Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

HADISLAR TOPLAMI

HADISLAR_TOPLAMIII
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин! Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин» (Имом Аҳмад ривояти) Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Subscribers
16 600
24 hours
100
30 days
-600
Post views
2 525
ER
16,02%
Posts (30d)
17
Characters in post
1 307
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Religion and Spirituality
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Education
Summary
April 23, 01:20

#Ҳадис_1092
📖
📚
Набий  соллаллоҳу  алайҳи  васаллам  билан  бирга Мадийнанинг  қора  тошли  ерида  юриб  борар  эдик.  Биз
Уҳудга
назар солиб борардик. Шунда у зот: «Эй  Абу Зарр!» дедилар. «Лаббай, эй Аллоҳнинг  Расули», дедим. «Ана  шу  Уҳуд  ҳузуримда  олтин  бўлиб  қолса,  уч кундан  кейин  ундан  қарзга  бериш  учун  олиб қўйганимдан  бошқаси  турмаган  бўларди.  Мен  уни Аллоҳнинг  бандаларига  мана  бундоқ  қилиб,  мана бундоқ  қилиб,  мана  бундоқ  қилиб  сочар  эдим»,  деб олдилари,  ўнг  ва  чап  томонларидан  ҳовучлари  билан кўрсатдилар. Бир  оз  юрганимиздан  кейин:  «Эй  Абу  Зарр,  мен олдингга  келгунимча  жойингда  тур»,  деб  мендан узоқлашиб  кетдилар.  Бас,  мен  ғала-ғовур  ва  овозларни эшитдим.  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  васалламга бир  нарса  бўлмасайди,  деб  ортларидан  бормоқчи  ҳам бўлдим.  Аммо:  «Мен  олдингга  келгунимча  жойингда тур»,  деганларини  эслаб,  туриб  қолдим.  У  зот  қайтиб келганларида  эшитган  нарсамни  зикр  қилдим.
Шунда у  зот: «У
Жаброил
эди.
У  олдимга келиб:
Умматингдан  ким  Аллоҳга  бирор  нарсани
ширк
келтирмай  ўлса, жаннатга киради
»,  деди.
«Агар  зино ва ўғрилик  қилган  бўлса ҳам-а?» дедим.
«
Агар  зино  ва  ўғрилик  қилган  бўлса  ҳам
»  деди», дедилар».

Икки шайх  ривоят қилишган.(Абу Зарр розияллоҳу анҳудан)
📝
Шарҳ:
Бу  ҳадиси  шарифда  ҳам  кишининг  қалбини ларзага  солувчи  ҳақиқатлар  зикр  қилинмоқда.  Муҳаммад алайҳиссаломнинг  умматларидан  бўлган,  Аллоҳ  таолога бирор  нарсани  ширк  келтирмай,  шариат  аҳкомларига  амал қилган  ва  гуноҳларига  тавба  қилган  ҳолида  ўлган  киши, агар зино, ўғрилик ва хамрхўрлик каби гуноҳлари бўлса ҳам, азобсиз жаннатга киради баъзи бир қилган гуноҳлари эса, мағфират қилинади экан. Аммо гуноҳларига тавба қилмай ўтган бўлса, дўзахда жазосини тортиб, поклангандан кейин жаннатга киради экан. Албатта, бу Муҳаммад алайҳиссалом уммати учун улкан башоратдир.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 21, 10:01

#ЭСЛАТМАЛАР
ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ.
1.  Қиблага  қараб дуо қилиш.
2.  Икки  қўлни  кўтариб  дуо қилиш.
3.  Икки  қўлни  кўтариб  дуо  қилгандан  кейин  қўлларни юзга  суртиш.
4.  Икки  қўлни  кўтариб,  кафтнинг  ичини  ўзига  қаратиб дуо қилиш. Сўнгра  уларни  юзга  суртиш.
5.  Дуонинг аввалида  Аллоҳ  таолога  ҳамду  сано айтиш.
6.  Пайғамбар  соллаллоҳу  алайҳи  васалламга  саловот айтиш.
7.  Азми  қарор билан  иккиланмай,  бўшашмай  сўраш.
8.  Дуонинг  ижобат  бўлишига  шошилмаслик  ва  нима учун  дуоим  қабул бўлмаяпти,  демаслик.
9.  Ижобатга  аниқ  ишонган  ҳолда дуо қилиш.
10.  Ўзига  ва  ўзига  тобеъ  бўлган  шахс  ва  нарсаларга дуои  бад қилмаслик.
11.  Гуноҳ  аралаштирмасдан  дуо қилиш.
12.  Қариндошлик  алоқасини  узмасдан  туриб,  дуо қилиш.
13.  Дуода  муболағага  кетиб, ҳаддан  ошмаслик.
14.  Дуони  уч  марта такрорлаш.
15.  Дуо  қилувчи  таоми,  шароби  ва  кийимининг  ҳалолпок  бўлиши  учун  ҳаракат  қилмоғи.  Бўлмаса,  дуо  қабул бўлмаслиги  аниқ.
16.  Дуо  қилувчининг  озуқаси,  маскани,  либоси  ва барча  нарсалари  ҳалолдан  бўлиши  керак. Имом  Муслим  ривоят  қилган  ҳадисда  Пайғамбар соллаллоҳу  алайҳи  васаллам: «Бир  киши  узоқ  сафар  қилади.  Ҳориб,  чарчайди.  Чангу ғуборга  бурканади.  Икки  қўлини  чўзиб,  эй  Роббим,  эй Роббим,  дейди.  Ҳолбуки,  таоми  ҳаромдир,  шароби ҳаромдир,  либоси  ҳаромдир,  ҳаромдан  ғизолангандир.  Бас, қандоқ  ҳам  унга  ижобат  қилинсин»,  деганлар.
17.  Дуо  қилиш  учун  шарафли  вақтларни  ихтиѐр  қилиш лозим.  Йилнинг  энг  шарафли  вақти  Арафа  кунидир. Ойларнинг  энг  шарафлиси  Рамазондир.  Ҳафтанинг  энг шарафли  куни  Жума  кунидир.  Саҳар  чоғи  ҳар  бир  куннинг энг шарафли  вақтидир.
18.  Дуо  қилиш  учун  шарафли  ҳолатларни  ихтиѐр қилиш  лозим.  Ёмғир  ѐғишни  бошлаган  вақт,  азон  ва иқомадан  кейин,  фарз  намоздан  кейин,  ифтор  пайтида, саждадаги  ҳолда,  кўнгил  эриган  пайтлар  дуо  қилиш  учун муносиб ҳолатлар бўлади.
19.  Овозни  жуда  кўтариб  ҳам,  жуда  пастлатиб  ҳам юбормай  дуо қилиш керак.
20.  Тазарруъ,  хушуъ,  хузуъ,  рағбат  ва  илтижо  ила  дуо қилиш  лозим.
21.  Ёлворган  ҳолда дуо  қилиш.
22.  Олдин  астойдил  тавба  қилиб,  зулм  қилган  бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 20, 01:30

#Ҳадис_1082
📘
Абу Кабша ал-Анморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Уч нарсага қасам ичаман:
«Банданинг моли садақа ила нуқсонга учрамас. Банда бир зулмга учраса-ю, унга сабр қилса, албатта, Аллоҳ унинг иззатини зиёда қилур.
Банда тиланчилик эшигини очса, албатта, Аллоҳ унга фақирлик эшигини очар» (ёки шунга ўхшаш бир калима).
Мен сизга бир ҳадис айтаман, ёдлаб олинглар:
«Албатта, дунё тўрт нафарникидир:Бир бандага Аллоҳ молини ҳам, илмини ҳам ризқ қилиб  берган.  У  бу  билан  Роббисига  тақво  қилур. Силаи  раҳм  қилур.  Ундаги  Аллоҳнинг  ҳаққини  билур. Бу  энг  афзал  даражадир.
Бир  бандага  Аллоҳ  илмни  ризқ  қилиб  берибди-ю, молни  ризқ  қилиб  бермабди.  У  содиқ  ниятли  бўлиб, агар  молим  бўлганида  фалончининг  амалини  қилар эдим,  дейди.  У  ниятига  яраша  олади.  Икковларининг ажри  баробардир.
Бир  бандага  Аллоҳ  молни  ризқ  қилиб  берибди, аммо  илмни  бермабди.  У  илмсиз  равишда  молини тўғри  келган  тамонга  сочади.  У  билан  Роббисига  тақво қилмайди,  силаи  раҳм  қилмайди.  Ундаги  Аллоҳнинг ҳаққини  билмайди. Бу  энг  ёмон  даражадир.
Бир  бандага  Аллоҳ  молни  ҳам,  илмни  ҳам  ризқ қилиб   бермабди.   У   эса,   агар   молим   бўлганида фалончининг  амалини  қилар  эдим,  дейди.  У  ниятига яраша   олади.   Икковларининг   гуноҳи   баробардир», дедилар».

(Имом Термизий ривоят  қилган).
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 18, 10:04

#Ҳадис_1070
📔
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Кечанинг учдан иккиси кетганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан туриб:«Эй одамлар!
Аллоҳни зикр қилинглар!
Аллоҳни зикр қилинглар! Рожифа келди.
Унинг ортидан родифа келадир.
Ўлим ўз нарсалари билан келди.
Улим ўз нарсалари билан келди», дер эдилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга саловотни кўп айтаман.
Ўз саловотларимдан қанчасини сизга қилай?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани», дедилар.
«Тўртдан бириними?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани. Агар зиѐда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.
«Ярминими?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани. Агар зиѐда қилсанг, ўзингга яхши бўлади», дедилар.
«Учдан иккисиними?» дедим.
«Ўзинг истаганингчани. Агар зиѐда қилсанг, ўзингга яхши  бўлади», дедилар.
«Саловотимнинг  ҳаммасини  сизга қиламан», дедим.
«Ундоқ  бўлса,  ғамингдан  қутуласан  ва  гуноҳларинг мағфират  қилинади»,  дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган).
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 16, 10:04

#Ҳадис_1055
📓
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:«Ассалому алайкум», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўнта», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи», деди.
У зот алик олдилар.
Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Йигирмата», дедилар.
Кейин бошқа бири келиб:
«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу», деди.У зот алик олдилар. Ҳалиги одам ўтирди.
Сўнгра у зот:
«Уттизта», дедилар».

(Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти)
Шарҳ:
Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликнинг тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олиши келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб тўлиқ салом берсин.
Ҳадис ва Ҳаёт 37
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 15, 02:12

#Ҳадис_1049
📘
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг саҳобалари ҳузурида Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўкди. Абу Бакр жим ўтираверди. Ҳалиги одам унга иккинчи марта озор берди. Абу Бакр яна жим ўтираверди. Сўнгра учинчи марта озор берганда Абу Бакр унга жавоб берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларидан турдилар. Абу Бакр: «Мендан аччиғингиз чиқдими! Эй Аллоҳнинг Расули?» деди. «Унинг сенга айтган гапининг ѐлғонлигини билдириш учун осмондан фаришта тушган эди Сен унга жавоб қайтарганингда шайтон ўтириб олди. Шайтон ўтирган жойда мен ўтира олмас эдим», дедилар».

(Абу Довуд ривоят қилган).
Шарҳ:
Озор берган кишини авф қилиш фариштанинг тушишига сабаб бўладиган олий ахлоқ экан. Икки мусулмоннинг бир-бири билан сўкишиши эса шайтонни хурсанд қиладиган нарса экан. Бас, биров билан сўкишмай, одамларни авф қилишга одатланайлик.
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 14, 01:04

#Ҳадис_1038
📗
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят килинади
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганларида: «Роббим, менга ѐрдам бергин. Менга қарши ѐрдам бермагин. Менга нусрат бергин. Менга қарши нусрат бермагин. Мен учун макр қилгин. Менга қарши макр қилмагин. Мени ҳидоят қилгин. Ҳидоятни менга осон қилгин. Менга тажовуз қилганга қарши нусрат бергин. Роббим, мени Сенга кўп шукр қиладиган, зикр қиладиган, Сендан кўп қўрқадиган, Сенга кўп итоат қиладиган, хушуъ қиладиган, кўп оҳ урадиган, тавба қиладиган қилгин. Роббим, тавбамни қабул қилгин. Хатоимни ювгин. Дуоимни қабул қилгин. Ҳужжатимни собит қилгин. Тилимни тўғри қилгин. Қалбимни ҳидоят қилгин. Кўксимдаги ҳиқди ҳасадимни суғуриб олгин», дер эдилар».

(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
📝
Шарҳ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида ҳар бир банда кундалик ҳаѐтида дуч келиб турадиган вазиятларда фойдани жалб қилувчи ва зарарни даф қилувчи маъноларни айтиб сўраш бор.
Манба:Хадис ва Хаёт 35
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 11, 01:35

#Ҳадис_1021
📔
УЙГА КИРГАНДА САЛОМ БЕРИШЛИК.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:«Эй болам! Қачон аҳлинг олдига кирсанг салом бер. У сенга ҳам, аҳли байтингга ҳам барака бўладир», дедилар».

(Имом Термизий ривоят қилган.
Шарҳ:
Ўз уйига кираётган киши ўзининг аҳли байтига ёки ўзига салом бериши лозимлиги Қуръони Каримда ҳам зикр қилинган.Аллоҳ таоло Нур сурасида:«Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик  ила  салом  беринглар.  Аллоҳ  сизларга  оятларни  ана  шундай  баён  қилур. Шоядки, ақл  юритсангиз»,  деган. Ояти   каримадаги   «ўзларингизга»   сўзини   бир-бирингизга   ва   ўзингизга-ўзингиз   деб тушунмоқ  лозим.  Чунки  бунинг  баёнида  келган  ривоятларда  биров  бир  уйга  кирганда  ўша ерда  бор  кишиларга  салом  беради,  агар  у  ерда  ҳеч  ким  бўлмаса,
«Ассалому  алайна  ва  ала ибодиллоҳис-солиҳийн»,  деб  ўзига  ва  солиҳларга  салом беради,  дейилган. «Аллоҳ сизларга  оятларни  ана шундай  баён  қилур. Шоядки,  ақл  юритсангиз». Ҳа,  Аллоҳ  ҳар  бир  каттаю  кичик  нарсани  мана  шундай  баён  қилиб  қўйган.  Бандалар  учун фақат   бунга  амал  қилиб,  саодатга  эришмоқлик  қолган,  холос.  Аммо  буни  фақат  ақл юритганларгина  англаб  етадилар.
Ҳадис ва Ҳаёт 37
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚

April 09, 02:16

#Ҳадис_1024
📘
Абу Умайя Шаъбоний айтади:
«Абу Саълабадан «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг…» ояти ҳақида сўрадим. Бас, у:
«Аммо Аллоҳга қасамки, мен у ҳақда энг хабардор шахсдан – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраганман. Ўшанда у зот:
«Амри маъруф ва наҳйи мункарда бардавом бўлинглар. Токи итоат қилинган қизғанчиқликни, эргашилган ҳавони, таъсири кучли дунёни ва ҳар бир раъй эгасининг ўз раъйидан фахрланишини кўрсанг, ўзингни ўзинг бил. Авомларни қўй. Ҳали орқадан бир кунлар келади. Уларда сабр чўғни тутгандек бўлади. Ўша кунларда амал қилувчига сизнинг амалингизни қилувчилардан эллик кишининг ажри бўлади», дедилар.
«Ё Аллоҳнинг Расули, биздан эллик кишининг ажрими ёки улардан?» дейилди.
«Йўқ. Сизлардан эллик кишининг ажри», дедилар».

(Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган­лар)
Шарҳ: Демак, Моида сурасидаги «Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни билинг» оятидан хабардор бўлган одам ўзимни билсам бўлди экан деб, бепарво бўлмаслиги керак. Ояти каримадаги бу маъно махсус ҳолат учун айтилган.
Шу билан бирга, «ҳар ким қилса, ўзига қилади», деган маъно охиратда жазо ёки мукофот олишга тегишли гапдир. Мусулмон одам бу гапни бу дунёда ўзига шиор қилиб олмайди. Балки амру маъруф ва наҳйи мункар ҳар бир мусулмонга фарзлигини унутмайди. Мусулмоннинг вазифаси даъват қилиш ва ундан қолмаслик. Ҳидоятга солиш эса, Аллоҳнинг иши. Ҳидоятдаги киши бошқаларнинг ҳам ҳидоятга эришишини истайди ва холис ­насиҳат­ни аямайди. Аллоҳ ўнглаб ҳидоятга тушган биродари учун хурсанд бўлади. Бош тортган эса, ўз қилмишига ўзи жавоб бераверади. Унинг учун даъватчи мусулмон жавоб бермайди. Залолатдан чиқишни истамаганлар билан бўладиган муносабат ана шу. Аммо ҳидоятга тушиб, мусулмонлар жамияти аъзоси бўлганларнинг ўзаро алоқалари шариат асосида, ишончли алоқа бўлаверади.
“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан
Хозирги кунимизга тушадиган хадислардан бири.

April 06, 01:05

#Ҳадис_1010
📘
КИЗ ФАРЗАНДЛАРНИ ФАЗИЛАТИ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг учта қизи бўлса ѐки учта синглиси бўлса, ѐхуд икки қизи, ѐки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилган бўлса ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилган бўлса, унга жаннат берилур», дедилар».

(Имом Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
Шарҳ:
Бу ҳадиси шарифдан киши ўз қиз фарзандлари тарбиясига қанчалик савоб олган бўлса, сингиллари тарбияси учун ҳам шунчалик савоб олишини билиб оламиз.
Манба : Ҳадис ва Ҳаёт 34
📚
@HADISLAR_TOPLAMIII
📚