Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Abdulloh Rahim

AbdullohRahim
Subscribers
2 029
24 hours
30 days
-21
Post views
1 209
ER
0,58%
Posts (30d)
15
Characters in post
223
December 10, 07:15
Media unavailable
1
Show in Telegram

Дунё лаззати уч нарсада:
Оға инилар билан суҳбатлашишда, аёллар билан яқинликда ва чақалоқларнинг ёқимли ҳидида.
@AbdullohRahim

December 10, 06:59
Media unavailable
1
Show in Telegram

Отангни тупроққа бериб қайтганингда билки, ўзидан кўра яхшироқ бўлишингни хоҳлаган охирги инсонни ерга топширдинг.
@AbdullohRahim

December 04, 03:14
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир аёл йиғласа бошқа аёллар унинг дугонаси бўлиб олади. Уларнинг унга раҳми келгани учун эмас, нима бўлганини билиш учундир.
@AbdullohRahim

December 04, 03:00
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир нарсага етишишлик истаги уни қўлга киритишдан кўра ёқимлироқдир.
@AbdullohRahim

December 04, 02:57
Media unavailable
1
Show in Telegram

Қарз — асирликдир. Кимнинг асири бўлишингизни яхшилаб танланг.
@AbdullohRahim

November 20, 15:17
Media unavailable
1
Show in Telegram

Эй ўлим!
Биламан, бир кунмас бир кун кутмаганимда келасан.
Эшигимни қоқмай, рухсатимни олмай, ичкарига кирасан.
Қўлимдаги ишимга, ўчоқдаги ошимга, кўзимдаги ёшимга қарамай келасан.
На хабар берасан, на таклиф қилинишни кутасан.
Дунё қалбимдалигида, орзуларим кўплигида, ишларим мўллигида келасан.
Тайёрлигим йўқлигида, умидларим кўплигида, балки оч, балки тўқлигимда келасан.
"Бироз кут"
,
"Бироз тўхта"
,
"Бироз кечиктир"
, дейишимга қарамасдан, ёнимга бирор нарса олмасимдан, қабрда ёлғиз қолганда ҳамроҳ бўлар нарсаларни жомадонимга солмасимдан, ҳеч ким билан хайрлашмасимдан, қарзларимни узмасимдан, ўғлимни сўнгги бор кўрмасимдан, қизимни сўнгги бор ўпмасимдан, сўнгги сўзимни айтмасимдан келасан.
Бандмасмисан деб сўрмай, бўйи бастимга қарамай, ёшу қаримга қарамай, охирги луқмамни ютмай келасан.
Оналарни фарзандсиз, фарзандларни онасиз, ўғлонларни ёрсиз қолдирасан.
Хурсандчиликни ярим, алам билан азобни изингда қолдирасан.
Ҳар янги ўлим билан ҳаётнинг ЁЛҒОНлигини исботлайсан, кўрсатасан.
@AbdullohRahim

November 17, 13:42
Media unavailable
1
Show in Telegram

Пулни йиғсанг сен унга хизмат қиласан. Сарфласанг у сенга хизмат қилади.
@AbdullohRahim

November 17, 13:34
Media unavailable
1
Show in Telegram

Муаллим, чўпон ва аёллар билан кўп ўтирадиган билан маслаҳатлашма.
@AbdullohRahim
Изоҳ:
муаллим (яъни ўқитувчи) ҳодисага назарий ёндашади. Чўпон инсон эса инсонлардан узоқ бўлади. Аёллар билан кўп ўтирадиган эса ҳиссиётли, туйғучан бўлади.
Маслаҳат қилинадиган инсон ақлли, тажрибали ва ҳис-туйғуга берилмайдиган бўлиши лозим. Акс ҳолда, сўзни ақл эмас, одат ва ҳис тайинлайди.

November 17, 13:24
Media unavailable
1
Show in Telegram

Офият ўн нарсададир. Тўққизтаси сукутда, биттаси инсонлардан қочишда.
@AbdullohRahim

November 17, 13:12
Media unavailable
1
Show in Telegram

Бир инсон яхши кўрса, яхши кўрганининг ҳар ишини, ҳар ёзганини ва барча хатти-ҳаракатларини яхши кўради.
@AbdullohRahim