
Savdo-sanoat palatasi Jizzax viloyati hududiy boshqarmasi
Расмий саҳифалар:
📘
Фейсбук:
www.facebook.com/groups/uzchamber.jz/
📧
Эл-почта: jizzax.ssp@mail.ru
☎️
(+998) 72-226-24-47
🗺
Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси, 63-уй
Хотин-қизлар учун тадбиркорлик компетенцияларини шакллантириш бўйича ўқув машғулотлари
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани бўлими ташаббуси билан тумандаги хотин-қизлар иштирокида
"Тадбиркорлик компетенцияларини шакллантириш"
ўқув курси бўйича 40 соатлик амалий машғулотлар бўлиб ўтмоқда.
Ушбу ўқув курси Президентимиз томонидан хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий ҳаётга кенг жалб қилиш, уларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар доирасида ташкил этилган.
Машғулотларда иштирок этаётган хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, бизнес-режа тузиш, солиқ ва ҳуқуқий меъёрлар, молия ва маркетинг асослари, шунингдек, мавжуд имтиёз ва давлат дастурлари тўғрисида амалий билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.
Таъкидлаш жоиз, курс якунида қатнашчиларга махсус сертификатлар топширилиши ва фаоллар орасида ўз бизнес ғояларини амалга оширишда амалий кўмак кўрсатилиши кўзда тутилган. Ўқув курслари маҳаллий мутахассислар ва соҳанинг тажрибали экспертлари иштирокида ўтказилмоқда.
Бу каби ташаббуслар орқали тумандаги хотин-қизлар орасида тадбиркорлик руҳини кучайтириш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар, парламентлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий компаниялар раҳбарлари, таниқли жамоат, дин ва спорт арбоблари, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари ва хориждаги юртдошларимиздан самимий қутловлар келмоқда.
Мактубларда Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш, унинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган ортга қайтмас сиёсий ислоҳотлар ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар дастурини самарали амалга ошириш борасида эришилган юксак натижалар қайд этилган.
Президентимизга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Шунингдек, бугун давлатимиз раҳбарининг кўплаб мамлакатлар етакчилари билан телефон орқали мулоқотлари
режалаштирилган.
🕊
Telegram
📱
Instagram
📱
Facebook
📺
Youtube
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича онлайн форматда йиғилиш ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ–4862-сонли
“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ҳамда
ПҚ–103-сонли
“Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги қарорлари ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Арнасой туманида навбатдаги муҳим ташаббус амалга оширилди.
Мазкур ташаббус доирасида Савдо-саноат палатаси Арнасой туман бўлими ташаббуси билан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари ҳамкорлигида хотин-қизлар ва ишсиз фуқароларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш ҳамда уларни даромадли меҳнат билан банд этиш масалалари юзасидан ZOOM платформаси орқали йиғилиш ташкил этилди.
Йиғилиш давомида маҳалла еттиликлари билан ҳамкорликда фуқароларни ўқитиш, зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда маҳаллабой ишлашнинг самарали усуллари муҳокама қилинди.
Ушбу ташаббус орқали, айниқса, хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, ўқув курсларини ташкил этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалий ишлар бошланиши режалаштирилмоқда.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
📰
📰
📰
📰
📰
📰
📰
📰
"Имконият" эшиттириши орқали амалга оширилган ишлар таҳлили
🎙
Жиззах вилояти радиоси орқали эфирга узатилган
"Имконият"
эшиттиришида, Савдо-саноат палатаси Бахмал тумани бўлими бош мутахассиси
Абдулазиз Қўшмуродов
томонидан Президентимиз раҳбарлигида 2025 йил 20 август куни бўлиб ўтадиган очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнлари ҳақида маълумот берилди.
🔹
Эфир давомида тадбиркорлардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили,
chamber.uz
платформаси ва call-марказ орқали қабул қилинаётган аризалар статистикаси, ҳар бир мурожаат бўйича тегишли идоралар билан ҳамкорликда ечим топиш ишлари ва очиқ мулоқот доирасида ҳар бир тадбиркор фикри эътиборда эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
🟦
“Tadbirkorlikni rivojlantirish kompaniyasi” AJ Jizzax viloyatidagi tadbirkorlarning 4 mingga yaqin loyihasini moliyaviy qo‘llab-quvvatladi.
Bu uchun Kompaniya tomonidan 1 trln 240 mlrd so‘m mablag‘ ajratildi.
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
🎓
Зафарободда тадбиркор аёлларга сертификатлар топширилди
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Зафаробод тумани бўлими ташаббуси билан ташкил этилган 40 соатлик “Тадбиркорлик компетенцияларини шакллантириш” ўқув курси ўз ниҳоясига етди.
📚
Мазкур курс доирасида иштирокчи хотин-қизларга бизнес ғояларни шакллантириш, молиявий саводхонлик, бизнес-режа тузиш, солиқ ва ҳуқуқий асослар ҳамда лойиҳаларда иштирок этиш имкониятлари бўйича зарур назарий ва амалий билимлар берилди.
📃
Ўқув курсини муваффақиятли якунлаган аёллар тантанали равишда сертификатлар билан тақдирланди. Тадбирда илиқ ва самимий муҳит яратилди, иштирокчилар ўзаро тажриба алмашишди, келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.
📌
Ушбу ташаббус аёлларнинг иқтисодий фаоллиги ва тадбиркорлик салоҳиятини юксалтириш, уларни жамиятдаги ижтимоий ва иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга хизмат қилмоқда. Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси келгусида ҳам ушбу йўналишдаги ишларини изчил давом эттиради.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
❗️
❗️
❗️
❗️
❗️
❗️
“
Бир талабага – бир лойиҳа”: ўқув акселерация дастури доирасида давра суҳбати ташкил этилди
🗂
"Долзарб 90 кунлик" дастури доирасида Жиззах давлат педагогика университети Математика ва информатика факультети ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ҳамкорлигида
“Бир талабага – бир лойиҳа”
ўқув акселерация дастури доирасида навбатдаги давра суҳбати ташкил этилди.
📈
Мазкур тадбирнинг асосий мақсади — талабаларнинг инновацион ғояларини аниқлаш, уларни бизнес лойиҳаларга айлантириш, иқтисодий фикрлашни ривожлантириш ҳамда ёшларнинг стартап ташаббусларини қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
💼
Давра суҳбатида мутахассислар томонидан талабалар учун лойиҳа тузиш, бизнес-режа ишлаб чиқиш, маркетинг ёндашувлари ва амалий тадбиркорликка оид тавсиялар берилди. Шунингдек, талабалар ўз ғоя ва лойиҳалари билан чиқиш қилиб, фикр алмашдилар.
Тадбир якунида истиқболли лойиҳаларни саралаб олиш ва кейинги босқичларда уларни амалиётга тадбиқ этиш режалаштирилди.
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
📢
Эътиборингизга! Саноат соҳасидаги тадбиркорлар учун сўровнома!
🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 18 сентябрдаги 582-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда саноат туризмини ривожлантиришга қаратилган
“Саноат туризми: Ўзбекистонда ривожланиш тенденсиялар ва истиқболлари”
амалий лойиҳаси ишга туширилмоқда.
🔍
Ушбу лойиҳа доирасида 2025 йил 14 июлдан 31 июлгача ўзбек ва рус тилларида сўровнома ўтказилмоқда. Сўровнома орқали саноат йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг фикр ва таклифлари тингланади.
📌
Сиз ҳам саноат туризмини ривожлантириш жараёнида иштирок этишни истасангиз, қуйидаги ҳаволалар орқали сўровномада иштирок этинг:
🔗
Рус тилида:
https://forms.gle/ZrK6LcwAph9uAtAx8
🔗
Ўзбек тилида:
https://forms.gle/y55yf7X73C2JG45M7
🛠
Сўровнома натижалари келгусида саноат туризмини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича муҳим қарорларни қабул қилишда асос бўлади.
⏳
Иштирок этиш учун муддат: 2025 йил 14 июльдан – 31 июльгача
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати
🥳
🥳
🥳
🥳
Бугун,
23 июль куни
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасининг бош мутахассиси Эшонқулова Нигора Ғанибоевна таваллуд топган.
Ҳурматли Нигора Ғанибоевна!
Сизни таваллуд айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз! Сиз мурожаатлар бўлимидаги фидокорона ва масъулиятли меҳнатингиз билан жамоамизда катта ҳурмат ва эътибор қозонган камтар, меҳнаткаш ва дардкаш инсон сифатида ўрнак бўлиб келмоқдасиз. Сизнинг самимийлик, диққат ва эътиборингиз ҳар бир ҳамкасб учун таянч ва далдадир.
Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, янги ютуқлар, тинимсиз меҳнатингизда бардавом омад ва ҳар бир кунингиз файзу баракага тўла бўлишини тилаймиз! Ҳар доим жамоамиз орасида шод ва хурсанд бўлиб юраверинг!
Ҳурмат билан,
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси жамоаси
📰
📰
📰
📰
📰
📰
📰
📰
📰
Янгилик | Хизматлар соҳасида кенг имкониятлар!
2025 йил 27 февралда қабул қилинган ПҚ–78-сонли қарор — мамлакатимизда хизматлар соҳасини ривожлантиришга қаратилган муҳим ислоҳотлардан бири. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Дўстлик тумани бўлими раҳбари
Пардаев Уйғун
томонидан тайёрланган мақола “Дўстлик ҳаёти” газетасининг №7-сонида чоп этилди.
🔹
Мақолада хизматлар соҳасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшлар ва хотин-қизларни фаол меҳнатга жалб қилиш, шунингдек, солиқ имтиёзлари ва қулай шарт-шароитлар яратилиши ҳақида сўз боради.
📌
Хусусан, 1 фоизлик ижтимоий солиқ имтиёзи 2028 йилгача узайтирилиши ва 30 ёшгача бўлган ходимлар учун қўлланилиши ёшлар бандлигига хизмат қилади.
🔗
Тўлиқ мақола
👉
“Дўстлик ҳаёти” газетасида
🕊
Telegram
|
📱
Facebook
|
📺
Youtube
|
👍
Instagram
👍
Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати