
Jizzax | Жиззах Канали
⚡️
Жиззахда маст ҳолда рулга ўтирган ЙПХ ходими ишдан бўшатилди
Фуқаролар инспекторни маст ҳолатда машина бошқариб кетаётганда тўхтатиб, шифохонага олиб боришган
Жиззахликлар
Қайнонани яхшиликларини кўриб хатоларини кўрмасангиз оилангиз янада бахтли бўлади.
Ҳамма ҳам хато қилади лекин тузатиш хатоларни санаш билан бўлмайди.
Жиззахликлар
📲
Энди мобил рақамни уйдан чиқмай бошқа шахс номига ўтказиш мумкин
my.gov.uz
портали орқали мобил рақамни бошқа шахс номига онлайн ўтказиш имконияти яратилди.
🔹
Илгари:
Иккала томон ҳам алоқа оператори офисига бориши, навбат кутиши ва ҳужжат имзолаши шарт эди.
🔹
Ҳозир:
Барча амаллар электрон тарзда бажарилади.
Бу янгилик ортиқча оворагарчиликнинг олдини олади ва вақтингизни сезиларли даражада тежайди.
Яқинларни янги қулайликдан хабардор қилиб қўйинг!
Жиззахликлар
ЖИЗЗАХ-ФОРИШ ЙЎЛИ ҚАЧОН ЯХШИЛАНАДИ?
Бу бўйича депутат Алишер Зоидов яхши фикрларни гапирди
Жиззахликлар
Жиззах—Боғдон—Қизилча йўлидаги ЙТҲларнинг асосий сабаблари маълум қилинди
Ушбу магистралда содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисаларга қуйидаги омиллар асосий сабаб бўлмоқда:
📍
Юқори тезлик ва қоидабузарлик:
Ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол равишда бузилиши ва белгиланган тезлик меъёридан оширилиши.
📍
Йўл тузилиши:
Йўлнинг ҳаддан ташқари
торлиги
ҳамда қарама-қарши йўналишларни ажратиб турувчи
тўсиқларнинг йўқлиги
тўқнашувлар хавфини оширмоқда.
📍
Йўлнинг носозлиги:
Йўл қопламасининг
таъмирталаблиги
ва нотекислиги ҳаракат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Жиззахда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди
Жиззах вилояти ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент—Термиз» автомобиль йўлида йўловчи ташувчи автобус иштирокида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса тафсилотлари:
Транспорт воситаси:
«Yutong» русумли автобус.
Сабаби:
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилган ва натижада автобус ағдарилиб кетган.
Жабрланганлар:
Ҳодиса оқибатида жароҳат олган йўловчиларга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Зоминдаги безорилар ушланди
Батафсил видеода кўринг.
Жиззахда ФВБ бошлиғи ўринбосари пора билан қўлга тушди
Мирзачўл тумани
ФВБ бошлиғи ўринбосари
3 млн сўм
пора олаётган вақтда ушланди. У текширувда аниқланган камчиликлар бўйича ҳужжатларни
судга юбормаслик
эвазига пул талаб қилган.
Тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланиб, унга нисбатан
жиноят иши
қўзғатилган