
GO'ZAL DUOLAR IJOBATI
🌸
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
🌸
🤍
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламин — барча ҳамдлар Сенга хос, эй Раҳмон ва Раҳим Зот
🌹
Аллоҳумма солли ъала саййидина мухаммад
🌹
🌷
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан,
ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй,
суви асалдан ширин ва қордан оқдир.
Ким ундан ичса, абадий чанқамайди”.
💞
Эй Роббим, бизларни Кавсардан ичувчи бандаларингдан айлагин
🌼
Қиёмат куни Пайғамбаримиз ҳузурларида жам бўлишимизни насиб этгин
🕊️
Юзларимизни ёруғ, амалларимизни қабул этгин
🍀
Барчамизни Жаннат неъматларига мушарраф қилгин
🤲
Дуоларимизни қабул этгин, эй Карим Жалла Жалалуху
🌹
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад
🌹
🧕
Фарангизага дуо
🤲
🤲
БИСМИЛЛАҲИР РАҲМАНИР РАҲИМ
💐
АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ ОЛАМИН
🌿
💐
ВАССАЛОТУ ВАССАЛОМУ ЪАЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАД ﷺ
🌸
💐
Ё РАББИМ
Сенинг раҳматингга суянган ҳолда банданг Фирангиза учун дуо сўрайман
Ё РАББИМ
Қалбимдан чиққан илтижо билан Сенга юзланаман
🤲
Фирангиза қизимизга дунё ва охират бахтини насиб этгин.
Унинг ҳаётини нурли калбини оромли кил
💐
Ё ЗУЛ ЖАЛАЛИ ВАЛ ИКРОМ!
Сен қодирсан, Сенга ҳеч нарса қийин эмас.
Фирангизанинг бахтини оч, ҳаётини нурли ва саодатли қилгин
🤲
✨
Фирангиза қизимизнинг бахтини хайрли килгин
унинг тақдирини нурли қилгин, йўлини ёритгин
🤍
Ризқ эшикларини кенг оч,
Унга хайрли ,омадли, баракатли ҳамроҳ насиб қил
🌸
💐
Ё Раббий
Унинг қалбига сакинат ато кил
Кунглига хотиржамлик, қувонч ва ором бергин
🌿
Унинг қалбини иймон билан тўлдир,
ахлоқини гўзал қил,
тафаккурини тоза қил,
ҳаётини баракали ва
кувончли қил
💐
Ё Раббий
Уни ҳимоянгда сақла, кўздан, сўздан, фитнадан ва ҳар кандай ёмонликдан асра
🤲
Қалбига ором, кўзига қувонч, ҳаётига ҳузур насиб эт
🌸
💐
Ё Раббий
Унга дунёда ҳам, охиратда ҳам фойдали илм,
солиҳ амал,
ва одамлар орасида иззатли, покиза ҳаёт насиб эт
🤍
💐
Ё Раббий
Уни солиҳ, иймонли, раҳмли ва масъулиятли жуфти ҳалол билан учраштир.
Унинг уйини муҳаббат, раҳмат ва барокат билан тўлдир
🤲
✨
💐
Ё Раббий
Унинг тақдирини нурли қил, ризқини ҳалол ва кенг қил,
ҳар қадамини хайрга бур, ҳар дуосини қабул эт
🤍
💐
Ё ЗУЛ ЖАЛАЛИ ВАЛ ИКРОМ
Фирангизанинг ҳаётини Сен яхши кўрадиган бандалар ҳаётидан қил.
Уни икки дунё саодатига етишган солихалардан
қилгин
🤲
✨
💐
Ё ЗУЛ ЖАЛАЛИ ВАЛ ИКРОМ
Фирангиза учун энг яхши тақдирни ёзгин.
Унга ибодатли ,хидоятли келажак насиб эт
Уни уз фазлинг билан дунёда бахтли, охиратда нажот топувчилардан қилгин
💐
АЛҲАМДУ ЛИЛЛАҲИ РОББИЛ ОЛАМИН
🌿
💐
ВАССАЛОТУ ВАССАЛОМУ ЪАЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАД ﷺ
🌸
💐
💐
💐
💐
💐
💐
💐
💐
МEНГА ДУО ҚИЛИНГЛАР!
🌿
📿
📿
🌿
📿
📿
🌿
Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).
🌙
🤲
🌙
🤲
🌙
Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан, ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан, ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан, саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.
🤍
🌿
🤍
🌿
🤍
Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман, сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!
🌸
🤲
🌸
🤲
🌸
Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман; қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан; таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан; сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.
✨
🤍
✨
🤍
✨
Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан; сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.
🌿
🤲
🌿
🤲
🌿
Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан; узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.
🤍
🌸
🤍
🌸
🤍
Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.
✨
📿
✨
📿
✨
Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.
🌿
🤍
🌿
🤍
🌿
Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.
🌸
🤲
🌸
🤲
🌸
Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан; Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.
💐
💐
💐
💐
💐
💐
💐
💐
“Баҳрул-маҳабба” китобидан.
@Guzalduolamaskani
🌍
МУСОФИРЛАР УЧУН ДУО
🤲
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Алҳамдулиллаҳи Роббил оламийн. Вас-салоту вас-саламу ъала Саййидина Муҳаммад, ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи أجмаъийн.
🌿
Ё Роббим, Сен раҳматинг билан бандаларни қўлловчи, муҳаббатинг билан қалбларини ювувчи, лутфинг билан йўлларини ёритувчи зотсан. Сенинг Исми Аъзаминг, буюк исмларинг —( Яа Раҳмон, Яа Фаттоҳ, Яа Рахим, Яа Латиф, Яа Нур, Яа Раззоқ, Яа Салом Яа Хай ,Яа Каюм,Я Зул жалолу вал икром ) ҳаққи ила сўрайман
🤲
Барча мусофир бандаларингга қалбимиздаги чуқур эҳтиром билан дуо қиламиз.
Уларнинг юрагини шод,
Хар бошлаган ишини енгил,қадамларини баракали қилгин, ниятларини ижобат этгин.
Улар қаерда юрмасин, яхшилик эшиклари очилсин, ишларида ривож, ҳалол ризқда барака, ҳаракатларида ҳиммат ва самара бўлсин
🌸
Ё Аллоҳим
Уларнинг қадамларини олий, мақомларини юксак қилгин. Меҳнатлари заҳматга айланмасин, ҳар бир кураши самара билан тўлсин. Мақсадларига этишда, илмда, тижоратда, хизматда ва ҳаётда Сендан ёрдам тилаймиз.
🕊️
Ё Латиф, ё Раҳийм
Мусофир қалблар жуда нозик бўлади. Оиладан, юртдан, онадан узоқда юракдаги дард ва соғинчларни фақат Сен биласан. Уларнинг қалбларига хурсанчилик ва сакинат,, вужудларига куч-кувват саломатлик бергин .
Ҳар кунлари ёруғ, ҳар соати тўла маъно бўлсин.
🤍
Ё Раззоқ
Ҳар бир мусофир учун ҳалол ва кенг ризқ эшикларини очгин. Улар ишлайдиган ҳар бир меҳнатда барака, қадрият ва савоб бўлсин. Қўлларига берилган ҳар бир ризқда, қалбларига қўйилган ҳар бир ниятда Сенинг розилигинг ёр бўлсин.
🌈
Ё Фаттоҳ, ё Нур
Мусофирликда адашган йўлларни Сен тўғрила. Ҳар қандай тушкун ҳолатларда, Сен уларга нур, умид, илҳом ва дуо билан равшанлик бер. Қалбларини муҳаббатга, кўнгилларини шукроналикка бур.
🌺
Ё Салом
Уларни ҳар бир хавф-хатардан, шубҳа ва кулфатлардан сақла. Ҳар бир мусофирни — фарзанд бўлса, ота-онасини, турмуш ўртоғи бўлса, оиласини, дўст бўлса, қариндошини шод эт.
🫶
Ё Вадуд
Уларни яхши инсонлар ила дўстлаштиргин, муҳаббатинг ила ўраб олгин. Танимаган юртларини ҳам ўз уйидек ҳис қилувчи муҳитлар яратиб бергин. Хусусан, дўст ва ёрлар ила хузур топишларини, дилдаги етилмаган яхши ниятларини амалга оширишларини насиб эт
🌹
Ё Ҳафиз
Қаерда юрмасинлар, Сенгина ҳимоячисан. Уларга Сенгина кифоясан. Ҳар бир соатда, ҳар бир қадамда уларга муҳофаза бергин. Яқинларига соғ-саломат, юзи нурли, кўнгли тўқ ҳолда барака ила қайта олишларини насиб эт Амин
📿
Саллоллоҳу ъала Муҳаммад, ва ъала оли Муҳаммад.
Сенинг жонсизларни ҳаётга, ҳаётни маънога, маънони бахтга айлантирувчи ҳикматингга бизнинг ҳам дуоларимизни ҳавола этдик, ё Роббим!
Ал Мужиб исминг ила Кабул кил
Ижобатини насиб эт
Амин. Ё Роббал оламийн
🤲
🤲
✨
✨
🕋
🕋
✨
✨
🤲
🤲
🌿
🤍
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ
🤍
🌿
🤲
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъоламин…
🌸
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад
🌸
✨
Ё Роббим… Ё Роббим… Ё Роббим…
✨
"Эй осмонлар ва ерни яратган, улуғлик ва икром эгаси буюк Зот!"
✨
"Ла илаҳа иллаллоҳ, У ягона, тирик ва барҳаёт Зотдир…"
🤍
Ё Аллоҳим…
Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен поксан!
Албатта мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим…
🌿
"Эй Роббим! Сени энг улуғ исминг билан сўрайман…"
🌿
"Эй Роббим! Мени дуоларимни рад этма, раҳматингдан маҳрум қилма…"
✨
Чин дилдан қилинган дуолар
осмон эшикларини очади,
ер эса унга гувоҳ бўлади…
🤍
Ё Робб дуоларимни кабул кил
🌸
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад
🌸
🤲
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъоламин…