
Ўз.Фармацевтлари ассоциацияси
❗️
Ҳайъат йиғилиши: Соғлиқни сақлаш тизимидаги устувор вазифалар ижроси танқидий таҳлил қилинди
✅
Хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши
бўлиб ўтди.
Тадбирни вазир Асилбек Худаяров олиб борди.
📊
Дастлаб тизимда 2026 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар
танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди
ҳамда
истиқболдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.
💬
—
Тиббиётни аҳолига яқинлаштириш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш — олдимизда турган муҳим вазифа.
Бироқ, жойлардаги айрим масъуллар ҳалигача эскича иш услубидан воз кеча олмаяпти. Шу боис, тизимдаги ҳар бир раҳбар зиммасидаги масъулиятни чуқур англаган ҳолда, амалий натижа учун жавобгар эканини англаши лозим. Бунинг учун мавжуд муаммолар бўйича аниқ таҳлил, манзилли чора-тадбир ва қатъий назорат зарур
, — деди вазир.
🟡
Йиғилишда биринчи чоракда белгиланган топшириқларни бажаришда
сусткашликка йўл қўйган раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, айрим масъулларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
🔵
Шундан сўнг Бош прокуратура бошқарма прокурори У.Камалов томонидан соғлиқни сақлаш тизимида
меҳнат муносабатлари бўйича йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан тақдимнома ўқиб эшиттирилди.
🔬
Кун тартибидаги учинчи масала сифатида
фтизиатрия ва пульмонология йўналишларидаги тиббий хизматлар сифатига оид муаммолар
ҳамда уларни
бартараф этиш чоралари
кўриб чиқилди.
🔺
Қайд этилганидек,
фтизиатрия ва пульмонология соҳасида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш,
касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш тиббиётнинг энг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
➡️
Кейинги йилларда юртимизда бу борада олиб борилган ишлар натижасида сил билан касалланиш
43 фоизга,
ўлим кўрсаткичлари эса
84 фоизга камайди.
Бу эса халқаро майдонда ҳам ижобий кўрсаткич сифатида эътироф этилмоқда.
🏵
Бироқ олдинда ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалалар мавжуд. Шу боис,
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида
ҳам тиббиётга оид
33 та кўрсаткичнинг 3 таси
айнан сил касаллигини бартараф этишга қаратилган.
🩺
Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда ушбу хасталик билан диспансер назоратида
31 минг нафардан зиёд бемор
рўйхатга олинган.
📍
Айни пайтда профилактик кўриклар орқали аниқланган беморлар улуши
30 фоизни ташкил этиб,
белгиланган
50 фоизлик стратегик кўрсаткичдан
ортда қолмоқда.
🖥
Қолаверса, мавжуд тиббий инфратузилма ва
“Ўпка саломатлиги”
мобиль автобусларидан фойдаланиш даражаси ҳам қониқарли эмас. Вазир бу ҳақда сўз юритар экан, имконият мавжуд бўлган ҳолда, ушбу автобусларда кунига ўртача
80 нафар
ўрнига атиги
35 нафар бемор
текширилаётгани, тизим ресурсларидан самарасиз фойдаланилаётганини жиддий танқид қилди.
💻
Бундан ташқари,
электрон ахборот тизимига
рентген ва флюорография мавжуд бўлган муассасаларнинг бор-йўғи
94 таси
(42 фоиз)
маълумот киритгани афсус билан қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, ҳудудларда бу ишга масъул бўлганлар қатъий огоҳлантирилиб, ўз вазифасига совуққонлик билан ёндашган раҳбарларга интизомий жазо чоралари қўлланилди.
⏺
Ўз навбатида, аниқланган
камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, сил касаллигини қатъий мониторинг қилиш
ва
соҳада рақамли назорат механизмларини кучайтириш
юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
📌
Шунингдек, йиғилишда
“Харидлар маркази”
нинг ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти, галдаги режалар ҳамда
дори воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва шакллантиришга доир устувор вазифалар
юзасидан сўз юритилди.
‼️
Тадбир якунида ҳудудларда хавфли касалликлар, хусусан, сил профилактикасини янада кучайтириш, скрининг тадбирлари қамрови ва самарадорлигини ошириш, малакали тиббий хизматни ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга олиб кириш билан боғлиқ қатор долзарб вазифалар белгиланди.
🚑
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🔵
@ssvuz
|
🔵
@ssvmatbuotkotibi
|
👥
Facebook
|
📷
Instagram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қайси дори воситалари реимбурсация дастурига киритилган
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (24.04.2026 й. АВ рўйхат рақами
3822-сон)
билан Реимбурсация дастурига киритилган касалликлар ва уларни даволашда бериладиган дори воситалари рўйхати тасдиқланди.
Харажатларни қоплаш дастури доирасида дори воситаларини тақдим этиш тартиби:
– Вазирлар Маҳкамасининг 02.10.2024 йилдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган Касалликларни амбулатория шароитида даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом;
– Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2025 йилдаги 382-сон «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Рўйхатга онкологик, руҳий, юрак-қон томир, эндокрин ва бошқа касалликлар киритилган бўлиб, уларни даволаш учун 69 та дори воситаси белгиланган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва
01.01.2027 йилдан кучга киради.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram
|
Facebook
|
vebsahifa
#Тезкор
Самарқанд шаҳрида сифати кафолатланмаган 2,6 млрд сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда
“N.M.” МЧЖ
экспедитори Т.С. ва фуқаро Ш.Х.лар интернет ижтимоий тармоқлари орқали сотиб олинган дори воситаларини санитария талабларига жавоб бермайдиган омборхонада сақлаб, дорихоналарга етказиб бераётганликлари аниқланиб, улардан умумий баҳоси
2,6 млрд сўмлик 90 турдаги 29 122 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари
ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур
ҳолат
юзасидан Жиноят кодексининг
186-3-моддаси
ва 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram
|
Facebook
|
vebsahifa
🔴
🟦
🟦
Dori vositalari ro‘yxatdan o‘tkazilganlik guvohnomasi egalariga diqqatiga!
«Dori vositalarining farmakologik nazorati va tibbiy buyumlar xavfsizligi monitoringini amalga oshirish tartibi to‘g‘risida»gi nizomga ko'ra,
farmakonazorat tizimining master-faylini
amaldagi normativ-huquqiy hujjatlar va GVP milliy standarti talablariga muvofiq qayta ko‘rib chiqishingizni hamda
uning yangilangan va amaldagi versiyasini joriy yilning 1-iyuniga qadar rasmiy xat orqali
Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markaziga taqdim etishingiz so‘raydi.
Asos: Sog‘liqni saqlash vazirining 2025-yil 30-dekabrdagi 18-son buyrug‘i (Adliya vazirligida 2026-yil 12-yanvarda №3752-son bilan davlat ro‘yxatidan o‘tgan)
Telegram
|
Facebook
|
Instagram
|
Youtube
🔴
🟦
🟦
✅
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.
➡️
Тадбирда вазир ўринбосарлари, вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти каби тузилмалар,
ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари
ва пойтахтда жойлашган тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.
💻
Жойлардаги студиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, барча ҳудудий бошқармалар, ихтисослашган марказлар филиаллари, даволаш муассасалари, соҳа олий таълим муассасалари ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари уланган.
💬
Айни пайтда кун тартибидаги дастлабки масала — соғлиқни сақлаш тизимида биринчи чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан
вазир А.Худаяров танқидий-таҳлилий маъруза
қилмоқда.
🚑
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🔵
@ssvuz
|
🔵
@ssvmatbuotkotibi
|
👥
Facebook
|
📷
Instagram
#No_comment
🚑
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🔵
@ssvuz
|
🔵
@ssvmatbuotkotibi
|
👥
Facebook
|
📷
Instagram
Тадбиркор нега пешлавҳалар учун ҳар чоракда 80 млн сўм тўлаши керак?
Тошкентда пешлавҳалар бизнеснинг асосий муаммосига айланиб қолди. Evos ресторанлар тармоғи вакилининг айтишича, тармоқдаги шохобчаларнинг 65 тасида ўрнатилган пешлавҳалар учун реклама паспорти олинган ва улар учун ҳар чоракдаги йиғимлар 80 млн сўмни
ташкил этяпти
.
“Биз нима сабабдан бунча пул тўлашимиз керак? Ҳавога пул тўлаяпмиз. Йиғимни тўлаб, реклама паспортини олганимиздан кейин ҳам пешлавҳалар демонтаж қилинди, чунки улар дизайн кодга тўғри келмаган экан”, – дейди у.
Kun.uz расмий канали
#Дунё
Британиялик 500 минг кўнгиллининг тиббий маълумотлари Хитойнинг Alibaba платформасида сотувга қўйилди
Буюк Британиянинг UK Biobank лойиҳаси иштирокчиларидан олинган тиббий маълумотлар атрофидаги вазият жамоатчилик эътиборини тортди. UK Biobank — дунёдаги энг йирик биологик, тиббий ва хулқ-атворга оид маълумотлар базаларидан бири бўлиб, унда юз минглаб кўнгиллилар соғлиғига оид маълумотлар йиғилган. Ушбу база бутун дунё олимлари томонидан турли илмий тадқиқотларда фойдаланилади.
✅
Батафсил
✅
Batafsil
——————————————-
Персональные медданные 500 тысяч добровольцев из британского биобанка UK Biobank были выставлены на продажу на китайской площадке Alibaba.
Медицинские данные получены от участников проекта UK Biobank, крупнейшего в мире набора биологических, медицинских и поведенческих данных, собранного у добровольцев и используемого учеными по всему миру в исследовательских целях.
✅
Подробнее
Наши официальные страницы:
Telegram
|
Facebook
|
vebsayt
🔴
‼️
‼️
‼️
🫀
Маълумотларга кўра, бугун дунёда қайд этилаётган ўлим ва ногиронлик ҳолатларининг катта қисми инфаркт ҳамда инсульт касалликлари ва уларнинг асоратлари ҳиссасига тўғри келади.
🍔
Кўпинча бу касалликлар сездирмай бошланади. Айниқса,
ортиқча вазн, камҳаракатлик, нотўғри овқатланиш
ва
зарарли одатлар
(чекиш, алкоголь)
инфаркт ҳамда инсульт
хавфини бир неча баробар оширади.
🏃🏻
Аммо бунинг олдини олиш мумкин. Кунига
30 дақиқа жисмоний ҳаракат, соғлом овқатланиш
ва
мунтазам тиббий текширув
юрагингизни дарддан ҳимоя қилади.
📹
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ҳамкорлигида тайёрланган видеоролик сизни сергакликка чорласа, ажаб эмас.
🚑
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🔵
@ssvuz
|
🔵
@ssvmatbuotkotibi
|
👥
Facebook
|
📷
Instagram
🔴
🟦
🟦
🟦
📍
Пойтахтимизда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг профессионал тадбирларидан бўлган Тошкент халқаро “Тиббиёт кўргазмаси — TIHE 2026” ўз ишини бошлади.
🟡
Унинг очилиш маросимида
Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Э. Баситханова
иштирок этди.
🔬
Ушбу нуфузли кўргазма илк бор ташкил этилганидан бери 30 йил ўтди. Шу даврда ўтказилган кўргазмаларда 55 мамлакатдан 4 000 дан ортиқ компания ва брендлар қатнашди. Уларга 183 минг нафардан зиёд нуфузли хорижий мутахассислар ташриф буюрди.
🖥
Бугунга келиб ушбу анжуман соҳадаги мулоқотни ривожлантирадиган, инновацияларни жорий этадиган ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг ривожланишини акс эттирувчи халқаро профессионал платформага айланиб улгурди. Бу йил унда
20 та давлатдан 300 дан ортиқ компания
ва
брендлар иштирок этаётгани
шундан далолат бериб турибди.
🔺
Шулар қаторида
85 та дебютант компания қатнашаётгани ҳам эътиборга молик.
Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ўз маҳсулотларини экспорт қилиш имконини янада оширади.
➡️
Экспозиция билан бир қаторда, кўргазма доирасида кенг қамровли
бизнес-дастур, илмий-амалий семинарлар, тематик сессиялар, тақдимотлар,
етакчи халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирокидаги профессионал мунозаралар бўлиб ўтади.
✅
Умуман, кўргазма иштирокчиларга профессионал алоқалар ўрнатиш,
илғор технологик ечимлар билан танишиш
имконини бериш орқали соҳани янада тараққий эттиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
🚑
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🔵
@ssvuz
|
🔵
@ssvmatbuotkotibi
|
👥
Facebook
|
📷
Instagram