
Аллоҳ васлига ошиқлар
Ассалому алайкум ва роҳматуллохи ва барокатуҳу янги кунни қувонч ва хурсандчилик билан, қалбда иймон, ҳаётдан мамнунлик ила кутиб олаётган азиз қадрдонларим.
Бугунги куннинг файзи барокатлари, раҳмат ва мағфиратлари, омад ва даромадлари барчамизга муборак.
Кунимиз Аллоҳ рози бўладиган хайрли амаллар билан ўтсин.
Яхши ниятлар билан бошланган кунингиз яхшиликлар билан тўлсин.
@Ishqim_Sen
Таржимасини билмаган ҳолда яхши кўрар эдим...
@Ishqim_Sen
Роббим! Афвинг гуноҳларни ўчирса, меҳрибонлигинг қандай экан?
Меҳрибонлигинг қалбларни нурга тўлдирса, муҳаббатинг қандай экан?
Муҳаббатинг ақлларни дахшатга солса, Сенга яқин бўлиш қандай экан?
Сенга яқин бўлиш ғам-ғуссани кетказса, жамолингни кўриш қандай экан?
Аллоҳим! Афвингни, меҳрибонлигингни, муҳаббатингни, Сенга яқин бўлишни ва жамолингни кўриш лаззатини сўрайман!
@Ishqim_Sen
Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?
Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. Буни кўрган саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Сизни нима йиғлатди?”, деб сўрашди. У зот эса: “Биродарларимни соғиндим!”, деб жавоб бердилар. Саҳобалар: “Бизлар биродарларингиз эмасмизми, ё Расулуллоҳ?”, дейишди. Шунда у зот алайҳиссалом: “Йўқ. Сизлар асҳобларимсиз. Биродарларим мендан кейин келадилар, мени кўрмасдан туриб менга имон келтирадилар!”, - дедилар.
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд".
@Ishqim_Sen
Жаннатда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлиш омили
Рабиъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Кундузлари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эдим, кечалари ёнларида тунардим, кўзимни уйқу босиб, ухлаб қолгунимча «Субҳаналлоҳ», «Субҳаналлоҳ», «Субҳана Роббий» деганларини эшитиб ётар эдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўра, сўраганингни бераман», дедилар. Мен ўйлаб олиш учун озгина муҳлат сўрадим. Ўйлаб кўрсам, дунё ўткинчи, абадий эмас. Кейин: «Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло мени жаҳаннамдан сақлашини, жаҳаннамдан нажот беришини ва жаннатга киргизишини дуо қилиб сўраб беринг», дедим. У зот: «Бундай дейишга сенга ким ўргатди?» дедилар. «Ҳеч ким ўргатгани йўқ. Дунёнинг ўткинчи, абадий эмаслигини билдим. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида буюк мартабадасиз. Шунинг учун Аллоҳ таолодан дуо қилиб беришингизни сўрадим», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен, албатта, дуо қиламан, лекин ўзинг ҳам кўп сажда қилиб, сўраган нарсангга эришишда менга ёрдам бер», дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
“Энг шарафли уммат” китобидан.
@Ishqim_Sen
📚
📖
📚
ФАҚАТ ЖУМА КУНИ ЭМАС, ҲАР КУНИ ВОЖИБ БЎЛГАН АМАЛ
Телеграм орқали табрик ёки тилак маъносида бирор хабар юборсак, энг жоизи ва энг манфаатлиси самимий дуолардир.
Ё РОББАЛ ОЛАМИЙН!
САЙЙИДУЛ-АЙЙОМ ЖУМЪАНИНГ ХАЙР-У БАРАКАСИДАН БАРЧА МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРНИ БАҲРАМАНД ҚИЛГИН!
ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ АЙЛА!
ГУНОҲЛАРИМИЗНИ КЕЧИР! МЎМИН-МУСУЛМОНЛАРНИ ЗОЛИМЛАР ЗУЛМИДАН ЎЗИНГ ҚУТҚАР!
БУТУН ДУНЁ ХАЛҚЛАРИГА ТИНЧЛИК, ОМОНЛИК ВА ҲИДОЯТ НАСИБ ЭТ!
🤲
ҲАР БИР ИБОДАТНИНГ МАҒЗИ ДУОДИР.
ДУОНИНГ АСЛИ ИБОДАТДИР!
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух
Аллоҳим!
Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин!
Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин!
Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла!
Сиҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин!
Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза айла!
Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма!
Жуманинг хайр-у барокати бошимиздан ёғилсин!
@Ishqim_Sen
Аллоҳим,Ўзингдан офиятингнинг тез келиши ,балонинг даф бўлиши,дунёдан раҳматингга чиқишни сўрайман.
🤲
Эй ҳар бир кишининг ўрнига кифоя қилувчи,лекин Унинг ўрнига ҳеч ким кифоя қилмайдиган Зот.Эй ҳеч кими йўқларнинг валийси.Эй суянчиғи йўқларнинг суянчиғи,Сендан ўзгадан умид узилди.Бас карамли важҳинг ҳурмати ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг Сендаги ҳаққи ҳурмати тушиб қолган ҳолатимда менга нажот бер,бошимга келган балоларга Ўзинг ёрдам бер.
Аминь
🤲
🤲
🤲
@Ishqim_Sen
🟢
ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САБОҚЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
📍
19 июнь куни, соат
⏰
14:00 да
«Хатми Қуръон қиламиз» номли Қуръон қироати сабоқлари ўтказилади.
🔵
Facebook:
https://www.facebook.com/muslimuzportal
🎬
Youtube:
https
://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A
📷
Instagram:
https://www.instagram.com/muslimuzportali/
🤲
Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишни бардавом ва манфаатли бўлишини насиб этсин!
#ТАЖВИД
#ҚУРЪОН
"У икки (хил) денгизни бир-бири билан ёнма-ён турадиган холда чиқариб қўйди.(Аммо) у иккисини ўртасида бир тўсиқ бўлиб ,улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар."
Ар Рохман, 19-20.
"Аллоҳ икки денгиз(дарё(ни буниси жуда чучук,униси жуда шўр қилиб оқизиб қўйган ва уларнинг ўртасида тўсиқ ва пухта парда қилиб қўйган Зотдир"
Фурқон,53
.
@Ishqim_Sen
“Нур излаётганлар аввал қалбларини очсин. Чунки энг ёруғ нур — қалб ичида яшайди.”
✍️
Жалолиддин Румий
Ассалому алайкум
ва роҳматуллоҳи
ва барокатуху!
Қийинчилик абадий эмас. Агар ниятингиз соф бўлса — барака сиз томонда бўлади. Роббингиз сиздан мукаммалликни эмас, ҳаракатни кутади.
“Эй Роббим! Бизга зоҳирида барака, ботинида ҳикмат бўлган кун насиб эт.
🤲
Қалбларимизга сабр, тилларимизга шукр, ҳаётимизга маъно ато эт!
К
унингиз баракали, ниятларингиз ижобат бўлсин!
Ўзингизга ишонинг. Илм изланг. Дуо қилишдан тўхтаманг. Чунки мўъжизалар ҳар доим интизорлик ичида пайдо бўлади.
@Ishqim_Sen