
Hidoyat.uz
📍
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари
(29.04.2026 - чоршанба)
‼️
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@Hidoyatuz
|
⬅️
Обуна бўлинг
🟢
Болажонлар учун Топишмоқли 40 ҳадис | 37 - ҳадис
Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан (Ҳадиси Шариф)
#ҳадис
🌐
@HidoyatUz
🌐
Instagram
Tanangizdagi har bir organ va tizimni qanday qilib baxtli qilish mumkin
@Hidoyatuz
|
⬅️
Обуна бўлинг
Муҳаммад – Амин
Хадича Макка шаҳридаги энг ишончли йигит – Муҳаммадга одам юбориб, савдо карвони бориб-келишига бош бўлмоғини сўради. Абу Толиб жиянига бу гапни етказди: “Хадича бинти Хувайлид ўзининг карвонига ишончли карвонбоши қидираётган экан. Сендан бошқа омонатдор одам йўқ, агар шу ишни қабул қилсанг, яхши бўларди. Аҳволимизни анча ўнглаб олардик”, деди.
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” китобидан
@Hidoyatuz
“Лангар ота” масжиди
Ушбу жоме меъморий ечими, ўзига хос услубда қурилгани, бадиий безаклари, бетакрор нақшлари ва ҳуснихат ёзувлари билан Марказий Осиё меъморчилиги санъатида алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, масжиднинг ғарбий томонидаги қадимий кичик хонаси деворлари дастлаб хом ғиштдан терилган. Ичкарига эса тўртта бақувват устун ўрнатилган. Кейинги таъмирлаш жараёнида хом ғиштнинг юзасидан пишиқ ғишт терилган. Сўнг девор ганч сувоқ билан сувалган ва нақш солинган. Шифти васса билан ёпилган. Масжид меҳроби нозик дид ва катта маҳорат билан безатилган. Меҳроб атрофига сулс хатида ояти карималар ёзилган. Мовий фонга оқ рангдаги ёзувлар битилган ранг-баранг кошинлардан яратилган ажойиб мозаика ҳар бир кишининг диққатини тортади. Масжиднинг ички деворлари ҳам нафис ва бетакрор бадиий безакларга бой...
Батафсил...
⬅️
Робия ДАМИН қизи
“Ислом нури” газетасининг 2025 йил 13-сонидан
@Hidoyatuz
Ҳар бир сарфига ажр бор
Фиқҳий манбаларда келтирилишича, эр киши аҳли аёли учун камида қулфланадиган бир хона ажратиши лозим. Шунингдек, аёлининг озиқ-овқат ва кийим-кечак эҳтиёжларини ўз имкониятларидан келиб чиқиб таъминлаши шарт. Бу нафақа миннатсиз ва таънасиз бўлиши керак. Чунки бу – эрнинг марҳамати эмас, балки Аллоҳнинг амридир...
Батафсил...
⬅️
Анваржон МИРЗАЕВ
“Ислом нури” газетасининг 2025 йил 12-сонидан
@Hidoyatuz
#muftiy_minbari
Салом кўнгил калитидир
🎙
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@Hidoyatuz
|
⬅️
Обуна бўлинг
📍
Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (28.04.2026 - сешанба):
‼️
Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади.
@Hidoyatuz
|
⬅️
Обуна бўлинг
«Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир»,
(«Фажр» сураси, 14-оят).
У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
@Hidoyatuz |
⬅️
Обуна бўлинг