
АZAN UZZ
😴
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!
✨
Нима бўлса хам ўтган кунга шукр айтинг!
✨
Якинларингизни кадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨
Борлигингизнинг ўзи бахт!
✨
Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨
Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨
Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨
Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!
✨
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН...
@AZAN_UZZ
Ҳудуд:
Юнусобод тумани (Тошкент шаҳри) UZ
Сана:
2026 йил 28-апрель, сешанба
Ҳижрий:
1447 йил 11-зулқаъда
Услуб:
Ҳанафий (Карачи)
Вақт минтақаси: (
Asia/Tashkent
)
Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 03:38
Бомдод:
03:56
Қуёш: 05:25
Ишроқ: 05:40*
Зуҳо: 08:26*
Пешин:
12:20
Аср:
17:14
Шом:
19:21
Аввобийн: Шом намозидан кейин*
Хуфтон:
21:02
Таҳажжуд: 00:51*
—
*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.
@AZAN_UZZ
BIR MAZHABGA ERGASHGAN ODAM BOSHQA MAZHABDAN FATVO OLISHI MUMKINMI?
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi
T.me/AZAN_UZZ
MUJTAHID KIM VA BUGUN BU MAQOMGA YETGAN INSONLAR BORMI
Ekspert:
Habibulloh domla Jo‘raboev
– O‘zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi
Mazkur podkast
Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi
T.me/AZAN_UZZ
БЕМОР КЎРГАНИ БОРИШНИНГ ФАЗЛИ
Абу Асмодан ривоят қилинади: "Ким биродарини кўргани борса, жаннатнинг хурфасида бўлади" (Осим ровийлардан бири) Абу Қилобага: "Жаннатнинг хурфаси нима?" дедим. "Жаннатнинг мевалари", деди. Абу Қилобага: "Абу Асмо кимдан ривоят қилган?" дедим. "Савбондан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан", деди".
Шарҳ: Дуога муҳтож кишиларнинг энг олдинги сафида бемор ётган кишилар туришади. Ушбу ҳадисда беморни бориб кўриб, унга шифо сўраб дуо қилиш улкан фазилатли иш экани айтилмоқда.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
T.me/AZAN_UZZ
#ИБРАТ_УЧУН
#БАХИЛЛИК_ҚИЛСА_ЖОЙИ_ЖАХАННАМДИР
...
🍿
😱
#Хотинимни ер қабул қилмади… гўрков қабр қазишга ожиз… хотинимнинг гуноҳи шу қадар кўпми? | Hikmat
🔗
@AZAN_UZZ
#МАРВАРИД
. 219
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
🍃
🍃
🍃
—Қандай рақам олайлик? Охири нечи бўлсин? -Аҳрор сим карта рақамлари ёзилган пештахтадан кўз узмай сўради Марвариддан.
—Мен билмайман. Менга фарқи йўқ. -Марварид ҳижолат бўлиб атрофга боқди. Бу Аҳрор дегани ҳам жуда қайсар экан. Шаҳло билан оламиз деб неча марта айтса ҳам қўярда қўймай олиб чиқди.
—Оо, -Аҳрорни завқли овозидан ҳаёли чалғиди. —Мен ёқтирган тўртлик билан тугаган рақам бор экан. —охирги тўртта рақами, "икки" бўлган рақамни кўриб қолди Аҳрор. —Шу рақамни оламиз ака. -деди рақам сотувчи эркакга.
—Ҳўп, ҳозир. Телефонингларни берсангиз, мослаб ўрнатиб берамиз.
—Раҳмат. -Аҳрор нигоҳини Марваридга қаратди. —Телефонингизни беринг. -деди қўл узатиб. Марварид телефонини сумкасидан олиб берди.
—Мана ака. Ҳимоя экрани, ғилоф ҳаммасини бир кўриб беринг. Яхши бўлсин.
—Ҳўп бўлади.
Эркак телефонни олиб ўз ишини бошлади. Аҳрор тортиниб турган Марваридга қараб жилмайди.
—Иккимизни рақамимизни охири бир хил бўляпти.
Реакция босиб кетишни унутманг
🌹
🌹
Давоми бор.
T.me/AZAN_UZZ
#МАРВАРИД
. 218
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
—Олмадингизми? -Аҳрор соатига қаради? —Ўн дақиқадан кейин тушлик вақти экан. Шу вақтда чиқиб рақам оламиз сизга. Нима дейсиз?
—Биз Шаҳло билан олмоқчи эдик. -Марварид кутилмаган таклифдан довдираб қолди. —Ишдан қайтишимизда оламиз деганди.
—Келишда вақти бўлмагани учун шундай дегандир. Мен тушлик вақти бекорчиман. Шунга бирга чиқиб олиб келамиз. Паспортингиз ёнингиздами?
—Нима? Йўқ! -Марварид умрида кўрмаганди паспортни. Шаҳло бу ҳақида бир нималар дегандек бўлдику. Нима ҳақида гап кетганини билмаган Марварид, Шаҳлони гапларига ҳам тушунмаганди.
—Унда қандай рақам олмоқчисиз?
—Шаҳло олиб беради. Ўзи билади бундай нарсаларни. -деди Марварид ташқарига Аҳрор билан чиқмасликка баҳона топилганидан енгил тортиб.
Аҳрор минг яхши гапиргани, бирон ножўя ҳаракат қилмагани билан, Марварид учун "эркак" деган номи бор эди.
У эркаклардан қўрқарди.
Дадаси ва Эшмат берган зуғумлар. Травма бўлиб қолганди уни қалбида.
—Сиз овора бўлманг. Шаҳло билан ўзимиз олармиз. -деди Марварид иккиланиброқ.
—Унда меникига оламиз. Сиз тез буларни тугатиб ташқарига чиқинг. Мен сизни кутиб тураман.
Гапини гапириб чиқиб кетган Аҳрор ортидан, яна бир бор инкор этишга улгурмай қолди Марварид.
#МАРВАРИД
. 217
#Муаллиф
.
#Дилором_Қосимова
.
Марваридни кайфияти бошқача чоғ эди бугун. Ўзи ишлаб, ўзи учун нимадир олганидан ҳурсанд эди.
Ора-орада қўлини артиб, чўнтагидаги телефонини қўлига олиб, севиниб қараб қўярди.
Экранни ёқиб-ўчирар. Шу нарса ҳам унга завқ бағишларди.
—Нима қиляпсиз? -ортидан келган овоздан чўчиб кетди. Қўлидаги телефони учиб кетди.
Уни юраги шиғиллаб кетди.
Жуда қадрли нарсаси йўқ бўлгандек гўё.
Кўзлари жовдира қолди бир зумда.
—Телефонми? -Аҳрор илиб олган телефонини қўлида айлантириб уёқ, бу ёғига қаради. —Сиз телефон ишлатмасдингиз адашмасам.
—Ҳа шундай. -Марварид ерга эмас, Аҳрорни қўлига тушган телефонига кўзлари порлаб қаради. —Кеча Шаҳло маошимга олиб берди. -деди Марварид ҳурсандчилигини яширмай.
—Зўрку. Рақамингиз неччи? -Аҳрор бир зумда ўзига қўнғироқ қилиб кўриш учун телефон экранини ёқди.
Кўзи "Сим карта нет" ёзувига тушди.
—Ҳали рақам олмадик. Эрталаб олмоқчи эдик, улгурмадик. -деди Марварид.
#ГУМОН
.....
"ЭЙ ИЙМОН КЕЛТИРГАНЛАР! КЎП ГУМОНЛАРДАН ЧЕТДА БЎЛИНГЛАР, ЧУНКИ БАЪЗИ ГУМОНЛАР ГУНОҲДИР ..."
("Ҳужурот" сураси,
12-оят).
✅
✅
✅
✅
✅
✅
✅
✅
✅
✅
"EY IYMON KELTIRGANLAR! KO'P GUMONLARDAN CHETDA BO'LINGLAR, CHUNKI BA'ZI GUMONLAR GUNOHDIR ..."
("Hujurot" surasi,
12-oyat).
✅
Exson xisobot
👇
👇
@Shifoiy_uz
👁
👁
✅
xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
👆
👆
@Saxiylar_uz
rasmiy.
@AZAN_UZZ
🍂
🍂
🍂
🍂
🍂