
HAYOTIY HIKOYALAR
Ҳикоя ёқса реаксияни банг'иллатамиза
❤️
👍
🫶
#Қарғалар_маҳкамаси
17-қисм Ичида наркотикдан тортиб, одам савдоси, молиявий қонунбузарликлар, қотили топилмаган жиноятлар хуллас гулдаста бор эди. Мен шахсан бу ишни “Саккиз оёқ изи”- деб номлаган бўлар эдим. Саккиз оёқлилар ҳақида ўқиганим ва кўрган хужжатли фильмларимда уларнинг денгиз жодугари деган лақаби борлигини.
Саккиз оёқ- ақл хилйла ва найранг рамзи экани ҳақида маълумотлар билар эдим. Аммо нега бургут деб кодлашди билмадим.
“Бугунчлик шу гаплашганларимиз етади. Бундан кейин сизга таъсис этилган махсус ерда йиғилиб биргаликда ишлайсизлар. Орангизга яна янги қўшилиши мумкин бўлганлар бор. Қолган барча маълумотлар янаги учрашганимизда етказилади”,-деб бошлиқ одам ходими билан чиқиб кетди. Мен ҳам тез ўрнимдан туриб Нўмон Бурханович ортига тушмоқчи бўлдим. Хонадагилар ҳамма бир- бири билан танишар экан, мен ҳеч ким танишишни режа қилмадим.Чунки мен бу ишни қабул қилмас эдим.
Юсуф бошқалар билан гаплашиб турганидан фойдаланиб, тезда эшикдан чиқдим. Нўмон Бурханович қўл телефонида бировга қўнғироқ қилаётган эди. Мени ортидан келаётганимни кўриб, тўхтади. Гўшакни қўйиб менга юзланди.
“Зумрад, тинчлики?”,-деб сўради юзимдаги ифодани кўриб.
“Устоз, сизни ҳурмат қиламан лекин мен бу жамоага қўшила олмайман”,-деб ниятимни чайналмай очиқча айтдим.
“Нега? Ўтмишдан бир туйғу, касбингдан устунми?”,-деганида унга ҳайрат билан қарадим.
“Сиз?”
“Устозлар, шогирдининг олган нафасидан хабардор қизим. Юсуф ҳам сен ҳам энди талабалик давридаги ёшлар эмассизлар. Бу иш жиддий ва маъсулиятли иш. Балкида менга ҳам берилган сўнги имконият. Энг зўр одамларингдан жамоа тузиб бер деб айтишганда. Шунча йиллик меҳтанимни зое кетмаганини кўрсатиш фурсати бу. Қотилларнинг изнини сокинлик ва совуққонлик билан кузатган Зумрад, қалбининг қотилини деб ўз келажагидан воз кечмайди деган умиддаман”,-деганида яноғимга бир томчи оқди.
Нўмон Бурханович ўтмишда бўлган ҳодисалардан хабари бор эди демак. Қўнғироғи жиринглаб қолди ва жавоб беришим керак дегандек ишора қилиб ёнимдан узоқлашди. Оққан ёшимни артиб мен ҳам тезда бу бинодан чиқмоқчи бўлдим. Зиннадан тушиб кўча эшигига етганимда
“Зумрад!”,-деган жон оловчи овозни эшитдим.
Ўн икки йил бўлди Зумрад унинг овозини эшитиб ўзингни ёқота олишинг нимаси?
#Қарғалар_маҳкамаси
16-қисм Тероризм ва жиноятчилик алоҳида бир мавзу қилиб ёрилтилган эди. Безориликларнинг кўпайиши уларнинг турли ижтимоий тармоқлар ва ташкилотларда авж олаётгани ҳам четда қолмаган. Иш жуда катта ва маъсулияти ҳам шунга яраша эди. Бир неча дақиқа давом этган танитувдан сўнг, чироқ ёнди. Ёнимдаги Нодира деган аёлга қараб бир нима демоқчи бўлганимда.
“Хуш келдинг,Юсуф!”,-деб Нўмон Бурханович сўнги келган одамга юзланган эди.
У Юсуф мен таниган Юсуф эмас шундай эмасми? Бу бир ўйин ва менга ҳазил эмас эди-а? Ён томонга қарашга ботина олмаётган эдим. Юрагим мендан рухсатсиз тез чопа бошлади.
“Хуш кўрдик,устоз!”,-деганда кўзимни юмдим. Қаттиқ ютинганим ҳам менга таъсир қилмади. Уни нима иши бор бу ерда? Бошқа жойда бошқа ишда эмас эдими?
“Хуш келибсан Юсуф! Очиғи Нўмон Бурханович сени бу рўйхатга ёзганида ҳайрон қолган эдим. Сенинг махсус хизматда иш тажрибанг бор ҳатто анча ютуқларга ҳам эришганингдан хабрим бор”,-деди бошлиқ одам.
“Усиз, бу жамоа тўлиқ бўлмас эди. Ва иш тажрибаси бўлгани учун ҳам уни гуруҳ раҳбарлигига таклиф қилмоқчиман”,-деб Нўмон Бурханович менинг кескин қарор қабул қилишим кераклигини билдириб қўйди.
“Яхши таклиф. Ҳар ишда бўлгани каби бу ишда ҳам бир маъсул бўлгани маъқул”,-бошлиқ гапирар экан, мени тер боса бошалади. Қўлим билан юзимдаги сочларни тузатгандек бўлиб, аслида унда ўзимни яширишга уринаётган эдим. Бу иш бошламай битгани маъқул.
“Иномжон ҳаммасига хужжат солинган папкани тарқат”,-деб ходимига буйруқ берди. Хужжат олиш баҳонасида ёндан у томонга қарадим. Соч шакли, ўтиргандаги гавдаси ўзгармаган эди. Бир қўлимни пешонамга тутиб қошларим устида юргизар эканман аслида эса, кўзим у томонга тортаверарди. Кутилмганда ёнга ўгирилиб тўғри нигоҳларимиз кесишди. Аввал қошлари кўтарилди кейин юзида билинар билинмас табассум пайдо бўлди.
Нима қиляпсан ахмоқ қиз, деб ўзимни койидим. Хотини бор одамга қарашинг нимаси? Сўнги бир соат худди азобли бир томошага ўхшарди. Олдимизга қўйилган хужжатда илдизлари чет элгача чўзилган бир уюшган тўда иши эди. Ва бу амалиёт ишига “Бургут ҳамласи”-деб ном қўйилган эди.
Faqat tikuvchilikni oʻrganaman deganlar kirsin!
Bepul darslik
👇
👇
#Қарғалар_маҳкамаси
15-қисм “Кел,қизим! Бу Зумрад энг зўр шогирдларимдан бири”,-деб мени ҳаммага таништирди. Хонада ўтирганлар орасида яна бир аёл бор эди. Менга самимий табассум қилиб ёнидан ер кўрсатди. Бу ерга нега йиғилганимизни тахмин қилсамда, янада индамай еримга ўтирдим. Бироздан сўнг туруши жиддий ва салобатли, ўрта ёшни ўтган одам кириб келди. Ҳамма ҳурмат қилиб салом берди. Ёнида турган бола деворда осилган проектор ускунасини тўғирлай бошлади.
“Ҳамма йиғилган кўринади Нўмон Бурханович?”,-деб сўраганда овози худди нотиқларга ўхшаб чиқди.
“Яна биттаси йўлда. Шарҳардан ташқарида экан қўнғриоқ қилганимда. Ҳа демай етиб келиши керак”,-деганда бошлиқ одам боши билан тасдиқлаб қўйди.
“Ҳаммангизнинг маълумотларингиз бизда мавжуд. Сизнинг ҳам бу ерда нега турганингиздан хабарингиз бор. Республика бўйича махсус хизмат гуруҳларимиз кўп. Ҳар йўналишда гуруҳлар алоҳида ташкил қилинган. Фақат бу сафар Нўмон Бурханович билан бир ишга киришдик.
Асосан ёшлардан ташкил топган махсус гуруҳ уюшган жиноятчиликка қарши курашда бирга ишлашаймиз. Нега сиздек ёшлар? Мана орангизда Холиджондек ажойиб киберхавфсизлик мутахасиси бор. Зайниддиндек моҳир, молиявий тизмни тушунадиган укамиз. Экспертиза ва криминалогияда мана қизларимиз Зумрадхон ва Нодирахонлар бор. Тероризмга қарши кураш бўлимидан Ҳусанжон ва Қодирхон укамиз.Балки кейинчалик яна иқтидорли ёшлар орамизга қўшилади.
Ҳозир келинг асосоий мавзуга ўтиб нима иш қилишимиз ҳақида қисқа бир материал томоша қилсак. Иномжон чироқни ўчириб бошлашимиз мумкин. Иномжон деган ёшроқ ходим чироқни ўчириб проекторни ишлатди.
Катта экранда махсус хизматда қилинадиган вазифалари ва ишнинг тури ҳақида кадрлар ва овозли матини кўрсатилаётган эди. Хонада ёруғлик фақат катта экрандан тушиб турарди. Эшик очилиб Нўмон Бурханович айтган одам ҳам етиб келди шекилли, овоз чиқармай индамай эшик олдидаги ўриндиққа ўтирди.
Тушунишим бўйича уюшган жиноятчик энди фақат бир соҳада эмас давлатнинг ҳар соҳасида ҳар шаклда учраётган эди. Баъзан молия тизимида учраса, баъзан таълимда ёки тиббиётда . Хуллас қаерда учта қабиғ тушунчага эга одам бўлса, ўша ерда инсонлар манфаат учун уюшиб жиноят содир этардилар.
#
ДИҚҚАТТОПИШМОҚ
🤯
Эрда бор нарса хотинга берилмайди,
Хотинда бор нарса эрга берилмайди.
Хотинлар ундан хар куни фойдаланади
Eркаклар эса бир хафтада бир.
САВОЛ: бу нима
😱
Бу топишмоқни 98% одам тополмаяпти экан. Жавобини ўқиб ақлдан озаёздим. Сиз нима деб ўйлайсиз бу нарса нима
😨
ЖАВОБИ...
🥵
👇
#Қарғалар_маҳкамаси
14-қисм Маҳалламизда жойлашган гўзалллик салонига қўнғироқ қилиб, ўзимга ер ажратиб қўйдим. Дам олиш куни бир кун бўлмаса ҳафта ичи бир кун оромида борара эдим. Фақат мажбур ҳамма нарсага бугун улгуришим керак эди. Кирларни тезда ёйиб овқат остини ўчирдим ва шошиб салонга чиқдим.
Маҳаллада учта гўзаллик салонлари ёнма-ён бўлишига қарамай учаласида ҳам одам доим бор. Бу ерда ишлайдиган аёллар ҳар замон ўзгариб турсада, салон эгаси ўзи касметолог бўлиб доимий шу ерда эди. Бу ерда бўладиган суҳбатларни эшитиб аслида аёлларнинг гўзаллашиш ,озиш ва нима пишириш-у, кийишдан бошқа дарди йўқлигини билдим. Салонда ишалшини айтмасада, юзи баралла бақирган аёлнинг қоши ва лабларига шунчалик ўзгартириҳлар киритилганки, ойнага қараб ўзи ҳам қўрқиб кетмаса яхши. Бир – икки дона эрта тушган оқ сочимни бўятиб кестирдим. Юз қошимни ҳам бир тердириб олдим. Ён ўриндиқларда ўтирган аёллар билан гапга аралашиб суҳбат қурдим.
Оддий инсонларнинг ҳаёт шакллари доим менга қизиқ эди. Ҳали қўлимга маникюрга ўтираман деганда телефоним жиринглади. Нўмалум рақамдан менга осонликча биров қўнғироқ қилмас эди. Қизқиб гўшакни кўтардим.
“Алло! Эшитаман”
“Зумрад Кулиева билан гаплашяпманми?”,-деб сўради нотаиш эркак овоз.
“Ҳа, менман! Сиз ким бўласиз?”
“Сизга смс орқали бир манзил жўнатдим. Тез етиб кела оласизми?”-деганда телефонни қулоғимдан олиб хабарлар бўлимига қарадим. Ҳақиқатдан бир манзил ёзилган эди.
“Ҳозир вақтим йўқ. Эртага ёки бошқа пайт ўтаман”,-деганимда қўшакдаги одам жим бўлди.
“Зумрад! Мен ҳам шу ердаман тез етиб кел”,-деган Нўмон Бурханович овози эшитилди.
Якшанба куни буларнинг иш учун бир ерда йиғладиган одати йўқ эди. Аммо тахминим тўғри бўлса, махсус хизмат учун чақиряпти шекилли?
Уйга тез бориб устимни амаштирдим. Қулай кийим кийиб таксида айтилган манзилга етиб бордим. Шаҳарнинг деярли марказида жойлашган тўрт қаватли бинога етиб келдим. Якшанба ва яна кеч тушганига қарамай одамлар бор эди. Бино кузатув бўлимидан ўтиб ичкарига кирдим. Иккинчи қавтда кичик бир йиғилиш хонасини кўрсатишганида ичкарига кирдим.
Нўмон Бурханович ва яна нотаниш бўлган бир неча киши бор эди.