Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Vodiy gavharlari

vodiygavharlari
📚 𝐇𝐚𝐝𝐢𝐬𝐥𝐚𝐫 🔊 Maʼruzalar 📖 Ibratli hikoyalar 📃 Hikmatli so'zlar 🎵 Go'zal qiroatlar 📝 Avliyolar xayoti 🤲 Duolar ⭐ Bizdan yiroqlashmang! ⭐ Kanalimizni tarqating ulkan savoblarga ega boʻling, INSHAALLOH
Subscribers
964
24 hours
1
30 days
-9
Post views
2 840
ER
2,95%
Posts (30d)
Characters in post
873
September 23, 08:24

Фолбинлик фитнаси — жамиятнинг кулфатидир.
Ҳозирги кунда оиладаги ажримларнинг кўпи бахшиларга, кўзи очиқларга, фолбинларга бориб, бировнинг тинч ҳаётини бузиш учун “иситма–совутма” қилдириб юрган жирканч инсонлар сабабидан келиб чиқаяпти.
Олдинлари одамлар домланинг ёнига келиб: “Домла, болам ғалати бўлиб қоляпти, бир дам солиб беринг” — деса, домла ихлос сураси билан Фотиҳа сурасини ўқиб, шуф деб қўярда, шу шуфнинг баракаси билан шифо топиб кетаверишарди.
Энди эса “жин кирган”, “жин ўқиган” деган гаплар ҳаддан зиёд кўпайди.
Аллоҳдан қўрқинглар, бу ишга қадам қўяётганлар! “Алқасосу минал ҳақ” — қайтар дунё бор. Сиз қилганингиз бир кун ўзингизга ҳам келади.
Куёвини ўзига иситиш учун фолбинга борган келинлар, келинни қайнонаси билан адоват қилиб совитиш учун иситма қилдирадиганлар — ахир охирида ўзи ҳам қаримай ўлади.
Иситма-совутманинг таъсири жуда ёмон:
кимга қилдирилса, исийдими, совийдими — барибир давосиз касалликка дучор бўлади;
буйраклари қурийди;
ўсимталар пайдо бўлади;
оқибати — ўлимгача етади.
Битта одамнинг ўлимига сабабчи бўлдингизми — сиз қотилсиз!
Иситма-совутма қилган одам эса танасига оқ доғлар тушади, ўз-ўзи билан гаплашадиган бўлиб қолади, ўлаётганда танаси буришиб, қўллари қайрилиб, ҳайвон каби жон топширади.
Расмга, кийимига, егулиларига “куф-суф” қилдириб, эшиги тагига қабристон тупроғи сепиб баддуо қилдирганлар — ҳолингизга вой бўлсин!
Расмдаги ҳолатни қаранг. Бу фитнадан бошқа нарса эмас, биродарлар!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ким фолбин ёки коҳинга бориб, унинг гапини тасдиқ қилса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинган нарсага кофир бўлган бўлади»
(Имом Аҳмад, Абу Довуд, Термизий ривояти).
«Ким фолбинга бориб, ундан бирор нарса сўраса, қирқ кеча давомида унинг намози қабул бўлмайди»
(Саҳиҳ ҳадис, Имом Муслим ривояти).
Биродарлар! Илтимос, бу фитнага алданманг. Қийинчилик ва муаммоларни Аллоҳдан сўранг. Қуръон ва дуоларда шифо бор, фолбинликда эса фақат кулфат ва ҳалокат бор.

September 19, 01:29

Пайғамбаримиз ﷺ қайтарган соч тарзлари ҳақида
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ ﷺ кишига сочининг бир қисмини олиб, бир қисмини қолдиришни ман этдилар.»
(Бухорий, Либос 63; Муслим, Либос 77)
Бугунги кунда баъзи мода деб қилинаётган соч турларида бошнинг ён томонлари бутунлай уриб ташланиб, фақат юқори қисми узун қолдирилади. Бундай соч усули шариатда «қаза» деб номланади ва Пайғамбаримиз ﷺ томонидан қатъий ман қилинган.
Агар сочни қўйишни истасангиз, бошнинг ҳамма томони тенг ҳолда қўйиш суннатдир. Қанча узун бўлмасин, барибир жоиз. Лекин бир тарафини уриб, бир тарафини қолдириш — ҳаромдир!
Бизнинг динимизда ҳаром қилинган соч турларига эргашиш эмас, балки Пайғамбаримиз ﷺ суннатига мувофиқ амал қилиш мўминнинг шиори бўлиши керак. Соч ҳам ибодатдир, чунки суннатга эргашишдир.
Унутманг: сочда ҳам, кийимда ҳам Расулуллоҳ ﷺнинг амрига итоат қилиш мўмин учун шарафдир. Ҳаромлардан эҳтиёт бўлайлик!

September 19, 01:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

Илм олишда 6 та муҳим қоида:
1. Ота-она дуоси
— Уларнинг дуоси билан илминг мукаммал ва зиёда бўлур, Ишонмасанг эрталаб қўлларингни дуога оч.
2. Устозлар дуоси
— Илм олинмайди,  юқади. Устозларимизни севайлик ва севилайлик, шунда устозингни тажрибасини ўзингда кўрасан.
3. Хулқ-атвор
— Ўта даражада жиддий юриш кибрга олиб келади ва ўрганиш сустлаштиради, ўрганган нарсаларингни кибр ила ишлатма, меҳр ила ишлат.
4. Уйқу
— Дарс қилаётганда уйқу бу шайтондан, шунинг учун дўстим таҳоратда юриш ва дарс қилиш бу муҳим.
5. Дарс қолдирмаслик
— Бугунги қилинмаган дарс + эртанги дарс оғирлик қилади, Эртанги оғирлик қилинган иш бу сенинг сустлашаётганлигингдан далолат.
6. Вақт
— Вақт ҳеч қачон келмайди. Вақт фақат кетади.

July 12, 04:21
Media unavailable
1
Show in Telegram

Ўликлар тўймагунча, тириклар тўймайди.
Эрта тонгда бир жойга марҳум ҳожи отага атаб фарзандлари томонидан уюштирилган эҳсонга қатнашдик. Дастурхон ортиқча дабдаба ва исрофдан йироқ, ўрта ҳолда эди. Лекин мени энг кўпроқ таъсирлантирган ҳолат — бу оталарига атаб фарзандлари томонидан қилинган амаллар эди.
Фарзандлари томонидан оталари руҳига 93 та хатми Қуръон, 11 мингта "Ихлос" сураси, таҳлил ва саловотлар ўқилиб, савоблари бағишланди. Ростдан ҳам ҳавас қилдим бу ҳолатга.
Марҳум ҳожи ота фарзандларини динда тарбиялаб, улардан бирини Қуръон аҳли, илм аҳли қилиб ўстирган эканлар. Ана шундай солиҳ тарбиянинг меваси ўлароқ бу амаллар қилинди. Бу ишларни фарзандлари мақтаниш ёки кўз кўрсатиш учун эмас, балки:
“Отамиз биз учун қилган меҳнат ва саъй-ҳаракат олдида бу амаллар жуда ҳам кам, шукрона учун қилдик”, — деб кўз ёшлари билан амалга оширишгани инсонни қалбини юмшатади.
Қабр устига қимматбаҳо мармар қўйишдан кўра, отасига доимий хатм, зикр ва саловотлар бағишлаётган фарзандларнинг ҳолати кўзни қувонтиради. Бу — солиҳ фарзанднинг амали.
Устозимиз ўз баёнларида айтганларидек, авваллари битта хатми Қуръон қилинса, ҳамма ҳайрон қоларди. Энди эса — давлатимиз тинчлиги, раҳбарларимизнинг адолатли бошқаруви ва динимизнинг равнақ топаётгани сабабли — ота-онасига шундай ҳиммат билан ҳадялар қилинаётгани — шукронали ҳолат.
Аллоҳ барча ўтганларимизни раҳматига олсин. Бизларга ҳам шундай динидор, солиҳ фарзандлар насиб этсин. Омин.

May 10, 15:18
Media unavailable
1
Show in Telegram

📖
Turkiy Mavludi Sharif
🍃
t.me/MuhammadSharif_qoriaka

April 27, 02:36
Media unavailable
1
Show in Telegram

— Авваллари ота ўтирган уйнинг томига чиқилмаган.
— Ота-она ва ёши улуғлар ўтирган пайтда бола ёнбошлаб ётмаган.
Қўшнининг боласи ўйнагани чиққанда, дастурхондан насиба берилган.
— Нон ёпилганда қўшнининг димоғига ҳиди киргани учун, икки дона нон чиқариб берилган.
— Қўшнини қибласини тўсиб, баланд уй қурилмаган, шамолдан тўсилмаган.
— Уй қурилганда тарновини қўшнининг ерига тушмаслигини тадбири қилинган.
— Деҳқонлар ҳосил олганда, қовунми-тарвуз йўл бўйига мусофирлар учун насиба олиб чиқариб қўйишган.
— Оталар ўсмир қизчаларини йигитлари бор уйларга нарса сўрашга чиқазишмаган...
— Бош кийим - кийимларнинг боши бўлган! Эркаклар дўпписини ечмаган, эрли аёл-рўмол, қизлар-дўппи, эри ўлган кампирлар ёрининг оқ кўйлагини ёпиниб юришган. Халқ ўртасида «қизи юзини ерга қаратди» деган иборанинг келиб чиқишига ҳам дўппи мавзусининг алоқаси бор. — Қизи ёмон иш қилган оталарнинг дўпписи халқ ичида бошидан олиб ерга ташланган.
— ТВда кўрганимиз - аёлу эркак аралаш аскиявозлик - бу операторларнинг ижод маҳсули холос. Аёллар эркаклар билан кулишиш тугул, икки эркак ўртасидан кесиб ўтиши одоб саналмаган.
— Ховлидаги ҳар бир дарахтнинг пишган мевасидан қўшнига насиба илинишган.
— Қуръон қўйилган токчага, қиблага ва катталар ўтирган томонга қараб оёқ узатилмаган.
— Ҳар уйнинг меҳмонхонасида қиблани билдирувчи меҳроблари бўлган, токчалар Мусҳаф қўйилиши учун белдан тепада қилиб қурилган.
— Меҳмоннинг иззати уч кун! Бу расмий бирлик бўлиб, меҳмондан «қачон кетасиз?» деб сўралмаган.
— Қизлар «турмушга чиқиш, эрга бериш» мавзулари очиқланган давраларда ўтиришлари уят ҳисобланган.
— Йигитлар ота бўлганда, ҳаё сабабли фарзандини ота-онаси олдида эркалатмаган.
МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.

April 27, 02:34
Media unavailable
2
Show in Telegram

April 12, 04:41

🎧
| Абдулмажид Қори ака
▶️
| Насихат
💾
| Ҳажми 9.7 Мгб
👥
|
https://t.me/vodiygavharlari

April 05, 14:08

April 04, 08:15

HAZRATI MUHAMMAD AMIN DOMLA
IYMON VA ALLOHTAOLONI TANISHLIK HAQIDA.
@durdonadur
Kanalimiz
T.me/Vodiygavharlari