
ТУРКИЯДАГИ ЎЗБЕКЛАР
Бурса шаҳрида 7 та массаж салонида ўтказилган текширувда 40 нафар хорижлик аёл аниқланди.
Улардан 26 нафарида виза ёки ишлаш рухсатномаси билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган. Уларни депортация қилиш жараёни бошланган.
Текширувда 3 та салоннинг ҳам тегишли лицензиясиз фаолият юритгани маълум бўлди.
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
Чипталарни уйдан чиқмасдан сотиб олинг.
🇹🇷
Истанбулдаги авиакассамиз манзили ва телефон рақамлари.
Aksaray, Tiryaki Hasan Paşa Sk. 13/3, Fatih/Istanbul
📞
+905383120777
✍️
Telegram орқали
✍️
Whatsapp орқали
®
реклама
⛈️
Туркиянинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кучли жала ва момақалдироқ кутилмоқда.
Метеорология бош бошқармаси эртага куннинг илк соатларидан бошлаб кучли ёғингарчилик бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
🌧
Кучли ёмғир:
Текирдоғ, Истанбул, Коҷаэли, Ялова, Бурса, Баликесир ва Чанаккале.
⛈
Жуда кучли ёмғир:
Истанбулнинг шимоли, Бурсанинг шимоли ва ғарби, Чанаккалening шарқи ҳамда Измирнинг шимоли.
⚠️
Жойларда ўта кучли ёғингарчилик:
Баликесирнинг шимоли ва ғарби.
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
🇹🇷
🏠
Туркияда 2026 йил 1 декабрдан кўчмас мулк олди-сотдисида хавфсиз тўлов тизимини мажбурий жорий этиш режалаштирилмоқда.
💳
Янги тизимда харидор пули банк орқали ўтказилади ва мулк расман унинг номига ўтказилмагунча маблағ блокланган ҳолда туради. TAPU — мулк эгалигини тасдиқловчи ҳужжат расмийлаштирилгач, пул сотувчининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
🔐
Бу тартиб сохта тўлов ҳужжатлари, фирибгарлик ва катта миқдордаги нақд пул билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилган.
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
Туркияда шошилинч ёрдам бўлимларига мурожаат қилган беморларнинг 50 фоиздан ортиғи шошилинч бўлмаган шикоятлар билан келади.
Беморлар аҳволига қараб сараланади, шошилинч ёрдамга муҳтож бўлмаганлар «яшил ҳудуд»га йўналтирилади. Энг банд шифохоналарда ҳам улар шифокор қабулига бир соат ичида кира олади.
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
🇹🇷
🏠
Истанбулда ойига 10 минг лирадан бошланадиган ижтимоий уйлар ижарага берилади.
TOKİ лойиҳаси доирасидаги 1 071 та уй учун ариза қабул қилиш якунланган. Энди уй олиш ҳуқуқига эга бўлганлар қуръа ташлаш орқали аниқланади.
Ғолибларга уйларда 3 йил яшаш имконияти берилади.
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
Ҳамёнбоп ва янги меҳмонхона сўраганларга Истанбулдаги "BAROKAT"
меҳмонхонасини тавсия қиламиз.
Меҳмонхона
Лалели савдо ҳудудининг ёнида жойлашган.
• 1 кишига -
25 $
• 1 кишилик хона
- 40 $
• 3 кишилик хона -
60 $
⏰
Кириш:
14:00
| Чиқиш:
12:00
Эрталап нонушта бор
✅
📞
+905528741111
✍️
@sherzodbarokatotel
📞
+905528742222
✍️
@surxontrendyol
®
реклама
🇹🇷
⏰
Европа қишки вақтга ўтгани сабабли Туркия билан Европа давлатлари ўртасидаги вақт фарқи 1 соатга ошди.
🇩🇪
Берлин ва Мюнхен билан фарқ 2 соатни ташкил этмоқда, Москва билан эса вақт бир хиллигича қолди.
Туркия 2016 йилдан бери соатни мавсумий ўзгартирмайди ва доимий ёзги вақтда қолган. Бу қарор электр энергиясини тежаш мақсадида қабул қилинган.
«Cumhuriyet» нашри ёзишича, бу ҳолат ҳар кузда смартфонлардаги будильниклар билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқаради. Мамлакат ғарбидаги ўқувчилар эса эрталаб мактабга ҳали қоронғида боришга мажбур бўлади.
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
🚆
🇹🇷
Туркияда «Туристик Шарқий экспресс» поездининг янги мавсум чипталари
26 октябрь куни соат 13:55 да
сотувга чиқади.
🎟
Чипталар нархи 15 000 лирадан 20 000 лирагача.
📍
Йўналиш:
Анқара — Карс — Анқара.
📅
Қатновлар 2026 йил 21 декабрдан бошланиб, 2027 йил март ойигача давом этади.
🎫
Чипталарни расмий сайтдан олиш мумкин:
https://ebilet.tcddtasimacilik.gov.tr
🇹🇷
Туркиядаги ўзбеклар
🇹🇷
🇦🇲
Туркия ва Арманистон чегарасида жойлашган, X асрга оид тарихий Ани кўприги икки давлат ҳамкорлигида қайта тикланади.
Ушбу кўприк қадимда Ипак йўлининг муҳим қисмларидан бири бўлган.
t.me/turkiyadagi_uzbeklar