
Kosonsoyliklar uz | Rasmiy
🧬
Тошкент вилоятида нарколаборатория аниқланди
💊
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида ўтказилган тезкор тадбирда 2 нафар шахс ушланиб, уларнинг ёнидан
500
дона кучли тасир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди. Маълум бўлишича, улар дориларни тарқатиш билан шуғулланишган.
Кейинроқ, уларга алоқадор бўлган яна бир тарқатувчи қўлга олиниб, унинг ёнидан ҳам
500
дона кучли тасир қилувчи дорилар топилди.
Шундан сўнг ушбу дориларнинг манбасини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилди.
Натижада, Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 3 нафар шахс қўлга олиниб, уларнинг яшаш манзили кўздан кечирилганда
нарколаборатория
ташкил этилганлиги маълум бўлди ва
9 кг “Прегабалин”, 500 гр “Тропикамид”, 600 дона “Прегабалин”
кучли тасир қилувчи дори воситалари ҳамда қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.
📁
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
☎️
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз
ДХХ
нинг
1520
қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
@KOSONSOYLIK_UZ
☀️
Assalomu alaykum.
Dushanba
tongi muborak bo'lsin
😊
@KOSONSOYLIK_UZ
Уй шароитида пашша чивинлардан халос бўламиз!
❗️
Бу синалган усул албатта синаб кўринг. Бу видеони яқинингизга юборишни унутмаанг
@KOSONSOYLIK_UZ
#Диққат
Харорат +40 га қараб кетяпти...
Эртадан ҳаво янада иссиқлашади, ҳарорат 36 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Мутахассислар иссиқ кунларда кўпроқ сув ичишни, қуёш остида камроқ юришни тавсия қилади.
Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.
@KOSONSOYLIK_UZ
#Online
Косонсойда OFF-ROAD: куч, тезлик ва жасорат синови!
Косонсойда тезлик ва маҳорат беллашмоқда!
◽️
Қийин трасса, баланд адреналин ва кучли жамоалар — барчаси бир жойда!
#Online
🔰
Косонсой туманида "OFF ROAD" бўйича Халқаро расмий мусобақа бошланди
▫️
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиётида сезиларли даромад келтирадиган соҳалардан бири экстремал ва тоғ туризми ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳам тоғ туризми тез суратларда оммалашмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Бугун,
Косонсой тумани
“Олмазор” маҳалласининг тоғли ҳудудида жойлашган “Саванна” раллисида Фарғона водийсида илк маротаба
"OFF ROAD" бўйича Халқаро расмий мусобақа
бошланди. Унда Россия Федерацияси, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан автотуристлар иштирок этишмоқда.
Ўн беш мингдан зиёд томошабин ташриф буюрган мусобақада тоғли, лой, чуқур, нотекис йўлларда LADA, NIVA, UAZ ва бошқа русумдаги йўлтанламас машиналар тўғонлар, баландликлар, лой ва тоғли йўллардан ўтиш бўйича маҳоратларни намоён этмоқдалар.
“Албатта, бундай халқаро мусобақаларни ўтказилиши Косонсой туманида, туризмни жадал ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади,”
- дейди вилоят ҳокими ӯринбосари Ботиржон Нуриддинов ўз сўзида.
Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.