Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

РШТЁИМ Бухоро филиали

Buxoro_shoshilinch_yordam
Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi Buxoro filiali rasmiy kanali. Tel: +99865-225-20-61 Facebook: https://www.facebook.com/groups/816236469139228/
Subscribers
2 009
24 hours
30 days
-11
Post views
828
ER
42,26%
Posts (30d)
70
Characters in post
548
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Medicine
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Healthcare & Medicine
Summary
April 28, 05:10
Media unavailable
5
2
Show in Telegram

РШТЁИМ БФ да “ДМЕД” дастури орқали хизмат турлари тўлиқ рақамлаштирилди
⚡️
РШТЁИМ Бухоро филиалида DMED дастурини йўлга қўйилганлиги ва уни тўлиқ амалга ошириб боришга йўналтирилган тизим ҳақида ўқув семинар бўлиб ўтди. Семинарда филиал директорининг пуллик тиббий хизматни ривожлантириш бўйича ўринбосари Н.Сафаров маъруза қилди.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 27, 11:16
Media unavailable
5
2
Show in Telegram

РШТЁИМ Бухоро филиалида “KPI” меҳнат самарадорлиги бўйича I-чорак якунлари эълон қилинди
⚡️
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 16 январда 3416-сонли рўйхат рақами билан ўтказилган “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида” тасдиқланган Низом ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг “Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисида” ги касаба уюшмаси билан 2023 йил 1 июлда келишилган 2023 йил 10 августдаги 3494-сонли буйруғи ижросини таъминлашга киришилган эди.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 27, 11:00
Media unavailable
9
2
Show in Telegram

РШТЁИМ БФ спорт жамоаси “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ходимлар муносиб тақдирландилар
⚡️
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тобора кучаймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Беш ташаббус олимпиадаси” қўмитаси, вилоят спорт бошқармаси, вилоят касаба уюшмалари федерацияси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва вилоят ёшлар агентлиги томонидан “Соғлом танда сифатли тиббиёт” шиори остида спорт муобақалари бўлиб ўтди.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 25, 05:14
Media unavailable
5
2
Show in Telegram

Шофирконда яна бир замонавий юқори технологияли операция йўлга қўйилди
⚡️
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали травматолог мутахассислари томонидан Шофиркон туманида илк бор яна бир турдаги замонавий, кам инвазив юқори технологияли операция муваффақиятли амалга оширилди. Мазкур амалиёт филиалнинг етакчи травматологларидан А.А. Орипов томонидан туман травматологлари билан ҳамкорликда Шофиркон туман тиббиёт бирлашмасида ташкил этилган “Маҳорат дарслари” доирасида ўтказилди.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 24, 15:47
Media unavailable
2
Show in Telegram

ҲАЁТ УЧУН РАҲМАТ: ОҚ ХАЛАТЛИ ХАЛОСКОРЛАРГА ТАЪЗИМ!
Мен,
Ражабова Гуландон
, ҳаётимнинг энг оғир ва синовли кунларида мени ёлғиз қолдирмаган, билим ва маҳорати билан яна оилам бағрига қайтарган инсонларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этишни бурчим деб билдим.
Бир лаҳзада юз берган анафилактик шок ҳолати мени ҳаёт ва мамот ёқасига олиб келиб қўйди. Ана шундай қалтис вазиятда
РШТЁИМ Бухоро филиали Токсикология бўлими
жамоаси ҳақиқий профессионаллик кўрсатишди. Ушбу бўлимда ўтказган 8 кунлик мураккаб даволаниш давомида мен нафақат тиббий ёрдам, балки чексиз инсонийлик, меҳр ва эътиборни ҳис қилдим.
Ҳар бир дақиқа учун курашган, туну кун тепамда парвона бўлган барча шифокорларга, қўли енгил ҳамшираларга ва фидойи кичик тиббий ходимларга чин қалбимдан раҳмат айтаман.
Сиз каби ўз касбининг усталари бор экан, юртимиз тиббиёти ва халқимиз соғлиғи доимо ишончли қўлларда. Илоҳим, қўлингиз ҳеч қачон дард кўрмасин, юзингиз ҳамиша ёруғ бўлсин!
Ҳурмат билан,
Ражабова Гуландон

April 24, 11:16
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

РШТЁИМ бош директори Д.Б.Туляганов томонидан Вобкент туманида ПҚ-20 ижросига бағишланган ўқув семинар бўлиб ўтди
⚡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сонли “Ўткир юрак қон-томир цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси республика бўйлаб изчил амалга оширилмоқда.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 24, 07:55
Media unavailable
6
2
Show in Telegram

РШТЁИМ БФ спорт жамоаси “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилган “Мини футбол” мусобақасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди
⚡️
Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, аҳолининг турли қатламлари, хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тобора кучаймоқда.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 24, 05:25
Media unavailable
5
2
Show in Telegram

РШТЁИМ БФ интервенцион радиолог мутахассислари томонидан “пастки муча артериялари ангиопластикаси” амалиёти муваффақиятли бажарилди!
⚡️
“Янги Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида юқори технологик операциялар сони ва турини кўпайтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида янги, кам инвазив ва мураккаб жарроҳлик амалиётлари вилоят марказларида ҳам йўлга қўйилмоқда.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 23, 14:12
Media unavailable
10
2
Show in Telegram

РШТЁИМ бош директори т.ф.д. профессор Д.Б.Туляганов томонидан Когон шаҳрида “Инфаркт ва инсультга қарши янги тизим” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди
⚡️
Жорий йилнинг 20 январь куни қабул қилинган Президент қарори айнан шу долзарб муаммога қаратилгани билан аҳамиятли. Унга кўра, инфаркт ва инсультга қарши курашиш бўйича миллий дастур босқичма-босқич амалиётга жорий этилади. Мазкур дастур халқаро тажрибалар — “Stent for Life” ва “Action Plan for Stroke” лойиҳалари асосида ишлаб чиқилган.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam

April 23, 05:10
Media unavailable
6
2
Show in Telegram

РШТЁИМ Бухоро филиали травматолог мутахассислари томонидан Шофиркон туманида илк бор яна бир турдаги юқори технологик операция бажарилди.
⚡️
Юртбошимиз ташаббуслари тиббиёт тизимида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар туфайли замон билан ҳамнафас, замонавий жарроҳлик амалиётларини мамлакатимиз чекка ҳудудларида ҳам кенг йўлга қўйиш учун шароитлар яратиб берилмокда. Масалан, Шофиркон туманида хам 2025 йил замонавий ускуналар билан таьминланган янги тиббиёт бирлашмаси биноси ишга туширилди.
👉
👉
👉
БАТАФСИЛ
@Buxoro_shoshilinch_yordam