
O‘zLiDeP - Farg'ona
Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O'zbekiston Liberal-demokratik partiyasining Farg'ona viloyati Kengashining rasmiy telegram kanali
📞
Murojaat uchun:
+99895-400-07-30
#Табриклаймиз
🔔
Ҳурматли
Гулнарохон Зокиржонова!
O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Сизни бугунги туғилган кунингиз билан самимий муборакбод этади.
😎
O’zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Аёллар муаммоларини ўрганиш ва ишбилармонлигини қўллаб-қувватлаш бўлими мудири сифатида фидойилик билан ишлаб, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиб келмоқдасиз.
Сизнинг амалга ошираётган ишларингизга омад тилаб, бугунги таваллуд айёмингиз билан табриклаймиз. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилаймиз.
😎
ЎзЛиДеП
Фарғона вилоят Кенгаши
📝
Расмий саҳифага уланин
⚡️
🔅
Тelegram
🔅
Facebook
🔅
Instagram
Халқ  депутатлари Фарғона тумани Кенгашидаги  ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди.
ЎзЛиДеП Фарғона туман Кенгаши депутатлик гуруҳи томонидан навбатдаги мансабдор шахс ҳисоботи тингланди . Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 31-январдаги ПҚ-39-сон қарорининг ижроси юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Абдурахимов ҳисоботини берди.Депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилган маълумотлар асосида эшитуви мунозараларга бой холда ўтди.Эшитув якунида "Маҳаллий бюджет" доимий комиссиясига депутатлар томонидан масала киритилди.
O'zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши  томонидан “Худудгаз Фарғона” ташкилот да париянинг  Дастур ва вазифалари тарғибот тадбири
ташкил этилди.
O'zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши аппарати раҳбари  “Худудгаз Фарғона” ДУКнинг “Қўқон шаҳар газ” бўлими ходимларига
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда O'zLiDePнинг етакчи сиёсий куч сифатидаги роли ва масъулияти ҳақида ҳам сўз юритилди.
Партия инсонларимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, фарзандларимиз сифатли таълим ва тиббий хизматдан баҳраманд бўлиши, аёллар ва нуронийларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда халқимиз дастурхони тўкин, эртанги кунимиз ёруғ бўлиши учун фаол ҳаракат қилмоқда.
Шу мақсадда O'zLiDeP ўз олдига 5 аниқ йўналиш бўйича 500 та вазифани амалга оширишни белгилаб олган. Йиғилиш якунида ташкилот ходимлари партия сафига қабул қилиниб, ташкилотда бошланғич партия ташкилот ташкил этилиши режалаштирип олинди.
Қўқон давлат университетида “Лидер ёшлар клуби” ташкил этилди.
O'zLiDeP Қўқон шаҳар Кенгаши ҳамда Қўқон давлат университети Она тили ва адабиёти факультети ҳамкорлигида ёш талабалар ўртасида “Лидер ёшлар клуби” ташкил этилди.
Тадбирда  O'zLiDeP шаҳар Кенгаши вакиллари, Она тили ва адабиёти факультети декани Хасанова Барнохон Юсуповна фаол талабалар иштирок этдилар.
Сўз олганлар, бу каби клублар ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларда етакчилик кўникмаларини шакллантириш ва Ватан равнақи учун масъулиятни ҳис этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир давомида O'zLiDeP фаоллари “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясининг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот бериб, партия ушбу стратегияни тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч эканини таъкидладилар.
Шунингдек, инсонлар фаровон ҳаёт кечириши, фарзандлар сифатли таълим ва тиббиёт хизматларидан баҳраманд бўлиши, аёллар ва нуронийлар ҳурмати, халқимиз дастурхонининг тўкинлиги ҳамда ёруғ келажакни таъминлаш йўлида партия 5 асосий йўналиш бўйича 500 та аниқ вазифани белгилаб олгани қайд этилди.
💥
Камтарлик  - ҳаётингиз мезони бўлсин!
“Кексалар ҳафталиги” лойиҳаси доирасида ЎзЛиДеП Олтиариқ туман Кенгаши, Эркин Вохидов уй музейи ходимлари ва фаоллар иштирокида  меҳнат фaxрийси – Саломатхон Маматожиева хонадонига ташриф буюриб, опа билан дилдан суҳбат қурдик. Опа билан суҳбатлашар эканмиз, ҳақиқатдан ҳам бу аёлнинг  ўзбекона қадриятларни устун қўйиши, оиласига нисбатан жонкуяр ва талабчанлиги, ҳар бир ишга масъулият билан ёндошганлигининг гувоҳи бўлдик.
Одамлар орасида обрў-эътиборни бир хилда ушлаб юриш осон эмас,- дейди Саломатхон опа. -  Инсон ўзига нисбатан талабчан бўлиши керак. Оз сўзлаб, кўпроқ  эшитиши,  мансабга эришганда кибру-ҳавога берилмасдан камтарин бўлиши, бировнинг қалбига озор бермаслиги,  ҳар бир ишда меъёрни билиши керак. Мен кўп нарсани биламан, деганлар хато қилади. Чунки, атрофда сиздан-да ақлли ва билимли инсонлар бор. Кўп нарсани билсангиз ҳам, камтарликни одат қилинг. Ўзингизга ҳеч қачон бино қўйманг. Ҳар бир ишда меъёрни билсангиз узоққа борасиз.
Биз опадан ўзимизга ибрат бўладиган кўплаб маслаҳатлар олдик.  Саломатхон опа йўқлаб борганимиз учун қайта-қайта миннатдорчилигини  изҳор қилди. Биз хонадон соҳиби билан хайрлашар эканмиз, бу  ораста, файзли, фариштали ҳовлига яна келишни ният қилдик.
🟦
🟦
🟦
🟦
🟦
🟦
🟦
🟦
😎
O'zLiDeP Farg'ona viloyat Kengashi
«YOSH OLIMLAR LIGASI
»loyihasi  doirasida tashkil etilgan
🗣️
“GLOBAL JARAYONLAR FONIDA ILM-FANNING DOLZARB MUAMMOLARI VA YECHIMLARI”
🗣️
nomli Respublika  ilmiy-amaliy anjumaniga taklif etamiz
ANJUMAN YO‘NALISHLARI:
•ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy-fuqarolik yoʻnalishi;
•atrof-muhit muhofazasi, yashil iqtisodiyot va demografiya;
•ilm-fan va taʼlim masalalari;
•aholi salomatligi va sog’liqni saqlash (tibbiyot) masalalari;
•texnik-muhandislik va axborot texnologiyalari.
INDEXLANISH
:
🔍
Google Scholar
📌
Konferensiya
offline
tarzda
📍
Farg'ona shahrida
tashkillanadi;
💻
Ishtirokchilarga  sertifikat (elektron) va maqolalar jamlangan kitob (elektron) taqdim etiladi.
🟡
eng yaxshi deb topilgan 20 ta ijody ish egasiga sertifikat va tashakkurnoma tantanali tarzda topshiriladi.
(ro'yxat ilova qilinadi)
Konferensiyada 3 ta yo'nalish asosida g'olib
🎉
aniqlanadi;
Tanlov g'oliblari
📍
🎁
Esdalik sovg'asi;
📰
Sertifikat va tashakkurnoma;
bilan taqdirlanadi
Barcha konferensiya qatnashuvchilariga elektron sertifikat va elektron to'plam taqdim etiladi
🎉
«Кексалар ҳафталиги» доирасида бўлиб ўтаётган чора-тадбирлар режасидаги белгиланган дастурлар ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши депутати, «Нуроний» жамғармаси Риштон туман бўлими раиси Т.Абдураҳмонов А.Навоий МФЙдаги ёши улуғ, нуроний онахонлар Мўминова Кароматхон ва Эргашева Зухрахонларнинг хонадонида бўлишиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар. Тадбир давомида нуроний онахонлар бугунги сиёсатимиздан розиликларини, Янги Ўзбекистонни барпо қилишда ўзларининг тажрибаларини ёшларга ўргатиб келаётганлигларини таъкидлашди ва Муҳтарам Президентимизнинг қилаётган ишларига дуолар қилишди.