
ҲУРРИЯТ ТОНГИ🕊
Саҳар вақтидаги дуо қудрати
Шайхул Ислом Ибн Таймийя (
раҳимаҳуллоҳ
) шундай дейдилар:
«Агар бир банда саҳар вақтларида Роббиси билан хилватда нола қилиб, Ундан ёрдам сўраб:
“
Ё Ҳаий, ё Қайюм, Сендан бошқа хақ илоҳ йўқ, раҳматинг билан ёрдамингни сўрайман!”
— деб дуо қилса,
Аллоҳ таоло унга шундай бир қудрат ва барқарорлик берадики, унинг даражасини фақат Аллоҳнинг Ўзи билур».
📚
Мажмўъул Фатаво (28/242)
✍️
ABDULLOH
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌴
@qalb_ila_tinglang
🏝
САБРНИ ЭРИМДАН ЎРГАНДИМ
Олти ака-ука орасида ўсганим учунми, феълим сал қаттиқроқ. Шу боис умр йўлдошим бир сўзли, бошқалар ундан ҳайиқадиган одам бўлишини истардим. Тақдирни қарангки, эрим жуда ювош чиқди. Баъзан онамга: “Шунақа ҳам бўшанг бўладими, бақириб-чақирса ҳам, айтганини қилдирса майли эди...” дердим. Онам эса: “Ўтни ўт ўчирмайди, болам. Бир яхшилиги бор, Худойим шу тақдирни раво кўрган...” дерди.
Аслида эримнинг рўзғор тебратиши, эҳтиёжларимни таъминлашидан шикоятим йўқ. Фақат унда шиддат, журъат етишмаётгандек туюларди. Асабийлашсам, босиқлик билан: “Арзимас нарса учун бунчалик ғазабланишинг яхшимас”, деб қўярди. Оғир-вазминлигидан баттар аччиғим келарди. Бир қизли бўлдик. Кунларнинг бирида яна йўқ нарсадан жанжал чиқардим ва бу сафар эримнинг жаҳлини чиқаришга эришдим. Шунда ҳам бақирмади, бир оз овозини кўтариб: “Айтганим-айтган, деганим-деган бўлиши мумкин. Аммо бу ишим билан бировга зулм қилиб қўйишдан қўрқаман”, деди. Кейин менга гапирмай қўйди. Бир кун ўтди, икки кун... эримдан сас-садо йўқ. Ўзим гапириб кетаверай десам, ғурур йўл қўймасди, бунинг устига ҳайиқиб қолган эдим. Юрагим сиқилди. Таскин ахтариб, эрим ўқиб юрадиган китобларни бир-бир варақлашга тушдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва оилалари ҳақидаги ибратли китобни ўқий бошладим. Китобда баён этилган воқеада эр-хотин бир-бирининг феълида заифлик кўрса, қандай йўл тутиши зарурлиги кўрсатилган, кишининг имон-эътиқоди, тақвоси муҳим, баъзи камчиликларига эса Аллоҳ учун сабр қилиниши айтилган эди.
Бетдан-бетга ўтарканман, ёмон феълим бор бўйи билан намоён бўларди. Демак, мен энди ўқиётганларни эрим олдиндан билган экан... Мен-чи?.. У менинг хархашаларимга сабр қилиши учун тақво, имон-эътиқодга эгамидим? Эрим кўнглимни меҳр-муҳаббат билан юмшатишга ҳаракат қиларди. Мен эримнинг босиқлигини, ҳалимлигини бўш-баёвликка йўйибман. Кўз ёшларим юзимни ювди. “Аллоҳ қалбингни очсин, кўнглингга солсин...” Эрим менга кўп бор шундай дерди. Бу дуонинг ҳикматини ўша лаҳзаларда тушундим. Неча кундан бери ичимни кемираётган “Энди кечирмайди”, деган қўрқув тарқади. Чунки бир неча бетнигина ўқиганимда, кўнглимни юмшатган бундай китоблар эримнинг неча йиллик йўлдошларидир...
Ўша кунги иқрорим эримни жуда хурсанд қилди. Шу зайлда у кишидан кенгфеълликни, сабр қилишни ўргандим. Биз учун кимда ёки нимада яхшилик борлигини Аллоҳ таоло билади.
📲
📲
📲
📲
📲
📱
Телеграм саҳифамиз:
https://t.me/HURRIYAT_TONGI
ЗИНО ҚАРЗ БЎЛСА УНДАН ҚАНДАЙ ҚУТИЛСА БЎЛАДИ?
Дуонинг матни
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ جَهْدِ الْبَلاءِ، وَدَرَكِ الشَّقَاءِ، وَسُوءِ الْقَضَاءِ، وَشَماتَةِ الأَعْدَاءِ متفقٌ عَلَيْهِ.
«Аллоҳим! Мен Сендан оғир балодан, (менга) бахтсизлик етишидан, қазои қадарнинг ёмонидан ва душманлар устимдан кулишларидан паноҳ сўрайман»!
✍️
ABDULLOH
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌴
@qalb_ila_tinglang
🏝
🇵🇸
Ғоза
субҳаналлоҳ
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌴
@qalb_ila_tinglang
🏝
Ажиб “интизом
”
Эрталаб уйғониш учун қўйилган уяли телефоннинг будилниги жиринглайди. У тезда қўлини ёстиқ ёнидаги стол устига узатади ва телефонни қидириб топиб, соатга қарайди. Соат саккиздан ўтибди!
У ваҳима билан ўрнидан сапчиб туриб, шошилинч равишда таҳорат қилади, жойнамозни ёзиб, қуёш кўтарилгандан сўнг, бомдод намозининг вақти ўтиб, чошгоҳ вақти бошланганда фажр намозини ўқийди. У қазо намозини ўқиётганда ҳам кўкси хушуъ ва афсус билан тўлмайди, қалби Исломнинг устуни бўлган намозни ўтказиб юборганидан пушаймонликни ҳис қилмайди.
Йўқ, у фажр намозини ўқиётганда ишхонагача бўлган масофани, ишга қачон етиб боришини ва ваъдалашган ишларига улгуриши ё кеч қолишини ўйлаб, зеҳнида ҳисоб-китоб қилади. Намозни “бир минутда” адо этиб, кийимларини шошилинч кийиб, ишига шошилади. Ишига етиб боргунича бошлиғи ё ваъдалашган кишиси бу кечикишига қандай муносабатда бўлишини ўйлаб, унинг нима дейишини ва эҳтимолий танбеҳга қандай жавоб қайтаришнинг энг муносиб йўлини қидиради.
Аммо осмонлар ва ернинг Роббиси, Жаббор Зотнинг Исломнинг устуни бўлган намозни вақтидан кечиктиргани учун унга қандай муносабатда бўлишини ҳаёлига ҳам келтирмайди. Чунки у фажр намозини вақтидан кечиктиришга ўрганиб қолган, қалбидаги гуноҳ оғриғи ўлиб, юраги надоматни ҳис қилмай қўйган. Ўлик қалб эса аламни, оғриқни сезмайди.
Гуноҳнинг ўзидан ҳам каттароқ нарса – бу қалбнинг ўлиши ва гуноҳдан пушаймонлик сезмай қўйишидир. Ажабтовур ҳолат шуки, фажр намозини деярли ҳар куни қазо қилиб ўқишга ўрганган, ишини эса доим ўз вақтида бошлаш тартибига риоя қиладиган бу одам ўзини ҳаётда муваффақиятли ва интизомли деб ҳисоблайди. Ҳатто у атрофидаги ёшларга ҳаётда интизомли бўлиш, вақтнинг қадрига етиш ва жиддий бўлиш ҳақида маслаҳатлар беради. Аммо фажрни ҳар куни чошгоҳда ўқиётганидан кўзлари пирпирамайди!
Ажиб…
✍️
ABDULLOH
ᴏʙᴜɴᴀ ʙᴏ’ʟɪɴɢ
🌴
@qalb_ila_tinglang
🏝
#Кундалик_эслатма
КАТТА ГУНОҲЛАРДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК
"Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва
(фол очадиган)
чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз".
(Моида сураси, 90 - оят)
"Ва зинога яқинлашманглар. Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир".
(Исро сураси, 32-оят)
Абу Бакра (Нуфайъ ибн Ҳорис) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Сизларга кабира
(улкан)
гуноҳлар ҳақида хабар берайми?" дедилар. Биз: "Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг расули!" дедик. Шунда у зот: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмоқ, ота-онага оқ бўлмоқ, – деб суяниб тургандилар, ўтириб олиб, – огоҳ бўлинглар, ёлғон гувоҳлик бермоқ», деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Қанийди, жим бўлсалар» деб умид қилдик».
(Муттафақун алайҳ.)
Имом Бухорий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Гуноҳи кабиралар – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон қасамдир»,
дедилар».
📲
📲
📲
📲
📲
📱
Телеграм саҳифамиз:
https://t.me/HURRIYAT_TONGI
#Эслатма
📌
Ҳар бир мўмин билиши керак
Саловот фақат бир сўз эмас, у муҳаббат, у барака. У ҳаётимизга файз олиб келади, гуноҳларимизни ювишга сабаб бўлади, дуоларимизнинг қабул бўлишига йўл очади.
Шундай экан, келинг, бу кеча ва эрта жума куни имкониятни ғанимат билиб, кўп-кўп саловот айтайлик:
“Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа али Муҳаммад...
📲
📲
📲
📲
📲
📱
Телеграм саҳифамиз:
https://t.me/HURRIYAT_TONGI
📲
📲
📲
📲
📲
📱
Телеграм саҳифамиз:
https://t.me/HURRIYAT_TONGI
🔹
Ҳеч кимнинг ниятига тил тегизма!
Макҳул раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Намозида йиғлаётган бир кишини кўриб, бу ўзини кўрсатиш учун шундай қиляпти, дедим. Шундан кейин Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш неъматидан бир йил маҳрум бўлдим».
(«Уқубатлар», Ибн Абу Дунё).
📲
📲
📲
📲
📲
📱
Телеграм саҳифамиз:
https://t.me/HURRIYAT_TONGI
Анас аш Шариф...
Аллоҳ ғариқи раҳмат қилсин.
Интернетда бу журналистнинг саботига доир бир қисқа ватс ап ёзишмаси тарқалди...
Анас: - Аллоҳ Раббул оламин сени муваффақ қилсин.
Дўсти (шом лаҳжасида):- эй инсон, Қатарга чиқиб кет, ҳолингни қутқарсангчи..
Анас: - Ғаззадан фақат жаннатгагина чиқаман...
Илоҳо, унинг шаҳодатини қабул эт, Фирдавс жаннатидан жой бер..
Қолган у ердаги мусулмонларга Ўзинг нусрат бер..
Биз ношудларнинг ҳолимизга раҳм қил...
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун..