
DINAMO PFK | Расмий канал
🔵
«Динамо» таркибида деярли барча футболчиларда ўсиш – Transfermarkt
🔼
Суперлига-2025 олдидан «Динамо» жамоаси таркибининг трансфер баҳоси Transfermarkt порталига кўра 10-ўринда бўлса-да, жамоамиз чемпионатни 4-ўринда якунлади.
📤
Мавсум давомида деярли барча ўйинчиларда ўсиш кузатилганини Transfermarkt порталидаги трансфер баҳоларидаги нархлар ошганидан ҳам билиш мумкин. Ҳозирга келиб таркибнинг умумий баҳоси бўйича жамоа еттинчи ўринда қайд этилган. Эътиборлиси, «Динамо»нинг аксарият ўйинчилари трансфер баҳосининг энг кўп ошиши бўйича Суперлигада энг яхшилар қаторида бўлди. Хусусан, жамоамиз ҳимоячиси
Жалолиддин Жумабоев
ва яримҳимоячи
Беҳрузбек Облоқулов
трансфер баҳосидаги ўсиш бўйича Суперлигада топ-10ликдан жой олди.
📉
Порталга кўра, таркибдаги энг қимматбаҳо ўйинчиларимиз рўйхатини эса
Жаҳонгир Ўрозов
(600 минг евро),
Дмитрий Плетнёв
(450 минг евро),
Ратинио, Анваржон Ҳожимирзаев ва Хислат Халилов
(400 минг евродан) ташкил этмоқда.
📊
Қуйида «Динамо»нинг трансфер баҳоси энг кўп ошган ўйинчилари топ-10лиги билан танишинг:
👉
👮♂️
«Динамо» ПФК матбуот хизмати
🔵
Футзал. «Динамо» «Оил Стар»ни мағлуб этиб, тур сенсациясини қайд этди
Футзал бўйича Олий лига 6-турининг марказий ўйинларидан бирида «Динамо» жамоаси мамлакат чемпионлигига даъвогар «Оил Стар» клубига қарши саф тортди.
Жиззахдаги учрашувда
Дилшод Ҳайдарқулов
бошчилигидаги Самарқанд жамоаси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳомийлигидаги «Оил Стар» клуби устидан сенсацион ғалабага эришди. 6-дақиқада жамоамиздан
Саид Ризо Миршарофов
ҳисобни очган бўлса, 20-дақиқада рақиблардан Элбек Тўлқинов мувозанатни тиклади. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида эса яна
Самандар Муродқулов
кўҳна шаҳар жамоасига муҳим ғалабани тақдим этган гол муаллифи бўлди –
2:1.
Шу тариқа, «Динамо» 26 очко билан 6-ўринга кўтарилди, терма жамоа етакчилари жамланган «Оил Стар» 35 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Олий лига. 6-тур. 4-кун.
8 декабр (душанба)
Оил Стар – Динамо – 1:2
Голлар:
0:1 — Саид Ризо Миршарофов (6ʼ)
1:1 — Элбек Тўлқинов (20ʼ)
1:2 — Самандар Муродқулов (36ʼ)
👉
«Динамо» ПФК матбуот хизмати
📹
2025 йил жавоҳири – Фирдавс Абдураҳмонов мавсумни қандай ўтказди?
🔵
Самарқанд футболи тарбияланувчиси Фирдавс Абдураҳмонов 2024 йилда Суперлидага дебют қилган бўлса, 2025 йилда Вадим Абрамовнинг кашф этган навбатдаги иқтидори бўлди.
⚽️
20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи 2025 йилда Суперлигада 23 ўйинда 1406 дақиқа тўп суриб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди, Ўзбекистон кубогида эса яримфиналгача 5 ўйинда 3та гол ва ассистга муаллик қилди.
📊
Жамоамиз билан 2027 йил якунигача шартномаси бўлган Абдураҳмонов ўсишда давом этиб, жонажон жамоасида катта ютуқларга эришишига ишонамиз.
👉
«Динамо» ПФК матбуот хизмати
🔵
«Динамо» ПФК жамоаси барча ватандошларимизни 8 декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан самимий муборакбод этади!
🇺🇿
Конституция қабул қилинганлигига 33 йил тўлди. Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!
👉
«Динамо» ПФК матбуот хизмати
Спортга бахшида умр: Юбилей муборак, Валерий Мамаджанович!
Самарқанд спорти, футболи фахрийси ва жонкуяри Валерий Мамаджанович Кадыров қутлуғ 80 ёшни қарши олдилар.
Самарқанд спорти ва футболи жонкуяри Валерий Мамаджанович Кадыров 1960-йилларда футболчилик фаолияти орқали фахрий мухлислар кўнглидан жой олиб, “Динамо” жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб, мамлакат чемпиони ва совриндорига айланган.
Футболчилик фаолиятидан кейин эса кўп йиллар давомида Самарқанд вилоят спорт бошқармасида раҳбарлик лавозимларда жонбозлик кўрсатиб, нафақат вилоят, балки Республика даражасидаги катта ютуқларга ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Хусусан, 1970-йилларда айнан Валерий Мамаджановичнинг ташаббуси ва жонбозлиги эвазига Самарқандда Марказий Осиёда илк бор сув спорти ривожига тамал тоши қўйилиб, «Гребной канал», яъни Самарқанд сув спорти, байдарка ва каноэ спорт тури учун махсус сув ҳавзаси бунёд бўлди. Ҳозирга келиб бу иншоотда халқаро спорт турнирлар ўтказиб келинмоқда.
Айнан Валерий Мамажанович сайъ-ҳаракати билан бундан 12 йил аввал – 2013 йилда “Динамо” стадионида Самарқанд футболи музейи очилди. Ушбу музейда вилоят футболи ҳамда спорти, ўзбек футболи, шунингдек “Динамо” клубининг 65 йиллик тарихидан ноёб экспонатлар, маълумотлар ва фото-архивлар сақланиб келинмоқда.
Юбилей муносабати билан «Динамо» ПФК ва барча мухлислар номидан вилоят ва Республика спорти ривожига улкан ҳисса қўшган, узоқ йиллар давомида самарқандлик юзлаб спортчиларнинг жаҳон ареналарига чиқишига ҳисса қўшиб, ўнлаб шогирдларни тарбиялаган Валерий Мамаджановичга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламиз!
👉
«
Динамо» ПФК матбуот хизмати
🇺🇿
ЎФА 2025 йил якунларига кўра, номинациялар бўйича номзод лауреатлар рўйхатини эълон қилди:
«Динамо» бош мураббийи
Вадим Абрамов
–
Ўзбекистоннинг 2025 йилги
энг яхши мураббийи
номига номзод;
«Динамо» футболчиси
Анваржон Ҳожимирзаев
–
Ўзбекистоннинг 2025 йилги энг яхши футболчиси
номига номзод;
👉
«Динамо» ПФК матбуот хизмати
⭐️
Yakunlanayotgan 2025-yilgi futbol mavsumida
“Oʻzbekistonning eng yaxshi futbolchisi”
boʻlishga nomzodlar bilan tanishing.
💳
Uzcard
|
❤️
Uzum Bank
|
⚡️
t.me/FAUzbekistan
⭐️
Yakunlanib borayotgan 2025-yilgi futbol mavsumida
“Oʻzbekistonning eng yaxshi murabbiyi”
boʻlishga nomzodlar bilan tanishing
💳
Uzcard
|
❤️
Uzum Bank
|
⚡️
t.me/FAUzbekistan
Футзал. «Динамо» «Бунёдкор» билан ўйинда сўнгги дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди
Футзал бўйича Олий лига 6-тури доирасида «Динамо» «Бунёдкор» устидан муҳим ғалабага эришди.
Жиззахда ўтаётган тур баҳсларида Дилшод Ҳайдарқулов мураббийлигидаги Самарқанд жамоаси Тошкент клуби устидан сўнгги сониялардаги гол эвазига зафар қучиб, 3 очкога эга чиқди. Самандар Муродқулов сўнгги сонияларда дублини расмийлаштириб, кўҳна шаҳар жамоасига ғалаба келтирди –
3:2.
Олий лига. 6-тур, 2-кун
6 декабр, жума.
Бунёдкор – Динамо – 2:3
Голлар:
0:1 — Самандар Муродқулов (4ʼ)
1:1 — Аслбек Исроилов (4ʼ)
1:2 — Саид Ризо Миршарофов (13ʼ)
2:2 — Муҳаммадбобур Раҳмонбердиев (22ʼ)
2:3 — Самандар Муродқулов (40ʼ).
👉
«Динамо» ПФК матбуот хизмати