Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

Ислом молияси | Islom moliyasi

IslomMoliyasi
Ислом молияси соҳасида билим ва кўникмаларни шакллантириш. Назария ва замонавий амалиёт, манбалар ва янгиликлар 📱 t.me/IslomMoliyasi 🖥 islommoliyasi.uz 🔵 fb.me/IslomMoliyasi 🔴 youtube.com/c/IslomMoliyasi 🔘 t.me/islamic_finance_plus ⌨️ @IM_contact
Subscribers
12 600
24 hours
30 days
Post views
1 790
ER
14,24%
Posts (30d)
51
Characters in post
1 698
Insights from AI analysis of channel posts
Channel category
Economy and Finance
Audience gender
Female
Audience age
35-44
Audience financial status
Middle
Audience professions
Law & Legal Services
Summary
April 26, 16:36
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 25, 16:29

#қисқа_савол_жавоблар
ЧОРВАЧИЛИКДА ШЕРИКЧИЛИК ШАРТНОМАСИ
Ассалому алайкум! Тадбиркорлик (чорвачилик) қилишни хоҳлайман лекин пулим йўқ. Банкдан олишни хоҳламайман, бадавлат тақводор инсон менга шерик сифатида пул бермоқчи бўлса қандай шартлар асосида келишганимиз маъқул?
ЖАВОБ
:
Ва алайкум ассалом! Унга «Пул беринг, мол олиб боқиб, семиртириб сотамиз. Фойдани шунча фоизи сизники шунчаси меники» дейишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@IslomMoliyasi
Қўшимча изоҳ
: шартномада боқишга олинган мол-қўйлар ўлиб қолса нима қилинади деган масалани ҳам кўриб ўтиш керак, чунки шунақа айтилмай қолган масалалар туфайли томонлар ўртасида зиддият пайдо бўлади.
Демак, шартномада агар мол-қўйлар боқувчи (иш юритувчи)нинг айбисиз
ўлиб қолса, у ҳолда зарар сармоя киритган томонга бўлади, агар иш юритувчининг исботланган айби туфайли
(лоқайдлик, ўз вазифасига жиддий эътибор бермаслик каби сабаблар туфайли)
ўлиб қолса у ҳолда зарар иш юритувчининг зиммасига бўлади, деган бандлар бўлиши лозим.

April 25, 05:54
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 24, 14:08

#қисқа_савол_жавоблар
СУДХЎР БЎЛИБ ҚОЛМАДИКМИ
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим 2 йил аввал ўртоқлари билан шерикчилик асосида иш қилмоқчи бўлиб пул берганлар. Яни пулни турмуш ўртоғим бериб ўртоқлари ўша пулни савдода айлантириб чиқган фойдани тенг иккига бўлиб иш қилмоқчи бўлишган. Аммо биза яқинда бизни алдаб ҳўжайиним берган пулларини ҳеч қандай савдога қўймасдан ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганини билиб қолдик. 2 йилдан бери савдони фойдаси деб бизга пул бериб келмоқда. Энди хўжайиним судхорлик қилган бўлиб қолмадиларми? Агар судхўрлик ҳисобланса, олган пулларини ҳукми қандай?
ЖАВОБ
:
Ва алайкум ассалом! Агар савдога деб ўзига ишлатиб юборган бўлса, берилган пул хўжайинингиз ўртоғини зиммасида қарз бўлади. Хўжайнингиз ўша қарзининг ўзини қайтариб олиши керак бўлади. Шунча вақт олган пулларини ҳисоблаб, агар берганидан ортиқча олган бўлса, ортиғини қайтариб берсин. Валлоҳу аълам!
Манба
: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@IslomMoliyasi
Изоҳ
: саволда тасвирланган ҳолат бизни жамиятимизда учраб туради, чунки кўпчилик исломда шерикчилик қоидаларини ва умуман ислом молияси тамойилларини яхши тушунмайди. Бу ҳолатда бизнесга шерик сифатида сармоя киритаётган томон ҳар ой пул келаётганига ҳурсанд бўлиб ўтиравермасдан, бизнесни юритаётган томонни шахсиятини суриштириши, бизнес ҳисоботларни, корхонанинг молиявий кўрсаткичларини имкон қадар текшириб туриши ва шу орқали хатарларни камайтиришга ҳаракат қилиши зарур. Акс ҳолда ўзига ёки шеригига зарар етказиб қўйиши, ундан ҳам ёмони гуноҳи кабира ҳисобланувчи рибога кириб қолиши мумкин. Бу эса мусулмон учун жуда оғир мусибат ҳисобланади. Аллоҳ асрасин.

April 23, 16:27

#қисқа_савол_жавоблар
ШЕРИКЧИЛИК
Ассалому алайкум! Менинг 4500$ пулимга такси автомашинасини олдик. Ўртоғимга ижарага бердим. У 1 кунда мисол 150000 сўм топади менга шундан 50000 сўм беради шу ҳалолми мен учун? Мен таксида ишламайман. Фақат пул меники. 1йил 50000 сўмдан ижара ҳаққи беради 1 йилдан сўнг 4500$ ни менга тўлаб машинани сотиб олади.
ЖАВОБ
:
Ва алайкум ассалом! Ижарага беришингиз тўғри. Ҳар кунига 50000 сўмдан ижара ҳақи берасан дейишингиз ҳам тўғри. Бир йилдан кейин сотиб олиш ваъдасини берган бўлса ваъдалашув ҳам тўғри, аммо бу савдо эмас ваъдалашув даражасида қолади. Олса олди, олмаса йўқ. Валлоҳу аълам!
Манба
: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@IslomMoliyasi
Изоҳ
: автомашинани қайтариб сотиб олиш ваъдалашув ҳолатида қолсин дейилганлигини сабаби бор, чунки машҳур ҳадисга кўра икки шартномани биттага бирлаштириш мумкин эмас (демак, у ҳолатда ижара ва олди-сотди битимлари бирлашиб кетишини олдин олиш учун шундай жавоб берилган).

April 23, 06:41
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 22, 06:20

#закот_молиявий_ибодат
ТИЖОРАТИ КАСОД БЎЛМАСЛИГИ УЧУН ЗАКОТ БЕРСА ДУРУСТМИ?
CАВОЛ: Шундай одамлар борки, закот беришдан мақсади тижорати касод бўлмаслигидир. Шу одамларнинг берган закотлари ўтадими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт балоғатга етган мусулмон киши закот беришни ният қилиб, фақир кишига молидан бир қисмини мулк қилиб беришидир. Бунда ўша
инсон закот бермаса, молига талафот етишидан хавфсираши ибодатига монелик қилмайди
. Чунки ҳар бир мусулмон Аллоҳ таоло буюрган бир фарз амални бажармагани учун бу дунёда ёки охиратда иқобга қолишидан хавф қилиши табиий.
Ҳадиси шарифларда закот молнинг қўрғони экани, унга талафот етишидан сақлаши айтилган. Масалан, Ҳасан Басрийдан нақл қилинган мурсал ҳадисда шундай дейилган:
حَصِّنُوا أمْوالَكُمْ بالزَّكاةِ ودَاوُوا مَرْضاكُمْ بالصَّدَقَةِ واسْتَعِينُوا على حَمْلِ البَلاءِ بالدُّعاءِ والتَّضَرعِ
“Молингизни закот билан қўрғонланг, (муҳтожларга) садақа бериб беморингизни даволанг, синов келганда дуо ва Аллоҳга ёлвориш билан ёрдам сўранг”
(Имом Абу Довуд “Маросил”да ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Манба
: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
@IslomMoliyasi
P.S.: Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “
Албатта, дин енгилликдир. Ким динда чуқур кетса, (дин) уни енгади
”.

April 21, 11:36
Media unavailable
1
Show in Telegram

April 21, 05:59

#маълумот
Покистон молия маблағлари жалб қилиш учун барча чораларни кўриб чиқмоқда
Покистон ҳукумати хорижий валюта захираларини барқарор сақлаш ва БААдан олинган 3,5 миллиард долларлик қарзни қайтариш учун турли молиялаштириш чораларини кўриб чиқмоқда.
Молия вазири Муҳаммад Аурангзебнинг айтишича, ҳукумат барча имкониятларни — жумладан, халқаро облигациялар (Eurobond), исломий сукук, долларга боғланган рупий облигациялари ва тижорат кредитларини кўриб чиқяпти.
Унинг таъкидлашича, Яқин Шарқдаги уруш оқибатлари Покистонни стратегик ёқилғи захираси яратиш ва қайта тикланувчи энергияга тезроқ ўтиш ҳақида ўйлашга мажбур қилмоқда.
Ҳукумат ушбу ойда БААга 3,5 миллиард доллар қарзни қайтариши керак, бу эса мамлакат захираларига босим ўтказиши ва Халқаро валюта жамғармаси (IMF) дастури доирасидаги мақсадларга эришишни хавф остига қўйиши мумкин.
Аурангзебнинг айтишича, Покистон ҳозирча IMF билан 7 миллиард долларлик дастурга ўзгартиш киритишни сўрамаган, лекин вазиятга қараб бу масала муҳокама қилиниши мумкин.
Шу билан бирга, IMF яқин вақтда Покистон учун навбатдаги траншни — тахминан 1,3 миллиард доллар ажратишни тасдиқлаши кутилмоқда.
Покистон шунингдек илк марта “Панда облигацияси” (юанда чиқариладиган қарз қоғози) чиқаришни режалаштирмоқда. Унинг дастлабки ҳажми 250 миллион доллар бўлиб, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестиция банки томонидан қўллаб-қувватланади.
Молия вазири мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб қолаётганини, захиралар импортнинг тахминан 2,8 ойини қоплаш даражасида эканлигини айтди.
Шу билан бирга, у Покистон Яқин Шарқдаги урушда АҚШ ва Эрон ўртасида воситачилик қилаётганини ҳам таъкидлади.
Якунида, у энергия таъминотидаги муаммолар мамлакатни ёқилғи захираларини кучайтириш ва қайта тикланувчи энергияга ўтишни тезлаштириш зарурлигини кўрсатганини билдирди.
Хулоса қилиб айтганда, Покистон ҳукумати молия маблағлари жалб қилиш мақсадида турли манбаларни кўриб чиқмоқда, ва улар орасида сукук — яъни ислом қимматли қоғозлари алоҳида ўрин тутади.
Молия вазири Муҳаммад Аурангзебнинг таъкидлашича, мамлакат анъанавий қарз инструментлари (Eurobond) билан бир қаторда, шариат талабларига мос бўлган сукук чиқариш имкониятини ҳам жиддий кўриб чиқяпти ва бунинг бир неча сабаблари бор:
• Покистон учун ислом молия тизимига эътибор қаратувчи сармоядорларни жалб қилиш имконияти кенгаяди;
• Яқин Шарқ ва Осиёдаги капитал бозорларидан пул маблағлари жалб қилиш осонлашади;
• Фоизсиз молиялаштириш модели орқали қарз юкини бошқаришда қулайлик яратилади.
Манба:
https://www.reuters.com/world/asia-pacific/pakistan-says-all-options-table-funding-weighs-strategic-fuel-reserve-2026-04-14/
@IslomMoliyasi
Изоҳ-хулоса
: ҳар бир давлатда рўй бериши мумкин бўлган турли сиёсий-иқтисодий ҳолатларни моделлаштириш, ўша ҳолатларга қарши чораларни доимий равишда ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш, алоқадор экспертлар доирасида муҳокама қилиш, ҳукумат учун тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ва мустақил экспертлар бўлиши зарур.

April 20, 15:32

🔈
ЭЪЛОН:
Молия соҳаси
да тажрибага эга бўлган мутахассислар учун
ARIF HOLDING
вакансия эълон қилади.
Соҳамиз –
Яшил энергия
соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш, қуёш панеллари савдоси ва фотоэлектростанциялар қуриш.
Таклиф қилинаётган вазифалар:
1)
Активлар, лойиҳалар ва амалиётларнинг молиявий таҳлили
, молиявий моделлар, бюджет назорати, пул оқимларини бошқариш, инвесторлар ва таъсисчиларга молиявий ҳисоботларни тайёрлаш;
2)
Корхона фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари
(Performance metrics)
ва
ходимларни рағбатлантириш тизими
(KPI)
таҳлили ва назоратини;
3)
Трансформация ва бизнес жараёнларини автоматлаштириш
(ERP тизимига ўтилишини бошқариш)
;
4)
Тендер ва танлов асосида амалга ошириладиган лойиҳалар
да қатнашиш, ҳужжатлар тайёрлаш ва ижрони назорат қилиш;
5) Мижозларнинг молиявий фаолияти, тўлов қобилияти ва кредит тарихини ўрганиш асосида
скоринг
ўтказиш, шартнома ва керакли ҳужжатларни расмийлаштириш
(ислом молияси асосида муддатли тўловга сотиш амалиёти билан шуғулланиш)
.
Талаблар:
Маълумоти:
иқтисодиёт ва молия соҳасида олий
(олий ўқув юрти бакалавр ёки магистратура битирувчилари)
;
Ёши:
21-35 ёш
(бу қатъий чегара эмас)
;
Чет тилларини билиши:
рус ёки инглиз тили
ни яхши билиши, хат ва ҳужжатлар билан ишлай олиш.
Иш ҳақи:
KPI асосида, бошланишига тажриба ва лавозимига қараб 8-12 млн
(қобилиятига ва натижаларига қараб ўртача 15-18 млн бўлиши, ўз ишининг устаси бўлса, бундан юқори бўлиши ҳам мумкин)
.
Қўшимча имтиёз ва қулайликлар:
- тушлик ва йўл харажати (қисман) қопланиши;
- ётоқ жой билан таъминланиши мумкин;
- ишга керакли курсларда ўқиш, малака ва тажриба ошириш учун қўллаб-қувватлов;
- шаҳар марказида жойлашган, шинам ва барча шароитларга эга замонавий офис.
Қўшимча устунлик беради:
- энергетика соҳаси
да ишлаганлик ёки тушунчаларга эгалиги;
-
IT-технологиялар ва сунъий интеллект
дан юқори даражада фойдалана олиш қобилияти,
Excel, Google sheets
мураккаб функциялари,
Power BI, SQL, Data analitika
бўйича билим ва кўникмалар;
-
IFRS
бўйича ўқиганлик ёки ўқиётганлиги;
- креатив фикрлаш, янгиликка интилувчанлик, лидерлик ва муаммоларни ечиш қобилияти;
-
хитой, инглиз ёки рус тили
да эркин сўзлаша олиш.
(ҳар бир устунлик алоҳида қўшимча қиймат)
☎️
Қуйидаги телеграмга резюме юбориш сўралади:
@zarinabonu_arifsolar