий 1645 йил Усмонлилар Ўрта ер денгизида жойлашган, венецияликлар назоратидаги Крит (Грит) оролини фатҳ қилиш учун ҳарбий юришни бошлайди. Крит ороли Усмонли давлати ва Европа ўртасидаги йирик уруш майдонига айланади.
Ҳижрий 1083 йил, милодий 1672 йил Усмонли қўшини Турла (Днестр) дарёси бўйида жойлашган Полшанинг мустаҳкам Каменетс қалъасини 9 кунлик қамалдан сўнг эгаллайди.
Ҳижрий 1096 йил, милодий 1685 йил Босния ҳокими бўлган усмонли қўмондони Финдиқ Мустафо пошо Синжқ алъаси жангида венеция қўшинини тор-мор қилади.
Ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йил Иттифоқчилар қўшинлари Тунис шаҳрига кирадилар (иккинчи жаҳон уруши чоғида) ва Германиянинг нацист қўшинларини Тунисдан қувиб чиқарадилар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 23, 04:05
Media unavailable
1
Show in Telegram

#Тарихда_бугун
Жумодал-аввал ойининг 1 куни
Ҳижрий 297 йил, милодий 909-910 йиллар Мағрибда Фотимийлар давлати эълон қилинди.
Ҳижрий 954 йил, милодий 1547 йил Султон Сулаймон Қонуний даврида Усмонлилар давлати билан Австрия қироли Фердинанд ўртасида сулҳ тузилди. Томонлар беш йиллик сулҳга келишди, шартга кўра Австрия қироли йилига 30 минг дукат хирож тўлайдиган бўлди.
Ҳижрий 1047, милодий 1637-1638 йил Мағриб султони Муҳаммад аш-Шайх ас-Сағир билан Англия қироли Чарлз II ўртасида шартнома имзоланди.
Ҳижрий 1080, милодий 1669-1670 йил Венецияликлар Крит оролидаги «Кандия» қалъаси калитларини усмонлиларга топширди. Шундай қилиб, Венеция билан 24 йил давом этган уруш якунланди. Бу урушда 130 минг усмонли ҳалок бўлди.
Ҳижрий 1287 йил милодий 1870 йил Али Муборак Миср миллий кутубхонасининг (Дарул кутуб aл Мисрийя) илк қонун ва низомини тузди. Шу асосда Дарул кутуб ташкил этилиб, Миср тарихида янги босқич бошланди.
Ҳижрий 1362 йил, милодий 1943 йил Амин Бей ибн Муҳаммад ал-Ҳабиб Тунис тахтига ўтирди.
Ҳижрий 1375 йил, милодий 1955-1956 йил Бенғозида Ливия университети ташкил этилди. Бу Ливиядаги биринчи университет бўлди.
Ҳижрий 1382 йил, милодий 1962-1963 йиллар мустақилликдан сўнг Жазоирнинг илк ҳукуматига Аҳмад Бин Белла бошчилик қилди. Ҳижрий 1417 йил милодий 1996-1997 йиллар Босния ва Герсеговинада урушдан кейинги сайловларда Алижа Иззетбегович ғолиб бўлиб, президентлик лавозимини эгаллади.
Ҳижрий 1328 йил, милодий 1910-1911 йил Азҳар шайхи Абдул Ҳалим Маҳмуд таваллуд топди.
Ҳижрий 604 йил. Милодий 1207-1208 йилларда Андалуслик шоир, муфассир ва муҳаддис Абу Имрон ал Мирталлий, вафот этди.
Ҳижрий 1399 йил, милодий 1979 йил суриялик шоир, мусулмон олими Бакрий ал Ҳалабий вафот этди.
Ҳижрий 1433 йил, милодий 2012 йил Сомали президенти Абдуллоҳ Юсуф Аҳмад вафот
этди.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

October 22, 12:27
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

#Мақолалар
Қиёматда барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фахр эмас-ку, қиёмат куни келганда мен набийларнинг имоми, хатиби ва шафоатлари соҳиби бўлурман», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда фахр учун эмас, воқеъликдаги бор ҳақиқат айтилмоқда. Қиёмат куни Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча пайғамбарларга имом бўлишлари, барча пайғамбарларга хатиб бўлиб, уларга ваъз қилишлари ва барча пайғамбарларга шафоатчи бўлиб, уларни шафоат қилишлари ҳақида сўз кетмоқда.
Ўзимиз ўйлаб кўрайлик, қиёмат кунида барча пайғамбарларга имом бўлишдан афзал мақом борми?!
Ўзимиз ўйлаб кўрайлик, қиёмат кунида барча пайғамбарларга хатиб бўлишдан афзал мақом борми?!
Ўзимиз ўйлаб кўрайлик, қиёмат кунида барча пайғамбарларга шафоатчи бўлишдан афзал мақом борми?!
🔗
Тўлиқ ўқиш
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube

September 26, 09:06
Media unavailable
1
1
Show in Telegram

Сийрат уламолари ва улар қолдирган мерос
Сийрат илмида энг аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади:
1. Урва ибн Зубайр (93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари.
Бу зот кўп илмларни чуқур эгаллаган, аксар ғазотларда иштирок этган. Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг сийрат борасидаги китоблари бизгача етиб келмаган.
2. Абон ибн Усмон ибн Аффон (105-ҳижрий санада вафот этган). Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу­нинг ўғиллари.
Бу киши ҳам кўзга кўринган олимлардан бўлган. Ўзига етиб келган хабарлардан сийрат китоби битган. Аммо Абон розияллоҳу анҳунинг китоблари ҳам бизгача етиб келмаган.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube