
👑 Bekalar Uchun 💕
Она нидоси!
Онамнинг фақат бир кўзи бор эди. Нариги кузининг ўрни чуқур бўлиб ётар, уни кўрганимда жирканиб кетардим. Мен айнан онамнинг бир кўзи йўқлиги сабабли тенгдошларим олдида хижолат чекар, очиғи ундан ор қилардим. Отам ёшлигимда автоҳалокат туфайли ўлиб кетганди. Оиламизни боқиш онамнинг зиммасида эди. У бир мактаб ошхонасида ишларди. Мактабда бошланғич синфда ўқиб юрган кезларим онам мендан ҳабар олиш учун синфимизга кирганида, уятдан худди ерга кириб кетгудек бўлардим. Шу-шу синфдошларим мени биркўз хотиннинг ўғли деб устимдан куладиган бўлишди. Ўша пайтда очиғи, шу ногирон аёлдан туғилганим учун ўз тақдиримга лаънатлар ўқидим.
Бир куни онамнинг юзига тик боқиб унга шу гапларни айтдим: Қачонгача сиз туфайли ўртоқларимга кулги бўлиб юраман? Сиздек онам борлигидан ор қиламан! Сизнинг борлигингиз мен учун ҳақорат!.
Онам индамади. Ёлғиз кўзи билан менга термилиб қолди, кейин ўгирилиб нари кетди. Мен ўша пайтда айтган гапларимни мулоҳаза қиладиган ҳолатда эмасдим. Ғазабдан ўзимни қўйгани жой тополмасдим. Унинг кўнгли, ҳис-туйғулари мени умуман қизиқтирмасди. Мен у билан бир уйда туришни истамасдим, зотан бу уй ҳам аслида ижарахона эди. Мактабни битирганимдан сўнг, тил ўрганиб, Сингапурга ўқишга кетдим.
Бир муддатдан сўнг ўша ердан уйландим. Таниш-билишларимдан қарз олиб, ўзимга уй сотиб олдим. Кейин болаларимиз дунёга келди. Мен ҳаётимдан мамнун эдим. Онам ёдимдан ҳам кўтарилган эди. Бир кун онам Сингапурга менинг уйимни сўроқлаб келди. У неча йилдирки, мени кўрмаганди. Эшик олдида ўйнаб ўтирган болаларим аввалига бир кўзли кампирни кўриб, қўрқувга тушдилар, кейин кула бошлашди. Мен уларга бу аёл бувингиз деёлмадим. У остонамдан ҳатлаши билан нега келиб болаларимни қўрқитасиз? деб ўшқирдим. Онам гуноҳкорона бош эгиб мен бошқа уйга келиб қолибман, узр дедию, чиқиб кетди. Орадан яна йиллар ўтди. Бир кун собиқ синфдошларимдан мактуб олдим. Хотинимга хизмат сафарига кетяпман дедиму, ўшаёққа учдим. Учрашувдан чиқарканман, ногоҳ эски ижара уйимиз эсимга тушдию, болалигим ўтган маҳаллага йўл олдим. Ижара уйимиз эшигини уй бекаси очди. У менга онамнинг вафот этганини айтди. Аввал ҳиёл енгил тортгандек бўлдим. Кейин эса, юрагимни тушуниксиз бир маҳзунлик чулғади. Уй бекаси уйидан бир конверт чиқариб берди. Онам менга бериб қўйишларини тайинлаган экан.
Дарҳол хатини ўқишга тутиндим: Жигарбандим, кўзимнинг оқу қораси! Омонмисан? Эртаю кеч сени ўйлайман, сени дуо қиламан, болам. Сингапурга бориб, болаларингни қўрқитганим учун мен аҳмоқ онангни кечир. Синфдошларинг билан учрашувга келишингни эшитиб, жуда қувондим. Лекин қарилик қурсин, сен келар пайтда хасталикка чалиниб, ўрнимдан ҳам туролмай қолдим. Болажоним, бир умр мен, бир кўз онангни деб хижолатда яшаганинг учун олдингда айбдорман. Лекин, бир сирни айтсам, балки бу мажруҳ онангнинг гуноҳидан ўтарсан? Сен кичкиналигингда отанг билан бирга автоҳалокатга учрагандинг. Отанг вафот этди. Сен эса, бир кўзингни йўқотгандинг. Мен биттаю битта боламнинг биркўз бўлиб ўсишини истамадим. Отангдан қолган уйни сотиб, ижара уйга кўчиб ўтдим. Уйнинг пулини жарроҳлик амалиёти харажатлари учун тўладим. Жарроҳлар бир кўзимни ўйиб, сенинг қорачиқларинг ўрнига жойлашди. Ҳайриятки, кўзларимиз бир хил экан. Ҳеч ким сенинг бир кўзинг бошқа бир вужуддан кўчирилганини сезмасди. Мен шу пайтга қадар болам сен менинг кўзим билан дунёни кўриб юрибсан дея олмадим. Деёлмасдим ҳам. Сенинг муваффақиятларингни эшитиб, шу қадар ғурурга тўлардимки, бу оламда мен учун бошқа бахт ҳам, қувонч ҳам йўқ эди. Дунёда бир ҳақиқат бор: сен менинг ўғлимсан! Менга шу етади. Сени жонидан яхши кўргувчи онанг!
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🔴
🟠
🟠
🔴
🔴
🔴
🟠
🔴
🟠
🔴
🔴
🟠
🟠
🔴
1️⃣
5️⃣
🧡
💛
🧡
🧡
🧡
🔴
HAR OYNAGA QARAGANIZDA
🔴
OZISHIM KERAK LEKIN NIMADAN
🔴
BOSHLAYMAN DEGANLAR UCHUN
🔴
SHAXSAN DIETOLOG NAZORAT
🔴
5 mahal ovqatlanib ozish sirlari
🔴
Saharlik va iftorlik menyulari
🔴
1 oyda 4 kg dan 14 kg gacha ozish
🔴
Bu hammasi siz uchun foydalanib qoling
🔴
Emizikli ayollarga alohida menyu
🔴
DORILARSIZ, KAKTELLARSIZ, BADLARSIZ
🔴
UYDA BOR NARSALARDAN YEB OZISH
🔴
QIMMAT MENYULARSIZ
TEZ QOʻSHILIB OLING SIZ UCHUN FOYDALI BOʻLADI
t.me/ideal_qomat12
t.me/ideal_qomat12
t.me/ideal_qomat12
Берахм она...
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади.
Қаерга суркадинг буни? деган саволига деворга деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман Севаман деган ёзув бор эди. Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман деган ёзув ёзилган эди.
– Келинг, марҳамат. Раънохон қани? деди муаллим.
– Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади.
– Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она:
– Ҳа, шша-мол-лаб қолди, деди дудуқланиб.
– Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда...
– Шундай... деди юзи қизарган она.
– Кечаги дарсда онани яхши кўриш мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига мен сизни яхши кўраман деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими? Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб:
– Ҳа, бажарди, деди.
– Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калла-сига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди...
– Қизимнинг партасига ўтирсам майлими?
– Бемалол. У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бири-ни олиб ўқиди. Унда Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман, дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
😱
СССР гинекологларни афсонавий сири очилди. Нега буни биздан яшириб келишди? Аҳир барибир бир кун билардикку ?
Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. 1 ҳафта қўллаш билан бари унитилади. Ҳаммада ўхшаркан. Бир кечада ич-ичимгача 10 йилга ёшарди. Гўёки мактаб давридек. Энди мени ҳола деманг, қарилик энди бегона. Бу сирни кўп яширмайман, ҳозирни ўзида айтаман…
👇
👇
Сени қадрлайдиган, яхши кўрадиган инсонлар қолиб, пулингга, таомингга шайдоларнинг кўнглинии олишми? Шуми сен айтаётган романтика, дугонажон? Турмушда романтиканинг ҳожати йўқ, сен буни мендан ҳам яхшироқ билишинг керак. Турмушда, рўзғорчиликда камини яшириб, кўпини ошириб яшайди аёл. Айниқса, бизнинг ўзбекчилигимизда оилавий ҳаёт романтикаю, ўлдим-куйдимлардан узоқ бўлади. Сен буни жуда ҳам яхши биласан. Маҳалламизда бир онахон яшайдилар. Турмуш ўртоқлари оламдан эрта ўтиб, онахон олти болани беваликда бир ўзлари камолга етказдилар. Тақдирнинг қалтис ишларини қараки, маҳалладош аёлнинг тўнғич ўғли мактабни тугатиш арафасида, руҳий касалликка чалиниб қолди. Кимдир ножоиз жойлардан ўтган экан, кўзига алланималар кўринибди деди, биров уруғида жинни бор эди, насл сурди деди, бошқа бир одам жуда билимдон бўлгани учун кўз тегди деди, хуллас Худонинг тақдири экан, шу дардга йўлиқди. Битта қизи бор, уям туғма ногирон. Узатилмади. Иккинчи ўғлини уйлантирди аёл. Кейин учинчисини. Кутилмаганда иккинчи ўғил ҳам хасталаниб қолди ва вафот этди. Маҳалладош аёлга тақдирнинг синовлари шу билан тугамади. Бир ўғлининг хотини фарзандини дунёга келтира туриб, вафот этди. Кенжа ўғли ўн йил деганда фарзандли бўлди... Унинг аянчли қисматини нега сенга гапиряпман? Негаки, шу онахон бошидан шунча оғир кунларни ўтказиб, бирор марта ғамгин юргани, кўз ёшини одамларга кўрсатгани, нолиб-ношукрчилик қилиб юрганини ҳеч ким кўрмаган! Энди ўзинг ўйла, нолиб юришинг нечоғли ярашиқли экан?.
Эртага байрам, яна нима каромат кўрсатаркин? Қўлимга пул тутқазиб, бирор нима оларсан, деса керак деяпсан. Хўш, шундай қилса нимаси ёмон экан? Шукр қилмайсанми, бошқаларнинг эрига ўхшаб зиқналик қилмаса, рўзғорга сарфлаган бир сўмини, юз марта миннат қилмаса, сен уйда ўтирибсан, мен ишлаб оила боқяпман демаса, шу болаларимни эпласанг, ота-онамнинг кўнглига қарасанг бўлгани деб ҳатто бир қадам жойга ҳам пиёда чиқармаса... Дугонажон, бахтга ношукрлик қилиш яхшиликка эмас. Айт, сен муаммо қилаётган, сен фожиага айлантиришга уринаётган кам-кўстлар бошқа аёлларнинг ҳаётидаги кемтикликлар олдида ғубор гардидек куюнишга арзирмикан?.
Ҳаётга теранроқ қара, дугонажон. Оилавий ҳаёт ҳар куни минг битта тўсиқни енгиб ўтишни тақозо қилади. Турмушда фақат мен!, ўзимники тўғри деганлар муҳаққақ хатоликка йўл қўядилар. Бахтли ҳаётнинг асл мазмуни ўзини бағшловдир. Турмушда ўзини ўйлаган, ўзим деган кимса жуфтига ҳеч нарса ҳадя этолмайди, фақат ўзига олишни, жуфтидан кутишни ўйлайди. Шу тариқа ундайлар никоҳнинг гўзал хусусиятларига путур етказадилар ва бу билан ҳам ўзларига, ҳам яқинларига қийинчилик пайдо қиладилар.
Айтмоқчи бўлганим, бахт ёнгингангда, дугонажон. Бахтингни борида қадрла ва уни янада мустаҳкамла. Турмушингни обод қилиш масъулияти эрингдан кўра сенга кўпроқ боғлиқ. Унутма, сен турмуш ўртоғингга, жуфтинг эса сенга керак. Умид қиламанки, сен нима демоқчилигимни тушуниб етдинг. Бахтингга кўз тегмасин, дугонажон!
Тамом...
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
#TAVSIYA
😥
Yigʼlab oʼqiladigan satrlar
🌀
Psixologik maslahatlar, ibratli roliklar
🧏♀
Oiladagi ajrimlarga sabab va yechimlar
👩❤️👨
Er~xotin munosabatlari va nozik masalalar
👩👧👦
Bolalar tarbiyasida onaning roli
🥗
Sog‘lom ovqatlanish
👍
Ro‘zg‘or uchun foydali lifehaklar
⚡️
Motivatsiya va meditatsiya
💕
Kayfiyatni ko‘taruvchi postlar
https://t.me/+966MRw3XSUNkYTli
https://t.me/+966MRw3XSUNkYTli
Бахтингни авайла.
Қизим, бахт ҳеч кимга мукофотдек тутқазилмайди. Унга ўзинг эришасан. Қачонки, сабр-қаноат ва шукрни унутмасанг... Бувим раҳматли айтган бу гаплар ҳаётим ҳикматига айланган. Одатда, биз кексаларнинг гап-сўзларини эшитамизу, ҳар доим ҳам маъносига аҳмият беравермаймиз. Ҳаёт уммонида сузганинг, умр майдонида курашганинг сари доно элнинг ҳар жумласи ўрни билан айтилганига иқрор бўласан киши.
Бугун ишга келаётганимда сен қўнғироқ қилиб қолдинг.
- Яхшимисан, дугонажон? Ишларинг жойидами? Жуда ҳам зерикиб кетдим. Қайнонамнинг кўнглига қарайми, эримнинг инжиқлигини кўтарайми. Бир томонда болалар. Эҳ, жонимга тегиб кетди ҳаммаси...
Сенинг доимий ёзғиришларингга, нолишларингга кўникиб қолганман. Сени ўзгартиришга, ҳаётда бундоқ оптимистроқ бўлишга ўргатишга ҳар қанча уринмай барибир ҳеч фойдаси бўлмаяпти...
- Ношукрлик қилмаяпсанми? Сенга неча марта айтганман-а, фарзандлари бўла туриб зерикдим, дегани аёл нафратга лойиқ. Нега зерикасан-а? Шукр қилмайсанми, бошингда эринг, қучоғингда фарзандларинг бор. Жонимга тегди деган иддао яхшиликка эмас...
Сенга узоқ гапирдим. Ҳамма гапларимни айтиш учун тушадиган бекатимдан анча олдинроққа тушволиб, гаплашиб келдим. Ҳаётнинг гўзаллигини, дунёнинг омонатлиги, неъматларнинг қадри... Куюнганим сари энсанг қотаверди:
- Нега тушунмайсан, ахир, ҳаётим бир хил. Ранги йўқ, мазмуни йўқ... Эр дегани бундоқ романтик бўлса, байрамларда эрим билан ёлғиз айлангани борсак, чиройли гуллар совға қилса, ўзи бежирим кийимлар олиб келса... Концертгами, театр томошасига чипта олиб келса “онам билан борасан деб қайнонамга қўшиб юборади. Бундоқ гул кўтариб келишни билмайди. Байрам ё туғилган кунлар бўлса, қўлимга пул бериб, ўзингга ёққан нарсани оларсан дейди. Шу ҳам ҳаётми?!.
Шуям ҳаётми?!...
Ҳаммасини мураккаблаштирадиган, ҳаётимизни чигаллаштирадиган иддао. Айтгин, сен қандай ҳаётни орзу қилгандинг? Ҳашаматли уй-жойинг, савлатли, топармон-тутармон, меҳнаткаш эринг, ширингина фарзандларинг, дуогўй ота-онанг, сен ва фарзандларингнинг хизматига шай турган қайнона-қайнотанг...
Дугонажон, ҳар икки-уч ойда нималарнидир баҳона қилиб жанжал кўтарасану, лаш-лушингни йиғиштириб онангникига жўнайсан. Аслида ўзинг ҳам яхши биласан, уч бола билан ота уйингга сиғмайсан. Кафтдеккина ҳовлида икки келинойинг, болалари билан яшашяпти. Тўхта, дугонажон, келинойиларингнинг ҳаётига разм солганмисан? Ҳеч қачон уларнинг тилидан ношукрлик, нолиш, ёзғириш учганми? Бир солиштир-чи, сенинг турмушинг билан уларнинг турмуши орасида қанча тафовут бор экан? Катта аканг беш йилдан бери хорижда ишлайди. Уйланиб олган, болаларига, келинойимга онда-сонда пул жўнатишини айтмаганда, деярли рўзғор келинойимнинг бошида дейсан. Шу келинойинг бирор марта тиш ёриб, бировга дардини дастурхон қилганми? Ҳаётидан нолиб, ёзғириб юрганини ҳеч кўрганмисан? У бундай қилмайди. Чунки, билади, ношукрлик аҳволни баттар абгор қилади. Қўлингдаги бор нарсанинг ҳам баракасини кеткизади. Келинойинг шукр қилади. Тан-жони соғ, қўлида дипломи бор, ишлаяпти, куч-қуввати бор. Фарзандлари соғ-саломат. Биласанми, дугонажон, бу дунёда инсон учун энг муҳим нарса соғлиқ! Соғлиқ бўлмаса ҳеч нарса татимайди. Ким бахтли, соғлом киши бахтли. Кимнинг кўнгли хотиржам, ўзи ва яқинлари, фарзандлари соғлом кишининг кўнгли хотиржам. Ким бой, ўзи ва яқинлари соғлом, ҳар куни дори-дармон учун дорихоналарда сарсон юрмайдиган киши бой. Сен мана шу неъматлар қадрини унутиб қўймаяпсанмикан? Майли, сен айтганингча бўлсин, турмушингда ўзинг айтмоқчи, романтика бўлмасин, эринг сени хиёбонларга айлантиргани олиб чиқмасин, томошаларга қайнонангга қўшиб жўнатсин. Хўш, буни нимасини ёмонликка йўйиш керак? Эринг романтикани билмаса бу унинг айби эмас, аксинча, ютуғи. Қолаверса, сенинг ҳам бахтинг, суюнавер. Шундай романтикларни биламан, хотини–болалари уйда тишини сўриб ўтиради, романтик жаноб эса бегоналарга пул сарфлаб, қиммат қаҳвахоналарда базмлар уюштириб юради. Нима эмиш, у киши яшашни билармишлар. Яшаш дегани шу эканми?
Давоми бор...
👇
❗️
Муҳим савол
❓
Саҳарлик вақти тугамасидан оғзини ёпиб бўлган одам ҳали вақт борку деб сув ёки дори ичиши мумкинми?
Бу билан рўза бузиладими?
⬇️
⬇️
⬇️
⬇️
O’ta rashkchi xotin!
🤣
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
Оилани пароканда қиладиган ҳар хил сеҳр-жодуларни жинлар олиб келади. Жинлар кўзимизга кўринмаса биз улардан қандай ҳимояланамиз?
Қадимда бир киши чўлда тунни ўтказар экан, бир дарахт тагида жинлар жам бўлганини кўради. Улар подшоҳларини тахти билан кўтариб келадилар.
Подшоҳ энг ишонган жинни олдига чақириб бир донишмандни оиласини бузишини, ҳаловати ва баракасини йўқ қилишни буюради.
Шунда ҳалиги жин: бунинг иложи йўқ,
у донишманд эрталаб ва кеч бир калима ўқийдики жин зоти яқинига борса учқун чиқиб куйдиради
деди. У қанақа калима эканки энг кучли жинларни ҳам кулга айлантирса?
У калима...
Давоми
👇