
Замбаракнинг ўқи
Канал муаллифи — Фарҳод Файзуллаев. У 2016 йилдан бери Канаданинг Калгари шаҳрида доимий истиқомат қилади.
Канадага суриш ҳақида —
https://t.me/zambarakning_oqi/99
Реклама масалаларида —
@meenov
Уйда наша етиштириш учун тўплам, дўконда сотиляпти. Олганим йўқ лекин.
P.S. Мен наркотик моддаларига қаршиман (адам айтдилар шуни қўшиб қўйишни). А так ростдан қаршиман лекин, беҳазил.
@zambarakning_oqi
“Лолазор” подкастида Тошкентдаги баъзи кўчаларда тезликни 80гача оширишга рухсат берилиши муҳокама қилинибди. Айтилган барча гапларга қўшиламан, бу таклиф ақл бовар қилмас таклиф, асло тадбиқ этиш керак эмас.
Қарор қабул қилувчилар авария ва одамлар ўлими қанча зарар келтираётганини тушунишмаяпти. Шунинг учун бу зарарни умумий маҳраж — пулга тенглаштириш керак.
Масалан, Калгарида ҳар бир авария, ҳар бир жароҳат ва ўлим иқтисодиётга қанча зарар эканини ҳисоблаб чиқишади. Чунки жароҳатланган ёки ҳалок бўлган инсон иқтисодиётга ҳисса қўшолмайди. Унга тиббиёт тизими пул сарфлайди. Машинаси ремонтда бўлган инсон иқтисодий қиймат яратолмайди.
Агар ҳисоб-китоб қилиниб, 2000 кишининг ўлими фалон миллиард сўм зарар келтиряпти дейилса, амалдорлар тушуниб қолар. Пул жониворни ҳамма тушунади-ку.
@zambarakning_oqi
Ўзбекистонда ўзини-ўзи банд қилувчилар учун солиқ ставкаси 4 фоиздан 1 фоизга пасайтирилиши ҳақида ўқидим. Бу жуда яхши янгилик.
Бунинг ортидан савол туғилди: бюджетга тушадиган солиқ йиғимларининг камайиши қандай тўлдирилади? Бошқа солиқ ошириладими, давлат ҳаражатлари қисқартириладими, қарз олинадими? Ëки камроқ фоиз ставкаси “бехит” ишлаётган тадбиркорларни расмий солиқ тўловчига айлантирадими?
Ғарбда, жумладан Канадада солиқ ставкалари ва давлат кўрсатадиган хизматлар бир-бирига пропорционал. Давлат янги хизмат, масалан, боғча пулини компенсация қилиб беришни йўлга қўйса, уни қаердан молиялаштирилади деган савол қўйилади. Одатда молиялаштириш ёки солиқларни ошириш, ёки давлат облигацияларини сотиш билан амалга оширилади. Чунки ҳеч нарса текин эмас.
Солиқ туширилиши ҳам худди шундай. Камроқ солиқ тўлаяпсизми, демак ёки сиз фойдаланидан давлат хизматлари сифати пасаяди, сони камаяди ва ҳ.к. Ëки давлат ташқи қарзи ортади. Солиқларнинг пасайиши ўзидан-ўзи бўлмайди.
Жастин Трюдо бош вазирлиги даврида Канадада ижтимоий хизматлар сони ортди, кам таъминланган оилалар учун боғча, стоматолог хизматлари сезиларли арзонлашди. Аммо бунинг ортидан қарийб 10 йил давомида солиқлар ҳам кўтарилди, давлат қарзи ҳам.
@zambarakning_oqi
Ўтган ой Европага борганимизда, Мюнхен олдидаги Novotel меҳмонхонасида қолгандик. Икки хонани икки кечага олгандик.
Иккинчи куни нонуштадан қайтсак, иккинчи (Исмоил ва Отабек ётадиган) хонани калитини бекор қилиб, хонани бўшатиб қўйибди. Шу билан Исмоилнинг AirPods'и ухлади.
Менежери билан боғландик, Find My орқали қидирдик. Менежер ҳам тозаловчилардан суриштирди. Қулоқчин эса йўқ.
Ишқилиб, Исмоилга янги AirPods олиб бердим, меҳмонхона кейин унинг пулини компенсация қилиб берди.
@zambarakning_oqi
Юқоридаги хабар, агар ростдан амалга ошса, жуда катта хато бўлади. Фойдаси, балки 5--10 дақиқа вақтни тежаш бўлар, аммо ўлимлар сони бундан-да ортади.
Ўзбекистон Германия эмас-ки, катта тезликда юриш хавфсиз бўлса.
Қоралайман.
@zambarakning_oqi
O'zbekistondagi ayrim xalqaro ahamiyatga ega yo‘llarda (xususan, M-39 trassasining ba’zi qismida) avtomobillar uchun harakat tezligi 130 km/soatgacha oshirilishi mumkin ekan.
@lazizhamidov
Мобил операторим (Rogers) сунъий йўлдош орқали СМС юбориш хизматини йўлга қўйибди. Энди уяли алоқа бўлмаган жойда ҳам СМС юбориш мумкин экан.
Хизмат октябрь сўнгигача бепул, кейин ойига 7 АҚШ кўкати экан.
@zambarakning_oqi
Ойлик тўлов 3.4 млн сўмдан бошлаб Тошкент шаҳридан 1 хонали хонадон
⚡️
Тошкент шаҳар Бектемир туманида "Xon Saroy" компаниясининг "Shirin Hayot" лойиҳасида 1 хонали хонадонлар
💰
Бошланғич тўлов 46 млн сўмдан
🗓
Ойлик тўлов 3.4 млн сўмдан бошлаб
✅
Лойиҳадаги қулайликлар:
🔵
Икки турдаги автотураргоҳ
🔵
Спорт майдончаси
🔵
Болалар ўйингоҳи
🔵
Кенг балконлар
🔵
Эко ҳудуд
Батафсил маълумот учун
📞
71 200-74-00 |
👉
Telegram
Бот орқали уйларнинг чегирмали нархларини билиб олинг
xonsaroy.uz
Реклама
Хўп,
ОИТСга анализ
ни фақат чет элда узоқ истиқомат қилган ўзбекистонликлар топширадими?
Агар улар иккинчи паспорт оволган бўлса, ва ўша билан турист сифатида мамлакатга кирсачи?
Шунчаки қизиқдим-да.
@zambarakning_oqi