
Islom Karimov
"Ҳар гал Ўзбекистонга келганимда, янги ўзгаришларга гувоҳ бўламан".
Аҳмад Муҳаммад Али,
Ислом тараққиёт банки раҳбари.
Тошкент. 2013 йил 17 апрель
@IslomKarimov
Талабалар Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси билан танишдилар
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига ташриф
буюрди
.
Улар кутубхона ва кўргазмалар зали билан яқиндан танишдилар. Кутубхонада ўтказилган экскурсия давомида бино тарихи, иш фаолияти тартиби, фонди ҳамда китобхонлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ташриф якунида талабаларга мажмуа жамоаси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
@IslomKarimov
Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлик даврида ишлаган тарихий кабинет қайта тикланди.
@IslomKarimov
#Архив
Ислом Каримов Бирлашган Араб Амирликлари биринчи Президенти шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён масжиди ва мақбарасида.
Абу-Даби. 2008 йил.
@IslomKarimov
Энг зўр мева ва сабзавотлар Ўзбекистонда
Россия. 2016 йил, апрел.
@IslomKarimov
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланади
Ислом Каримовнинг абадийлаштириш ғояси (фото)
Биринчи Президентимизнинг фармони билан 1996 йил Амир Темур йили деб эълон қилинди ва унинг 660 йиллик юбилейи республикамизда кенг нишонланди.
1996 йилнинг 14 мартида эса Темурийлар тарихи давлат музейи биносини барпо этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.
Батафсил:
👉🏽
https://birinchi-prezident.uz/?p=1494
@IslomKarimov
#Архив
Президент Ислом Каримов Германиянинг Дрезден шаҳридаги “The Green Vault” музейи раҳбарига Темурийлар тарихи ҳақида маълумот бермоқда
2001 йил, апрел.
@IslomKarimov
#Тарихий_сурат
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан 1993 йил апрел ойида Ўзбекистон билан Германия ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
«Deutsche Bank», «Mercedes-Benz» ва «Siemens» компанияларининг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилди, улар билан ҳамкорлик қилиш ҳақида келишиб олинди. Сафар натижаларига кўра Ўзбек-Германия ҳамкорлиги масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия тузилди.
@IslomKarimov
Горбачёвдан бошқа яна бир Президент
#Биласизми
1990 йил, март. Ислом Каримов ҳали собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистон Президенти этиб сайланган. Шу қадам билан Ўзбекистонда президентлик институтига асос солинди.
Ислом Абдуғаниевичнинг Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши Марказ учун кутилмаган воқеа бўлди. Совет иттифоқи сингари йирик давлатда Горбачёвдан бошқа яна бир Президент пайдо бўлган эди. Ушбу қадам қандай жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини англаб, Москва Ислом Каримовга жиддий босим ўтказиш чораларини қўллади. Лекин Марказ томонидан қўлланилган турли тазйиқ ва босимларга қарамай, ўз Ватани олдида жавобгарлик ҳисси ва ўзбек ҳалқининг қўллаб қувватлашини ҳис этган Ислом Каримов барчасига муносиб бардош бераолди.
@IslomKarimov