
FotihaUz
🌙
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК!
🌙
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ. Аммо баъд.
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азиз юртдошлар, муҳтарам мўмин-мусулмонлар! Сиз азизларни ва барча мўмин-мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан самимий муборакбод этамиз! Динимизни мукаммал ўрганиб, Ўзи рози бўладиган тарзда амал қилиб боришингизда Аллоҳ таоло мададкор бўлсин!
Хонадонларингизда тинчлик, аҳиллик, файзу барака бардавом бўлсин!
🤲
Ҳақ таоло юртимизни ҳамиша обод, ҳалқимизни тинч ва фаровон айласин!
@FotihaUz
ҲАЙИТ
НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.
2. Имом
"Аллоҳу акбар"
дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.
3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди.
(Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрук)
.
4. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.
5. Имом ичида
"Аъузу"
ни ва
"Бисмиллаҳ"
ни айтиб, овоз чиқариб
"Фотиҳа"
сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.
6. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом
"Фотиҳа"
сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.
7. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.
8. Саждадан сўнгра
"Аттаҳийёт",
"Салавот"
ва
"Дуо"
ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.
🤲
Аллоҳ ибодатларингизни Ўз даргоҳида қабул этсин!
@FotihaUz
Эртага ҲАЙИТ
💐
Ҳайит олди тадорикларини кўряпсизми?
@FotihaUz
ҲАЙИТГА ЎТАР КЕЧАНИ ИБОДАТ БИЛАН ЎТКАЗИНГ
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким икки ийд кечаларини Аллоҳдан савоб умидида қоим қилса, қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмас", дедилар
(Ибн Можа ва Тобароний ривоят қилган).
Рамазон ҳайитига ўтар кечанинг бутунлай ёки бир қисмини, хусусан кечасининг учинчи қисмини Қуръон тиловати, зикр, тасбиҳ ва нафл намозлар билан бедор ўтказиш кўплаб яхшиликларга, улкан савобларга сабаб бўлади.
@FotihaUz
BUGUN LAYLATUL QADR KECHASI
G’AFLATDA QOLMANG!
@FotihaUz
#Рамазон
Лайлатул қадр
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қадр кечасини Рамазондаги охирги ўн кунликнинг тоқларидан изланглар», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қадр кечасида иймон билан, савоб умидида қоим қилса, ўтган гуноҳлари мағфират этилади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
@FotihaUz
Қадр сурасидаги адабий мўъжиза ҳақида тафаккур қилинг.
1) إنا – Инна
2) أنزلناه – Анзалнаҳу
3) في – Фи
4) ليلة – Лайлат
5) القدر – Ал-Қадр
6) وما – Ва ма
7) أدراك – Адрока
8) ما – Ма
9) ليلة – Лайлат
10) القدر – Ал-Қадр
11) ليلة – Лайлат
12) القدر – Ал-Қадр
13) خير – Хайрун
14) من – Мин
15) ألف – Алф
16) شهر – Шаҳр
17) تنزل – Таназзал
18) الملائكة – Ал-Малоика
19) والروح – Вар-Руҳ
20) فيها – Фийҳа
21) بإذن – Биизн
22) ربهم – Роббиҳим
23) من – Мин
24) كل – Кулли
25) أمر – Амр
26) سلام – Салом
27) هي – Ҳия
28) حتى – Ҳатта
29) مطلع – Матлаъ
30) الفجر – Ал-Фажр
Қадр сурасида 30 та сўз бор, бу Қуръоннинг 30 парасига тенг.
Бу сурада 114 та ҳарф бор, бу эса Қуръондаги 114 сурага мос келади.
(У) "هي" сўзи 27-рақамли сўз бўлиб, бу Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига ишора қилади.
(Қадр) "القدر" сўзи сурада 5, 10 ва 12-рақамли жойларда такрорланган.
5 + 10 + 12 = 27
Бу ҳам Қадр кечаси Рамазоннинг 27-туни эканлигига далилдир!
Субҳаналлоҳ!
@FotihaUz
#ramazon
#qadr_kechasi
🌙
ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР ҚАНДАЙ КЕЧА?
✅
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱
ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
📲
OBUNA BO'LING
@FotihaUz
Ким шундай дуо қилса, дуоси қабул бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг:
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنِّي أَشْهَدُ أَنَّكَ أَنْتَ اللَّه لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ الأَحَدُ الصَّمَدُ الَّذِي لَمْ يَلِدْ وَلَمْ يُولَدْ وَلَمْ يَكُنْ لَهُ كُفُوًا أَحَدٌ .
деяётганини эшитиб:
"Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у билан дуо қилса, дуоси ижобат бўладиган ва у билан сўраса, бериладиган Аллоҳнинг улуғ исмлари билан сўради",
дедилар
(Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти).
Ўқилиши:
Аллоҳумма инний асалука бианний ашҳаду аннака анталлоҳу лаа илаҳа иллаа анта ал-аҳаду ас-сомаду аллазий лам ялид ва лам юлад ва лам якунлаҳу куфуван аҳад.
Маъноси:
Аллоҳим, Сендан ўзга ибодатга лойиқ Зот йўқлиги, Ўзинг яккаю ёлғизлигинг, беҳожатлигинг, туғмаган ва туғилмаган ва Сенга ҳеч бир нарса тенг келолмайдиган Зот – Аллоҳ эканингга иймон келтириб сўрайман.
@FotihaUz