Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Ustoz Abdulhadiy Sahifasi

AbdulhadiyDomlaSahifasi
Ustoz Abdulhadiyning telegramdagi rasmiy kanaliga xush kelibsiz. Bu kanalda ustozning audio darslari, fikr mulohazalari va tolibi ilmlar bilan bo'lgan darslari qo'yib boriladi Savollar uchun 👇🏻 @UstozAbdulhadiy
Subscribers
1 480
24 hours
30 days
-38
Post views
204
ER
10,74%
Posts (30d)
70
Characters in post
1 762
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Male
Audience age
25-34
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
March 14, 20:24

Закот ва садақа — кўп ҳолларда “мажбурият” билан боғлиқ бўлади: “Фарз, бермасам гуноҳкор бўламан”, деган ҳиссиёт билан берилади. Яъни кўпроқ чўнтак иштирок этади, қалб эса ўша мажбуриятни бажариш билан кифояланади. Ҳадия эса бошқа: у чўнтакдан ҳам, қалбдан ҳам чиқади. Инсон ҳеч ким мажбурламаган ҳолда, ҳеч қандай фарз юкламаси бўлмаган ҳолатда, соф ихлос ва муҳаббат билан беради. Қалбида унга боғлиқликни узиб, ростдан ҳам кўнгли билан ажратади. Шунинг учун ҳадия — қалб закоти руҳини кўпроқ эслатади.
Аллоҳ таоло ҳақиқий мўминлар сифатини зикр қилар экан, шундай дейди:
«Улар закотни қилувчидирлар»
(фақат берувчиси эмас) (
Мўминун сураси, 4-оят)
Бу ерда “фаъил” — “фаъилун” шакли ишлатилган: “закотни қилувчи”. Агар гап фақат бериш ҳақида бўлганда, “закотни берувчилар” тарзида ифода қилиниши мумкин эди. Демак, закот — фақат битта ҳаракат эмас, бажариладиган, “қилинадиган” кенгроқ амал мажмуасидир. Яъни закотни фақат чўнтакдан эмас, қалбдан ҳам, нафсдан ҳам қилмоқ лозим: молни поклаш билан бирга, нафсни ҳам дунё бандлигидан поклаш керак бўлади.
Шу билан бир қаторда, бошқа бир тоифа ҳам бор: улардан ҳеч қандай закот чиқмайди. На чўнтагидан закот чиқади, молини муҳтожлар ҳаққидан поклаб; на қалбидан закот чиқади, яъни нафсни поклашга уринади. Аллоҳ таоло уларнинг сифатини шундай баён қилади:
«Улар закотни адо қилмайдилар»
(
Фуссилат сураси, 7-оят)
Бу оят нафақат мол закотини, балки умуман ибодат ва бўйсуниш орқали қалбни поклашдан юз ўгирган, охиратни менсимаган кимсаларнинг ҳолатини фош қилади.
Яна бошқа бир оятда Аллоҳ таоло баъзи бандаларига закотни туғма фазл сифатида ато қилганини кўрамиз. Марям сурасида Яҳё алайҳиссалом ҳақида шундай дейди:
«Биз у (Яҳё)га ўз ҳузуримиздан мулойимлик ва "закот" бердик!»
(Марям сураси, 13-оят)
Бу ерда “закот” — нафс поклиги, ички софлик, қалбнинг гуноҳ ва пастликлардан узоқ бўлиши маъносида келган. Демак, закот — баъзи бандаларга Аллоҳ томонидан берилган туғма поклик сифати ҳам бўлиши мумкин экан.

March 14, 20:24

Нафс закоти ва мол закоти
Кўпчилик закотини айнан шу ойда чиқаради. Шунинг учун биз ҳам бу масалани Рамазон мадрасасининг энг муҳим дарсларидан бири сифатида кўриб чиқамиз. Чунки Рамазон — нафақат рўза, балки қалб ва нафсни мол орқали поклаш ойидир.
Аллоҳ таоло айтади:
«Батаҳқиқ у (нафс)ни закотини берган ютибди»
(
Шамс сураси, 9-оят)
Демак, нафснинг ҳам закоти бор экан. Бу оят нафсни тарбия қилиш, уни поклаш ва ўстиришни нажот калитларидан бири сифатида таърифлайди.
Яна бир оятда Аллоҳ таоло мол закоти ҳақида шундай дейди:
«Уларнинг молларидан садақа (закот) олинг! Бу билан уларни поклайсиз ва уларга тазкия (нафсларида эзгулик хислатларини зиёда) қиласиз...»
(Тавба сураси, 103-оят)
Бу оятда бевосита мол закоти ҳақида гап кетмоқда. Лекин қарасак, закот фақат молни эмас, инсоннинг ўзини ҳам поклар экан. Демак, мол закоти орқали нафс закотига ҳам ишора қилинмоқда. Молнинг закоти бор бўлгани каби, нафснинг ҳам закоти бор деган маънони шу оят жуда чиройли кўрсатади.
"Закот" сўзининг маъноси
“Закот”
сўзи луғатда
“соф зиёдалик, ўсиш ва поклик”
маъноларини билдиради. Шу сабабдан тупроғи тоза, ҳосилдор ер
“закий ер”
дейилади: унга ташланган битта дон тозалик ва унумдорлик сабаб кўпайиб, зиёда бўлиб қайтади. Худди шунингдек, гапни ярим сўздан тушунадиган, зеҳни ҳушёр, фаҳми ўткир одамни
“закий инсон”
деб атайдилар — чунки унда фаҳм ва идрок тоза ва зиёда.
Ана шу илдиздан келиб чиқиб, нафсни поклаш, уни иймоний ва ахлоқий фазилатлар билан ўстириш
“тазкия”
деб аталади.
“Тазкиятун-нафс”
— нафсни закоти, нафсни поклаш демак. Инсон жасади тупроқдан яратилгани учун, қандайки тупроқ пок ва ҳосилдор бўлса, ундан турфа хил ҳосиллар чиқади; кир, сассиқ, беҳосил бўлса, ҳеч нарса унмайди. Нафс ҳам худди шундай: баъзи нафслар пок, ҳосилдор, иймон ва яхшиликларни қабул қиладиган бўлса, бошқаларида нафс расво, беҳосил, гуноҳ ва шаҳватларга берилган бўлади. Шунинг учун нафсни ҳам закот қилиш, уни ҳам поклаб туриш лозим бўлади — бу “тазкиятун-нафс”дир.
Шундан сўнг, муҳтожларнинг ҳаққини мол-дунёдан ажратиб беришни ҳам
“закот”
деб атаган. Чунки мол муҳтожлар ҳаққидан покланади ва шу амал билан молингизга барака киради, у руҳий жиҳатдан ҳам, ҳаётий жиҳатдан ҳам зиёда бўлади. Демак, закот — молни ҳам, эгасини ҳам бир вақтда поклайдиган ибодат.
Мана шу маънолардан бир дарс оламиз. Рамазон ойида кўпчилик закот беради — бу жуда гўзал ҳолат, Рамазон ойида мол билан сахий бўлишнинг ўзи алоҳида фазилатдир.
Закот берувчиларнинг турлари
Лекин яна бир нозик нуқта бор: закот бераётган кишилар ҳам ҳар хил даражада бўладилар.
1. Мол закоти даражаси:
Баъзи бандаларнинг моли фақат чўнтагидан чиқади. У закотини ҳисоблайди, чиқиши керак бўлган миқдорни ажратади ва беради. Албатта, бу ҳам фарзни адо қилишдир. Аммо бунда асосан “мол закоти” адо бўляпти, холос. Уларнинг чўнтагидан чиққан бўлса-да, қалб ларидан молга бўлган боғлиқлик чиқмай қолиши мумкин. Бу закотнинг энг паст даражаси — фақатгина чўнтакдан чиққан закот.
2. Нафс закоти даражаси:
Баъзилар эса борини нафақат чўнтагидан, балки қалбидан ҳам чиқарадилар. У закотни берганда ичида бир сиқилиш, оғриниш эмас, балки шукр ва енгиллик сезади. Молга бўлган боғлиқлик аста-секин узилиб, қалби Аллоҳга кўпроқ боғланади. Ана шу — нафс закоти. Бунда мол закоти билан бирга, нафс ҳам дунё муҳаббатидан покланади, қалбда иймоний ҳислатлар, саховат, раҳм-шафқат, таваккул каби фазилатлар кўпаяди.
Пайғамбаримиз ﷺ ва аҳли байтларига садақа ва закотдан ейиш ҳаром экани маълум. Лекин ҳадия уларга ҳалол қилинган. Кўп одамлар бу фарқнинг ҳикматини чуқур ўйлаб кўрмайди: “Барибир пул-ку, барибир ёрдам-ку, нега бири ҳаром, бири ҳалол?” деб ҳайрон қоладилар. Тафовут айнан мана шу юқорида айтган масаламизга бориб тақалади.

March 14, 19:07
Media unavailable
1
Show in Telegram

📝
ЎЗ АЙБИНИ БОШҚАГА ТЎНКАШ:
КИМ МУНОФИҚ

👤
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтади:
"
Рофизийлар саҳобаларни муртадлик ва мунофиқликда айблашади. Уларнинг бу иши худди мақолдагидек: «Ўзидаги дардни менга юқтирди-ю, ўзи ситилиб - орадан чиқиб кетди»."
(Минҳожус-сунна, 1/69)
1️⃣
.
Айбдорнинг маккорлиги
: Энг катта мунофиқлик айнан саҳобаларни сўкувчиларнинг ичида илдиз отган. Улар ўзларидаги бу заҳарни яшириш учун энг пок зотларга лой чаплашади.
2️⃣
.
Ситилиб чиқиш
: Улар фитнани чиқариб, исломнинг пойдеворини (саҳобаларни) бузишга уринадилар-да, ўзларини гўёки "
ҳақиқатгўй
" қилиб кўрсатиб, жавобгарликдан қочадилар.
3️⃣
.
Ҳақиқат
: Ислом тарихида диндан қайтиш ва хиёнат ҳолатлари айнан саҳобаларни ёмон кўрувчи тоифалар орасида энг кўп учрайди.
💎
Бировни айблашдан олдин ўша иллат ўзингда бор-йўқлигига қара.
Саҳобаларга тил тегизиш — мунофиқликнинг энг очиқ белгисидир.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa

March 14, 16:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

💚
«Аллоҳим!
Буюк Қуръонни қалбимизнинг баҳори, кўксимизнинг нури, ғамларимизни кетувчи ва маҳзунлигимизни аритувчи қилгин. Аллоҳим! Ундан билмаган нарсаларимизни бизга ўргатгин, унутганларимизни эслатгин. Бизга уни кечаларию кундузлари тиловат қилиш бахтини бер... Уни тадаббур қилишни - чуқур англашни ва унга амал қилишни насиб этгин».
💎
Дуонинг муҳим нуқталари:
1 "
Қалб баҳори
": Қуръон қуриган қалбларни худди баҳор ёмғири ерни тирилтиргандек жонлантиради.
2 "
Кўкс нури
": Инсоннинг ички дунёсидаги зулматларни, сиқилиш ва қўрқувларни фақат Қуръон нури ҳайдайди.
3 "
Ғам ва маҳзунлик
": Бу дуо Қуръоннинг энг катта шифо эканини эслатади — руҳий мадад ва таскин фақат Аллоҳнинг каломидадир.
5 "
Амал ва Тадаббур
": Энг муҳим тилак — Қуръонни шунчаки ўқиш эмас, уни тушуниш ва ҳаётга татбиқ қилишдир.
💚
Бу дуо ҳар бир мусулмон учун кундалик вазифа бўлишга лойиқдир.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa

March 14, 00:05

Ҳамма нарсанинг охири ширин
Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
«
Лайлатул-қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасида изланглар
.» (
Имом Муслим ривояти)
Демак, Рамазоннинг энг охири — энг ширин, энг нозик ва энг юксак палласидир. Рамазон ва унинг охирини инсоният ва унинг охирига қиёслаш ҳам мумкин: Рамазоннинг афзали — охири бўлгани каби, инсониятнинг афзали ҳам унинг охири, яъни Муҳаммад ﷺ уммати бўлди.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
«Сизлар инсонлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдинглар...»
(
Оли Имрон сураси, 110-оят)
Энди ўша охирги кечалар ҳақида ҳам уламолар каломида бир нозик ишора бор: охирги ўн кун ичида афзалроқ кечалар деб кўп бора 27–29-кечалар тилга олинади. Худди шу қиёсни умматга ҳам татбиқ қилсак: саҳобалардан кейин, қиёмат яқинлашган, фитналар кўпайган замонда динини маҳкам тутиб амал қиладиганларнинг амали ҳам улуғ ажрга яқинлашади.
Шу маънода Имом Табаронийдан келган ривоят зикр қилинади. Расулуллоҳ ﷺ саҳобаларига айтдилар:
«Сизлардан кейин сабр кунлари келади. Ўша пайтда сизлар тутиб турган йўлни маҳкам тутган кишига сизлардан элликтангизнинг ажри бўлади.»
(
Табароний ривояти)
Бугунги замон ҳам кўп жиҳатдан фитналар, чалғитишлар, динни арзонлаштириш ва ҳақни ёлғиз қолдириш жиҳатидан ўша манзараларга ўхшаб кетади. Шунинг учун бу маъно: охирда қолган, аммо ҳақда собит турган банда ажрда улуғ улушга яқинлашиши — қалбни уйғотадиган, масъулиятни оширадиган ҳақиқатдир.
Охир — ширин
Ҳамма пайғамбарлар фазилатли. Аммо уларнинг энг афзали — Муҳаммад ﷺ. Расулуллоҳ ﷺ шундай деганлар:
«Қиёмат куни мен Одам фарзандларининг саййидиман. Қабри биринчи бўлиб ёриладиган ҳам менман. Биринчи шафоатчи ҳам, шафоати биринчи қабул қилинадиган ҳам менман.»
(
Муслим ривояти)
Бу ҳам "охир — ширин" маъносига бир мисол: пайғамбарлар силсиласининг якуни бўлган Пайғамбар ﷺ — уларнинг энг афзали бўлди.
Яна бир мисол: жума куни — кунларнинг энг афзали. У ҳафтанинг охири бўлиб туриб, унда дуолар қабул бўладиган вақт бор. У вақт ҳақида кучли эҳтимоллардан бири — жума кунининг қуёш ботишидан олдинги охирги соатларидир. Расулуллоҳ ﷺ:
«Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар.»
(Абу Довуд ривояти)
«
Жума куни умид қилинадиган (дуо қабул бўладиган) соатни асрдан кейин, қуёш ботгунча изланглар.»
(
Термизий ривояти)
Демак ҳафтанинг энг охиридаги кун — энг афзал; ўша куннинг энг афзал фурсати ҳам — қуёш ботишидан олдинги охирги вақтлар бўляпти.
Яна бир мисол: дунё ҳаёт, лекин охират ундан яхшироқ ҳаёт. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«
Албатта, охират сизга аввалдан яхшироқдир.»
(
Зуҳо сураси, 4-оят)
Демак, ҳаётнинг "охири" — яъни охират — "аввалги"дан яхшироқ бўлиб чиқяпти. Мўминнинг ҳаёти ўзи афзал ҳаёт. Аммо мўминнинг энг афзал ҳаёти ҳам — умрининг охири, хотиманинг гўзаллиги билан боғлиқ.
Амаллар хотимаси билан
Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
«Агар Аллоҳ бир бандаси учун яхшиликни ирода қилса, уни (яхши амалларга) ишлатиб қўяди.»
Сўралди: «Ё Расулуллоҳ, уни қандай ишлатиб қўяди?» Дедилар:
«Уни ўлимидан олдин солиҳ амал қилишга муваффақ қилади.»
Бу ҳам "охири — ширин" маъносининг тирик мисоли: мўминнинг ҳаёти яхши, лекин унинг энг яхши лаҳзаси — охирги паллада солиҳ амал билан муҳрланиши.
Яна бир мисол: таомнинг ҳаммаси неъмат, аммо унинг энг қуюқ, энг ширин қисми кўпинча тагига чўкади. Шу боис Расулуллоҳ ﷺ таомнинг охирига эътибор беришни ўргатганлар:
«Товоқни (исталган бошқа бир таомни ҳам) ялаб (ёки ялатиб) олмагунча кўтармасин. Чунки таомнинг охирида барака бор.»
Таом ҳам шуни эслатади: бараканинг ўрни ҳар доим кўзга кўринадиган аввалидаги қисмида эмас — кўпинча охирида, қолганида, эътибордан четда қолган жойидадир.
Хулоса
Демак, ҳаётда бир қонун бор экан: ҳамма нарсанинг энг ширини — охирида. Энди Рамазоннинг охири ҳам етиб келди. Бу — унинг энг ширин қисми. Охири қолганида бўшашиб қолма. Акс ҳолда, висол лаззатини тотмайсан. "Энг ширини охирида", дедик: ана шу охиригача ғайрат қилган одамгина у ширинликка эришади.

March 14, 00:05

Аллоҳ билан банда ўртасидаги алоқанинг Рамазондаги энг ширин лаҳзалари ҳам кўпинча охирги паллаларда жилоланади. Бу лаззатни ғайрат қилган инсонгина топади. Охирида бўшашган киши эса, аслида энг катта зиённи кўрган кишидир.
Аллоҳ таоло шундай огоҳлантиради:
«Шаксиз, охиратда ана ўшалар ҳақиқий зиён кўрувчилардир.»
(
Ҳуд сураси, 22-оят)
Демак, бошида инсон нима қилган тақдирда ҳам, агар охирида зиён кўрса — ана ўша ҳақиқий зиён кўрувчи бўларкан. Охирнинг қадрини билмаган, охирни ушлай олмаган киши, аслида ҳамма йўлни йўқотган бўлади.

March 12, 21:42

Сен нима сўрадинг?
Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: “Ё Расулуллоҳ! Агар Лайлатул қадрга муваффақ бўлсам, унда нима деб дуо қилай?” Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

Эй Аллоҳ! Албатта Сен Афв этувчисан, афвни яхши кўрасан. Бас, мени афв этгин.”
(
Термизий ривояти)
Инсоннинг “қандай дуо қилай?” деб сўраши ҳам — Аллоҳ берган тавфиқлардан биридир. Акс ҳолда банда дуо қилишда адашиб, ўзига ярашмаган, ҳаддидидан ошган талабларни сўраб қўйиши мумкин.
Дуо Одоби ва Афв Тилаш
Ҳолбуки, Оиша онамиз оддий авом аёл эмас, балки илмли, фаҳмли, дуонинг одобини биладиган мўмина эдилар. Шундай бўлса-да, Пайғамбар алайҳиссаломдан сўрадилар. Чунки ўзича танлаб сўрашдан кўра, суннатга мувофиқ, энг афзал лафз билан сўрашни афзал билдилар.
Жавоб эса ниҳоятда содда ва бир маъно атрофида жам бўлган эди:
афв сўраш.
Расулуллоҳ ﷺ дунёвий улкан мартабаларни эмас, балки қалбнинг бир нарсага маҳкам боғланишини ўргатдилар: “Аллоҳим, мени афв этгин!”
Нима учун айнан "Афв"?
Бу ерда жуда нозик бир ҳақиқат бор: бу дуо нафақат гуноҳ қилиб, кейин кечирим сўраш, балки тоат қилиб туриб ҳам кечирим сўрашдир. Чунки банда қанча ибодат қилмасин, ўша ибодатнинг ҳаққини тўла адо эта олмаслиги, ихлосда ва хушуда камчилик қилиб қўйиши эҳтимоли бор. Шунинг учун намозни тугатиб салом беришимиз биланоқ биринчи айтадиган лафзимиз: “
Астағфируллоҳ
” бўлади.
Орифларнинг Хислати
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Киши Лайлатул қадргача тиришқоқлик билан ибодат қилади, сўнгра Аллоҳдан афв этишини сўрашга буюрилади. Чунки орифлар — Аллоҳни таниган зотлар — тиришқоқлик билан амал қиладилар-да, кейин ўзларини ҳеч нарса қилмагандек санайдилар.”
Яҳё ибн Муъоз раҳимаҳуллоҳ эса: “
Аллоҳдан ғоят муроди афв бўлмаган киши ориф эмас”,
деганлар. Банданинг энг олий орзуси: “
Аллоҳ мени кечирса бўлди, Аллоҳ мендан рози бўлса бўлди
” деган қалб — ориф қалбдир.
"Хавф ва Тама" Тартиби
Қуръонда кўп жойларда “хавф ва тама” (қўрқув ва умид) тартиби келади. Аввал қўрқув, кейин умид. Аллоҳдан улкан умидлар қилишдан олдин қалбда қўрқув уйғонсин: “
Ё Раббим, мен Сенинг олдингда кимман? Амалимнинг нуқсони кўп, гуноҳимнинг сояси узун
...” Ана шунда тама ҳам одоб билан туғилади.
Қуръони Каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Роббингларга тазарру ва хуфёна дуо қилинг. Албатта у ҳаддидидан ошувчиларни яхши кўрмайди”
(
Аъроф сураси, 55-оят)
“Тазарру
” — қалбнинг синиши, ожизликни ҳис этиб, титроқ ва илтижо билан сўрашдир.
“Хуфя
” — кўз-кўз қилмай, сокин, хокисорлик билан дуо қилишдир.
Лайлатул қадрдек кечада Расулуллоҳ ﷺ бандага аввало кечирим сўрашни ўргатган эканлар, демак, банда шу ўлчов билан ўз қадрини танийверсин.

March 12, 20:37
Media unavailable
1
Show in Telegram

👤
Асмаий айтади:
Бир аъробийнинг шундай деганини эшитдим:
«
Агар тинглаш маданияти ёмон бўлса, сўз қанчалик чиройли айтилмасин, кишига фойда бермайди».
(Ал-Жомиъ, 1/195)
📌
Бугунги куннинг энг катта муаммоси — ҳамма гапиришни билади, лекин ҳеч ким тинглашни хоҳламайди.
1.
Айб нотиқда эмас
: Биз доим "маъруза таъсир қилмади" деймиз. Аслида эса муаммо бизнинг "қулоғимизда". Қалб дарвозаси (қулоқ) ёпиқ бўлса, олтинга тенг сўз ҳам бекор.
2.
Тинглаймиз
, лекин эшитмаймиз: Телефонга тикилиб ёки хаёл суриб тинглаш — илмнинг баракасини учиради.
2.
Илмнинг калити
: Илм олишнинг биринчи босқичи — гапириш эмас, балки
сукут сақлаб, чиройли тинглашни ўрганишдир.

Қудуқнинг оғзи ёпиқ бўлса
, осмондан ёмғир эмас, дур ёғса ҳам ичига кирмайди.
Тинглай олмаяпсизми, демак, англай олмайсиз.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa

March 12, 02:58

​Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
​"Ким Бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнг қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса,
унинг учун тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ ҳаж ва умранинг савоби берилади"
.
(Термизий ривояти)

March 11, 04:28
Media unavailable
1
Show in Telegram

❤️‍🔥
ИЛМНИНГ ТУЗОҒИ: КИТОБ КЎТАРГАН "ЖОҲИЛЛАР" ҲАҚИДА
Бақара сурасининг 113-оятини шунчаки ўқиб ўтманг, у — бугунги толиби илмларнинг ичидаги "
иблис
"ни фош қиладиган оят. Яҳудий ва насронийлар бир-бирини "
Сен ҳеч ким эмассан!"
деб нолга чиқарган эди. Таниш ҳолатми?
Бугунги "
илмли
"
ном
ёшларнинг энг катта тузоқлари:
🩷
. "
Қуруқ
" илм тузоғи
Оятда: "
Ҳолбуки, улар китоб ўқийдилар"
, дейилган. Мана шу жойи энг даҳшати! Қўлида китоб бор, лекин қалбида биродарига нафрат бор. Бу — илм эмас, бу маълумотлар
омбори
. Агар ўқиган китобинг сени мусулмонларга нисбатан меҳрли қилмаса, демак, сен илм ўқимабсан, шунчаки "
тузоқ
"қа тушибсан. Иблис ҳам илмли эди, лекин кибри уни расво қилди.
🩷
. "
Меники тўғри
" деган девор
Баъзилар иккита китоб ўқиб олиб, атрофига баланд девор уриб олади. "Менинг гуруҳимга кирмасанг — адашгансан, менинг шайхимни эшитмасанг — ҳеч ким эмассан". Бу — айнан яҳудий ва насронийларнинг касаллиги. Улар ҳам динни фақат ўзлариники қилиб олишганди.
Сен динни эмас, дин сени бошқариши керак
эди!
🩷
. Илмсиз "
шарҳчилар
" армияси
Оятда: "
Билмайдиганлар ҳам шу гапни қайтарди
", дейилади. Бу — илмдан ҳиди ҳам йўқ, лекин ижтимоий тармоқларда катта-катта олимларни "
адашган
"га чиқариб, ҳукм ўқийдиганлар. Бировнинг ортидан "
адашган
" дейишдан олдин, ўша оятнинг маъносини биласанми? Бу "
тузоқ
" сени бировнинг гуноҳига шерик қиляпти.
🩷
.
Илм — қилич эмас
!
Ибн Жавзий ва Ибн Абдулбарлар айтган
илм — одамларнинг бошини кесиш учун эмас
, балки қалбини даволаш учун эди.
💚
Бугунги баъзи "
Ил
м
давогарлари
" эса илмни худди бировни "
сўйиш
" учун ишлатиладиган пичоққа айлантириб олишди. Агар илминг сени қиличга айлантирса — сен нафсингнинг қулисан.
🔥
Эй толиби илм, уйғон!
Сен яҳудий ва насронийларнинг хатосини қайтариш учун эмас, уларга ўрнак бўлиш учун келгансан.
Илминг билан мусулмонларни бир-биридан айирма, балки уларни бирлаштир.
Унутма
: Қиёмат куни Аллоҳ сендан "
нечта одамни адашганга чиқардинг?"
деб эмас, "
илминг билан қанча қалбга нур олиб кирдинг?"
деб сўрайди.
https://t.me/abdulhadiydomlasahifa