
O‘zLiDeP - Farg'ona
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Farg'ona viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞
Murojaat uchun:
+99895-400-07-30
OʻzLiDeP Фарғона туман Кенгаши депутатлари томонидан Назорат таҳлил ўтказилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги "Аҳолининг ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПҚ-319 сонли Қарори ижросини ўрганиш буйича "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг Маҳаллаларга бириктирилган ходимларини иш фаолияти билан танишиб, фаолиятидаги камчилик ва муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Депутатлар томонидан
Худуддаги Ногиронлиги бўлган шахсларни муаммолари ва уларнинг ечимлари юзасидан манзилли руйхатлар ўрганилди.
Депутатлар ўз ўрганишлари асосида ушбу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш чора тадбирларини айтиб утди.
Бу каби тадбирлардан кўриниб турибдики, Халқнинг вакили депутатларни ҳар бир соҳага бефарқ эмаслиги қувонарлидир!
O'zLiDeP Фарғона тумани Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги мансабдор шахслар эшитуви туман хокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтди.
Фарғона тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бўлими томонидан 2025 йил 6 ой якуни бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги "Аҳолининг ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-319 сонли Қарори ижросини ўрганиш буйича "Инсон" ижтимоий хизматлар Фарғона туман бўлими раҳбарининг ҳисоботлари эшитилди.
Ҳисоботда келтирилишича, бўлим томонидан Йил бошидан режага киритилган ишларни ташкилланганлиги, алохида ишлаш керак бўлган туманда ижтимоий ҳимояга мухтожлар билан ишлаш тизимидаги муаммолари бор бўлган худудлар билан ишлаш учун аниқ чора тадбирлар белигилаш зарурлиги юзасидан фикр ва мулохазалар, таклифлар берилиб муҳокама қилинди.
Қува тумани Қува МФЙ аёллари билан Туман ЎзЛиДеП Раис ўринбосари аппарат раҳбари Абдуллаева Юлдузхон ташаббуси "Фаровон оила" лойиҳаси доирасида “Қадриятлар оила маънавияти асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Табдирда йиғилиш иштирокчиларига, оилада ўзаро ҳурмат ва эҳтиром тушунчалари ривожлантириш, оилаларнинг мустаҳкамлиги ва фаровонлигига эришишнинг асосий омиллари, оила институтини мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг роли ва аҳамияти ҳақида фикр ва мулохазаларини билдириб ўтди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан гендер тенглиги, оилада фарзанд тарбияси, соғлом муҳит, бугунги кунда оилавий ажримларнинг олдини олишда маҳалла ва фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳақида керакли тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, оиланинг фаровонлиги кўп жихатдан аёлнинг дунёқараши, онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти, унинг илмли бўлишига боғлиқлиги ҳақида фикр ва мулохазалар билдирилди.
Қува тумани Гулобод аёллари билан Туман УЎзЛиДеП Раис уўринбосари аппарат раҳбари Абдуллаева Юлдузхон Фаровон оила" лойиҳаси доирасида “Қадриятлар оила маънавияти асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Табдирда Туман ҳокимят вакиллари ҳам иштирок этиб, маҳалла худудида ажиримларни камайтириш, йиғилиш иштирокчиларига, оилада ўзаро ҳурмат ва эҳтиром тушунчалари ривожлантириш, оилаларнинг мустаҳкамлиги ва фаровонлигига эришишнинг асосий омиллари, оила институтини мустаҳкамлашда хотин-қизларнинг роли ва аҳамияти ҳақида фикр ва мулохазаларини билдириб ўтилди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан гендер тенглиги, оилада фарзанд тарбияси, соғлом муҳит, бугунги кунда оилавий ажримларнинг олдини олишда маҳалла ва фуқаролик жамияти институтларининг роли ҳақида керакли тушунчалар берилди.
Шу билан бирга, оиланинг фаровонлиги кўп жихатдан аёлнинг дунёқараши, онанинг фарзанд тарбиясидаги маъсулияти, унинг илмли бўлишига боғлиқлиги ҳақида фикр ва мулохазалар билдирилди.
Маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди
.
Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши ЎзЛиДеП депутати Р.Нодиров томонидан Ифтихор маҳалла фуқаролар йиғинида “маҳалла еттилиги” фаолияти ўрганилди. Бундан кўзланган асосий мақсад — маҳаллада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини баҳолаш, аҳолини ўйлантираётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилашдан иборат бўлди.
Ўрганиш ишлари доирасида “маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояси, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга кўмаклашиш, уларни камбағалликдан чиқариш, шунингдек ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турли маданий-маърифий ва спорт тадбирларига жалб этиш масалалари ҳам муҳокама марказида бўлди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан маҳалла фаолларига тегишли тавсиялар берилди.
Фарғона шаҳрида “Ишбилармон аёл-2025” кўрик- танлови кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.
Хотин-қизларни оилавий тадбиркорликка, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерликка жалб этиш ҳамда бандлигига кўмаклашиш орқали ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорларини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили аньанавий ўтказилиб келинаётган "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови ўнлаб ишбилармон аёлларни кашф этиб келмоқда.
Бу йилги кўрик-танловлар бевосита махаллалар кесимида ўтказилаётганлиги яна янги тадбиркор аёлларни кашф этишга имконият яратди. Янги қиёфалар, янги ташаббускор, ҳунарманд ва тадбиркор аёлларимиз кўплигига амин бўлдик.
Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Фарғона шаҳар Кенгаши томонидан “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”да бўлиб ўтган шахар босқичида махаллалардаги худудий саралаш босқичларида ғолиб бўлган 17 нафар тадбиркор ва ишбилармон аёллар иштирок этдилар.
Кўрик-танловнинг Фарғона шаҳри ҳудудий босқичида ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик соҳасида ўз фаолиятини олиб бораётган тадбиркор аёллар орасидан ғолибларни аниқлаш мақсадида ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида тадбиркор хотин-қизларнинг кўргазмалари кўздан кечирилди.
“Хўжамагиз” маҳалла фуқаролар йиғинида миллий либослар устаси Зулфизар Акбарова нинг 20 дан ортиқ шогирдлари билан тайёрлаган кўргазмаси тадбирга алохида файз киритди. Ал Фаргоний маҳалла фуқаролар йиғинидан Шоирахон Шералиева яратаётган қўл мехнатлари ижодлари ҳамда “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги томорқасидан унумли фойдаланиб кўчатлар етказиб бераётган Раъно Махмудовалар барчани эътиборини тортди.
Шунингдек, шахар Маданият уйи санъаткорлари томонидан куйланган куй-қўшиқлар, бадиий чиқишлар тадбирни байрамона кайфиятда ўтишини таъминлади.
Бир сўз билан айтганда, кўрик-танловнинг ғолиблиги учун беллашган тадбиркор аёлларнинг ҳар бири алоҳида эътироф ва таҳсинга сазовор.
Танлов ташкилотчилари томонидан совриндор ва ғолибларга партиянинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари тақдим этилди.
🎖
«Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндори O‘zLiDeP сафида!
✅
Худобердиев Шавкатжон Нурматжон ўғли
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.
🟡
Унинг бу ютуғи – фидокорлиги, ташаббускорлиги ва Ватанга хизмат қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг юксак эътирофидир.
🇺🇿
O‘zLiDeP сафидаги фаол ёшлар учун катта намуна!
⏺
Табриклаймиз ва келгуси ишларига улкан зафарлар тилаймиз.
😎
ЎзЛиДеП
Фарғона вилоят Кенгаши
📝
Расмий саҳифага уланин
⚡️
Тelegram
Facebook
Instagram
Ҳурматли
Абдуллаев Абдухошим Абдуллаевич!
Сизни бугунги қутлуғ сана — туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман!
Сиз каби фаол, ватанпарвар, ташаббускор ва эзгу мақсадлар йўлида тинимсиз ҳаракат қилувчи инсонлар — юртимизнинг фахридир.
Сизни халқимизга сидқидилдан хизмат қилаётганингиз, ёшлар ва халқ манфаатларини илгари сураётган фаолиятингиз таҳсинга лойиқ.
Сизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва янада юксак зафарлар тилайман! Барча эзгу орзу-ниятларингиз амалга ошсин, юртга хизмат йўлидаги ҳаракатларингиз доимо баракали бўлсин!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
ЎзЛиДеП Фарғона вилоят кенгаши раиси: Р.Камолов
Oʻzbekiston Liberal-demokratik partiyasi viloyat kengashi tomonidan “Ishbilarmon ayol” koʻrik-tanlovining Fargʻona shahar bosqichi oʻtkazildi.