
Vodiy gavharlari
📚
𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫
🔊
Maʼruzalar
📖
Ibratli hikoyalar
📃
Hikmatli so'zlar
🎵
Go'zal qiroatlar
📝
Avliyolar xayoti
🤲
Duolar
⭐
Bizdan yiroqlashmang!
⭐
Kanalimizni tarqating ulkan savoblarga ega boʻling, INSHAALLOH
Ўликлар тўймагунча, тириклар тўймайди.
Эрта тонгда бир жойга марҳум ҳожи отага атаб фарзандлари томонидан уюштирилган эҳсонга қатнашдик. Дастурхон ортиқча дабдаба ва исрофдан йироқ, ўрта ҳолда эди. Лекин мени энг кўпроқ таъсирлантирган ҳолат — бу оталарига атаб фарзандлари томонидан қилинган амаллар эди.
Фарзандлари томонидан оталари руҳига 93 та хатми Қуръон, 11 мингта "Ихлос" сураси, таҳлил ва саловотлар ўқилиб, савоблари бағишланди. Ростдан ҳам ҳавас қилдим бу ҳолатга.
Марҳум ҳожи ота фарзандларини динда тарбиялаб, улардан бирини Қуръон аҳли, илм аҳли қилиб ўстирган эканлар. Ана шундай солиҳ тарбиянинг меваси ўлароқ бу амаллар қилинди. Бу ишларни фарзандлари мақтаниш ёки кўз кўрсатиш учун эмас, балки:
“Отамиз биз учун қилган меҳнат ва саъй-ҳаракат олдида бу амаллар жуда ҳам кам, шукрона учун қилдик”, — деб кўз ёшлари билан амалга оширишгани инсонни қалбини юмшатади.
Қабр устига қимматбаҳо мармар қўйишдан кўра, отасига доимий хатм, зикр ва саловотлар бағишлаётган фарзандларнинг ҳолати кўзни қувонтиради. Бу — солиҳ фарзанднинг амали.
Устозимиз ўз баёнларида айтганларидек, авваллари битта хатми Қуръон қилинса, ҳамма ҳайрон қоларди. Энди эса — давлатимиз тинчлиги, раҳбарларимизнинг адолатли бошқаруви ва динимизнинг равнақ топаётгани сабабли — ота-онасига шундай ҳиммат билан ҳадялар қилинаётгани — шукронали ҳолат.
Аллоҳ барча ўтганларимизни раҳматига олсин. Бизларга ҳам шундай динидор, солиҳ фарзандлар насиб этсин. Омин.
— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.
🎧
| Абдулмажид Қори ака
▶️
| Насихат
💾
| Ҳажми 9.7 Мгб
👥
|
https://t.me/vodiygavharlari
HAZRATI MUHAMMAD AMIN DOMLA
IYMON VA ALLOHTAOLONI TANISHLIK HAQIDA.
@durdonadur
Kanalimiz
T.me/Vodiygavharlari
Тазия!
Абдуллатиф Қози Домламизни аёллари вафот этканлиги сабабли 27 март соат 10:00 га Мархаматдаги уйларига жанозага.
Дафн эса Нефтпромдаги уй олдидаги катта қабристонда бўлади.
🎙
ИСЛОМ Динини бузишга харакат қилаётганлар хақида | Устоз Абдуллатиф қози домла
@Vodiygavharlari
40 ФАРЗНИ БИЛАСИЗМИ?
Исломда 5 фарз бор.
Иймонда 7 фарз бор.
Намозда 12 фарз бор.
Таҳоратда 4 фарз бор.
Таяммумда 4 фарз бор.
Ғуслда 3 фарз бор.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Нифосда 1 фарз бор.
Илм излашда 1 фарз бор.
Исломдаги 5 фарз:
1.Иймон;
2.Намоз;
3.Рўза;
4.Закот;
5.Ҳаж.
Иймондаги 7 фарз:
1.Аллоҳ Таолога иймон келтириш;
2.Фаришталарга иймон келтириш;
3.Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4.Пайғамбарларига иймон келтириш;
5.Қиёмат кунига иймон келтириш;
6.Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканлигига иймон келтириш;
7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.
Намоздаги 12 фарз.
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2.Жойи пок бўлиши;
3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4.Қиблани топиши;
5.Ният;
6.Ўз вақтида ўқиш.
Намознинг ичидаги 6 фарз:
1.Такбири таҳрима (Дунё ишларини ҳаром қилиб, охират ишларини ҳалол қилувчи такбир. "Аллоҳу Акбар" деб намозга кирилади);
2.Қиёмда туриш;
3.Қироат қилиш;
4.Руку;
5.Сажда;
6.Қаъдаи охир (Аттаҳиёти миқдорида ўтириш)
Тахоратдаги 4 фарз:
1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3.Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4.Икки оёқнинг тўпиқлари билан бир борадан ювиш.
Таяммумнинг 4 фарзи:
1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар);
3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масҳ тортиш;
4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масҳ тортиш.
Ғуслдаги 3 фарз:
1.Оғизга сув олиб ювиш;
2.Бурунга сув олиб ювиш;
3.Бутун баданга сув етказиб ювиш.
Амру маъруфда 1 фарз бор.
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.
Наҳий мункарда 1 фарз бор.
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, бошқаларни ҳам қайтариш.
Ҳайзда 1 фарз бор.
Ҳайз хукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр ҳайз кўрмаса, намоз ўқийверади).
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.
Илм излашда 1 фарз бор.
Илм излаш, ўқиш фарз.
═════════════