
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
Туркиядаги ўзбекистонликлар учун фойдали маълумотлар ва энг сўнгги хабарлар канали.
Реклама:
t.me/turpaketlar
Чешмеда 10 кунлик сув қолди
Туркиянинг энг машҳур курортларидан бири — Чешме — жиддий сув инқирозига дуч келди. Районни ичимлик суви билан таъминловчи Алачаты Кутлу Акташ сув омбори деярли қуриб қолди — сув сатҳи 4,24 фоизга тушган.
25 июлдан бошлаб Чешмеда ҳар куни соат 23:00 дан 06:00 гача кечаси сув берилиши тўхтатилади. Бу ИЗСУ ва Измир шаҳар ҳокимлиги томонидан қаттиқ қурғоқчилик, ёмғирлар етишмаслиги ҳамда ёз фаслида аҳоли сони кескин кўпайгани сабабли қабул қилинган мажбурий чорадир.
Ҳокимият маҳаллий аҳоли ва сайёҳлардан сувдан тежамкорлик билан фойдаланишни сўрамоқда — боғларни суғориш, машина ювиш ва бассейнларни тўлдиришни камайтириш тавсия этилмоқда. Агар вазият яхшиланмаса, чекловлар кундузги вақтга ҳам жорий этилиши мумкин.
Ўзбекистонда ҳам ўрмон ёнғини
Кеча, 23 июль куни Сурхондарёнинг Шеробод туманидаги «Қизилолма» маҳалласида жойлашган Сурхондарё давлат қўриқхонаси ҳудудида 5 гектар ўрмон ёнди.
Ёнғин соат 15:52 да қайд этилган ва соат 22:25 да локализация қилинган, 00:35 да тўлиқ ўчирилган.
Июль ойидаги ўрмон ёнғинлари: 23 гумонланувчи қўлга олинди, 4 нафари қамалди
4 июлдан 22 июлгача Туркияда 61 та ўрмон ёнғини содир бўлди. Ички ишлар вазири Али Ерликая маълум қилишича, ушбу ҳодисалар бўйича 23 киши қўлга олинган. Улардан:
🔹
4 киши қамалган,
🔹
19 нафарининг устидан суд назорати ўрнатилган.
📌
Ҳодисалардан мисоллар: – Маниса ва Ушакда ёнғин қишлоқ хўжалиги техникасидан чиққан учқинлар туфайли келиб чиққан.
– Коньяда — чой тайёрлаш учун ёқилган олов сабаб.
– Тунжелида — қабр ёнида ёқилган шамдан.
– Балыкесирда — пайвандлаш вақтида чиққан учқинлар оқибатида.
– Хатайда — гумонланувчи ёнғин жойида ушланган ва қамалган.
Вазир фуқароларни иссиқ ҳавода жуда эҳтиёткор бўлишга ва ёнғин хавфсизлиги чораларига амал қилишга чақирди.
Кашандалар учун жарималар кучайтирилмоқда: энди чекувчининг ўзи ҳам жазоланади
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Тутунсиз Туркия» лойиҳаси доирасида текширувларнинг янги тўлқинини бошламоқда. Энди ёпиқ жойларда фақат муассасалар эмас, балки чекувчининг ўзи ҳам жаримага тортилади.
Текширувлар бутун мамлакат бўйлаб ўтказиляпти, айниқса Истанбул, Измир ва Анқарада фаол.
2025 йилда ҳозиргача 4000 та жарима қўлланилган.
Электрон сигареталар ва puff қурилмалари ҳам назоратда — уларни сотиш тақиқланган.
Чекишдан воз кечишга ёрдам берадиган 700 дан ортиқ поликлиника очилган, йил охиригача — 1000 тага етиши режалаштирилган.
Бепул 171 рақамли линия ишлаяпти, дори-дармонлар ҳам бепул тақдим этиляпти.
Измирда маст ҳолда (0,43 промилле) пиёдалар йўлагида скейтборд ҳайдаган шахс 9 267 лира жаримага тортилди.
Истанбулда янги ва ҳамёнбоп меҳмонхона сўраганларга
"BAROKAT"
меҳмонхонасини тавсия қиламиз.
Меҳмонхона
Лалели савдо ҳудудининг ёнида жойлашган,
1 киши учун бир кунга нонушта ва кечки овқат билан бирга 25 доллар.
📞
+905528741111
✍
t.me/sherzodsurhon
®
реклама
5 ойда 68 минг туркиялик Ўзбекистонга келди
Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 65,8 минг Туркия фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига қараганда 23,8 минг нафарга ёки 56,6 % га кўп.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Туркия фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
хизмат юзасидан – 24 490 нафар
сайёҳлик – 23 238 нафар
қариндошларни йўқлаш – 17 751 нафар
тижорат – 201 нафар
ўқиш – 143 нафар
даволаниш – 22 нафар.
Исроилнинг собиқ президенти Шимон Переснинг маслаҳатчиси Йонатан Адири:
– Исроил ва Туркия уруш томон кетяпти.
– Туркия “сассиз, аммо стратегик” ўсишни бошдан кечираётган бир пайтда, Исроил мудофаа ҳолатида қолди.
– Нетаньяҳу Туркияга қарши 4 та давлат билан шошилинч иттифоқ тузишга чақирди.
– ПКК қуролларни ташлаши орқали Туркия олдидаги сўнгги тўсиқ ҳам йўқ бўлди.
Бурсада кул ёмғиридан огоҳлантириш
10 нафар (дастлаб 11 нафар деб берилганди) ўрмон ишчисининг ўлимига сабаб бўлган Эскишехир–Кутахя–Билежик учбурчагидаги ўрмон ёнғинлари Бурса чегарасига яқинлашди. Шамол таъсирида олдинга силжиб бораётган ёнғиндан аввал кул ва тутун етиб келди. Бурса шаҳар ҳокимлиги фуқароларни кул ёмғирига қарши огоҳлантирди. Ҳокимлик зарурат бўлмаганда ташқарига чиқмаслик, эшик ва ойналарни ёпиқ тутиш лозимлигини таъкидлади.
Анталиядагилар, зарурат бўлмаса, пайшанба, жума ва шанба кунлари кўчага чиқманг – учинчи жазирама тўлқини кириб келди.
Каналга уланиш
⤵️
t.me/turkiyadagi_uzbeklar