
Hadis va oyatlar | حدس ايات 📚
~ Hadislar, oyatlar
📚
~ Hayotiy hikoyalar
🧕
~ Qiroatlar
🎧
~ Hikmatli so'zlar
🌺
~ Hadis va oyatlar kanali siz bilan
💌
✍️
Fikr va murojaatlar uchun:
@Qomar_murojat_bot
Qalbdan chiqqan ba’zi haqiqatlar boshqalarni yaralasa, aytilmaganida qalbing holatini tasavvur qil.
Shunday so’zlar bo’ladiki, aytsang ular gaplaringdan ozor chekadi, aytmasang sen ozor chekasan, qalb bu yukni ko’tarishga dosh berolmaydi.
🫀
"Nasib" degan jumladan yoqimlisi bormi. Na umidsiz bo‘lasiz, na amin bo‘lasiz. Robbisiga ishonganlarning eng go‘zal ishonchidir "nasib"...
Va Ya Robbim, bizga nasiblaringning eng afzalini nasib qil...
Қуръонни ташлаб қўйма!
Қуръон ёдлашни бошлайди. Бақарани, кейин Оли Имронни ёдлайди-да, сўнг ташлаб қўяди. Кейин яна қайта бошлайди, Бақарани ёдлайди ва яна ташлаб қўяди. Бироз вақт ўтади яна қайтаради, такрор қилади ва яна ташлаб қўяди..
Нега бу тарзда сусткашлик қиласан, ташлаб қўясан? Сен катта неъмат ичра эдинг, қалбингга ва ҳаётингга нур кира бошлаганди, энди уни ташлаб зулматга қараб юрасанми?!
Қуръони азим ҳақида Аллоҳдан қўрққин ва вазиятлар қандай бўлишига қарамасдан уни ташлаб қўймагин!
✅
Албатта яқинларингизга хам юборинг
.
#rabiul_avval
📜
Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни
Қуръони каримда
Муҳаммад исмлари билан тўрт маротаба зикр қилган
Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа саййидина Муҳаммад
1. «Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар келтира олмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни албатта мукофотлар”,
Оли Имрон сураси, 144-оят.
2. “Муҳаммад сизлардан биронта эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билувчидир”,
Аҳзоб сураси, 40-оят.
3. “Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир, у билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли, ўзаро раҳмдилдирлар. Уларни рукуъ ва сажда қилган ҳолларида кўрасан. Аллоҳдан фазл ва розилик тиларлар. Юзларидаги аломатлари сажда асаридир”,
Фатҳ сураси, 29-оят.
4. “Иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага – ҳолбуки, у Роббларидан келган ҳақдир – иймон келтирганларнинг айбларини беркитар ва аҳволларини яхшилар”,
Муҳаммад сураси, 4-оят
.
Taslimiyat nima, bilasanmi?
Taslimiyat - musibat payti darrov undan qutilishga urinish o’rniga, avvalo: “Bu Sendan keldi, Robbim. Demak, mening darajam ko’tarilyapti, ustimda Ar-Rofe isming tajalliy etyapti”, deya umid bilan kutishdir.
Menga Alloh kifoya.
Muhabbat bu - Payg’ambar sollallohu alayhi vasallamning “Ey Hadija senga faqir holimda uylandim Alloh shu sabab meni badavlat qildi “ degan so’zlaridir.
عندما ترى والديك يضحكان فاعلم أن الحياة جميلة.
Ota - onangni kulayotganini ko'rsang, bilginki hayot go'zal..)
- Bu dunyoda hamma narsa oson bo'lavermaydi chunki inson sinov uchun yaratilgan.. ( 90:4 )