
Hikmat Kundaligi
🟡
Кулиш уят эмас!!!
Фикр етакчиларида навбатдаги ноодатий суҳбат Миршакар Файзуллоев билан бирга бўлди.
⬆️
Биз бир қатор муҳим масалалар бўйича суҳбатлашдик, баҳслашдик.
— Юмор бозори
— Юмор ва унинг ривожланиш босқичлари
— Ҳазил қилишни ўрганса бўладими?
— Ҳазиллар савияси ва унинг истеъмоли
— Юморнинг сиёсатга таъсири
Ушбу подcаст албатта кўринг. Ўз саҳифаларингизда ва яқинларга улашинг. Изоҳларда эса фикр-мулоҳазаларни кутиб қоламиз.
😊
Ютубда соат 10:00 да премьерада томоша қилинг!
Бугунги бировнинг мулки (тандири) билан қилинган иш мамлакат учун мулк ҳуқуқи қанчалик муҳимлигини кўп ходимлар ҳали англамаётганини кўрсатади.
Эсимда, янги конституцияга таклифлар йиғилганда, ман айнан шу мулк ва интеллектуал мулк ҳақидаги таклифларимни жўнатган эдим. Муҳими, янги конституцияда ҳақиқатдан ҳам мулк ҳуқуқи мустаҳкамланган. Ундан кейин снослар камайган, вазият яхшиланган, баъзи ҳолатларни айтмаса жараён суд орқали ўтмоқда.
Бугунги ҳол ҳам ўша баъзи ҳолларга киради.
Аслида, мулк ҳуқуқи — иқтисодиётнинг кўринмас "пойдевори" ҳисобланади. Унинг мамлакат учун аҳамиятини тушунган одам бу ҳуқуққа дахл қилмасликка ҳаракат қилади.
Тасаввур қилинг: сиз йиллаб меҳнат қилиб, ҳашаматли боғ яратдингиз. Лекин кўнглингизда бир қўрқув бор: "Эртага кимдир келиб, бу боғни тортиб олиши мумкин". Бундай шароитда сиз яна дарахт эккан, меҳнат қилган бўлармидингиз? Йўқ. Сиз бор пулингизни яшириб, "қора кун"га сақлаб турардингиз.
Мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги — айнан шу қўрқувни йўқ қиладиган ягона кучдир.
Бу фақат завод қурадиган бойлар учун эмас, ҳар биримиз учун муҳим. Сизнинг уйингиз, машинангиз ёки телефонингиз — ҳеч ким (ҳатто давлат ҳам) асоссиз тортиб ололмайдиган, қатъий ҳимояланган мулкингиз бўлиши шарт.
Агар мамлакатда "Бу менинг мулким ва у қонун ҳимоясида" деган 100% ишонч бўлмаса:
- Тадбиркор катта пул тикиб, бизнесини кенгайтирмайди.
- Чет эллик инвесторлар унақа жойдан қочишади.
- Пуллар "ёстиқ тагида" ётади ёки чет элга оқиб кетади.
- Узоқ муддатли режа ва лойиҳалар қилинмайди, бугун билан яшалади. Бугун уриб қол, эртага нима бўлади деган менталитет шаклланади.
Натижада иш ўринлари яратилмайди, иқтисодиёт ўсмайди, қиймат яратилмайди. Дунё тарихи исботлаган ҳақиқат шу: қаерда мулк муқаддас ва дахлсиз бўлса, ўша ерда бойлик ва ривожланиш бўлади, одамлар узоқ муддатга каттароқ режа қилиб, каттароқ ишларни амалга оширишади. Акси бўлса, тадбиркор ҳам 5-10 йилдан кейин фойда олиб келадиган бизнесга пул тикмасдан, қишда шакар арзон бўлганда сотиб олиб, ёзда мураббо сезонда қиммат сотишни маъқул кўради. Бундан бўлса мамлакат ҳам, жамият ҳам ютқазади.
Хусусий мулкка тажовуз қилиш — бу мамлакат келажагига болта уриш билан баробар. Шуни ҳокимлар, кучишлатар тизимлари, умуман катта ва кичик амалдорлар, судлар тушуниб етишлари жуда зарур.
#iqtisodiyot
#mulk
#huquq
Дўстимиз Фирузбек гапларига 100% қўшилган ҳолда, айтмоқчи эдимки, муаммо тандирда эмас эди, уни гапирган одам қолиб кетиб, тандир “крайний” бўлди қолди.. (
➕
Анъанага айланган олов атрофидаги суҳбатларимиздан
🔶
Халқаро бизнес мактабларда жамоавий ишлаш ва қарор қабул қилишни ривожлантириш учун “Денгизда йўқолганлар” ўйнатилади.
Фикр етакчилари ҳамжамияти билан ҳам ушбу ўйинни ўтказяпмиз.
🔶
Валижон ака билан ҳаёт, фикрлаш ва бизнесдаги ўз тажрибалари ҳақида самимий суҳбат ўтказяпмиз