
𝐄𝐬𝐥𝐚𝐭𝐝𝐢𝐤
بِسْـــــــــــــمِ اللّٰهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيْم
وَّذَكِّرۡ فَاِنَّ الذِّكۡرٰى تَنۡفَعُ الۡمُؤۡمِنِيۡنَ
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш
мўминларга манфаат берур...
Зарият сураси 55-Оят
Эҳтиром
Солиҳ салафлар она ҳақида
Саид ибн Мусайиб раҳимаҳуллоҳ: “Мен қирқ йил онамнинг олдида овозимни баланд қилмаганман”, деди.
Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ онаси билан гаплашганда овозини пастлатар ва унинг олдида худди гуноҳкор одам каби камтар бўлар эди.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Онага яхшилик қилиш – бу фақат унинг олдида хизмат қилиш эмас, балки унинг қалбини шод этиш, оғир сўз айтмаслик ва унинг розилигини излашдир”, деди.
Товус раҳимаҳуллоҳ: «Онасига овозини кўтарган инсон ўзини ҳалокатга етаклайди”, деди.
Иброҳим Нахаъий раҳимаҳуллоҳ: “Она билан гаплашганда табассум билан гаплаш, унга овозингни кўтарма, унинг олдида кўп шўхлик қилма ва унинг розилигини изла”, деди.
Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ: «Онанинг дуоси билан инсон саодатга етади. Онаси рози бўлмаган кимса ҳеч қачон ҳаётда муваффақият топмайди”, деди.
Ато ибн Ясор раҳимаҳуллоҳ: “Онаси билан яхши муомала қилган кимсага Аллоҳ умрида барака беради, ризқини кенг қилади ва қалбини нурли қилади”, деди.
@Eslatdik
Дунёдаги энг яхши рафиқ, дўст – тасбеҳ (субҳаналлоҳ)дир.
Дунёдаги энг буюк дўст – Қуръондир.
Дунёдаги энг буюк муҳаббат – Аллоҳнинг муҳаббатидир.
Дунёдаги энг улкан қалб – мўминнинг қалбидир.
Дунёдаги энг гўзал фарз – намознинг фарзлигидир.
Дунёдаги энг гўзал кўзёш – Аллоҳдан қўрқиб тўкилган кўзёшдир.
Дунёдаги энг улуғ шижоат – Аллоҳдан бўлган қўрқувдир.
@Eslatdik
Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги сўзларидан
Эй инсонлар! Сизлар билан энди бу дунёда кўришмаймиз. Мен билан учрашувингиз Ҳавзнинг олдида бўлади
Аллоҳга қасамки, мен ҳозир ана ўша мақомимни кўриб тургандайман
Эй инсонлар! Аллоҳга қасамки, мен сизлар учун фақирликдан қўрқмайман, лекин сиздан олдингилар дунё учун рақобатлашиб ҳалок бўлганлари каби сизлар ҳам дунёнинг устида талашиб-тортишиб ҳалокатга йўлиқишингиздан қўрқаман
Эй инсонлар! Намоз намоз намоз намоз(га эътибор беринглар) Аллоҳ, Аллоҳ, намоз(га эътиборли бўлинглар)
Эй инсонлар! Аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар! Аёллар билан яхши муомалада бўлишни сизларга васият қиламан!
Эй инсонлар! Аллоҳ таоло бир бандага дунё ва Аллоҳнинг наздидаги нарса орасини танлаш ихтиёрини берди у Аллоҳнинг наздидаги нарсани ихтиёр қилди
Аллоҳ сизларни ҳимоя қилсин, Аллоҳ сизларни сақласин, Аллоҳ сизларга ёрдам берсин, Аллоҳ сизларни бардавом қилсин
Эй инсонлар! Умматимдан то қиёмат кунигача ҳар бир менга эргашганларига менда салом етказинглар!
Тавсия
Уйланиш, оила қуришнинг маъноси ҳақида шундай дейилади:
Оила қуриш бу - айбу камчиликларингни кўришга лойиқ бўлган инсонни танлайсан. У борича қабул қилади, сўнгра уларни беркитиб, сатр қилади.
Рофеий
@Eslatdik
Зурриётни дунё фитналаридан омон бўлиши учун хавфсираш аввало ўзингни ислоҳ қилишга ундайди. Чунки бу иш фарзандларингни салоҳиятли бўлишларининг асоси, бош сабабидир. Саид ибн Мусаййиб бир куни ўғлиларига: “Ўғлим, сен учун намозларимни зийнатлайман (мукаммал, пухта адо этишга уринаман). Бу ила сени муҳофаза этишни умид қиламан”, деди. Сўнгра Қуръондаги: “Уларнинг оталари солиҳ киши эди”, (Каҳф сураси, 82) оятини тиловат қилди.
Агар бошлиқ тўғри бўлса, қўл остидагилар ҳам тўғри бўлади. (чўпон тўғри бўлса, чорва ҳам тўғри бўлгани каби).
Аллоҳим, бизни ва зурриётларимизни ислоҳ қилгин!
©
arabicuz
@Eslatdik
Yмматнинг аввалини муҳаббат ислоҳ қилган. охирини еса муҳаббат фасод қиляпти. аввалгиларни Аллоҳга муҳаббат ислоҳ қилган бўлса, кейингиларини дунёга муҳаббат фасод қиляпти.
©
إتق الله
@Eslatdik