Select your region
and interface language
We’ll show relevant
Telegram channels and features
Region
avatar

ЖУМА МАВЪИЗАЛАРИ ЎЗ

JUMA_MAVIZALARI
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) муборак дуоларидан бирида бундай дедилар: «Ё Аллоҳ, мени илм билан бадавлат қил, ҳилм билан зийнатлантиргин. Тақво билан азиз қил. Офият билан мени гўзал қил».
Subscribers
830
24 hours
3
30 days
-32
Post views
707
ER
0,7%
Posts (30d)
9
Characters in post
1 971
December 09, 15:16

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
14. АЛЛОҲГА МУҲАББАТ ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّی أَسْأَلُكَ حُبَّ الْحَسَنَاتِ وَتَرْكَ الْمُنْكَرَاتِ وَحُبَّ الْمَسَاكِينِ وَأَنْ تَغْفِرَ لِی وَتَرْحَمَنِی وَ تَتُوبَ عَلَيَّ وَإِذَا أَرَدْتَ فِتْنَةً فِي خَلْقِكَ فَنَجِّنِي مِنْهَا غَيْرِ مَفْتُونِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ حُبَّكَ وَحُبَّ مَنْ يُحِبُّكَ وَحُبَّ عَمَلٍ يُقَرِّبُنِي إِلَى حُبِّكَ
Аллоҳумма инний ас'алука ҳуббал ҳасанати ва таркал мункароти ва ҳуббал масакийни ва ан тағфиро лий ва тарҳаманий ва татуба ъалаййа ва иза ародта фитнатан фий холқика фанажжиний минҳа ғойри мафтунин. Аллоҳумма инний ас' алука ҳуббака ва ҳубба ман юҳиббука ва ҳубба ъамалин юқоррибуний ила ҳуббика.
Маъноси:
Ё Аллоҳ,  Сендан яхшиликларни севишни, ёмонликларни тарк қилишни,  мискинларни севишни, мени афв этиб,  менга шафқат ва марҳамат қилишингни сўрайман. Ё Аллоҳ,  Сен халқ орасида фитна яратишни мурод қилганингда, мени у фитнадан адашмаган ҳолимда қутқар. Ё Аллоҳ,  Сени севишни, Сени севганларни севишни, Сени севдирувчи амални ҳам севишни сўрайман.
Шарҳ
:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу муборак дуони уммат уламолари раиси Муоз ибн Жабал ҳазратлари бундай англатади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозига масжиди саодатга кечроқ келдилар. Бутун асҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кутди. Қуёш чиқишига ҳам озгина вақт қолди. Ўша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдод намозини енгил ўқидилар-да, сўнгра муборак юзларини асҳобга буриб, бундай дедилар:
«Эй асҳобим, менинг наздимда сизнинг мавқеингиз шарафли. Шу сабабдан сизга бугунги намозимнинг кеч қолиши ҳикматини айтаман".
Барча саҳобайи киромлар бажонидил Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўзларига қулоқ солдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этдилар:
"Бу кеча Аллоҳ таоло ҳоҳлаганича нафл намоз ўқидим. Сўнгра кўзларимга уйқу келди. Шунда Раббим менга: «Эй Муҳаммад!» деди. Мен: «Лаббайк, ё Робб!» дедим. Роббим: «Самодаги малакларнинг савоби кўплиги хақида баҳслашган нарсаларини биласизми?» деди. Мен эса: «Билмайман, ё Роббим», дедим. Роббим қудрати илоҳиясини икки елкам орасига қўйди. Ўша пайт ҳамма нарсани мушоҳада қилдим, ўргандим. Сўнгра Раббим менга такроран: «Эй Муҳаммад! Малаклар савоби кўплиги ҳақида баҳслашган нарсалар нима?» деб сўради. Мен эса бунга жавобан: «Каффоратдир», дедим. Роббим мендан: «Каффорат нима?» деб сўради. Мен эса: «Намоз учун жамоатга боришдир. Яна совуқ кунда чиройли таҳорат қилишдир. Яна намоз ўқиганидан сўнг бир оз масжидда ўтиришдир», дедим. Сўнгра Раббим олдинги саволни яна сўради. Мен эса: «Фақирларнинг қорнини тўйдириш, ҳаммага юмшоқ, ширин сўз айтиш, инсонлар ухлаётганида тунги намозга туришдир», дедим. Сўнгра Роббим: «Е Мухаммад! Мендан нима истасангиз, тиланг», деди.
Мен эса: "Ё Аллоҳ, Сени севишни истайман, Сени севганларни ҳам севишни истайман, Сени севдирувчи амалларни ҳам севишни истайман", дедим».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу дуони ўқиб бўлгач, саҳобаларга хитоб қилиб:
"Эй асҳобим! Сиз бу дуони ўрганинг ва билмаганларга ўргатинг, зеро, бу нарсалар ҳақиқатдир”,
дедилар».
«
ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ»
китобидан
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI
Фейсбукдаги манзилимиз:
https://www.facebook.com/ЖУМА-мавъизалари-Ўз-108007227801997/

December 08, 13:03

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
ЯШИРИН
ВА ОЧИҚ ГУНОҲ
"Яширин қилинган гуноҳ
(хато)
ишларнинг зарари эгасигагина бўлади, аммо шу гуноҳлар очиқ қилиниб, қудратлари бор одамлар қайтаришмаса, у вақтда бу гуноҳларнинг зарари эгасигагина эмас, балки бошқаларга ҳам умумий бўлади,
(яъни, тарқалиб кўпайиб кетади)".
Шарҳи
: Гуноҳ иш ёйилган пайтида ҳар бир қодир киши ундан қайтаришга тиришиши лозимдир. Агар бирон гуноҳдан қайтаришга қодир одамлар қудратлари даражасида у гуноҳ ишларнинг олдини олишга, уларни камайтиришга ҳаракат қилишмаса, тошбағир бўлиб тураверишса, бу гуноҳларга рози бўлган ва унга иштирок этган ҳисобланишади.
Шу жиҳатдан гуноҳни қилаётган ҳам, уни бу ишдан қайтармай турган киши ҳам гуноҳкордир.
"Солиҳ пайғамбарнинг туясини бир ёки икки киши ўлдиргани ҳолда Аллоҳ таоло нима учун бутун қавмни ҳалок этди?" деб сўраганларга Ҳасан Басрий: "Чунки бошқалар шунга рози бўлиб турганлар", деб жавоб берганлари ривоят қилинган.
Имом Термизий Абу Бакр Сиддиқ(р.а.)дан :
"Халқлар кўриб туриб золимга ихтиёрни берсалар, унинг қўлларини қисқартириш чорасини кўрмасалар, Аллоҳнинг азоби уларнинг ҳаммаларига бўлиши мумкин"
("Жомеъ", I жузъ, 39-бет), мазмунида ҳадис ривоят қилади.
Қуръони каримдаги:
«Эй мўминлар, ўзингизни билингиз
(яъни, гуноҳлардан сақланингиз)!
Модомики  Ҳақ  йўлни   тутган  экансизлар, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас»
(Моида сураси, 105-оят) дейилган фармон зулмга, бузуқликка қарши курашгандан кейингина юзага келади. Яхши ишга буюриш ва ёмон ишдан қайтариш қодир кишиларга лозимдир.
«Сизлардан яхшиликка
(Исломга)
даъват қиладиган, маъруфга
(Аллоҳ ва Пайғамбари буюрган яхши амалларга)
буюрадиган ва мункардан
(исён-гуноҳдан)
қайтарадиган бир уммат
(барпо)
бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир»
(Оли Имрон сураси, 104-оят).
Фарз ўринларда яхшиликка буюриш ва ёмонликлардан қайтариш фарздир. Мустаҳаб ўринларда эса, мустаҳабдир.
Амри маъруф ва наҳйи мункар учун қуйидаги нарсалар шарт:
1. Илмли бўлиш.
Илмсиз киши ўзи буюраётган нарсанинг шариат нуқтаи назаридаги ҳукмини билмайди, натижада катта хатога йўл қўйиши, ўртада жанжал ва нотўғри тушунчаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
2. Тақводор бўлиш.
Фосиқ ва эътиборсиз кишиларнинг эл ўртасида ҳурматлари бўлмагани сабабидан уларнинг сўзлари ҳам кўп самара бермайди.
3. Гўзал хулқли бўлиш.
Хулқи гўзал бўлмаган, хусусан асабий одамлар амри маъруф ва наҳйи мункарга шариат томонидан қўйилган тартибларни бузиб, одамларни йўлдан адаштиришлари мумкин. Шунинг учун Аллоҳ таоло Фиръавн ҳузурига бораётган Мусо ва Ҳорун пайғамбарларга (а.с.) қарата айтган:
«Бас,
(эй Мусо ва Ҳорун,)
сизлар унга
(Фиръавнга)
юмшоқ сўз сўзланглар! Шояд панд-насиҳат олса ёки
(Менинг қаҳримдан)
қўрқса!»
(Тоҳа сураси, 44-оят) деган ушбу сўзида яхшилик билан боришнинг улуғ бир рукнини таълим берган.
4. Шахсий ўчини олиш ниятида амри маъруф ва наҳйи мункар исмидан фойдаланмаслик лозим.
Акс ҳолда, унинг иши амри маъруф ва наҳйи мункар эмас, балки бу буйруқ ва қайтаришларни суиистеъмол қилишдир. Шунга кўра, шахсий манфаатини кўзлаб бировни амри маъруф ва наҳйи мункар билан буюриш Исломда жиноятдир.
«Жавомеъул калим»
китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланишни унутманг!
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI

December 07, 15:54

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
«
ОГОҲ БЎЛИНГИЗ, АЛЛОҲНИ ЗИКР ЭТИШ БИЛАН ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР
»
Тўғрисўзлик Аллоҳнинг яхши кўргани, тажриба - далил, раҳбар эса аҳлини алдамайдиган кишидир. Қалбни очиш ва ажрни кўпайтиришда Аллоҳни доим зикр этиб юришга етадиган амал йўқ.
«Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман»
(
Бақара сураси 152-оят).
Аллоҳни эслаган киши ердаёқ жаннатга эришади. Ушбу жаннатга кирмаганлар охират жаннатига кирмайди.
Аллоҳни зикр қилиш нафсни машаққат, тойилиш ва изтиробдан сақлайди. У ҳатто барча муваффақияту нажотга элтувчи осон ва қисқа йўлдир. Қуръон ва ҳадисни ўқисангиз, унда зикр фойдаларини кўрасиз. Хар куни зикр малҳамини синаб кўрсангиз, шифо топасиз.
Аллоҳни эслаш билан хавф, қўрқинч, ғам-ташвиш йўқолади, қийинчилик, кулфат ва афсусланиш тоғлари қулайди. Доим Аллоҳни эслаб юрувчилар роҳатда яшашига ҳайрон бўлманг. Чунки зикр асосдир. Аммо асл ажабланарли ҳол Аллоҳни эсламайдиган ғофилларнинг қандай яшаётганидир. «(Улар)
жон-сиз ўликлардир. Ва улар қачон қайта тирилишларини ҳам сеза олмайдилар
»  (
Наҳл сураси 21-оят)
.
Эй чарчоқдан шикоят қилувчи, оғриқларига йиғловчи, ҳодисалардан ғамга ботувчи, машаққат нишонига тушган киши! Унинг муқаддас «Аллоҳ» исми билан нидо қил.
«Унга тенг бирор зотни билурмисиз?!»
(Марям сураси  65-оят)
.
Аллоҳни кўп эслашингизга қараб хотирингиз жам, қалбингиз сокин, нафсингиз бахтли бўлади ва кўнгилингиз ёзилади. Чунки буюк Аллоҳни эслашда Унга таваккал қилиш, ишониш, суяниш, қайтиш. У ҳақида ҳусни зонда бўлиш ва Ундан кенгликни кутиш маънолари бор. У дуо қилинган вақтда яқин, нидо қилинган пайтда эшитувчи, сўралганда ижобат қилувчидир.
Аллоҳга зорланинг, тазарруъ қилинг. Тавҳид, сано, ҳамд, дуо ва истиғфор ила Унинг муборак пок исмини тилингиздан қўйманг. Унинг мадади билан саодат, омонлик, сурур, нур ва дилхушликка эришасиз. «
Бас, Аллоҳ уларга ҳам бу дунёда савобини ва ҳам охиратдаги гўзал ажрни
(жаннатни)
ато қилди»
(Оли Имрон сураси 148-оят).
«ЎКИНМА»
китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланишни унутманг!
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI

December 07, 11:06

​​
​​
​​
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---

🍃
🕌
🌙
7
-ҲАДИС
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
أَبْشِرُوا وَبَشِّرُوا مَنْ وَرَاءَكُمْ إِنَّهُ مَنْ شَهِدَ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ صَادِقًا بِهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ
Қола росуулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Абширу ва башшируу мин варооакум иннаҳу мин шаҳида ан лаа илаҳа иллаллоҳу соодиқон биҳаа дахолал жанната.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АЙТДИЛАР:
Сизларга ва сизларнинг орқаларингизда турган кишиларга башорат
(хушхабар)
шуки, ҳар ким сидқидилдан "Лаа илаҳа иллаллоҳ", деб гувоҳлик берса, жаннатга киргай.
«МИНГ БИР ҲАДИС»
китобидан олиб тайёрланди
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ6gdBWUOdHKnnL1Q

December 06, 13:15

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
ЎТГАН ИШ ЎТДИ
Ўтган ишни эслаб, унинг таъсирига тушиш, уни хотирлаш ҳамда фожиаларга хафа бўлиш аҳмоқлик ва телбаликдир. Шунингдек, иродани синдириш ва хозирги ҳаётни совуриш ҳамдир. Ақлли кишилар наздида ўтган ишлар яширин тутилади, оғиздан - оғизга кўчирилмайди. У доимий унутиш зиндонига қулфланиб, бепарволик қамоқхонасига мустаҳкам арқон билан чандиб ташланади. У ҳеч қачон чиқариб юборилмайди. Зиндон ёруғлик кўринмайдиган даражада ёпилади.
Бу ишлар энди ўтиб кетди ва тугади. Укиниш уни қайтармайди, ғам ўнгламайди, қийинчилик тирилтирмайди. Чунки улар йўқ бўлиб кетди. Сиз ўтган замон босинқирашида, унинг йўқ бўлиб кетган сояси остида яшаманг. Руҳиятингизни ўтмиш хаёлотидан сақланг. Нима, сизнингча, сув анҳор бошланган жойига қайтиб кетадими, қуёш чиққан жойига ботадими, бола она қорнига, сут кўкракка ва кўз ёши кўзга қайтадими? Қайтмайди! Демак, ўтган замонга қайғуришингиз, ундан безовта бўлиб, ёндириб кул қилувчи оловида куйишингиз, остонасига қулашингиз қўрқинчли ва даҳшатли ишдир.
Ўтган замон дафтарини ўқишингиз бугунги кунингизнинг йўқ бўлиши, ҳатти-ҳаракатларингиз парчаланиб, ҳозирги воқелигингизни барбод қилишдир. Аллоҳ таоло ўтган уммат ва уларнинг қилган ишларини эслатганидан кейин кетидан бундай деган: "
Улар ўтиб кетган уммат(
лар)
дир..."
Иш тугаб, ўтиб бўлган, замон жасадини ёриб кўриш ва тарих ғилдирагини орқага қайтаришдан фойда йўқ.
Ўтиб кетган ишга қайтмоқчи бўлган одам худди унни яна тегирмонда чиқараман ёки арраланган ўтин кипиғини қайтадан арралайман деган одамга ўхшайди. Қадимда ўтганларга йиғловчи кишига "Йиғлаганинг билан ўликлар гўридан чиқиб келмайди", дейишган.
Эшакка: "Нима учун сени етаклашганида тисарилмайсан?" дейишса, у: "Ёлғонни ёмон кўраман", деган экан. Ха, у ҳақиқатни тан олиб, воқеликка мослашган. Бизнинг балоимиз ҳозиримизни эплай олмай ўтмиш билан машғул бўламиз ва тузатишимиз керак  бўлган камчиликларимизга парво қилмаймиз. Агар инсон ва жинлар тўпланишиб, ўтмишни қайтаришга уринсалар ҳам, асло уни қайтара олишмайди. Зеро, бу бўлиши мумкин бўлмаган ишдир.
Орқага қаралмайди. Шамол ҳам олдинга эсади, сув ҳам олдинга қараб оқади, карвон ҳам олдинга қараб юради. Сиз ҳаёт қонунига тескари иш қилманг.
«ЎКИНМА»
китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланишни унутманг!
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI

December 06, 00:42

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
13. ПАНОҲ СЎРАШ ДУОСИ
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عِلْمٍ لَا يَنْفَعُ وَمِنْ قَلْبٍ لَا يَخْشَعُ وَمِنْ عَمَلٍ لاَ يَرْفَعُ وَدُعَاءٍ لَا يَسْمَعُ وَمِنْ نَفْسٍ لَا تَشْبَعُ
Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъилмин ла янфазу ва мин қолбин лаа яхшаъу ва мин ъамалин лаа ярфаъу ва дуъоин ла юсмаъу ва мин нафсин лаа ташбаъу.
Маъноси
:
Ё Аллоҳ, фойдасиз илмдан, қўрқмайдиган қалбдан, кўтарилмайдиган амалдан, қабул бўлмайдиган дуодан, тўймайдиган нафсдан паноҳ беришингни сўрайман.
Шарҳ
:
Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу муборак дуоларида беш нарсани инсон учун залолат, фалокат деб ҳисоблаб, ёмонлигидан Аллоҳга сиғинганлар. Бу беш нарса доимо инсоният тарихида одамларни шахсий ва ижтимоий томондан фалокатларга етаклаган.
Биринчиси  -  манфаат келтирмайдиган илм, У доимо бадҳазм таомга ўхшаб, шахсий ва ижтимоий зарарларга сабаб бўлади. Илм фойдали бўлиши керак. Ҳар бир илм қалбга нур бўлиб кириши лозим. Баъзи илмлар борки, инсоният зарарига хизмат қилади. Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан Аллоҳга сиғинганлар.
Иккинчиси.  - Аллоҳдан қўрқмайдиган қалб. Агap Аллоҳ қўрқуви қалбда соқчидай турса, инсон ҳар қандай ёмонликдан ўзини тияди. Акс ҳолда жамиятга бирор ваҳший махлуқ қилмайдиган фасодларни келтиради. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«
Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир»,
деганлар.
Учинчиси  -  Аллоҳ ҳузурига кўтарилмайдиган амал. Инсон эътиқодининг кучига яраша амал қилади. Эътиқоди заиф ва шубҳали бўлганларнинг амаллари ҳам Аллоҳ наздида мақбул эмас. Фақат чин эътиқод билан қилинган амалгина Аллоҳга мақбулдир. Холис бўлмаган амалдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳга юкунганлар ва барча амалларини Аллоҳ розилиги учун қилиб бизга буюк намуна кўрсатганлар. Инсонда нафс ва шайтон ваҳима, нас васаси бор экан, ибодатлар ҳам кўз-кўз қилиш учун бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ асрасин. Холис бўлиши учун амалдан Аллоҳ розилигини топиш кўзланади. Бошқаси риё ҳисобланиб, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёмонлаганлар.
Тўртинчиси   -  тўйишни билмаган нафс. Ояти каримада бундай дейилади:
وَتُحِبُّونَ المَالَ حُبًّا جَمَّا
"Ва тухиббунал маала ҳуббан жамма".
«
Яна
(фоний эканини била туриб)
мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан севасиз»
(Фажр, 20).
Инсоннинг қорни тўйса ҳам, кўзи тўймайди. Бунга нафс сабабчи бўлади. Нафс кетидан югурувчилар гоҳида мол-мулкка муккасидан кетиб, бутун улвий (руҳоний) манфаатларини ҳам сотиб юборадилар. Ўзлари Аллоҳга эмас, дунёга қул бўлиб коладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ёмон туйғулардан Аллоҳга сиғинганлар.
Бешинчиси   -  қабул бўлмайдиган дуо. Банданинг дуоси холис бўлмаса, у қабул қилинмайди. Дуо лабдан эмас, кўнгилдан чиқиши керак. Оғиздан чиққан дуонинг илдизи кўнгил бўлмоғи лозим. Инсон чин юракдан дуо қилмаса, ҳақиқий дуо қилган ҳисобланмайди. Аслида, уни ич-ичидан келган муҳаббат билан қилиш ва Аллоҳга ёлвориш лозим. Инсон бандалигини дуода сезади. Дуо банданинг ердан Арши аълога юксалган ниёзидир. Чин дилдан чиқмаган дуоларни Аллоҳ қабул қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабул бўлмайдиган дуолардан ҳам Аллоҳга сиғинганлар.
Ёмон хислатлардан узоқлашган одам яхшиликка яқинлашади. Ҳар бир мусулмон бу муборак дуо фазилатини кўз ўнгида тутиб, Аллоҳга сиғиниши керак.
«ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ»
китобидан
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI
Фейсбукдаги манзилимиз:
https://www.facebook.com/ЖУМА-мавъизалари-Ўз-108007227801997/

December 05, 12:58

​​
​​
​​
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---

🍃
🕌
🌙
6
-ҲАДИС
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
إِبْدَأَ بِنَفْسِكَ فَتَصَدَّقْ عَلَيْهَا فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ فَلْأَهْلِكَ فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ عَنْ أَهْلِكَ فَلِذِي قَرَابَتِكَ فَإِنْ فَضَلَ عَنْ ذِي قَرَابَتِكَ شَيْءٌ فَهَكَذَا وَهَكَذَا
Қола росуулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Абда бинафсика фатасоддақо ъалайҳа фа ин фадола шай ун  фалаҳлика фа ин фадола шай ун ъан аҳлика фализий қоробатика фа ин фадола ъан зий қоробатика шай ун фаҳаказаа ва ҳаказаа.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АЙТДИЛАР:
Нафақа(
моддий ёрдам)
ва садақа беришда аввал ўзингдан бошла. Агар бирор нарса ортса, аҳлу аёлингга(
оила аъзолари
) бер. Агар яна бирор нарса ортиб қолса, қариндошларингга бер. Улардан ҳам ортса, бошқаларга бер.
«МИНГ БИР ҲАДИС»
китобидан олиб тайёрланди
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ6gdBWUOdHKnnL1Q

December 05, 11:04

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
ФИКР ЮРИТИНГ ВА ШУКР ҚИЛИНГ
Аллоҳ сизга берган неъматларни эсланг. Ўша неъматлар устингиздан ҳам, оёғингиз остидан ҳам сизни ўраб олгандир. Аллоҳ таоло айтади:
"Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсизлар".
(Иброҳим сураса 34-оят).
Тана соғлом, юрт тинч, озуқа ва кийимлар муҳайё, ҳаво ва сув..... Демак, дунё сизнинг қўлингизда-ю, уни ҳис қилмаяпсиз. "(Эй инсонлар!)
Аллоҳ осмонлар ва Ердаги барча нарсаларни сизлар-га бўйинсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва 6отиний
(моддий ва маънавий)
неъматларини комил берганини кўрмадингизми?!";
(Луқмон сураси 20-оят).
«
Бас
(эй инсонлар ва жинлар),
Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?!»,
(
Ар-Роҳмон сураси 13-оят).
Тилингиз, лабингиз, икки кўзингиз, қўлингиз ва оёғингиз тўкис шундай тугал ҳаётга эгасиз-да, уни билмаяпсиз. Ўйлаб кўринг-чи: кесилган оёқ билан юриш осон ишми? Оғриқ забтига олиб турганида кўзингизни юмиб ухлай олармидингиз ёки иштаҳа тусаб турган овқатни еб ёки совуқ сувни ича олармидингиз? Шундай кишилар бор, овқат уларнинг кўнглини хира қилади, ичган суви заҳар бўлиб, касалга мубтало этади. Қулоғингиз ҳақида фикр юритинг сиз кар эмассиз эшитасиз. Кўзингиз ҳақида ўйланг: кўр эмассиз. Терингизга боқинг: сиз песлик на моховликдан нажот топгансиз. Ақлингиз тўғрисида тафаккур қилинг: ақлингиз мукаммал бўлгани учун жиннилик ва довдирликка чалинмадингиз.
Битта кўзингизни тоғдек олтинга алиштирасизми? Ёки қулоғингизни бемисл кумуш эвазига сотишни эп кўрармидингиз? Тилингизнинг соқов бўлиши эвазига қимматбаҳо қасрни сотиб олишни хоҳлайсизми? Қўлингиз кесилиши эвазига гавҳар ва ёқутлар берилишини истайсизми? Сиз ўзи аслида энг афзал неъматлар ичидасиз, лекин ўзингиз билмайсиз. Ғам-ғусса, маҳзунлик ва тушкунликда яшайсиз.
Олдингизда иссиқ нонингиз, совуқ сувингиз, тинч уйқунгиз, бениҳоя офият турса-да, йўқотган арзимас нарсаларингизни ўйлайсиз, борига шукр қилмайсиз. Молиявий зарардан безовта бўласиз. Аслида, ихтиёрингизда саодат калити, ҳисобсиз яхшилик, иқтидор, неъмат ва бошқа эзгу нарсалар бор
.«Ўзларингизда ҳам. Ахир,
(уларни)
кўрмайсизми
?!».(
Зорият сураси 21-оят
).  Шулар ҳақида ва ўзингиз, аҳли аёлингиз, уйингиз, ишингиз, саломатлигингиз, дўстларингиз ва атрофингиздаги дунё ҳақида  фикр юритинг. "(Улар)
Аллоҳнинг неъматини биладилар, сўнгра уни инкор этадилар".
(
Наҳл сураси 83-оят
)
«ЎКИНМА»
китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланишни унутманг!
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI

November 23, 22:14

​​​​​​--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---

🍃
🕌
🌙
5 - ҲАДИС
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:
اِنتُوا الدَّعْوَةَ إِذَا دُعِيتُمْ
Қола росуулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Иътуддаъвата изаа туъитум.
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ АЙТДИЛАР:
Чақирилган жойгагина боринг!
«МИНГ БИР ҲАДИС»
китобидан олиб тайёрланди
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉
https://t.me/joinchat/AAAAAEZ6gdBWUOdHKnnL1Q

September 26, 14:10

--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
«
ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг МУБОРАК 101 ДУОЛАРИ» китобидан
1. АЛЛОҲГА ЁЛВОРИШЛАР
ЖАМЛАНГАН ДУО
2. РАҲМАТ ДУОСИ
3. УЙДАН ЧИҚИШДА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО
4. ЭЗГУ ИШЛАРГА ТАВФИҚ
СЎРАШ ДУОСИ
5. ЎРИНГА ЁТГАНДА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО
6. НУР СЎРАШ ДУОСИ
7. ТУНДА УЙҒОНГАНДА
ЎҚИЛАДИГАН ДУО
8. АЛЛОҲ БИЛАН АҲДЛАШУВ ДУОСИ
9. САОДАТГА ЭРИШИШ ДУОСИ
10. МАҒФИРАТ ВА РАҲМАТ
СЎРАШ ДУОСИ
11. АВФ ТИЛАШ ДУОСИ
12. ИЛМ, ҲИЛМ, ТАҚВО ВА
ОФИЯТ СЎРАШ ДУОСИ
--- ∽❧❧۞
🍃
🕌
🍃
۞∽❧❧∽ ---
🌙
🕌
«Жума мавъизалари Ўз»
каналига уланиш учун
👉
t.me/JUMA_MAVIZALARI