
Siyrat.uz
#Нубувват
Ваҳий, нубувват ва рисолат
Аллоҳ таоло:
«Ана шундай, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни ваҳий қилдик. Сен китоб нима, иймон нима – идрок қилмас эдинг. Лекин Биз уни бир нур қилдикки, у билан бандаларимиздан хоҳлаганмизни ҳидоят қилурмиз. Албатта, сен тўғри йўлга ҳидоят қилурсан. Осмонлардаги нарсалар ва ердаги нарсалар Уники бўлган Аллоҳнинг йўлига
(ҳидоят қилурсан)
. Огоҳ бўлингким,
(барча)
ишлар Аллоҳгагина қайтиб борур»,
деган
(«Шуро» сураси, 52-53-оятлар).
Шарҳ:
«Ат-Тожул жомеъ» китобининг муаллифи шайх Мансур Али Носиф раҳматуллоҳи алайҳи ваҳий, нубувват ва рисолат ҳақида қуръоний маълумот бермоқ ниятида «Шуро» сурасидаги ушбу икки оятни келтирадилар. Аслида улардан олдинги бир оятни ҳам олганларида, яна ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шунинг учун биз ўша қолган аввалги оятдан бошлаб ўрганишга киришамиз. Шояд, ушбу масала бўйича батафсилроқ маълумот олсак.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
🥳
«Hilol-Nashr»: 15 йиллик байрамга марҳабо!
Азиз китобхонлар!
📚
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган «Hilol-Nashr» нашриётининг 15 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири ўтказиляпти.
Тадбирда
юртимизнинг пешқадам устозлари, зиёлилар, жамоат фаоллари билан учрашувлар, суҳбатлар ташкил этилади. Байрамда севимли муаллифларингиздан дастхат олишингиз ҳам мумкин бўлади. Меҳмонларга нашриёт томонидан эсдалик ҳадялар берилади, китоб сайли бўлиб ўтади.
🎉
Байрамимиз
10 октябрь, шанба куни
Тошкент шаҳридаги
«Dream Park»
хиёбонида («Ғафур Ғулом» боғида) соат
14:00 да бошланади.
Барчангизни кутамиз!
@islomuz
&
@hilolnashr
#Сийрат
Ҳиро ғорида
Ўша пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак умрларидан қирқинчи йилини ўтказар эдилар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли разолатлар ботқоғига ботган инсоният ўзини ўзи ўлдиришга уринмоқда эди. Бутун атрофни жоҳилият зулмати қоплаган, қаёққа қарасанг, ҳаром-хариш, зулм-истибдод, ёлғон-туҳмат, душманлик ва жаҳолат ҳукм сурар эди.
Ўша пайтда бутун дунё жоҳилий ҳаёт кечирар эди. Инсоният бошдан-оёқ жаҳолат ботқоғига ботган эди. Кишиларнинг барчаси ҳозиргига ўхшаб, бўлган-бўлмаган, бузуқ ва аслсиз ақийдаларга эътиқод қилар эди. Уларнинг оилавий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ҳаётларида жабр-ситам, зулму ноҳақлик ҳукм сурар эди. Қўйингки, инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасида разолат, ҳақсизлик, жаҳолат ҳукмрон эди. Инсоният жоҳилиятнинг қуюқ зулматида, қаттиқ ғафлат уйқусида ётар эди.
Ана шундай қуюқ зулмат, моғор босган қалблар ухлаган бир пайтда фақатгина бир инсоннинг моғор босмаган пок қалби уйғоқ эди. Ўша ягона уйғоқ қалб мавжуд вазиятдан норози бўлиб, мазкур қоронғуликдан нурга чиқиш йўлини ахтарар эди.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Сийрат
Жин ва ғойиб овозларнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида хабар бериши
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا سَمِعْتُ عُمَرَ يَقُولُ لِشَيْءٍ قَطُّ إِنِّي لَأَظُنُّهُ كَذَا إِلَّا كَانَ كَمَا قَالَ، بَيْنَمَا عُمَرُ جَالِساً إِذْ مَرَّ بِهِ رَجُلٌ جَمِيلٌ، فَقَالَ: لَقَدْ أَخْطَأَ ظَنِّي أَوْ إِنَّ هَذَا عَلَى دِينِهِ فِي الْجَاهِلِيَّةِ أَوْ لَقَدْ كَانَ كَاهِنَهُمْ، عَلَيَّ الرَّجُلَ، فَدُعِيَ لَهُ فَجَاءَ، فَقَالَ لَهُ: مَا تَقَدَّمَ فَقَالَ: مَا رَأَيْتُ كَالْيَوْمِ اسْتُقْبِلَ بِهِ رَجُلٌ مُسْلِمٌ، قَالَ عُمَرُ: فَإِنِّي أَعْزِمُ عَلَيْكَ إِلَّا مَا أَخْبَرْتَنِي، قَالَ: كُنْتُ كَاهِنَهُمْ فِي الْجَاهِلِيَّةِ، قَالَ: فَمَا أَعْجَبُ مَا جَاءَتْكَ بِهِ جِنِّيَّتُكَ؟ قَالَ: بَيْنَمَا أَنَا يَوْمًا فِي السُّوقِ جَاءَتْنِي أَعْرِفُ فِيهَا الْفَزَعَ، فَقَالَتْ: أَلَمْ تَرَ الْجِنَّ وَإِبْلَاسَهَا وَيَأْسَهَا مِنْ بَعْدِ إِنْكَاسِهَا وَلُحُوقَهَا بِالْقِلَاصِ وَأَحْلَاسِهَا، قَالَ عُمَرُ: صَدَقْتَ، بَيْنَمَا أَنَا عِنْدَ آلِهَتِهِمْ إِذْ جَاءَ رَجُلٌ بِعِجْلٍ فَذَبَحَهُ، فَصَرَخَ بِهِ صَارِخٌ لَمْ أَسْمَعْ صَارِخًا قَطُّ أَشَدَّ صَوْتًا مِنْهُ، يَقُولُ: يَا جَلِيحْ، أَمْرٌ نَجِيحْ، رَجُلٌ فَصِيحْ، يَقُولُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَوَثَبَ الْقَوْمُ، فَقُلْتُ: لَا أَبْرَحُ حَتَّى أَعْلَمَ مَا وَرَاءَ هَذَا الصَّارِخِ، ثُمَّ نَادَى: يَا جَلِيحْ، أَمْرٌ نَجِيحْ، رَجُلٌ فَصِيحْ، يَقُولُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، فَقُمْتُ فَمَا نَشِبْنَا أَنْ قِيلَ هَذَا نَبِيٌّ ظَهَرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ فِي الْفَضَائِلِ فِي إِسْلَامِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ . وَاللهُ أَعْلَمَ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен қачон Умарнинг «Мен буни шундай деб ўйлайман», деганини эшитсам, албатта, ўша нарса унинг айтганидек бўлмай қолмасди.
Умар ўтирган эди. Олдидан хушсурат бир киши ўтиб қолди. У:
«Ёки менинг ўйлаганим нотўғри ёки манави жоҳилиятдаги динида турибди ёхуд уларнинг коҳини бўлган. У одамни олиб келинглар», деди.
У чақирилди. У келди. Бас,
(Умар)
унга юқоридагиларни айтди.
«Мусулмон одамни бугунгидек кутиб олишни кўрганим йўқ», деди у.
«Менга хабарни айтмагунингча, барибир сени тек қўймайман», деди Умар.
«Жоҳилиятда уларнинг коҳини эдим», деди у.
«Жинниянг сенга олиб келган энг ажойиб нарса нима?» деди Умар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Сийрат
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга тошу дарахтнинг салом бериши
عَنْ جَابِرِ بْنِ سَمُرَةَ رَضِي اللهُ عَنْه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِنِّي لَأَعْرِفُ حَجَرًا بِمَكَّةَ كَانَ يُسَلِّمُ عَلَيَّ قَبْلَ أَنْ أُبْعَثَ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ الْآنَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: إِنَّ بِمَكَّةَ حَجَرًا كَانَ يُسَلِّمُ عَلَيَّ لَيَالِيَ بُعِثْتُ إِنِّي لَأَعْرِفُهُ الْآنَ.
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мен Маккада бир тошни билурман. У менга
(пайғамбар этиб)
юборилишимдан олдин салом берар эди. Албатта, уни ҳозир ҳам танийман», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Сийрат
Роҳибнинг у зотнинг пайғамбарликлари ҳақида башорат бергани
Шу ўринда тарихчиларимиз, муҳаддислар ва сийратчиларимиз Буҳайро исмли роҳиб билан Абу Толиб бошлиқ тижорат карвони аъзолари орасидаги учрашув ҳақидаги қиссани келтирадилар.
Бу қиссанинг Имом Термизий келтирган матнини бошқа кучли ривоятлар қувватлаб келган. Шунинг учун Имом Термизийнинг ривоятини мухтасар ҳолда келтирамиз.
عَنْ أَبِي مُوسَىt قَالَ: خَرَجَ أَبُو طَالِبٍ إِلَى الشَّامِ وَمَعَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي أَشْيَاخٍ مِنْ قُرَيْشٍ، فَلَمَّا أَشْرَفُوا عَلَى الرَّاهِبِ هَبَطُوا فَحَلُّوا رِحَالَهُمْ فَخَرَجَ إِلَيْهِمُ الرَّاهِبُ، وَكَانُوا قَبْلَ ذَلِكَ يَمُرُّونَ بِهِ فَلَا يَخْرُجُ وَلَا يَلْتَفِتُ إِلَيْهِمْ، فَجَاءَ الرَّاهِبُ وَهُمْ يَحُلُّونَ رِحَالَهُمْ فَصَارَ يَتَخَلَّلُهُمُ حَتَّى جَاءَ فَأَخَذَ بِيَدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: هَذَا سَيِّدُ الْعَالَمِينَ، هَذَا رَسُولُ رَبِّ الْعَالَمِينَ، يَبْعَثُهُ اللهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ، فَقَالَ لَهُ أَشْيَاخٌ مِنْ قُرَيْشٍ: مَا عِلْمُكَ بِهَذَا؟ فَقَالَ: إِنَّكُمْ حِينَ أَشْرَفْتُمْ مِنَ الْعَقَبَةِ لَمْ يَبْقَ شَجَرٌ وَلَا حَجَرٌ إِلَّا خَرَّ سَاجِدًا، وَلَا يَسْجُدَانِ إِلَّا لِنَبِيٍّ، وَإِنِّي أَعْرِفُهُ بِخَاتَمِ النُّبُوَّةِ أَسْفَلَ مِنْ غُضْرُوفِ كَتِفِهِ مِثْلَ التُّفَّاحَةِ، ثُمَّ رَجَعَ فَصَنَعَ لَهُمْ طَعَامًا، فَلَمَّا أَتَاهُمْ بِهِ وَكَانَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي رَعِيَّةِ الْإِبِلِ، قَالَ: أَرْسِلُوا إِلَيْهِ، فَأَقْبَلَ وَعَلَيْهِ غَمَامَةٌ تُظِلُّهُ، فَلَمَّا دَنَا مِنَ الْقَوْمِ وَجَدَهُمْ قَدْ سَبَقُوهُ إِلَى فَيْءِ الشَّجَرَةِ، فَلَمَّا جَلَسَ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَالَ فَيْءُ الشَّجَرَةِ عَلَيْهِ، فَقَالَ الرَّاهِبُ: انْظُرُوا إِلَى فَيْءِ الشَّجَرَةِ مَالَ عَلَيْهِ. قَالَ: فَبَيْنَمَا هُوَ قَائِمٌ عَلَيْهِمْ وَهُوَ يُنَاشِدُهُمْ أَلَّا يَذْهَبُوا بِهِ إِلَى الرُّومِ، فَإِنَّهُمْ إِذَا رَأَوْهُ عَرَفُوهُ بِالصِّفَةِ فَيَقْتُلُونَهُ، فَالْتَفَتَ فَإِذَا بِسَبْعَةٍ قَدْ أَقْبَلُوا مِنَ الرُّومِ فَاسْتَقْبَلَهُمْ، فَقَالَ: مَا جَاءَ بِكُمْ؟ قَالُوا: جِئْنَا إِنَّ هَذَا النَّبِيَّ خَارِجٌ فِي هَذَا الشَّهْرِ، فَلَمْ يَبْقَ طَرِيقٌ إِلَّا بُعِثَ إِلَيْهِ بِأُنَاسٍ، وَإِنَّا قَدْ أُخْبِرْنَا خَبَرَهُ بُعِثْنَا إِلَى طَرِيقِكَ هَذَا، فَقَالَ: هَلْ خَلْفَكُمْ أَحَدٌ هُوَ خَيْرٌ مِنْكُمْ؟ قَالُوا: إِنَّمَا اخْتِرْنَا خِيَرَةً بِطَرِيقِكَ هَذَا، قَالَ: أَفَرَأَيْتُمْ أَمْرًا أَرَادَ اللهُ أَنْ يَقْضِيَهُ، هَلْ يَسْتَطِيعُ أَحَدٌ مِنَ النَّاسِ رَدَّهُ؟ قَالُوا: لَا، قَالَ: فَبَايَعُوهُ وَأَقَامُوا مَعَهُ، قَالَ: أَنْشُدُكُمُ اللهَ أَيُّكُمْ وَلِيُّهُ؟ قَالُوا: أَبُو طَالِبٍ، فَلَمْ يَزَلْ يُنَاشِدُهُ حَتَّى رَدَّهُ أَبُو طَالِبٍ، وَبَعَثَ مَعَهُ أَبُو بَكْرٍ بِلَالًا وَزَوَّدَهُ الرَّاهِبُ مِنَ الْكَعْكِ وَالزَّيْتِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ حَسَنٍ.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Толиб Шом томон чиқди. У билан қурайш шайхлари ичида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бор эдилар. Роҳиб
(нинг маскани)
га яқинлашганларида тўхтадилар. Юкларини туширдилар. Роҳиб уларнинг ҳузурига чиқди. Бундан олдин ҳам унинг олдидан ўтар эдилар. Аммо у уларнинг ҳузурига чиқмас, бурилиб қарамас ҳам эди. Улар юкларини тушираётганларида роҳиб келиб, ораларида айланиб юра бошлади. Охири келиб, Набий алайҳиссаломнинг қўлларидан тутди ва:
«Бу оламларнинг саййидидир! Бу Роббул оламийннинг Расулидир! Уни Аллоҳ оламларга раҳмат қилиб юборадир!» деди.
Қурайш шайхлари унга қараб:
«Буни сен қаердан биласан?» дедилар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Сийрат
Нубувват муҳри
عَنِ السَّائِبِ بْنِ يَزِيدَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: ذَهَبَتْ بِي خَالَتِي إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ ابْنَ أُخْتِي وَجِعٌ، فَمَسَحَ رَأْسِي وَدَعَا لِي بِالْبَرَكَةِ، ثُمَّ تَوَضَّأَ فَشَرِبْتُ مِنْ وَضُوئِهِ، ثُمَّ قُمْتُ خَلْفَ ظَهْرِهِ فَنَظَرْتُ إِلَى خَاتَمِهِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ مِثْلَ زِرِّ الْحَجَلَةِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Соиб ибн Язид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Холам мени Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бориб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, менинг синглимнинг ўғлининг дарди бор», деди. Бас, у зот менинг бошимни силадилар ва менга барака тилаб, дуо қилдилар. Сўнгра таҳорат қилдилар. Мен у зотнинг таҳорат сувларидан ичдим. Кейин орқа томонларига ўтиб, икки кураклари орасидаги худди қора уйнинг
(ўтовнинг)
тугмаларига ўхшаш муҳрларига назар солдим».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Эътирофлар
Ҳақли эътироф
Буюк Британиянинг файласуфларидан бири ва 1950 йилги Нобель тинчлик мукофоти совриндори
Бертран Рассел
шундай деган: «Мен Ислом ва Ислом пайғамбари ҳақида ўқидим ва англаб етдимки, бу дин дунё ва инсоният динига айланган, Пайғамбар Муҳаммаднинг таълимотлари ҳали ҳамон шарҳланиб, ўрганилиб келинмоқда ва биз ушбу таълимотлар орқали энг юксак мукофотларга сазовор бўлмоқдамиз».
Француз тадқиқотчиси
Эдвард Браун
(1862-1926) ўзининг «Дунё цивилизациялари тарихи» китобида шундай дейди:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ арабларга ва бутун дунё халқларига хушхабар келтирди, уларни Ягона Аллоҳга ибодат қилишга чақирди. Унинг даъватидаги шариат иймон ва ақидадан асло фарқ қилмайди. У диний ишларнигина эмас, балки дунё ишларини ҳам бошқарадиган мажбурий илоҳий ваколатга эгадир. Шу сабабли у мусулмонларга закотни фарз қилди ва мушрикларга қарши урушни мажбуриятга айлантирди. У жоҳилият арабларининг қабилачилик тизимидан устун турадиган ижтимоий тизимни барпо этди ва шу тариқа Арабистон ярим ороли учун илгари мутлақо номаълум бўлган мустаҳкам диний бирликни таъминлади».
🔗
Тўлиқ ўқиш
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рафиқи Аълога интиқол қилишлари
Оламларнинг сарвари, охирги замон пайғамбари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дардлари оғирлашиб қолганида бошқа оналаримиздан Оиша онамизникида қолишга ижозат сўрадилар. Улар ижозат бердилар. Ўша ерда ётиб, муҳтазар ҳолига келдилар. Олдиларига бир идишда сув қўйилган бўлиб, у зот ўша идишга муборак қўлларини солиб, сўнгра юзларига суртар ва «Лаа илааҳа иллаллоҳ. Албатта, ўлимнинг сакароти бор», дер эдилар.
Кейин қўлларини тик қилиб, «Рафиқи Аълога», дедилар. Бу «Мен Аъло Рафиққа – Аллоҳнинг ҳузурига кетмоқдаман», деганлари эди.
Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «ўлим» ва «вафот» сўзлари ўрнига тушунган доираларда «Рафиқи Аълога интиқол қилдилар» деган истилоҳ ишлатилади.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шундай ҳолатда турганларида жонлари қабз қилиниб, қўллари пастга тушди. Одам боласининг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси, Оламларнинг Сарвари бўлган зот ана шу тариқа фоний дунёдан боқий дунёга ўтдилар.
🔗
Тўлиқ ўқиш
Бу ёзишга ёки айтишга осон гапга ўхшайди. Ҳа, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши танимаган, маълум тарбия кўрмаган, қалбида у зтга нисбатан алоҳида севги ҳиссини туймаган, қадр-қийматларини тўлиқ тушуниб етмаган киши учунгина осон. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсларини яхши таниган, маълум тарбия кўрган, у зотга нисбатан қалбида алоҳида севги ҳиссини туйган ва қадр-қийматларини тўлиқ тушуниб етган одам бунга ўхшаш гапларни оддий гап сифатида айтиб, ёзиб ёки эшитиб кета олмайди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 158-рақамли хулосаси
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
#Сийрат
Буюклар Расулуллоҳ ҳақларида
«Дунё ҳеч қачон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби инсонни кўрмаган ва кўрмайди. У зот инсониятнинг нафақат маънавий, балки ақлий ва амалий етакчиси эди».
Шайх Абулҳасан Надавий.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати ва суннатига эргашмасдан туриб Қуръонни тўлиқ тушуниш имконсиздир. Чунки у зот Қуръоннинг тирик намунаси эди».
Уламолардан бирлари
.
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириғи, даъвати инсон ақлини озод қилди, қалбини маънавиятга бой қилди ва жамиятни инсоний қадриятларга асослантирди. Унинг рисолати ҳар замон учун амалий ҳидоятдир».
Шайх Юсуф Қаразовий.
«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мисли йўқ. Чунки у зотнинг сўзлари ва ишлари Аллоҳнинг ваҳийсига асосланган эди. Уни фақат ақл билан тушуниш етарли эмас, юрак билан ҳис қилиш керак».
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий
.
Бобур Аҳмад тайёрлади
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube